Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

i
j
i
j
фид
Nij
Dij
Е
( 2.1 ) 
бу ерда: 
Е
фид
 
– ягона ер фондидан фойдаланишнинг иқтисодий даражаси;

D –
ердан фойдаланишдан олинадиган иқтисодий даромад; 
N –
ердан фойдаланишдан даромад олишни таъминловчи сарф-
харажатлар; 

– ягона ер фонди категориясининг индекси;
j – ердан фойдаланиш бўйича ўтказилган тадбирлар турларининг 
индекси. 
Биринчи қўшилувчи барча турдаги ерлардан фойдаланиш олинган 
даромад, иккинчи қўшилувчи – ерларни такрор ишлаб чиқаришга кетадиган 
сарф-харажатлар кўрсаткичи. Табиийки, ердан фойдаланишнинг рационал ва 
самарадор фойдаланишда олинадиган натижа доимо самарали бўлиши керак. 
Иқтисодиётнинг саноат ва бошқа ноқишлоқ хўжалик тармоқларида 
ердан фойдаланиш даражаси ердан фойдаланувчиларнинг тегишли хўжалик 
фаолияти натижасида иқтисодий самара (даромад) олишлари билан боғлиқ. 
Ишлаб чиқаришнинг қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган тармоқларида
иқтисодий самара ернинг ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги даромаддаги 
улуши, шунингдек қурилиш объектлари учун ер майдонларини тежаш, 


34 
қурилишлар зичлигини ошириш ҳисобига олинадиган даромад кўринишида 
намоён бўлади. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ернинг роли 
ва ўрни алоҳида аҳамият ва хусусиятга эгалиги ер ишлаб чиқаришнинг асосий 
омили ва воситаси сифатида намоён бўлишида кўринади. Бунда ишлаб 
чиқариш даражаси ва натижалари нафақат ер ресурсларидан фойдаланиш
балки сув, меҳнат, моддий, молиявий каби ресурсларни ҳам сарфлаш ҳисобига 
моддий неъматлар яратиш билан узвий боғлиқликда намоён бўлади. Мазкур 
жиҳатнинг долзарб муаммолари қуйидагилар: 
-
замонавий усулларда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари сифати (тупроқ 
таҳлили, ерларнинг иқтисодий ҳолати)ни баҳолаш; 
-
табиий-иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни қишлоқ 
хўжалигига мослаштириб районлаштириш ва уни амалга ошириш; 
-
ер майдони бирлигидан юқори фойда олиш мақсадида ер турлари ва 
экин майдонлари таркибини яхшилаш; 
-
ер участкалари ҳудудларини самарали ташкил этиш; 
-
ердан фойдаланишнинг замонавий тизими ва қишлоқ хўжалиги 
экинларини парваришлаш илғор технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга 
татбиқ этиш; 
-
ер ресурсларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш, 
ишлаб чиқарилган маҳсулотни самарали тақсимлаш, уни тўғри ва эквивалент 
айирбошлаш ва истеъмол қилиш; 
-
саноат, 
тадбиркорлик, 
ижтимоий, 
инвестициявий 
ва 
бошқа 
объектларнинг лойиҳаларини амалга оширишда ер майдонларидан 
тежамкорлик билан фойдаланиш; 
-
ноқишлоқ хўжалиги ерларининг технологик хусусиятларини ва 
қийматини аниқлаш; 
-
ер солиғи ва ер учун ижара ҳақи миқдорини асослаш; 
-
ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш; 
-
ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш ва муҳофаза қилиш. 


35 
2. Ердан фойдаланишни бозор муносабатлари асосида ташкил этиш ер 
майдонлари ёки унга бўлган ҳуқуқлар (олди-сотди, ижара, ҳадя, гаров, мерос) 
билан бозор келишувларини амалга ошириш, шунингдек ерлардан 
фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни назарда тутади. 
Шу нуқтаи назардан ерга бозор нархини ва ижара ҳақини ўрнатиш 
муҳим масала саналади. Ер нархи иррационал тушунча бўлса-да, бозор 
келишувларини амалга оширишда ер участкаларининг олди-сотдиси 
тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида белгиланади, ва моҳиятан, 
капиталлашган рентани, яъни рента миқдорининг банк фоизи нормасига 
нисбатини ифодалайди. Бунда ер бозорининг конъюнктураси (ерга талаб ва 
таклиф, фоиз, курсдаги фарқлар, нарх-наво, субижара ва бошқалар) ҳам 
инобатга олинади. Давлат мулкчилигида қолган ер майдонлари учун ижара, 
ишончли бошқарув, давлат-хусусий шериклик, аукцион асосида турар жой 
қурилиши учун ер майдонига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотиш, ерга 
умрбод эгалик қилишни мерос қолдириш, ер майдони ижараси ҳуқуқини 
гаровга беришга рухсат этиш кабилар ўз таъсирини ўтказади. Таъкидлаш 
зарурки, мана шу шароитларда ернинг кадастр, бозор, меъёрий нархи ва ер 
солиғи ва ер ижара ҳақи миқдори белгиланади. Республикамизда қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий қиймати, ноқишлоқ хўжалиги 
ерларини аукцион савдолари орқали доимий фойдаланишга бериш, ерларни 
хусусийлаштириш бўйича нархларини белгилаш усуллари ишлаб чиқилган. 
Маълумки, солиқ сиёсатининг умумий тизимида мамлакат бюджетини 
шакллантириш, жамиятда даромадларни қайта тақсимлаш, ерлардан самарали 
фойдаланишни рағбатлантириш, тупроқ унумдорлигини тиклаш борасидаги 
тадбирларни молиялаштириш мақсадида ер солиғини жорий қилиш
давлатнинг ҳуқуқидир. Бунда ушбу ҳолатда ерларни солиққа тортишни
зарурат сифатида қараш талаб этилади ва у ер ресурсларидан фойдаланишнинг 
фискал томонини ташкил этади. Солиқ солинадиган объектлар, маълумки, 
жисмоний ва юридик шахсларнинг даромади ва мулкидир. Демак, давлат 


36 
мулкчилигида ердан фойдаланувчилар (ижарачилар) фойдаланилган ер 
майдонлари учун ҳақ тўлашлари керак. Шунга қарамасдан, айтиш жоизки, 
ҳозирги кунда ер ижараси ҳақи ва ер солиғи миқдорининг асосланган миқдори 
масаласи кам ўрганилганлиги боис, амалиётда ер ижараси ҳақи ер солиғига 
тенглаштирилган (қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига йўналтирилган 
ерлар учун), қолган ерларга ижара ҳақи ер солиғининг 1-3 марта кўп 
миқдорида белгиланади. Назарий нуқтаи назардан ердан фойдаланувчи барча 
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер майдонлари ер ижараси ҳақи тўловига 
ёки ер солиғига тортилиши лозим. Бироқ, мулкдор (давлат) ердан 
фойдаланувчиларнинг ижтимоий, сиёсий мавқеи, улар хўжалик фаолияти, 
даромадларининг 
шаклланиши, 
моддий 
ва 
молиявий 
ресурслари 
тақсимланишининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ер 
ижараси ҳақи, ер солиғи юзасидан уларга муайян имтиёз ва енгилликлар 
бериши мумкин. Масалан, ер ижараси ҳақи ёки солиқ тўлашдан ижтимоий 
йўналтирилган ва табиатни муҳофаза қилувчи объектлар озод этилган. 
Имтиёзга эга шахсларнинг ердан самарали фойдаланишга рағбатлантириш 
мақсадида солиқ тўлашлари механизми доимо такомиллаштирилиб борилади. 
3. Қишлоқ хўжалиги оборотидан ерларни олиб қўйиш натижасида 
кўрилган йўқотиш ва зарарларни қоплаш учун товон тўлаш механизми бир 
нечта унсурни: ерларни ирригацион тайёрлаш ва ўзлаштириш учун кетган 
сарф-харажатлар, ҳудудни ободончилигини бузиш оқибатида кўрилган 
зарарлар, шунингдек кўп йиллик ўсимликларнинг йўқотилиши, жорий йилда 
бой берилган фойда ва келгуси йилларда кўрилажак фойдани ўз ичига олади. 
Ерларни ўзлаштириш учун кетган сарф-харажатлар учун товон миқдори 
ернинг қиймати, шунингдек бой берилган фойдага асосланган бўлиши керак. 
Халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида ерларни қайтариб олишда 
кўрилган зарарларни қоплаш учун товон янги ер майдонларини бериш, 
шунингдек ҳудуд ободонлигини бузиш оқибатидаги зарарлар тўланиши 
орқали амалга оширилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун хусусий 


37 
мулкдор ерларининг қайтариб олинишида товон пули ўша ҳудуддаги ерга 
бўлган бозор қиймати ҳисобида тўланади. 
4. Ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш икки тарафлама иқтисодий 
аҳамиятга эга. Биринчидан, бу – ер ресурсларининг такрор ишлаб чиқарилиши 
учун сарфланадиган маблағ ва такрор ишлаб чиқариш жараёнининг 
самарадорлиги билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлигини 
такрор ишлаб чиқариш махсус тадбирларнинг мунтазам ва тез-тез амалга 
оширилишини талаб этади, бу эса катта миқдордаги маблағ сарфланиши ва 
унинг самарадорлигини баҳолаш зарурати билан боғлиқ. Янги ерларни 
ўзлаштириш ҳам узоқ муддатли капитал харажатларни талаб этади. Ишлаб 
чиқаришнинг қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган соҳасида ерларни такрор 
ишлаб чиқариш қисқа муддатли бўлишига қарамай, сезиларли сарф-
харажатларни талаб этади (камқаватли биноларни бузиш, автомобил ва темир 
йўл полотноларини кенгайтириш, карерлар рекультивацияси ва б.). 
Иккинчидан, такрор ишлаб чиқарилган ер ресурслари маҳсулот ишлаб 
чиқариш янги жараёнининг иқтисодий асоси бўлиб хизмат қилади, унинг 
миқдори такрор ишлаб чиқарилган ерларнинг даражаси ва сифати (қишлоқ 
хўжалигида тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш миқдори, қишлоқ 
хўжалигига оид бўлмаган соҳаларда эса, такрор ишлаб чиқарилган ер 
майдонларининг ҳажми) билан аниқланади. 
Ердан фойдаланиш ижтимоий жиҳатининг натижаси ижтимоий 
самарадорликдир. У эса, ер одамларнинг яшашлари учун зарур шароитлар 
таъминланадиган ва яшайдиган макон бўлиб хизмат қиладиган фаолият 
турларида намоён бўлади. Бундай фаолият турларига соғлиқни сақлаш, 
мактабгача таълим муассасалари, маориф, ижтимоий таъминот, маданият ва 
спорт, шунингдек турар жой қурилиши соҳалари киради. Ижтимоий соҳада 
жамият ердан фойдаланиш орқали аҳолини жойлаштириш, таълим ва тарбия, 
соғлиқни сақлаш, тиклаш ва бошқа энг муҳим ижтимоий эҳтиёжларини 
қондиради. Ердан фойдаланишнинг ижтимоий аҳамияти ёки ердан 


38 
фойдаланишнинг ижтимоий самарадорлигини умумий кўринишда қуйидагича 
ифодалаш мумкин: 



Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish