Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

n
m
сij
1
1
Сижт
( 2.2 ) 
бу ерда:
С
ижт
– ердан фойдаланишнинг ижтимоий самараси;
i – ер участкалари индекси (i = 1, 2,…, m); 
j - ижтимоий соҳада ерлардан фойдаланиш индекси (j =1,2, ..., n); 
с
ij
- j мақсадида i ер участкасидан фойдаланишнинг ижтимоий 
самарадорлиги. 
Таъкидлаш жоизки, ердан фойдаланиш ижтимоий жиҳатининг назарий 
ва амалий томонларига зарур эътибор берилмай келинмоқда: ердан 
фойдаланишнинг ижтимоий самарадорлигини баҳолаш услуб ва механизми 
ишлаб чиқилмаган, баҳолаш кўрсаткичлари тизими ва ижтимоий 
самарадорликнинг қиймат кўрсаткичлари мавжуд эмас.
Самарадорликнинг ижтимоий кўриниши самарадорликнинг бошқа 
кўринишлари – иқтисодий, рекреацион, экологик кўринишлари билан узвий 
боғлиқ. Ердан фойдаланишнинг ижтимоий натижалари фуқаролар ҳаётининг 
сифати ва шароитларида акс этади. Масалан, соғломлаштириш объектлари 
(санаторий, дам олиш уйлари)нинг фаолияти ердан фойдаланишнинг 
ижтимоий жиҳатига кириб, ижтимоий самарадорлик ижтимоий характердаги 
табиий кўрсаткичлар (масалан, саломатлигини тиклаган кишилар миқдори, 
дам олувчилар миқдори) да ифода этилади. Лекин, пировардида, мазкур 
ерлардан фойдаланишнинг самарадорлигини қиймат воситасида ифодалаш 
зарур. 
Бошқача 
айтганда, 
ерлардан 
фойдаланиш 
ижтимоий 
самарадорлигининг 
қийматда 
ифодаланиши 
ер 
ресурсларидан 
фойдаланишнинг иқтисодий баҳоланишига олиб келади.
Ердан фойдаланишнинг рекреацион жиҳати махсус қўриқланадиган
(табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион, тарихий-маданий) 
ерлардан фойдаланиш масалаларини ўз ичига олади. Масалан, рекреация 


39 
(лотинча recreatio – тикланиш) – дам олиш, инсонларнинг меҳнат жараёнида 
сарфланган жисмоний, интеллектуал қобилиятларини такрор ишаб 
чиқаришни ташкиллаштиришдир. “Рекреация” атамаси тахминан 1960-
йиллардан бошлаб тиббиёт, физиология, социология, иқтисодиёт ва бошқа 
фанларга оид адабиётларда қўллана бошланди
5
. Мазкур соҳадаги ташкилот ва 
корхоналар мамлакат иқтисодиётининг йирик тармоғини ташкил этади, 
рекреацион хизмат иқтисодиётнинг ривожланиб келаётган тармоғи бўлиб, кўп 
куч ва харажат талаб этувчи мустақил соҳасидир. Рекреацион йўналиш 
ерлардан оммавий дам олиш, маданий ҳордиқ ва соғломлаштириш мақсадида 
фойдаланишни назарда тутади. Ердан бундай тарзда фойдаланиш ижтимоий 
ва иқтисодий самарадорликка эга. Демак, рекреацион самарадорлик 
пировардида иқтисодий, асосан, ижтимоий самарадорлик орқали амалга 
ошади. Бунда ушбу ижтимоий самарадорликнинг қийматда ифодаланиши ер 
ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий баҳоланиши орқали амалга 
оширилади. Шундай қилиб, рекреацион самарадорлик ўзининг табиий 
кўрсаткичлари билан ифодаланади, лекин қиймат кўринишида ифодаланиш 
зарурати рекреацион мақсадда ердан фойдаланишнинг иқтисодий 
баҳоланишига олиб келади. 
Ердан фойдаланишнинг экологик жиҳати ердан фойдаланиш жараёнида 
табиий ресурслар ичида энг муҳим омил сифатида ернинг даражаси 
(яхшиланиши ёки ёмонлашиши) ни белгилайди. Ушбу жиҳат ишлаб чиқариш 
ва ноишлаб чиқаришда ердан фойдаланиш борасида жамият ва табиатнинг 
ўзаро таъсирини ифодалайди. Материя ҳаракатининг олий шакли бўлган 
жамият табиатнинг ҳаракатига жиддий таъсир қилади, улар бир-бири билан 
узвий боғлиқдир. Агар тирик мавжудотлар биологик тур сифатида ерда 
яшаётганликлари сабабли табиатга таъсир кўрсатсалар, инсоният табиатга ўз 
фаолияти орқали таъсир кўрсатади. Жамият ва иқтисодиёт ўзининг 
ривожланиши 
жараёнида 
меҳнат 
қуроллари, 
ишлаб 
чиқариш 
5
Большая экономическая энциклопедия. – М.: Эксмо, 2008.– С.543. 


40 
технологияларининг такомиллашиб бориши натижасида борган сари кўпроқ 
табиатга таъсир кўрсатмоқда, борган сари табиатга боғлиқлиги сусайиб
бормоқда, ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун борган сари мукаммал, 
табиатда бўлмаган буюмлар яратмоқда. 
Жамият ва иқтисодиёт тараққиётида табиат ресурсларини истеъмол 
этиш ва табиатни ҳар томонлама муҳофаза қилиш объектив жараён бўлиб 
қолмоқда. Инсоният ўзининг моддий, илмий ва маданий талабларини 
қондириш учун ишлаб чиқаришда фойдаланадиган табиат ресурсларига 
табиат объектлари ва табиат жараёнлари киради. Табиат ресурсларидан 
фойдаланишнинг тобора ортиб бориши эндиликда уларнинг миқдори ва 
сифатини ҳисобга олишни талаб этади. Инсоннинг табиатга нисбатан 
ўйламасдан, исрофгарчилик билан муносабатда бўлиши атроф-муҳитда 
жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. 
Табиатга катта миқёсда зарар келтирилиши (тупроқнинг бузилиши, 
чорвани ўтлатиш натижасида ўсимлик ресурсларининг йўқотилиши, 
ўрмонларнинг кесилиши, янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва ҳокозо) ер 
майдонлари, сув ҳавзалари, ўрмонлар ва тупроқлар муҳофазасини тартибга 
солишга қаратилган қонунлар ишлаб чиқилиши заруратини келтириб чиқарди. 
Фан ва технологиянинг тараққий этишининг жадаллашиши инсоннинг 
табиатга таъсирини сезиларли даражада орттирди – ҳайвон турлари, табиий 
ландшафтлар йўқола борди. ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида “табиатни 
муҳофаза қилиш” тушунчаси, 30-йилларида табиат ресурсларининг очиқдан-
очиқ талон-тарож этилиши оқибатида “табиат ресурсларини муҳофаза қилиш” 
тушунчаси, 50-60-йилларида эса, ер биосферасининг радиоактив чиқиндилар 
билан ифлосланиши сабабли “атроф муҳитни муҳофаза қилиш” тушунчаси
вужудга келди. Ҳозирги кунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш тушунчаси 
асосига табиат ресурларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни 
ифлосланишдан сақлаш, биосферанинг йўқ қилинишидан асраш, иқлим 


41 
ўзгаришининг 
олдини 
олиш, 
табиат 
ресурсларининг 
оммавий 
деградациялашиши каби муаммолар пайдо бўлган. 
Табиатни муҳофаза қилиш муаммолари мураккаб бўлиб, ташкилий-
иқтисодий, ҳуқуқий, соғломлаштириш, гигиеник, эстетик, тарбиявий, илмий 
жиҳатларни ўз ичига олади, ушбу муаммоларни ҳал этиш учун табиат ва 
жамият мулоқотига асосланган экологик ёндашув катта аҳамиятга эга. 
Антропоген алмашинув биосферанинг экологик мутаносиблиги, табиат, 
иқтисодиёт ва жамият муносабатларини бузади. Чиқиндисиз ишлаб чиқариш 
технологиялари тизимини барпо этиш, инсоннинг ишлаб чиқариш фаолиятига 
биосфера функциясининг ҳам киритилиши ушбу муаммолар ечимида янгича 
ёндашувдир. Табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган тадбирлар асосида 
ресурслардан фойдаланиш жараёнининг ўзида уларни асраш талаби қўйилган. 
Бу талаб табиат, жамият ва иқтисодиётнинг яхлитлиги, антропоген 
алмашинув, табиат ресурсларидан фойдаланиш жараёнида уларни муҳофаза 
қилишдан келиб чиқади. Мукаммал антропоген алмашинув, унинг биосфера 
функциясига киритилиши муҳим вазифа бўлиб, у тезликда амалга оширилиши 
керак. Табиат ресурсларидан фойдаланиш комплекс хусусиятга эга бўлиши, 
табиат ресурсларидан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш борасидаги 
тадбирлар оқилона бўлиб, экологик нуқтаи назардан илмий асосланган 
бўлиши даркор. 
Юқорида айтилган фикрлар муҳим табиат ресурси сифатида ер 
ресурсларига ҳам тааллуқлидир. Инсон ўзининг амалий фаолияти жараёнида 
ерга табиат ресурси сифатида икки ёқлама таъсир кўрсатади: бевосита ва 
билвосита. Биринчи ҳолатда ер турли иншоотлар, қурилишлар, объектлар 
учун макон сифатида хизмат қилади. Иккинчи ҳолатда, ер қишлоқ хўжалиги 
(шунингдек ўрмон хўжалиги)да ишлаб чиқаришнинг энг асосий воситаси 
сифатида фойдаланилади. Ишлаб чиқаришнинг бу тармоғида ернинг энг 
муҳим хусусияти – тупроқ унумдорлигидан фойдаланилади. Шу сабабли, 
тупроқ бир тарафдан, биосфера асоси сифатида, бошқа тарафдан, 


42 
инсониятнинг моддий неъматлар манбаи сифатида кишилик жамияти 
мавжудлигида ҳал этувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам тупроқ 
унумдорлигига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш табиатни муҳофаза 
қилишнинг асосий таркибий қисми саналади. 
Ер ресурсларидан фойдаланиш масаласи, худди бошқа табиий 
ресурслардан фойдаланиш каби, илмий асосланган ёндашув асосида ҳал 
этилиши керак. Бунда ер ресурслари, умуман, табиатни муҳофаза қилиш ундан 
фойдаланиш жараёнида амалга оширилиши керак. Мамлакатда ер ресурслари 
катта, лекин шу билан биргаликда чекланмаган, дея олмаймиз.
2.1-жадвалга кўра суғорилиб ҳайдаладиган ернинг киши бошига тўғри 
келадиган нисбатининг камайиб кетишига қишлоқ хўжалиги оборотидаги 
ерларни бошқа тармоқларга берилиши, тупроқ эрозияси, ботқоқлашув, 
ифлосланиш, шунингдек аҳоли сонининг ортиб бориши каби ҳолатлар сабаб 
бўлмоқда. Бу ҳолат ерни муҳофаза қилиш масаласига жиддий муносабатда 
бўлишни тақозо этади. Тупроққа сув ва шамол эрозияси кучли зарар

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish