Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

5.3-жадвал.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги фермер хўжаликлари
раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари
13
 
13
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган. 
Тадқиқот ўтказилган йил ва фермер хўжаликлар сони 
2012й. 110 та. 
2018й. 98та. 
№ 
Саволлар 
Жавоб 
вариантлари 
Респондент- 
ларнинг 
жавоблари 
Респондент- 
ларнинг 
жавоблари 
сони 

сони 

1. 
Фермер хўжалигингиз ери бонитет 
бали ҳақида қандай маълумотга 
эгасиз? 
ҳа 
78
71
75
77
эга эмас 
32
29
23
23
2. 
Ер участкангиз унумдорлигини 
оширишда қандай тадбирларни 
амалга оширяпсиз? 
агротехник 
тадбирлар 
102
93
65
67
бошқа тадбирлар 
8
7
33
33
3. 
Тупроқ унумдорлигини оширишда 
сизга маблағлар етарлими ёки бу 
масалада қандай кўмак бўлишини 
мақсадга мувофиқ деб ўйлайсиз? 
маблағ етарли 
24
22
34
35
кўмак берилиши 
керак 
86
78
64
65
4. 
Фермер хўжалигида ишлаб чиқариш 
фаолиятини қандай молиявий 
кўрсаткичларга асосланиб 
режалаштирасиз? 
даромадга қараб 
37
34
65
67
бошқа 
кўрсаткичлар 
асосида 
73
66
33
33
5. 
Фермер хўжалигингизни юритишда 
деҳқончилик тизимининг илғор 
технологияларини қўллаяпсизми? 
ҳа 
66
60
34
35
йўқ 
44
40
64
65
6. 
Фермер хўжалигининг қишлоқ 
хўжалиги теҳникалари билан 
таъминланганлиги аҳволи қандай? 
қониқарли 
46
42
65
67
қониқарсиз 
64
58
33
33
7. 
Сиз фермер хўжалигини юритишда 
тегишли агрономик билимларга 
эгамисиз? 
ҳа 
65
59
55
56
йўқ 
45
41
43
44
8. 
Ер майдони ўлчамининг ишлаб 
чиқариш натижаларига таъсири 
ҳақида фикрингиз? 
таъсири бор 
58
53
53
54
таъсири йўқ 
52
47
45
46
9. 
Ер ижараси шартномасидаги 
шартлар сизни қониқтирадими? 
қониқарли 
69
63
57
58
қониқарсиз 
41
37
41
42
10. 
Ер участкасини гаровга қўйиш 
ҳақида қандай фикрдасиз? 
зарур 
51
46
75
77
зарур эмас 
59
54
23
23
11. 
Фермер хўжалигида ер 
унумдорлигини ошириш қай тарзда 
рағбатлантирилиши лозим? 
фермер
ҳисобидан 
43
39
39
40
давлат йўли 
билан 
67
61
59
60
12. 
Ернинг қиймати (баҳоси) хақида 
тушунчага эгамисиз? 
эга 
41
37
43
44
эга эмас 
69
63
55
56
13. 
Ерлар мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш борасида амалга 
оширилаётган ислоҳотлардан 
хабардормисиз? 
ҳа 
83
75
77
79
йўқ 
27
25
21
21


94 
Чунки ер ресурсларидан фойдаланиш тизими агротехнологик, 
ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг ўзаро 
мутаносиблигига эришиш ҳозирги даврда устувор вазифалардан ҳисобланади. 
Танланган фермер хўжаликлари, асосан пахта-ғаллачиликка ихтисослашган 
бўлиб, сўровномада иштирок этганларнинг фикрлари умумий кўринишда 
бўлсада, республика бўйича маълумотга эга бўлиш имкониятини беради, десак 
бўлади.
Сўровнома ўтказиш жараёнида диққатга сазовор хулоса шундан иборат 
бўлдики, фермер хўжаликларининг ердан фойдаланиш тўғрисидаги 
тушунчалари ошган, уларнинг ўз олдида турган муаммоларни кўра билиш ва 
уларни ҳал этишда тўғри ёндашувлари шаклланмоқда, лекин ҳали ердан 
фойда-ланиш тизимининг иқтисодий механизмини эркинлаштириш тақозо 
этил-моқда. Масалан, сўралганларнинг 2012 йилда 37%, 2018 йилда 42% 
ижара шартларидан қониқмаслик, 46% ва 77% ер участкасига бўлган ижара 
ҳуқуқини банк кредити учун гаровга қўйиш зарурлиги тўғрисида фикр 
билдиришди.
Ер ресурсларининг тақсимланишида содир бўлаётган ўзгаришлар, 
асосан ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, иқтисодиётдаги таркибий
ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, бир томондан, ер ресурсларидан самарали 
фойдаланиш учун иқтисодий усулларни кенг қўллаш имкониятини 
кенгайтираётгани ҳолда, иккинчидан, ер ресурслари табиий ҳолатининг 
ёмонлашуви жараёнларининг сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. 
Шунинг 
учун 
ҳам, 
ер 
ресурсларидан 
фойдаланиш 
тизимини 
ривожлантиришнинг 
ташкилий-иқтисодий, 
ҳуқуқий-институционал 
механизмларини такомиллаштиришнинг истиқболда иқтисодиётни барқарор 
ривожлантиришга таъсир кўрсатадиган йўналиш ва омилларини тадқиқ этиш 
муҳим аҳамият касб этади. 
Давлат ягона ер фондининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши ер 
ресурсларидан фойдаланиш борасидаги узоқ муддатларга мўлжалланган 


95 
давлат сиёсатини белгилаш билан биргаликда жамият фаолиятининг турли 
соҳалари, иқтисодиёт тармоқлари, фуқароларнинг ер ресурсларига бўлган 
эҳтиёжини ҳам белгилайди. Шу мақсадда сўнги йилларда мамлакатимизда ер 
фондининг таркибини оптималлаштириш, ер ресурсларидан фойдаланиш ва 
уларни такрор ишлаб чиқариш борасида қабул қилинган қарорларнинг 
иқтисодий асосланиши, ер участкаларини хусусийлаштириш, ер бозорини 
шакллантириш, 
кредитлаш, 
ерларнинг 
инвестиция 
жараёнларидаги 
иштирокини таъминлаш, ер солиғи, ер ижараси ҳақи ҳажмининг илмий 
асосланган кўрсаткичларини аниқлаш юзасидан муайян чора ва тадбирлар 
белгиланди ва амалга оширилди. Қолаверса, аввал ишлаб чиқилган ва қабул 
қилинган ердан фойдаланишнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа 
муддатли 
прогнозлаш 
ҳужжатлари 
ҳудудларни 
табиий-иқтисодий 
районлаштириш ва зоналарга ажратишни, амалга оширилаётган иқтисодий ва 
ер ислоҳотларининг амалий натижаларини, бозор талабларига мос келадиган 
хўжалик юритишнинг турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг вужудга 
келишини, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларининг 
ривожланишини таъминлаши керак. 
Ер ресурсларини (фондини) тақсимлаш ва қайта тақсимлашни мамлакат 
макроиқтисодиёти, иқтисодиёт тармоқлари, унинг ишлаб чиқариш 
кучларининг ривожланиши, ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш ва, энг 
муҳими, ер ресурсларидан (фондидан) юқори даражадаги самарадорликка 
эришиш эҳтиёжлари ва талабларига мос тарзда амалга оширишни тақозо 
этмоқда. Чунки ушбу жараёнлар одатда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун 
катта сарф-харажатлар билан амалга ошириладиган унумсиз ерларни 
ўзлаштириш, унумдор, айниқса суғориладиган ерларни эса ноқишлоқ 
хўжалиги мақсадлари учун ажратилиши натижасида ўзлаштирилган 
суғориладиган ерлар жуда кам унумдорлик бонитетига эга бўлиб қолмоқда. 
Янги ўзлаштирилган ерлар сифатини ошириш учун эса жуда улкан сарф-
харажатлар керак бўлади. Шу сабабли, ер ресурсларини (фондини) иқтисодиёт 


96 
тармоқлариаро, ҳудудлариаро, ижтимоий соҳалараро тақсимлаш ва қайта 
тақсимлашда уларни энг муҳим ишлаб чиқариш ресурси ва воситаси, ишлаб 
чиқариш жараёнлари амалга ошириладиган макон сифатидаги вазифаларини 
инобатга олиниши муҳимдир. Пировардида, ер ресурсларини (фондини) 
иқтисодиёт тармоқлариаро, ҳудудлариаро, ижтимоий соҳалараро оқилона
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш мамлакат ягона ер фондининг тузилишида ўз 
аксини топади. 
Мамлакат ягона ер фондининг, умуман ердан фойдаланишнинг 
тузилиши, унинг характери, таркиби жуда муҳим аҳамиятга эга. Айни шунинг 
учун ҳам мазкур муаммога ҳар доим етарли ва лозим даражада эътибор 
қаратиш, унинг илмий ва методологик асосларини тадқиқ қилиб бориш талаб 
қилинади. Шунга қарамасдан жамият ва иқтисодиётнинг ердан фойдаланиш 
тузилишининг моҳияти ва роли қониқарли даражада тадқиқ этилмаган, унинг 
таркибига кирувчи турлар ва гуруҳларни белгилаш тартиби ўрганилмаган, 
таркибни оптималлаштириш масалалари ишлаб чиқилмаган, ердан 
фойдаланиш таркибига кирувчи турлар ва гуруҳлардан фойдаланиш 
самарадорлигини баҳолаш усуллари мавжуд эмас. Натижада, ерлардан 
нооқилона фойдаланишга йўл қўйиляпти, тупроқнинг сифати, ердан 
фойдаланиш самарадорлиги пасайиб кетяпти, ер ресурсларини такрор ишлаб 
чиқариш даври бузилишининг салбий оқибатлари кузатилмоқда. 
Тузилиш дейилганда, умуман олганда, объект ёки тизимнинг ички 
таркиби тушунилади. “Структура” сўзи лотинчадан таржима қилинганда, 
объект қисмларининг тузилиши, жойлашуви, тартиби деган маъноларни 
билдиради. Шунингдек структура дейилганда, объектнинг яхлитлигини, яъни 
турли ташқи ва ички ўзгаришларда ҳам ўзининг асосий хусусиятларини сақлаб 
қолишини таъминловчи қисмларининг барқарор алоқалари мажмуаси 
тушунилади. Ердан фойдаланиш тизими тузилиши мураккаб ҳодиса бўлиб, 
жамият ва иқтисодиётнинг моддий ва бошқа неъматларга эҳтиёжининг ортиб 
бориши натижасида ер ресурсларидан кўп йўналишли мақсадларда 


97 
фойдаланиши билан боғлиқ. У жамият ва иқтисодиёт тараққиётининг табиий, 
сиёсий-иқтисодий, ижтимоий шароитларига кўра ердан фойдаланиш 
тизимининг таркибий қисмлари, уларнинг ўрни, амалга оширилиш тартибини 
ифодалайди. Ердан кўп йўналишли мақсадларда фойдаланиш мазкур 
тизимнинг ердан фойдаланишнинг хусусиятлари ва усулларига кўра таркибий 
қисмларга, яъни турлар ва гуруҳларга ажратилишининг асосий сабабидир. 
Бошқача айтганда, ердан фойдаланиш тизимининг таркибий қисмларга 
ажратилиши жамият ва иқтисодиёт тараққиётининг қонуниятлари билан 
боғлиқ объектив заруратдир. Шу сабабли, ердан фойдаланиш тизимини 
таркибий қисмларга ажратиш муаммоси сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий 
мазмунга эга. 
Ердан фойдаланиш тизими тузилишининг сиёсий-иқтисодий аҳамияти 
жамият ва иқтисодиёт ривожланиши учун биринчи навбатда зарур бўлган 
(стратегик аҳамиятга эга бўлган) аҳолининг моддий неъматларга 
қтисодиётнинг эса, энг зарур хом ашё ресурсларига бўлган эҳтиёжини 
таъминлаш орқали намоён бўлади. Масалан, ердан фойдаланиш тизимининг 
жамият учун биринчи галдаги ва энг зарур вазифаси – аҳолини озиқ-овқат ва 
бошқа моддий неъматлар билан узлуксиз ва барқарор таъминланишдир. 
Мисол учун, Мустақил Ўзбекистоннинг энг биринчи стратегик вазифаси 
бўлган мамлакатнинг дон ва дон маҳсулотлари мустақиллигини таъминлаш, 
мамлакат ердан фойдаланиш тизими олдига қўйилган мақсади қишлоқ 
хўжалигида ердан фойдаланиш тизимининг таркибига таъсир кўрсатиб, унинг 
сиёсий-иқтисодий мазмунини янада кучайтирди. Ҳозирги вақтда мамлакат 
эҳтиёжларини дон ва дон маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси ҳал 
этилган: республикада дон ишлаб чиқариш йилига 7,0 млн. тоннадан ортиқни 
ташкил этади. Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон Республикаси пахта хом 
ашёсини ишлаб чиқаришнинг йирик базаси бўлиб қолиши билан бирга “пахта 
монополияси” тугатилиб, ер ресурсларидан фойдаланишни диверсификация 
қилиш орқали ерларнинг энг муҳим ресурс сифатидаги функцияларини янада 


98 
кучайтириш стратегияси ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда, бу эса, ўз 
навбатида, мамлакат ердан фойдаланиш тизимининг умумий таркиби, 
жумладан, қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланиш тизими таркибининг 
ўзгаришларига олиб келди. Натижада аввалгидай республика валюта 
тушумларининг деярли ярмини пахта толасини экспорт қилиш ҳисобидан 
эмас, балки ташқи бозорларда реал талабга эга экспортбоп ва рақобатдош 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш асосида ерлардан 
фойдаланиш йўналишларини диверсификация қилиш ҳисобидан валюта 
тушумларининг кўпайиши кузатилмоқда, бу эса, муҳим ижтимоий ва 
иқтисодий масалаларни самарали ҳал этилишига имкон беради. Масалан, 1989 
йилда мамлакат Президентининг “Томорқа ерлари ҳажмининг 
кўпайтирилиши тўғрисида”ги Фармонининг амалга оширилиши республика 
аҳолиси учун улкан сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлди, ва 
ердан фойдаланиш тизими таркибида ҳам тегишли ўзгаришлар рўй берди. 
Юқорида айтилганлар ердан фойдаланиш тизими таркибининг сиёсий-
иқтисодий ва ижтимоий моҳиятини очиб берувчи барча далилларни қамраб 
ололмайди, бироқ уни етарли даражада тасдиқлай олади. 
Ердан фойдаланиш тизимининг тузилиши маҳсулотни такрор ишлаб 
чиқариш, ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш даврлари, ерлардан оқилона 
ва самарали фойдаланиш жараёнлари билан чамбарчас боғлиқ, яъни 
иқтисодиёт, маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар 
кўрсатишнинг рақамлардаги ўлчови ва хилма-хиллиги ердан фойдаланиш 
тизимининг таркибини, ундаги тур ва гуруҳларнинг иштироки даражасини 
ифодалайди ва аксинча. Бошқача айтганда ердан фойдаланиш тизими 
тузилиши муайян давр ва шароитнинг мақсад ва вазифалари, юзага келган 
вазиятнинг хусусиятларига қараб ўзгариб туриши нафақат у ёки бу турдаги 
маҳсулотнинг миқдорий ўлчовини, балки иқтисодиёт, яратилаётган 
маҳсулотнинг нисбатини ҳам ўзгартиради, бу ҳолат иқтисодиёт, жамият 
тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир. Ердан фойдаланиш тизимининг 


99 
тузилиши ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш даврида муҳим роль 
ўйнайди, чунки ердан фойдаланиш хусусиятлари ва усуллари, ердан ишлаб 
чиқариш ва ноишлаб чиқаришда фойдаланилиши, ердан фойдаланиш 
интенсивлик даражаси, тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш ва 
бошқалар ердан фойдаланиш тизимининг тузилиши билан ўзаро боғлиқликда 
бўлади. Ва, ниҳоят, ердан фойдаланиш тизимининг тузилиши билан ердан 
оқилона ва самарали фойдаланишнинг ўзаро боғлиқлиги мазмун-моҳияти 
шундан иборатки, ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш 
борасидаги барча ишланмалар, лойиҳалар, дастурлар ердан фойдаланиш 
тузилиши хусусиятларига ва характерига боғлиқ ҳолда амалга оширилади, 
яъни ердан фойдаланиш тизимининг тузилиши ердан оқилона ва самарали 
фойдаланиш шакли сифатида намоён бўлади. 
Мамлакат ердан фойдаланиш тизими тузилиши жиҳатидан давлат ягона 
ер фонди категорияларига мувофиқ равишда турларга бўлинади (5.1-расм). 
“Категория” атамаси маълум бир хусусиятларига кўра предметлар, ҳодисалар 
гуруҳининг умумлашмасини англатади. Ерлар категорияси дейилганида, ер 
майдонларининг ўзига хос умумий белгиларига ва хусусиятларига кўра 
бирлаштирилган йиғиндисидир. Давлат ягона ер фонди категориялари ер 
майдонларининг (ёки айрим қисмларининг) жамланмасидир, унга мазкур 
категорияларни ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа энг муҳим
аҳамиятлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда муайян мақсадга 
йўналтирилиб, уларнинг амалга қилишлари учун зарур ва ўзига хос шарт-
шароитларнинг яратилиши бирлаштиради.
Ердан фойдаланиш тизимининг (давлат ягона ер фондининг) 8 та 
категорияси (тури) фарқланади: 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар; 
аҳоли пунктларининг ерлари; 
саноат, транспорт,алоқа, мудофаа ва ошқа мақсадларга мўлжалланган 
ерлар; 


100 
Мамлакатнинг ердан 
фойдаланиши турлари 
Ўрмон хўжалигида 
ердан фойдаланиш 
Сув хўжалигида 
ердан 
фойдаланиш 
Табиат 
ёдгорликларини 
сақлашда ердан
фойдаланиш 
Табиатни муҳофаза 
қилишда ердан 
фойдаланиш 
Саноатда ердан 
фойдаланиш 
Аҳоли пунктларида 
ердан фойдаланиш 
Қишлоқ 
хўжалигида ердан 
фойдаланиш 
с
уғори
ла
ди
га
н 
қ
ўри
қхо
на
ла
р 
ла
лми
кор
ш
а
ҳа
р
п
о
сё
л
ка
л
ар
и 
ша
ҳа
рла
р
қ
иш
ло
қ
посё
л
кал
ари
са
ноа
т 
тра
нс
порт
алоқ
а 
бош
қ
а 
м
ақ
са
длард
а 
ха
вфс
из
ли
к 
за
ка
зн
ик
ла
р 
м
илли
й боғ
ла
р 
таби
ат
ре
кре
ац
ион
тари
хи
й 
м
аи
ши
й 
ў
рм
он
хўжа
ли
ги
ўрм
он
к
ўч
атл
ари
ети
шт
ир
иш
яй
ловла
р 
са
ноа
т 
қ
ишлоқ
хўжа
ли
ги

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish