Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 
 
 
 
 
 
 
 
3.1-схема. Ер ресурсларидан фойдаланиш тизими ташкилий-иқтисодий механизмида 
ернинг кўпфункционаллик характерини ифодаловчи кўрсаткичлар
6
6
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган. 
Диффе-
ренциал
рента-I 
Диффе-
ренциал 
рента-II
Абсолют 
рента
Монопол 
рента
1 га экин 
майдонинг 
ҳосилдорлиги 
1 га дан 
олинадиган 
даромад 
1 га дан 
олинадиган 
фойда 
2. Иқтисодий ресурс-капитал 
4. Хўжалик юритиш 
объекти
Бевосита 
Билвосита 
Дифференциал рента 
Ернинг табиий 
унумдорлиги, 
сифати 
Ернинг 
жойлашиши 
Қўшимча 
инвестиция ва 
капитал сарфи 
Қатъий ўта 
ёмон ерлардан 
даромад 
Ўта ноёб маҳсулотлар 
етиштириладиган ерлар 
Ердан фойдаланиш иқтисодий механизмининг шаклланиши 
Кўчмас мулк
таркибида 
ернинг улуши 
Натурал 
Капиталлашуви
Ялпи маҳсулотда 
ернинг улуши 
Гумуслилик 
даражаси 
Тупроқнинг
механик 
таркиби 
Шўрланиш 
даражаси 
Эрозияга 
учраганлик 
даражаси
Ер участкасининг 
сув билан 
таъминланиши
1. Табиий ресурс 
Ялпи 
маҳсулот 
ишлаб
чиқариш учун 
ер
миқдори 
Бир бирлик 
даромад 
олиш учун ер 
миқдори 
Бир бирлик
ҳосил миқдори 
учун ер миқдори
Маҳсулотнинг 
ер сиғими 
Ер қайтими 
Ернинг 
асосий 
капиталдаги 
улуши 
 
3. Кўчмас мулк объекти 
ЕР 
Ер 
участкасининг 
рельефи


49 
кўпчилик ҳолларда унинг натижасини белгилайди. Бошқа тармоқ ва соҳаларда 
ер ва унинг унумдорлиги бундай тавсифга эга бўлмасада, у хўжалик юритишда 
муҳим ишлаб чиқариш воситаси бўлибгина қолмасдан, балки ишончли актив 
ва капитал ҳам ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ер жаҳон амалиётида “асосий 
капитал” тушунчасига киритилади ва унинг моддий ва маънавий жиҳатдан 
эскириш хусусиятига эга бўлмаслиги уни “табиий ресурс”, “кўчмас мулк 
объекти” ва “хўжалик юритиш объекти” сифатидан ҳам кўра кўпроқ 
“иқтисодий ресурс-капитал” сифатида тадқиқ этишга эътибор берилади. 
Бундай ёндашув эса, биринчидан, ер ресурсларидан фойдаланиш тизими ва 
унинг ташкилий-иқтисодий механизмларига оид илмий қарашларнинг 
шаклланишига, иккинчидан, ер ресурсларидан фойдаланиш жараёнига 
таъсирчан ташкилий-иқтисодий механизм усулларини қўллаш орқали ер 
ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантирувчи услубларни
 
жорий 
қилишга ва, учинчидан, ер эгаси ва ердан фойдаланувчиларнинг манфаатлари 
доирасини илмий асосланган ҳолда аниқлаш имконини беради.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, назарий жиҳатдан, аввало ерни 
кўпфункционал объект сифатида ифодаловчи “табиий ресурс”, “иқтисодий 
ресурс-капитал”, “кўчмас мулк объекти” ва “хўжалик юритиш объекти” 
тушунчаларининг ўзига хос хусусиятларини тўғри талқин қилиш ва улар 
орасидаги фарқ ва чегарани аниқ белгилаб олгандан сўнггина ерларни солиққа 
тортиш, уларни кредит учун гаров таъминоти сифатида баҳолаш, ер 
участкаларини хусусийлаштириш ва бошқа иқтисодий жараёнларни тартибга 
солиш ҳақида гапириш мумкин. 
Маълумотларни таҳлил қилиш ер куррасининг умумий майдони, яъни 
сатҳи 510 млн км
2
ёки 51 млрд гектарни ташкил этишини кўрсатади. Шундан 
134 млн км
2
ёки 13,4 млрд гектари ер фондидир. У қитъалар бўйича 
қуйидагича тақсимланган: жумладан Осиё қитъасида 33,1 фоиз, Европада – 8,0 
фоиз, Африкада – 22,5 фоиз, Америкада (шимолий ва жанубий) – 30,1 фоиз ва 
ниҳоят Австралия ҳамда Океанияда – 6,3 фоиз. Ўзбекистоннинг ер фонди 2019 


50 
йилнинг 1 январига кўра 44896,8 минг гектарни ташкил этади. Жаҳоннинг 
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ер фондини амалий жиҳатдан бир 
гектарга ҳам кўпайтириш имкони йўқ. Шунинг учун ҳам ер фонди 
иқтисодиётда миқдор ва сифат жиҳатидан чекланган ресурслар таркибига 
киритилган. Лекин ушбу ресурсларга жаҳондаги каби Ўзбекистонда ҳам 
эҳтиёж ва талаб йил сайин ошиб бормоқда. Бунга энг асосий сабаб, 
биринчидан, аҳоли сонининг тобора ўсиб бориши бўлса, иккинчидан, 
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг ер ресурсларига бўлган 
эҳтиёжларининг тўхтовсиз ошиб боришидир. Энг муҳими, урбанизация ва 
экологик жараёнларнинг ер фонди ҳолатига салбий таъсири натижасида ер 
ресурсларининг деградациялашуви оқибатида фойдаланиш учун иқтисодий 
жиҳатдан қулай ерларнинг камайиб бориши ер фондининг чекланганлигини 
янада кескинлаштириб юбормоқда. Айниқса, аҳоли сонининг кўпайиши 
натижасида унинг барча турдаги (уй-жой, корхоналар) қурилишлари учун 
маълум миқдордаги ер ажратилиши оқибатида фойдаланиладиган ер майдони 
камайиб боради. Бундай ҳолат, қолган ерлардан самарали ва тўлиқ 
фойдаланишни тақозо этади. Жаҳоннинг айрим қитъа ва минтақаларида ушбу 
ҳолат ниҳоятда долзарб муаммога айланмоқда. Мазкур муаммонинг янада 
долзарб бўлишига кўплаб омиллар сингари аҳолининг жойлашиши катта 
таъсир қилмоқда. Масалан, жаҳон аҳолисининг 60,55 % Осиё қитъасида, 11,15 
% Европада, 13,73 % Африкада, 13,76 % Америка қитъасида ва 0,81 % 
Австралия ва Океанияда жойлашган. Бугунги кунга келиб эса жаҳон аҳолиси 
8,0 миллиардга яқинлашиб қолди
7

Ер юзида ҳаёт пайдо бўлгандан бери ер инсониятнинг яшаш ва фаолият 
юритиш макони бўлиб келмоқда, ҳеч бир жамият ердан фойдаланмасдан 
мавжуд бўлолмайди. Ибтидоий жамоа тузумининг илк даврида одам ерда 
ўсувчи ўсимликларнинг меваларини истеъмол қилди, ғорларни уй-жой 
қурилиши учун мослаштирди ва ҳ.к. Жамиятнинг ўша давридаги 
7
Darakchi. 19.08.2010. 8-bet 


51 
ривожланишида ер инсон ҳаёти ва фаолиятида пассив роль ўйнади. 
Деҳқончиликнинг чорвадорликдан ажралиши ва деҳқончилик маданиятининг 
ривожланиши оқибатида, ер инсон хўжалик фаолияти жараёнига киритилди. 
Ер ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг асосий шарти бўлиб қолди, ер қишлоқ 
хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Буларнинг барчаси жамиятда ерга 
эгалик қилиш, фойдаланиш борасида вужудга келаётган ижтимоий-иқтисодий 
алоқалар ва муносабатларда ернинг ролини оширди.
Экологик вазиятнинг кескинлашуви шароитида ернинг экологик 
ҳолатини муҳофаза қилиш, жамият ва табиатнинг уйғун ривожлантириш 
зарурати ердан фойдаланишнинг муҳим жиҳатларидан бўлиб қолди. Бозор 
муносабатларининг ривожланиши натижасида ердан фойдаланиш бозор 
хусусиятларини касб этмоқда, ер товар-пул муносабатларига киритилмоқда, 
жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий алоқалар ва муносабатларда ернинг роли 
ортиб бормоқда. Бу эса ердан фойдаланишнинг ҳар қандай жамият тараққий 
этиши учун объектив, зарурий шарти сифатида намоён этади. 
Жамият ва иқтисодиётнинг тараққий этиши билан ердан 
фойдаланишнинг 
хилма-хил 
шакллари 
вужудга 
келади, 
ердан 
фойдаланишнинг мақсад ва вазифалари янада кенгаяди. Ердан фойдаланиш 
такомиллаштирилмоқда, бу ҳолат ердан фойдаланиш жараёнининг мунтазам 
ривожланиб борувчи диалектик моҳиятини белгилаб беради. Ердан кўп 
йўналишли мақсадларда фойдаланиш Ўзбекистоннинг ягона давлат ер фонди 
таркибида ўз аксини топди, унда мазкур белгиларига қараб ер 8 та тоифага 
ажратилган. Ердан фойдаланиш мақсадлари тоифаларининг майда 
деталларини баён этиш билан биргаликда, ернинг ўзи ҳам мақсадлар 
таркибига кўра маълум бир категорияларга таснифланган. 
Жамият ва иқтисодиёт тараққиётида ернинг роли ва ундан фойдаланиш 
хусусиятлари иқтисодий назария классиклари томонидан тўлиқ ўрганилиб, 
асарларда ёритиб берилган. Ердан фойдаланиш хусусиятлари ташқи жиҳатдан 
унинг жамиятдаги ишлаб чиқариш, фискал, бозор, ижтимоий, рекреацион-


52 
соғломлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш каби кўп қиррали роли 
воситасида намоён бўлади. Ер аҳолининг жойлашадиган ва инсоннинг ҳаётий 
фаолияти амалга ошириладиган жой, ишлаб чиқариш воситаси, ер ости 
бойликлари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси ривожланиши учун табиий асос 
сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ердан фойдаланиш, аввало, ижтимоий-
иқтисодий хусусиятга эга. Ердан рекреацион ва соғломлаштириш мақсадида 
фойдаланиш ижтимоий-иқтисодий жараёнга рекреацион-соғломлаштириш 
мазмунини берди, ердан фойдаланиш жараёнида табиат муҳофазаси 
талабларини ҳам инобатга олиш эҳтиёжи вужудга келди.
Бозор иқтисодиётининг ривожланиши натижасида ердан фойдаланиш 
бозор хусусиятларини касб этди, бу эса, ернинг жамият ва иқтисодиётда 
ижтимоий-иқтисодий алоқалар ва муносабатларнинг муҳим объекти 
сифатидаги ролини янада кучайтирди. Ўз навбатида, жамият ва 
иқтисодиётнинг тараққий этиб бориши билан ердан кўп йўналишли 
мақсадларда фойдаланиш талаблари мураккаблашиб бормоқда, ердан 
фойдаланиш шакллари ва хусусиятлари ўзгариб бормоқда, бу ҳолатлар ернинг 
диалектик, мунтазам ўзгарувчан хусусиятини белгилаб беради. 
Жамиятда ернинг фаолият шаклларига қуйидагилар киради: қишлоқ ва 
ўрмон хўжалигида – асосий ишлаб чиқариш воситаси; қишлоқ хўжалигига оид 
бўлмаган моддий ишлаб чиқариш, транспорт, савдо ва хизмат кўрсатиш 
тармоқларида – ишлаб чиқариш воситаси; ижтимоий ва рекреацион соҳаларда 
– жараёнлар учун амалиёт бажариш макони; ер бозори ёки ерга ижара ҳуқуқи 
мавжуд бўлган бозор иқтисодиёти шароитида – товар. 
Ердан фойдаланиш моддий ишлаб чиқариш омили сифатида, 
иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишлаб чиқариш истеъмоли муаммосига 
бағишланган кўплаб тадқиқотлар бўлишига қарамай, қишлоқ хўжалигига оид 
бўлмаган ишлаб чиқаришда ердан фойдаланишнинг иқтисодий механизми 
етарли даражада ўрганилмаган. Мазкур ерларнинг қиймат кўринишида 
баҳолаш услублари ишлаб чиқилмаган ва амалга оширилмаган, ишлаб 


53 
чиқаришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ернинг ишлаб чиқариш 
даромадидаги улуши миқдори, ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқи қиймати 
белгиланмаган, ер солиғининг илмий асосланган миқдори ва бошқалар 
мавжуд эмас. Жамият томонидан ернинг ижтимоий ва рекреацион 
мақсадларда фойдаланиш жиҳатлари эса, умуман ўрганилмаган. 
Маълум бир илмий адабиётларда ер амалиёт бажариладиган макон 
сифатида фойдаланиш факти қайд этилса-да, ернинг ижтимоий ва рекреацион 
самарадорлигини аниқлаш ва баҳолаш, жамият томонидан ердан фойдаланиш 
самарадорлигини баҳолаш борасида изчил ўрганилган чуқур тадқиқотлар 
мавжуд эмас. Ердан фойдаланишнинг экологик жиҳатлари ҳам етарли 
даражада ўрганилган эмас. 
Мамлакат иқтисодиётининг, жумладан ердан фойдаланишнинг бозор 
иқтисодиётига ўтиши билан мазкур муаммолар нақадар долзарб эканлиги 
маълум бўлди. 
Жамият ва иқтисодиётда ердан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
(ижтимоий, рекреацион, табиатни муҳофаза қилиш)да ресурс сифатида 
фойдаланилади. Шу сабабли, ердан фойдаланиш усулларини ўрганишда унинг 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришда истеъмоли назарда тутилиши керак, 
бу эса ердан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришдаги 
аҳамиятини белгилаш имконини беради. Биринчиси, одатда, ердан 
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига эришиш билан боғлиқ, 
иккинчиси – асосан, ижтимоий ва рекреацион соҳаларга тааллуқли. 
Биринчисига агрохўжалик ва ишлаб чиқариш усулларини киритиш керак. 
Агрохўжалик услуби ернинг устки қисми (тупроқ)ни ҳайдаш ва қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларини 
етиштириш 
учун 
керакли 
технологик 
амалиётларнинг бажарилишини кўзда тутади. Бу ўринда ер – асосий ишлаб 
чиқариш воситаси сифатида намоён бўлади. Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида 
ердан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳосил ва ёғоч олиш, 
яъни иқтисодий самара олиш, демакки, ердан фойдаланиш даромад олиш 


54 
билан боғлиқ. Шу билан бир қаторда, ердан ҳар йили фойдаланиш унинг 
ҳосилдорлигининг камайишига, унга ишлов бериш эса тупроқнинг механик 
таркиби, сув ва ҳаво алмашинуви тартибининг ўзгаришига, яъни экологик 
вазиятнинг ёмонлашувига олиб келади. Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ердан 
фойдаланиш иқтисодий самара билан бирга, экологик самара ҳам беради, 
бунда самаранинг иккала кўриниши ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари, агрохўжалик услубини икки хил турга ажаратиш мумкин: 1) 
ерга ишлов беришнинг маълум бир технологиялари билан боғлиқ (қишлоқ 
хўжалиги экинларини экиш, кўп йиллик дарахтларни ўтқазиш); 2) ерга ишлов 
бермасдан (яйловларни оборотга киритиш) яйловлардан фойдаланиш. 
Саноат ишлаб чиқариши услуби ер майдонларидан ўз фаолиятлари 
давомида саноат, транспорт, хизмат кўрсатиш, савдо соҳаси объектларини 
жойлаштириш 
макони 
сифатида 
фойдаланишлари 
билан 
боғлиқ. 
Объектларнинг ердан фойдаланмасдан фаолият жараёнларини амалга 
ошириши, яъни маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин эмас. Бу ўринда ер ишлаб 
чиқаришнинг зарур шарти, ишлаб чиқариш омили сифатида намоён бўлади. 
Ердан иккала усулда фойдаланиш натижаси – маҳсулот ишлаб чиқариш, иш 
бажариш ва хизмат кўрсатиш (иқтисодий самара, шу жумладан пулли 
хизматлар)дир. Завод ва фабрикалар, энергетика ва бошқа саноат объектлари 
қурилиши ер майдонларини ишлаб чиқариш корпуслари, махсус ускуналар, 
инженерлик тармоқлари, ўтиш йўллари ва ҳоказоларни жойлаштирилиши 
учун лойиҳа асосида мослаштириш билан боғлиқ. Қурилиш ернинг устки 
қисмининг бузилишига олиб келади, қурилиш пайтида тупроқ қатламини 
бошқа бир жойда йиғиш ёки қишлоқ хўжалигида ишлатиш мақсадида бошқа 
жойга кўчириш, маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш учун 
карьерлар қазиш заруратини келтириб чиқаради. Транспорт объектларида ер 
майдонларини қурилишга тайёрлаш автомобил йўллари, темир йўл 
полотноларини, метрополитен қурилиши ва эксплуатацияси эса, тупроқни 
қазиб чиқариш орқали туннелларни вужудга келтиришдан иборат. 


55 
Кон қазиб чиқариш саноатида фойдали қазилмалар “омборхонаси” 
бўлган ер ишлаб чиқариш воситаси ролида намоён бўлади. Мазкур саноатда 
ердан фойдаланишнинг иқтисодий самараси қазиб олинган қазилма 
бойликларнинг (ички ёки ташқи) бозордаги нархи, уларни ишлаб чиқишдаги 
сарф-харажатлари ва рекультивация каби омиллар билан боғлиқ. Ўз 
навбатида, фойдали қазилмаларни ишлаб чиқариш сарф-харажатлари 
уларнинг жойлашув (чуқурлик) даражаси, шунингдек улуш ҳажмига (ер 
майдони бирлигида) ҳам боғлиқ бўлади. Агар фойдали қазилмаларнинг нархи 
ердан фойдаланиш самарасининг актив таркибига киритилса, уларни ишлаб 
чиқариш сарф-харажатлари пассив таркибига киритилади. Шу ўринда ишлаб 
чиқариш воситаси сифатида ернинг ҳам даромад улушини аниқлаш талаб 
этилади, бу эса мазкур соҳада ердан мақсадли фойдаланишнинг даромадини 
баҳолаш усулидан фойдаланиш имконини беради.
Саноат ва транспорт объектлари, кўпинча, уларни меъёрида 
эксплуатация қилиш учун тақиқланган, қўриқланадиган, санитар-ҳимоя, 
қирғоқ-қўриқлаш каби зоналарнинг яратилишини талаб этади.
Ердан фойдаланишнинг ноишлаб чиқариш усуллари ердан фақат 
жойлашиш макони сифатида фойдаланишда қўлланади ва иқтисодий маҳсулот 
олиш билан боғлиқ бўлмайди. Ердан бундай фойдаланиш ижтимоий 
соҳаларда учрайди ва, асосан, ижтимоий самара олишдан иборат бўлади. 
Рекреацион соҳада ердан фойдаланиш хусусияти оммавий дам олиш зоналари 
(пляжлар, сунъий кўллар, сайилгоҳлар, қайиқ станциялари ва ҳ.к.)ни ташкил 
этишга мослаштирилишида акс этади. Ер бундай усулда рекреацион ва 
табиатни муҳофаза қилиш воситаси сифатида намоён бўлади. Ижтимоий 
соҳада ер майдонларидан уй-жой қурилиши ва ижтимоий мақсаддаги 
объектларни жойлаштириш учун фойдаланилади. Бунда ер амалиётларни 
бажариш учун макон воситасида намоён бўлади, ундан фойдаланиш объектлар 
(бинолар)ни қуриш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ. Соғломлаштириш 
мақсадида ерлардан фойдаланишга келсак, мазкур ҳолатда ернинг табиий 


56 
хусусиятлари (шифобахш лойлар, минерал сувлар, иқлим шароитлари)дан 
фойдаланилади. 
Ердан 
бундай 
усулда 
фойдаланиш 
рекреацион 
(соғломлаштириш) самара беради. 
Табиатни муҳофаза қилиш соҳаси (қўриқхоналар, заказниклар) учун 
ерга техноген таъсирлардан ҳоли, ўсимлик ва ҳайвонат оламининг “табиий” 
фойдаланишига хосдир. Ердан бундай усулда фойдаланишнинг экологик 
натижаси ўлароқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг сақланиб қолинишидир. 
Ердан фойдаланишнинг саноат ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш усуллари 
ҳозирги вақтда етарли даражада ўрганилган эмас. Кўриб чиқилган 
усулларнинг барчаси учун ердан фойдаланишнинг экстенсив ва интенсив 
шакллари хосдир.
Иқтисодий фойда олиш (иқтисодий самара) нуқтаи назаридан ернинг 
эркин бозор шароитида ердан фойдалданишнинг усулларидан бири сифатида 
– коммерция (тижорат) услуби ажралиб туради. Ер майдонларининг олди-
сотдиси келишувда иштирок этаётган тарафларнинг маълум бир иқтисодий 
фойда олиши, шунигдек ер майдонлари (кўчмас мулк объектлари)га эгалик 
ҳуқуқини рўйхатга олиш учун тўловларни амалга ошириш билан узвий 
боғлиқ. Шу билан бирга, мазкур усул ерга техник-технологик таъсир 
кўрсатишдан ҳоли, ердан фойдаланишнинг “вақтинчалик, ўтиб кетувчи” тури 
сифатида қараш тўғрироқ бўлади, зеро у қисқа муддатли хусусиятга, яъни ер 
майдони олди-сотдиси давридагина мавжуд бўлади. Ернинг янги эгасининг 
ердан кейинги фойдаланиши (янги олди-сотди амалга ошгунга қадар) юқорида 
кўрсатиб ўтилган усуллардан бири бўлади. 
Ердан табиий ресурс сифатида фойдаланиш унинг асосий хусусиятлари 
билан боғлиқ. Жамият фаолиятининг турли соҳаларида фойдаланадиган ер 
бошқа ишлаб чиқариш воситаларига ўхшамайдиган, фақат ўзига хос 
хусусиятларга эга. Махсус адабиётларда, кўпинча, ернинг қуйидаги 
хусусиятлари келтирилади
8

8
Удачин С.А. Научные основы землеустройства. – М.: Колос, 1965; Ушаков Д.Н. Большой толковый 
словарь современного русского языка. – М.: “Альта-Принт”, ООО Издательство “Дом XXI век” , 2008.- YIII. 


57 
1.
Ишлаб чиқариш воситаси сифатида фойдаланадиган ер табиий тарихий 
жисм бўлиб, ишлаб чиқаришнинг бошқа воситалари инсон меҳнати натижаси 
бўлгани ҳолда, ер – табиат маҳсулидир. 
2.
Ишлаб чиқариш жараёнида ер бошқа жойга кўчмайди, унинг 
жойлашган ўрни ўзгармас бўлиб қолади. Ундан фарқли равишда, ишлаб 
чиқаришнинг кўпгина воситаларини транспортировка қилинади ва зарурат 
туғилганида, маконда ўз ўрнини ўзгартира олади. Шу сабабли, ердан ишлаб 
чиқариш воситаси сифатида имкон қадар тўлиқ ва оқилона фойдаланиш 
мақсадида корхона ҳудудини шакллантиришда ишлаб чиқаришнинг барча 
элементларининг тўғри жойлашувини назарда тутиш керак бўлади. 
3.
Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситаларининг 
барчасининг моддий ва маънавий эскириши юз беради. Бунинг натижасида, 
улардан фойдаланиш самараси пасаяди ёки буткул йўқолади ва ишлаб 
чиқариш соҳасидан соқит бўлади. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида 
ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси сифатида ер ундан тўғри 
фойдаланилганида, нафақат емирилади, аксинча, яхшиланиб боради – унинг 
унумдорлиги ортади. 
4.
Ернинг устки қатлами табиий тарихий жисм бўлиб, ер шарининг 
қуруқлик қисми чекланган ва миқдори ўзгармасдир. Ерни ишлаб чиқариш 
воситаси сифатида бошқа турдаги ишлаб чиқариш воситаси билан умуман 
алмаштириб бўлмайди. Шу билан бир пайтда, ишлаб чиқаришнинг бошқа 
воситалари ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш жараёнида узлуксиз 
миқдорий ўзгариши ва зарурат туғилганида, бири бошқаси билан 
алмаштирилиши мумкин. 
5.
Ер – планетадаги барча мавжудот, жумладан инсоннинг ишлаб чиқариш 
воситаси сифатидаги фаолиятни таъминловчи барча табиий ресурслар ва 
иқтисодий муҳит элементларининг сақланиб қолиш асосидир. 


58 
6.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнида ер ва ишлаб чиқаришнинг 
бошқа воситалари бўлган ирригацион каналлар, йўллар, коллектор-дренаж 
тармоқлари, гидротехник ва дала иншоотлари чамбарчас боғлиқдир. 
7.
Қишлоқ хўжалигида ердан ишлаб чиқариш воситаси сифатида 
фойдаланиш бошқа табиий омиллар (электр нури, сув, ҳаво, иссиқлик) билан 
комплекс равишда амалга оширилади. Ернинг бундай хусусияти 
технологияларнинг ҳудудларга мослаштирилиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришини тўғри жойлаштирилиши, алоҳида регион, район, корхоналарнинг 
ихтисослаштирилишига таъсир кўрсатади. 
8.
Ишлаб чиқаришнинг барча воситалари меҳнат тақсимоти жараёнига 
замин ҳозирлайди, ердан рационал фойдаланиш эса, қишлоқ хўжалиги 
экинларини алмашлаб экиш, тармоқларнинг уйғунлаштиришни талаб этади. 
Ернинг ушбу хусусияти тор соҳаларга ихтисослашган қишлоқ хўжалигини 
шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. 
9.
Ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси сифатида ердан фақат вегетацион 
даврда фойдаланилади, ишлаб чиқаришнинг бошқа воситаларидан эса йил 
бўйи, узилишларсиз фойдаланилади. 
10.
Ерни табиий ресурс сифатида бозор муносабатларига жалб этилиши 
унга товарлик хусусиятини беради, ернинг ушбу хусусиятини бозор нархини 
белгилашда ва ер билан боғлиқ амалиётларни бажаришда инобатга олиш 
керак. 
Юқорида санаб ўтилган ер хусусиятлари ундан ишлаб чиқариш ва 
ноишлаб чиқаришда фойдаланишнинг умумий шартлари сифатида ер 
ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish