8
9
КИРИШ
Жамият ва иқтисодиётни янада ривожлантириш унинг муваффақиятини
белгилайдиган муҳим объектив муаммоларни ҳал этишга боғлиқдир. Шу
нуқтаи назардан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида асосий ишлаб чиқариш
воситаси, жамият ва иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва тармоқларида эса, энг
муҳим ишлаб чиқариш воситаси, такрор ишлаб чиқарилмайдиган ва ўрни
алмаштирилмайдиган ер ресурсларидан фойдаланиш – ҳар қандай миллий
иқтисодиёт яхлит тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, мамлакатни
ривожлантириш, айниқса муайян ислоҳотларни амалга ошириш орқали
ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ўз навбатида ердан
фойдаланиш иқтисодиётининг ўзига хос масалаларини ўрганиш ва билишга
объектив боғлиқдир.
Айниқса, ер ресурсларидан иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ
тарзда, оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ҳудудларни
комплекс ривожлантириш ва ишлаб чиқарувчи кучларни оптимал жойлашти-
ришни таъминлаш имконини берадиган давлат ва бозор механизмларини
жорий қилиш орқали иқтисодиётда ер муносабатларини тизимли ва комплекс
ташкил этиш нафақат ривожланишнинг изчиллиги ва самарадорлигини
таъминлашга, балки ер ресурсларининг мамлакат барқарор иқтисодий ўсиш
суръатларини таъминлашдаги иштирокини ҳам мустаҳкамлашга хизмат
қилади. Бу эса, ердан фойдаланишни жамият ва иқтисодиётнинг турли
даражалари, тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида самарали ташкил этишда
иқтисодий тадбирларга айниқса устувор аҳамият қаратилишини тақозо
қилади, чунки айнан ушбу тадбирлар сўнги йилларда кузатилаётган ер
ресурсларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланмаслик, ер
ресурсларини тармоқлар, ҳудудлараро тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг
самарасизлиги,
ерларни
ноқишлоқ
хўжалиги
эҳтиёжлари
учун
ўтказилишининг иқтисодий ва технологик асосланмаслиги, мелиоратив
тизимлар ҳолатини яхшилаш борасида кескин чоралар кўрмаслик,
10
тупроқларнинг бузилиши ва бошқа салбий экологик омиллар натижасида
ерлар унумдорлигининг пасайиб кетиши, ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил
этишдаги ноқулайликлар каби муаммоларнинг олдини олиш ва уларни
бартараф қилишга хизмат қилади.
Сўнги йилларда мамлакатимизда ер муносабатларини тартибга солишга
қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари ва меъёрий актлар қабул қилинди.
Уларнинг асосий жиҳатларидан бири бу – ернинг қиймати, ер солиғи ва ер
ижараси ҳақи шаклларида намоён бўладиган ердан фойдаланиш учун
табақалаштирилган ҳақнинг жорий этилиши, ерларни хусусийлаштириш ва ер
бозорининг шаклланиши ҳамда бу соҳада иқтисодий муносабатларни янада
ривожлантириш ва тартибга солиш каби устувор йўналишларнинг ишлаб
чиқилишидир. Шунга қарамасдан ҳозирги кунда ер муносабатларини ислоҳ
этишнинг асосий мақсади – иқтисодиёт тармоқларида, айниқса қишлоқ ва
ўрмон хўжалигида, ҳудудларида ердан фойдаланиш самарадорлигини
оширишга эришиб бўлмаяпти.
Бунда энг муҳим аҳамиятга эга бўлган ердан фойдаланиш соҳасидаги
муносабатларнинг замонавий жамият ва иқтисодиёт эҳтиёжларига мос
келадиган самарали иқтисодий механизмни ишлаб чиқишдир. Лекин, бу
борада олиб борилган тадқиқодларнинг натижалари солиқ солинадиган базани
яратадиган, ер мулкчилига ва ер ижарасини ривожлантирадиган, ер билан
боғлиқ турли хил битимларни тузишга шароит туғдирадиган муайян ер
участкасини ҳар томонлама баҳолаш, ерларни хусусийлаштириш ва ер
бозорини шакллантириш, ерларнинг инвестиция жараёнларидаги иштирокини
самарали таъминлаш каби энг муҳим йўналишларнинг назарий, услубий-
амалий механизмларини яратиш ва янада такомиллаштириш имкониятларини
ҳали бермаяпти.
Бундан ташқари, мавжуд иқтисодий механизм ердан самарали
фойдаланишни етарли даражада рағбатлантирмаяпти, унинг унумдорлиги
ошишини таъминламаяпти ҳамда унумдор ерларнинг ер оборотидан чиқиб
кетишининг олдини олмаяпти.
11
Холбуки, мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш жараён-
ларини таъминлаш мақсадида ер ресурсларидан фойдаланиш тизимида
инновацион таркибий, институционал ва инвестициявий ўзгаришларни
чуқурлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари ва ҳудудлари ўртасида ер
ресурсларини самарали ва баланслашган тақсимлаш ва қайта тақсимлаш
орқали ишлаб чиқаришни изчил ривожлантириш, аҳолини озиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |