Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

ДУ

Б
дтб
Б
от
б
 
 
Ич
и
ч
 
Я
м
 Я
д 
Б
тички 
КЙ
дтб
 
П
от
у 
П
й
оу
 
 Қ
ич 
 
Ич
х
 
Хутич 
 
КЙ
дту
 
Я
тм
 
Бтич
 


62 

унумдорлик йил охирида камайиши табиий жараёндир. Схемага кўра тупроқ 
унумдорлиги даражаси мунтазам ўзгариб туриш характерига эга бўлади. 
Шунинг учун ҳам ялпи ишлаб чиқаришнинг маълум бир қисми ерни такрор 
ишлаб чиқарилишига йўналтирилиши керак, унга кетадиган маблағлар эса 
ишлаб чиқариш сарф-харажатларига киритилиши керак, ёхуд ер солиғи 
сифатида олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши керак. 
Тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш амалга оширилиш 
усуллари ва хусусиятлари, мелиоратив, агротехник, ташкилий ва бошқа 
тадбирларнинг турларига кўра таснифланади, у хусусиятига кўра 
кенгайтирилган, оддий ва оддий даражадан паст бўлиши мумкин (4.2-схема). 
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ҳолатида такрор ишлаб 
чиқарилган унумдорлик миқдори балларда (ΔБ
тич
) истеъмол қилинганидан кўп 
бўлади (ΔБ
ист.
): 
ΔБ
тич 
> ΔБ
ист 
(4.1) 
Оддий такрор ишлаб чиқаришда эса, қуйидаги ифода тўғри бўлади: 
ΔБ
тич
= ΔБ
ист
(4.2) 
Оддий даражадан паст бўлган такрор ишлаб чиқаришда: 
ΔБ
тич
< ΔБ
ист 
(4.3) 
4.2 – схема. 
ТББ ТББ 
Т
йиллар
Т
йиллар 
а) 1– такрор ишлаб чиқариш мавжуд 
эмас (узлуксиз чизиқ – истеъмол); 
б) 3 – оддий такрор ишлаб чиқариш 
(пунктир чизиқ); 






63 



2 – такрор ишлаб чиқаришнинг 
оддий даражасидан паст (пунктир 
чизиқ); 
4 – кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқариш(узлуксиз тўқ қора чизиқ); 
5 – унумдорликни истеъмол қилиш 
(узлуксиз қора чизиқ) 
Тупроқ унумдорлиги такрор ишлаб чиқарилиши истеъмоли вақт нуқтаи 
назаридан текис ва нотекис бўлиши мумкин, бунга сабаб, қишлоқ хўжалиги 
экинларининг вегетатив хусусиятлари, ўғитлаш миқдори ва муддати, суғориш, 
тупроққа ишлов бериш каби жараёнларга боғлиқ. Тупроқ унумдорлигини 
такрор ишлаб чиқариш қуйидагиларни намоён қилиши мумкин (4.3-схема): 
– текис ва нотекис хусусиятли мелиоратив ва бошқа тадбирлар турлари, 
уларнинг самарадорлиги даражаси; 
– узлуксиз ва даврий хусусияти ердан бевосита фойдаланиш жараёнида 
ёки мазкур жараёнлар оралиғида амалга ошиши мумкин; 
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш муддати унумдорликни 
такрор ишлаб чиқариш муддати билан мос келмаслиги (илгарилаб кетиши ёки 
орқада қолиб кетиши) мумкин. 
4.3-схема. 
ТББ ТББ
2
Т
йиллар
Т
йиллар
а) 1 – текис (тўғри чизиқ); б) 1– узлуксиз (текис чизиқ);
2 – нотекис (пунктир чизиқ). 2 – даврий (пунктир чизиқ). 


64 


ТББ 
Т
йиллар
в) 1 – ердан фойдаланиш жараёнида ерни такрор ишлаб чиқариш 
(пунктир чизиқ); 
2 – жараёнлар оралиғида такрор ишлаб чиқариш .
Масалан, мелиоратив тадбирларнинг турларига кўра тупроқ 
унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш гидротехник мелиорация
агрохўжалик мелиорацияси; агроўрмон мелиорацияси; кимёвий мелиорация 
натижасида амалга оширилиши мумкин. Мелиорациянинг санаб ўтилган 
турлари турлича самарадорлик, амалга оширилиши учун турлича вақт, 
турлича қиймат кўрсаткичига эга бўлиб, ўзига хос усулларда, турлича 
муддатларда ўтказилади. Уларнинг ҳар бири бир ёки бир неча тупроқ 
қатламига таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам уларни комплекс ҳолатда 
ўтказилиши керак. Шунинг билан бирга бир неча турдаги мелиоратив 
тадбирларнинг бир вақтнинг ўзида ўтказилиши уларнинг ҳар бирининг 
мустақил самарадорлигини аниқлашни қийинлаштиради. Ва, ниҳоят, такрор 
ишлаб чиқариш самарадор ёки самарасиз бўлиши мумкин. Шу сабабли такрор 
ишлаб чиқариш даврининг ҳар бир босқичида мелиоратив тадбирларнинг 
сарф-харажатларини алоҳида-алоҳида ўрганишни талаб этади. Такрор ишлаб 
чиқаришнинг хусусиятлари ва усулларининг таҳлили шуни кўрсатдики, 
тупроқ унумдорлигини самарадорлик даражасида сақлаб туриш учун бу 
масалага тизимли ёндашув керак.
Тупроқ унумдорлигини тизимли такрор ишлаб чиқариш дейилганида, 
асосланган муддатларда ўтказиладиган, ресурсларни минимал сарфлаб, 
тупроқ унумдорлигини максимал оширишни таъминловчи мелиоратив, 


65 
агротехник, иқтисодий, ташкилий тадбирларнинг мажмуи тушунилади. Шу 
мақсадда қуйидаги вазифалар амалга оширилади: 
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришда ер сифатининг 
бонитировкаси ва мониторингининг роли аниқланади; 
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш усулларининг 
самарадорлиги ўрганилади; 
– экинлар ҳосилдорлигининг тупроқ унумдорлиги пасайиши билан 
боғлиқлиги аниқланади; 
– тупроқ бонитети балини баҳолашнинг натурал ва қиймат 
кўринишидаги кўрсаткичлари белгиланади; 
– тупроқ унумдорлиги бир балини такрор ишлаб чиқариш қиймати 
аниқланади; 
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш даражасини дастурлаш 
имкониятлари ўрганилади; 
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш харажатларини назорат 
қилиш механизми ишлаб чиқилади; 
– ерлар (тупроқлар)ни такрор ишлаб чиқариш даврининг барча турдаги 
сарф-харажатлари аниқланади; 
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш сарф-харажатларининг 
бозор иқтисодиётига мувофиқ модели ишлаб чиқилади. 
Амалиёт ва кўплаб тадқиқотлар кўрсатишича, суғориладиган ерлар 
сифатининг пасайиши тупроқда озиқлантирувчи моддаларнинг камайиб 
кетиши, шўрланиш, ботқоқлашиш, эрозиялар, заранглашув, ифлосланиш ва 
зарарланиш оқибатида юз беради. Шу нуқтаи назардан ер сифати 
динамикасининг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни кўрсата оламиз: 
ернинг озиқ моддаларининг тўлдирилмаслиги, ерости сувларининг юзага 
қалқиб чиқиши, суғориш меъёрларига риоя қилмаслик, тупроқ унумдорлигини 
такрор ишлаб чиқариш тизимининг бузилиши, алмашлаб экишга роя 
этмаслик, ўғитлаш тизимининг бузилиши, кимёвий препаратлардан меъёрида 


66 
фойдаланмаслик, суғориш учун ифлосланган сувлардан фойдаланиш, 
агроўрмон мелиоратив тадбирларнинг ўтказилмаслиги, тупроқнинг сув ва 
шамол эрозияси, тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришга 
инвестицияларнинг етарли даражада эмаслиги ва ҳ.к. 
Тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш тизими муаммоларининг 
таҳлили ушбу жараёнга қуйидаги таркибий қисмлар киритилиши кераклигини 
кўрсатди: 
-
иқтисодий, мелиоратив, ташкилий, агротехник нуқтаи назардан 
сифатсиз бўлган суғориладиган ерларнинг инвентаризацияси услубларини 
такомиллаштириш; 
-
мелиоратив ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган ер майдонларининг 
хариталарини яратиш; 
-
тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш даражасини дастурлаш; 
-
ерларнинг дастлабки ҳолатини баҳолаш (тупроқ бонитировкаси); 
-
мелиоратив ва бошқа тадбирлар турларини белгилаш, ўтказиладиган 
тадбирларнинг тури ва муддати бўйича зоналарга ажратиш; 
-
ерлар мелиорацияси ва бошқа тадбирлар учун зарур бўлган 
инвестициялар ҳажмини асослаш; 
-
мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг комплекс ўтказилиши; 
-
агротехник, мелиоратив ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган ерлар 
мониторинги; 
-
мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш; 
-
мелиоратив ва бошқа тадбирлар амалга оширилиши учун сарфланадиган 
маблағларни ҳисобга олиш; 
-
суғориладиган ерлар унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш доирасида 
мелиоратив ва бошқа тадбирлар самарадорлигини аниқлаш. 
Ер сифатининг ёмонлашувига олиб келувчи сабабларга барҳам берувчи 
асосий мелиоратив ва бошқа тадбирларга қуйидагилар киради: 
-
минерал ва органик ўғитлар тизимини амалга ошириш; 


67 
-
беда экишни ўз ичига олган алмашлаб экиш тизимини жорий этиш; 
-
коллектор-зовур тизимларини ўз вақтида тозалаш ва ер майдонларидаги 
минераллашган ер ости сувларини чиқариб юбориш; 
-
шўрланган ерларни ювиш; 
-
дала 
майдонларидан 
фойдаланишни 
истиқболли 
ва 
жорий 
режалаштириш; 
-
чуқур шудгорлаш (тилимлаш); 
-
суғориш тармоқлари ва иншоотларини ишчи-техник ҳолатида сақлаш; 
-
суғориш меъёрлари ва техникасини асослаш ва уларга риоя қилиш, 
суғориш сувини ҳисобга олиш; 
-
эрозияга қарши чора-тадбирлар ўтказилиши; 
-
ихота ўрмон дарахтларини ташкил этиш; 
-
қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш; 
-
далаларга ишлов бериш тизимига риоя қилиш; 
-
заҳарли кимёвий препаратлар қўлланилишини назорат қилиш. 
Ерлар унумдорлигини тизимли такрор ишлаб чиқаришда юқоридаги ва 
бошқа тадбирларнинг ўтказилиш муддатлари (бошланиш вақти, давомийлиги) 
муҳим омилдир. Кўпгина тадбирларнинг ўтказилиш муддати, одатда, ишлаб 
чиқариш вақтига мос келмайди, шунинг учун юқори самарадорликка эга 
муддатни асослаб бериш муҳим аҳамиятга эга. 
Мелиоратив 
ва 
бошқа 
тадбирлар 
тупроқ 
унумдорлигининг 
яхшиланишида, ресурслар сарфланишида маълум бир самарадорликка эга 
бўлиши керак. Шу мақсадда тупроқ унумдорлигини тизимли такрор ишлаб 
чиқариш мелиоратив ва бошқа тадбирлар ташкилий-иқтисодий ва бошқа 
жиҳатлардан 
баҳоланиши 
керак, унинг асосий 
техник-иқтисодий 
кўрсаткичлари эса: коллекторларни тозалашда ер ишларининг ҳажми, дала 
юзасининг капитал текисланган майдони, чуқур шудгорлаш, ихота 
ўрмонларини ташкил этиш ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Ушбу кўрсаткичлар 
мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг самарадорлигини ифодалаши, тупроқ 


68 
унумдорлигининг миқдорий кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлиши ва такрор 
ишлаб чиқариш пировард натижасига йўналтирилган бўлиши керак. Ҳар бир 
мелиоратив ва бошқа тадбирлар ўтказилишининг якуни ерлар сифатини 
мониторинг қилиш билан тугалланиши зарур. 
Мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг турлари ва инвестициялар ҳажми 
ким томонидан амалга оширилади: ижарачилар (фермерлар), инвесторлар
давлат, қонунда белгиланган субъектлар томонидан бажарилишини аниқлаш 
муҳимдир. Бу эса ирригация ва мелиорация, хўжаликлар ва хўжаликлараро, 
инфраструктура тармоқларини аниқлаш ва улар тўғрисидаги аниқ 
маълумотлар таснифини шакллантиришни талаб этади. Хусусан, сервитут 
ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратилиши керак. 
Тупроқ 
унумдорлигини 
тизимли 
такрор 
ишлаб 
чиқаришда 
ресурсларнинг сарфланиши муҳим омил саналади. Йил давомида 
ўтказиладиган бир марталик, кўп йиллик, ўртача йиллик сарф-харажат 
турларини фарқлаш мақсадга мувофиқ.
Мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг самарадорлиги дейилганида, 
аввало тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ва 
ернинг иқтисодий нафлилиги тушунилади. Бунда тупроқ унумдорлигини 
такрор ишлаб чиқариш учун сарфланган маблағ қўшимча маҳсулотнинг 
қиймат кўринишидаги баҳосидан кам, тенг ёки ортиқ бўлиш ҳолатлари 
учраши мумкин. Демак, иккинчи ҳолатда самарадорлик – нолга, учинчи 
ҳолатда эса – салбий натижага эга бўлиб, мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг 
турлари, уларни ўтказилиш муддатлари ва усуллари, тадбирлар комбинацияси 
асосланмаган тарзда танланганлигидан далолат беради. 
Ернинг унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш амалиётида капитал 
сарф-харажатлар, асосан давлат зиммасига тушмоқда, жорий ишлаб чиқариш 
сарф-харажатлари эса, қишлоқ хўжалиги корхоналари сарф-харажатларига 
киритилади. Шу ҳолатдан келиб чиқиб суғориладиган ерлардан фойдаланиш 
самарадорлигини баҳолаш амалга оширилади. Кейинги йилларда объектив 


69 
сабабларга кўра тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришга етарли 
даражада бўлмаган ва узилишлар билан инвестициялар киритилиши ва уларни 
давлат томонидан киритилган дотация сифатида қабул қилиниши, шунингдек 
ердан ва сувдан фойдаланишнинг бепул эканлиги хўжалик ички ишлаб 
чиқариш сарф-харажатлари ва ердан фойдаланиш самарадорлигини 
баҳолашда уларни ҳисобга олиш заруратини истисно қилар эди. Ердан 
маҳсулот олиш ер-сув ресурсларини ишлаб чиқариш истеъмоли орқали амалга 
ошади, уларни такрор ишлаб чиқариш эса, муайян сарф-харажатларни тақозо 
этади. Ер-сув муносабатларига бозор тамойилларининг жорий этилиши 
шароитида ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш сарф-харажатлари 
қаторига тупроқ ва суғориш сувини ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш 
ҳам киртилишини талаб этади. Шу сабабли, ерлар унумдорлигини такрор 
ишлаб чиқаришнинг қуйидаги сарф-харажатларини фарқлаш зарур: 
-
ердан 
фойдаланувчининг 
хўжалик 
ички 
сарф-харажатлари 
(инвестициялари); 
-
ердан фойдаланувчи хўжаликнинг ички маблағлари, бюджет (давлат ва 
маҳаллий) маблағлари, ҳомийлар маблағларини инобатга олган ҳолда сарф-
харажатлар (инвестициялар); 
-
йиллик ўртача сарф-харажатлар (бюджет (давлат ва маҳаллий) 
маблағлари, инвесторлар маблағларини инобатга олган ҳолда сарф-
харажатлар (инвестициялар). 
Охирги икки ҳолатда сарф-харажатларни хўжалик ички, туманлараро 
бошқарма, тармоқ бўйича дифференциациялашган ҳолда ифодалаш мақсадга 
мувофиқ. Биринчи ҳолатда фермерлар томонидан амалга ошириладиган 
мелиоратив ва бошқа тадбирлар, яъни дала майдонларини суғориш 
тармоқларини тозалаш, шўрни ювиш, далалар юзасини капитал текислаш, 
алмашлаб экишни жорий этиш, органик ўғитлаш, эрозияга қарши чора-
тадбирлар ўтказиш (шудгорлаш йўналиши, суғориш техникаси, суғориш 


70 
меъёрларига риоя қилиш) ва бошқалар фермерлар томонидан ўтказилиб, сарф-
харажатларни қуйидаги ифода орқали тасаввур этиш мумкин: 
Х
хўж 
= Х

+ Х
2
+…….Х


,
1


Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish