Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Мустақил ўрганиш учун саволлар 
1. Ердан фойдаланиш иқтисодиётининг асосий мазмуни нимадан иборат? 
2. Ушбу фаннинг мақсади ва вазифаларини тушунтиринг. 
3. Ердан фойдаланиш иқтисодиётини “барқарор фойдаланиш” тушунчаси 
билан боғлиқлиги нимада? 
4
Каримов И.А. Родина священна для каждого. – Т.: “Узбекистан”, 1997. Т.3. с.17. 


30 
4. Ердан фойдаланиш соҳасида амал қиладиган қонунларни тушунтиринг.
5. Ишлаб чиқариш омиллари деб нимага айтилади? 
6. Ерлардан фойдаланишнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат? 
7. Ерларни узлуксиз ва пропорционал тақсимлаш қандай амалга 
оширилади? 
8. Ер муносабатларида асосий масала нима? 
9. Ер муносабатлари шаклларидан қайсиларини биласиз? 
10. Ер ислоҳотининг асосий йўналишлари нималардан иборат? 


31 
2. ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ 
ЖАРАЁН ЭКАНЛИГИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТЛАРИНИНГ 
УСТУВОРЛИГИ 
 
Жамият ва иқтисодиётда ернинг жуда кўплаб мақсад ва функцияларни 
бажаришга йўналтирилганлиги ердан фойдаланиш жиҳатларининг турли-
туманлигини тақозо қилади. Ердан фойдаланишнинг жиҳатлари дейилганида, 
ернинг ижтимоий аҳамиятга эга, ернинг деярли мустақил йўналиши ёхуд 
мазкур жараёнларни амалга ошириш учун шароитларни таъминлаш 
тушунилади. Шу сабабли, ердан фойдаланиш амалиётида бевосита 
фойдаланиш жиҳати (ижтимоий, иқтисодий, рекреацион, экологик) ва мазкур 
жараёнларни амалга ошириш жиҳатлари (ҳуқуқий, информацион, ташкилий, 
ҳудудий, технологик, ресурс, тадбиркорлик) фарқланади. Биринчи гуруҳдаги 
жиҳатлар (ердан бевосита фойдаланиш) учун ер ресурсларидан 
фойдаланишдан даромад олиш хос бўлиб, уни баҳолаш учун махсус услублар 
қўлланилади. Шу билан бирга қайд этиш жоизки, ердан фойдаланишнинг 
ижтимоий ва рекреацион самарадорлик турлари ҳозирги вақтда фақат табиий 
кўрсаткичлар орқали баҳоланади ва мазкур кўрсаткичларни иқтисодий ҳамда 
экологик самарадорлик билан таққослаш умуман мумкин эмас. Шунинг учун 
ижтимоий ва рекреацион самарадорликнинг қиймат баҳосини аниқлаш 
масаласи алоҳида тадқиқотларни тақозо этади. 
Ердан 
фойдаланиш 
жиҳатларининг 
иккинчи 
гуруҳи 
ердан 
фойдаланишдан даромад (самарадорлик) олиш ёки даромадни кўпайтириш 
учун шароит яратади. Қайд этиш керакки, иккинчи гуруҳ жиҳатларини қўллаш 
орқали ер ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ортиб боришини 
алоҳида кўрсатиш ва баҳолаш қийинчилик туғдиради, чунки иккинчи гуруҳ 
жиҳатлари мустақил намоён бўлмай, асосий (биринчи гуруҳ) жиҳатлари 
билан биргаликда амалга ошади. Ҳозирги вақтда мазкур масалалар ҳам етарли 
даражада ўрганилмаган ва ўзининг ечимини талаб этади. 
Ердан фойдаланишнинг иккала гуруҳ жиҳатлари хусусиятларидан келиб 
чиқиб хулоса қилиш мумкинки, биринчи гуруҳ асосий бўлиб, зеро унинг 


32 
жиҳатлари мустақил амалга ошади ва аниқ мазмунга эга; иккинчи гуруҳ 
жиҳатлари билвосита, яъни биринчи гуруҳ жиҳатлари самарадорлиги орқали 
амалга ошади. Шуларни инобатга олган ҳолда, ердан фойдаланишнинг асосий 
биринчи гуруҳ жиҳатларининг мазмунини кўриб чиқамиз. 
1. Ердан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳати ер ишлаб чиқариш 
воситаси, қазилма бойликлар “омборхонаси”, мулкчилик объекти (бозор 
муносабатлари), солиққа тортиш объекти (фискал моҳияти) эканлигидир. 
Жамият фаровонлиги ва иқтисодий ривожланишнинг моддий асоси бўлгани 
ҳолда маконда чекланган, миқдорий жиҳатдан такрор ишлаб чиқарилмайди. 
Буларнинг барчаси ердан фойдаланишнинг иқтисодий моҳиятини белгилайди, 
ягона давлат ер фондидан самарали фойдаланиш заруратини келтириб 
чиқаради. 
Жамият фаолиятининг турли соҳаларида ва иқтисодиётнинг турли 
тармоқлари ва ҳудудларида ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги 
турлича, чунки бир томондан “амалиёт бажариладиган макон” бўлса, бошқа 
бир томондан ишлаб чиқариш воситаси, учинчи ҳолатда – ишлаб чиқаришнинг 
асосий воситаси, тўртинчидан эса, товар, капитал, хўжалик ва кўчмас мулк 
объекти ҳамда инвестиция ресурси сифатида намоён бўлади.
Ердан фойдаланиш иқтисодий жиҳатларининг таркибий қисмларига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 
-
асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида ерлардан қишлоқ ва ўрмон 
хўжалигида ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш; 
-
саноат, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ва соҳаларида 
ердан ишлаб чиқариш воситаси сифатида фойдаланиш; 
-
ерга ижара ҳақи тўлаш; 
-
ердан фойдаланишнинг солиқ-бюджет (фискал) жиҳати; 
-
бозор (олди-сотди) соҳасида ердан фойдаланиш; 
-
ер майдонларини қайтариб олганда кўрилган зарар ва йўқотишлар учун 
товон тўлаш; 


33 
-
ерларни такрор ишлаб чиқариш самарадорлиги; 
-
ерларни ҳимоя қилиш; 
-
ерлардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш (жумладан жазо 
санкциялари)ни қўллаш. 
Рўйхатдаги дастлабки бешта ҳолат ердан фойдаланишда иқтисодий 
даромад билан, иккинчи гуруҳ (6-9) ҳолатлар ердан фойдаланишнинг кейинги 
шароитларини яратиш учун кетадиган сарф-харажатларни ифодалайди. 
Давлатнинг ягона ер фондидан фойдаланишнинг иқтисодий даражасининг 
иқтисодий-математик моделини умумий тарзда қуйидагича ифодалаш 
мумкин: 









7
1
9
6
7
1
5
1
max

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish