Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


 – график. Ўзбекистон Республикаси ер фондининг ер тоифалари бўйича тақсимланиш динамикаси, %



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

5.1 – график. Ўзбекистон Республикаси ер фондининг ер тоифалари бўйича тақсимланиш динамикаси, % 
 
72,76%
0,43%
4%
0,03%
5,50%
1,36%
15,92%
57,95%
0,52%
4,24%
0,17%
18,18%
1,83%
17,11%
57,95%
0,52%
4,24%
0,17%
18,18%
1,83%
17,11%
44,94%
0,49%
2,02%
1,57%
0,03%
24,93%
1,86%
24,16%
0,00%
10,00%
20,00%
30,00%
40,00%
50,00%
60,00%
70,00%
80,00%
1. Қишлоқ 
хўжалигига 
мўлжалланган
ерлар
2. Аҳоли 
пунктларининг 
(шаҳарлар, 
посёлкалар ва 
қишлоқ аҳоли 
пунктларининг) 
ерлари
3. Саноат, 
транспорт, алоқа, 
муофаа ва бошқа 
мақсадларга 
мўлжалланган 
ерлар
4. Табиатни 
муҳофаза қилиш, 
соғломлаштириш, 
рекреация 
мақсадларига 
мўлжалланган 
ерлар
5. Тарихий-
маданий аҳамиятга 
молик ерлар
6. Ўрмон фонди 
ерлари
7. Сув фонди 
ерлари 
8. Заҳира ерлар
1990 й. 01.01. ҳолатига, %
2000 й. 01.01. ҳолатига, %
2009 й. 01.01. ҳолатига, %
2017 й. 01.01. ҳолатига, %


84 
тамойиллари белгилаб берилди. 
Улар асосида, ўз навбатида, мамлакатимиз
 
ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасида 
ердан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш жараёнларини 
қайта кўриб чиқилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, талаб ва таклиф асосида 
мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини ихтисослаш-
тириш нафақат мавжуд чекланган ер ресурсларидан интенсив фойдаланишни 
таъминлашда, балки маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори сифат кўрсаткич-
ларига эришиш ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишда ҳам 
муҳим ўрин тутади. Шу маънода Ўзбекистон Республикасининг Биринчи 
Президенти “...қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, мам-
лакатимизнинг иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нафақат 
қишлоқ меҳнаткашлари, балки бутун Ўзбекистонимиз аҳолисининг моддий 
фаровонлигини ошириш бебаҳо бойлигимиз бўлган еримизнинг унумдорлиги, 
унинг сифатини мунтазам яхшилаб бориш билан узвий боғлиқдир”
10
, деб 
таъкидлагани ҳам бежиз эмас. 
 
Кўп укладли иқтисодиёт шароитида қишлоқ хўжалигининг ўзига хос 
хусусияти, аҳолининг турмуш тарзи, табиий-иқлим шароити, ижтимоий, иқти-
содий шароитлари ҳамда талаб ва таклиф мувозанати ва ўзаро мутаносиб-
лигини таъминлаш кабиларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқаришни ихти-
сослаштириш, қишлоқ хўжалигида ердан интенсив фойдаланиш, харажатлар 
сарфини камайтириш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг 
назарий асослари ва уларни амалиётга жорий қилиш механизмларини ишлаб 
чиқиш иқтисодиётни эркинлаштиришни янада чуқурлаштириш босқичида 
муҳим вазифа ҳисобланади. 
Шу билан бирга ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ерларни 
тоифалар бўйича вақти-вақти билан ўзгартириб туриш заруриятини келтириб 
чиқаради. Масалан, Ўзбекистон ер фондининг 1990-2018 йиллардаги 
10
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг 
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ 
сўзи, 2015 йил 17 январь, № 11 (6194) 


85 
динамикасига кўра, қишлоқ хўжалиги корхона, ташкилот ва муассасаларининг 
ер майдонлари 2018 йилга келиб 1990 йилга нисбатан 12906,2 минг гектарга 
яйлов ерларининг ўрмон ер тоифаларига ўтиши ва бошқа тоифадаги ерлар 
майдонининг ошиши ҳисобига камайган. Умуман мамлакатимиз ер фонди 
умумий майдонининг 692,6 минг гектарга камайиши фақат узоқ муддатли 
фойдаланиладиган яйлов ерларининг чегарадош давлатларга қайтариб 
берилганлиги ҳисобига содир бўлган. 
Умуман олганда ер ресурсларидан фойдаланишда уларнинг ўзига хос 
жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ёндашув талаб этилади. Авваламбор, ер 
ресурсларидан фойдаланиш даражасини аниқлашда асосий эътибор, бирин-
чидан, ерлардан фойдаланиш мақсадига кўра уларни қайси тоифага киришини 
аниқ белгилаб олиш, иккинчидан, амалиётда қўлланилаётган тоифалардан келиб 
чиққан ҳолда ҳар бир тоифадаги ерларнинг ҳолати, динамикаси ва фойдаланиш 
даражаси таҳлилини амалга ошириш ва ниҳоят, учинчидан, мавжуд муаммо, 
камчилик ҳамда номутаносибликларни аниқлаш зарур.
Албатта, ер ресурсларидан фойдаланиш даражасини бевосита бир-бирига 
боғлиқ ҳолда ўрганиш маълум даражада уларга комплекс ёндашишни тақозо 
этсада, асосий эътиборни алоҳида ер тоифалари бўйича амалга оширишга қара-
тиш нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам муҳимдир. Чунки ер ресурс-
ларидан фойдаланиш даражаси барча тоифаларда турлича ва ўзига хос 
хусусиятга эга бўлиб, улардан фойдаланиш кўрсаткичлари турличадир. 
Масалан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш даражасини 
аниқлашда авваламбор, ерларнинг табиий-иқтисодий унумдорлигидан келиб 
чиққан ҳолда асосий кўрсаткич ҳосилдорлик ҳисобланганда, улар 
унумдорлигининг пасайиши, мелиоратив ҳолатининг ёмонлашиши билан 
боғлиқ салбий ҳолатлари ҳам эътиборга олинмоғи лозим. Энг муҳими, барча 
фойдаланиладиган ерлар учун улар табиий ҳолатининг бузилмаслиги ва мавжуд 
ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳисобланади. 


86 
Ушбу жараённи мамлакатимизда фойдаланиш мақсадига кўра ерларнинг 
8 тоифага бўлинганлиги ва уларнинг мавжуд ҳолатини таҳлил этиш орқали 
фойдаланиш даражасини аниқлаш муҳим омил эканлигини таъкидлаган ҳолда, 
ҳар бир ер тоифасининг таснифини келтириш мақсадга мувофиқ (5.1-жадвал).
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳар бир ҳудудда ер фонди ва 
унинг тоифалари бўйича тақсимланиши турлича бўлиб, қишлоқ хўжалиги, 
ўрмон ва сув фонди ҳамда захира ерларининг улуши юқоридир. Қишлоқ 
хўжалиги ерларига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда, уларни юқори сифатли 
ерлар фондига киритилади ва оқилона фодаланишни ҳамда муҳофаза қилишни 
талаб этади. Шунинг билан бирга улардан фойдаланиш юки кўп қиррали 
ҳисобланади. Бу ерларнинг ушбу тоифаси ишлаб чиқаришнинг асосий 
воситаси сифатида, нафақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
таъминлайди, балки агроландшафтни ташкил қилган ҳолда, қулай табиий 
муҳитни ташкил этишда ҳам экологик вазифаларини амалга ошириши билан 
боғлиқдир. Мамлакатимиз бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг тақсимла-
ниши табиий омиллар таъсирида аниқланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжал-
ланган ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғуллан-
ган қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва томорқа 
хўжаликларининг умумий ер майдони 2018 йил 1 январь ҳолатига 20261,6 
минг гектарни, шундан қишлоқ хўжалиги ер турлари майдони 15543,7 минг 
гектарни ёки 76,7% ни, шу жумладан, суғориладиган ерлар 3702,4 минг 
гектарни ёки 18,3% ни ташкил этмоқда. Мустақиллик йилларида ер ресурс-
ларидан фойдаланиш тизимида, айниқса агросаноат мажмуи соҳаларидаги 
олиб борилган ислоҳотлар давомида таркибий ва институционал ўзгаришлар 
кенг кўламда амалга оширилди. 
Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерлари турли нодавлат 
хўжалик шаклларига такрор тақсимлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда 
қишлоқ хўжалигида нодавлат сектор ерларининг улуши 99,9 фоизни ташкил 
этади. Ундан ташқари пахта экин майдонлари қисқартирилди ва деҳқон 


87 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish