Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Мустақил ўрганиш учун саволлар 
1.
Ердан фойдаланиш тузилишини оптималлаштириш деганда нимани 
тушунасиз? 
2.
Оптималлаштиришда ердан фойдаланиш тузилиши қандай ўзига хос 
ролни ўйнайди? 
3.
Тузилиш (структура) деганда нимани тушунасиз? 
4.
Ердан фойдаланиш тузилиши нима? 
5.
Ердан фойдаланишни тузилишининг умумий белгилари нималардан 
иборат? 
6.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни оптималлаштиришнинг 
умумий белгиларига нималар киради? 


112 
7.
 
Ерларни оптимал тақсимлаш вазифасининг мақсади нималардан 
иборат?
 
8.
 
Ердан фойдаланиш тузилишининг самарадорлиги билан ердан 
фойдаланиш самрадорлигининг бир-биридан фарқи нимада?
 
9.
 
Ердан фойдаланиш тузилишининг тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб 
чиқариш жараёни ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга 
қандай таъсир қилади?
 


113 
6. ЕР РЕСУРСЛАРИ ВА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ТАКРОР 
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦИКЛИ, УНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ ВА 
МЕХАНИЗМИ
Жамиятнинг озиқ-овқат, иқтисодиётнинг хомашё маҳсулотларига 
тобора ўсиб бораётган эҳтиёжлари (жамият эҳтиёжларининг узлуксиз ортиб 
бориши ва ресурсларнинг чекланганлиги шароитида улардан рационал 
фойдаланиш қонуни) ҳайдаладиган ерлардан самарали фойдаланиш, камроқ 
унумдорликка эга майдонлар ҳисобига кенгайтириш вазифасини кўндаланг 
қўяди. Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантиришда чекланган ер 
ресурсларидан фойдаланилади ва тупроқнинг унумдорлигини кенгайтирилган 
такрор ишлаб чиқарилишини тақозо этади. Ер миқдорининг чекланганлиги 
унинг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳам чекланган дейишга, ер ва бошқа ишлаб 
чиқариш кучлари ривожланишига қараганда аҳоли сони ўсиш суръатининг 
тезлашиши “назарияси” ва у билан боғлиқ “тупроқ унумдорлигининг пасайиб 
бориш қонуни” ва бунинг оқибатида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги 
юзага келиши тўғрисидаги асосланмаган гипотезаларни ҳақиқат ўрнида қабул 
қилишга асос бўлаолмайди. Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалигини 
юритиш амалиёти ушбу назарияни буткул рад этди. 
Иқтисодий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш жараёнида ер ишлаб 
чиқаришнинг муҳим моддий омили саналади. Бироқ, ердан фойдаланишнинг 
мавжуд шакллари ушбу жараёнга тизимли ёндашувнинг йўқлиги, такрор 
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклидаги ернинг роли – ер ресурсларининг 
тақсимланиши ва такрор ишлаб чиқарилишига етарлича баҳо берилмаганидан 
далолат беради. Шу сабабли, иқтисодий маҳсулотни такрор ишлаб 
чиқаришдаги ернинг роли, шунингдек ернинг такрор ишлаб чиқариш 
циклидаги моҳияти ва хусусиятларини ердан фойдаланиш иқтисодиёти нуқтаи 
назаридан тадқиқ этиш ҳал этувчи аҳамиятга эга. 
Ўзининг такрор ишлаб чиқариш циклида ер уч даврни ўтайди:
1)
ер ресурсларини тақсимлаш (ёки қайта тақсимлаш);


114 
2)
жамият ва иқтисодиёт фаолиятининг барча соҳаларида ердан бевосита 
(хўжалик) фойдаланиш;
3)
ер ресурсларининг такрор ишлаб чиқарилиши
14

Циклнинг барча даврлари аниқ ички мазмун ва аҳамиятга эга бўлиб, 
нисбатан мустақил бўлса-да, ўзаро узвий боғлиқ. Биринчи даврнинг амалга 
оширилиши жамият фаолият соҳалари ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасида (ер 
ресурсларидан фойдаланиш мақсадлари ва хусусиятлари белгиланган тарзда) 
тақсимлашни ўз ичига олади. Иккинчи даврнинг узлуксиз ривожланиб 
бораётган иқтисодиёт шароитида амалга оширилиши ерларнинг 
тақсимланиши ва қайта тақсимланишига, яъни биринчи даврга замин 
ҳозирлайди. Бошқа тарафдан, иккинчи даврнинг амалга оширилиши ер 
ресурсларининг ишлаб чиқариш истеъмоли билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир янги 
ишлаб чиқариш даври учун уларни такрор ишлаб чиқариш талаб этилади, яъни 
иккинчи даврнинг амалга оширилиши учинчи давр фаолиятининг сўзсиз 
шарти ҳисобланади. Шу билан бирга, ер ресурсларининг такрор ишлаб 
чиқарилиши (учинчи давр) циклнинг иккинчи даврида ердан самарали 
фойдаланишнинг объектив зарурати саналади. Ва, ниҳоят, учинчи даврнинг 
амалга оширилиши кейинги такрор ишлаб чиқариш учун ерларни тақсимлаш 
ва қайта тақсимлаш заруратини тақозо этади. Ўз навбатида, янгидан 
тақсимлаш воситасида ва кейинги циклларда фойдаланишнинг давом 
эттирилиши асносида биринчи даврининг амалга оширилиши уларнинг 
аввалдан такрор ишлаб чиқарилишини талаб этади. Бундай узвий боғлиқлик 
такрор ишлаб чиқариш циклининг яхлитлиги ва бирлигини ташкил этади. 
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришдан тўғри фойдаланилганида, 
ўзвий боғлиқлик бевосита амалга оширилади. 
Қишлоқ хўжалигида ернинг такрор ишлаб чиқариш цикли (тупроқ 
унумдорлиги) календар ёки қишлоқ хўжалиги йилига тенг, сўнгра такрор 
ишлаб чиқариш янги циклининг биринчи даври амалга оширилади. Ерни 
14
Чертовицкий А.С., Базаров А.К. Система землепользования Узбекистана. – Т.: “Фан” .2007, с.66. 


115 
такрор ишлаб чиқариш циклининг ўзига хослиги шундаки, у аниқ вақт 
чегараларига эга эмас, ўтган такрор ишлаб чиқариш циклида ернинг 
унумдорлигини тиклаш бўйича ўтказилган тадбирларнинг самараси иккинчи, 
учинчи ва кейинги циклларда амалга оширилиши мумкин. 
Саноат ишлаб чиқариши ва ноишлаб чиқариш (ижтимоий, рекреацион, 
табиатни муҳофаза қилиш соҳалари)да ер майдонларининг такрор ишлаб 
чиқариш цикллари вақт нуқтаи назаридан қишлоқ хўжалигига йўналтирилган 
ерлар циклига нисбатан узоқроқ давом этиб, бир неча йилдан ўн 
йилликларгача бўлган вақтни ўз ичига олади.
Иқтисодий маҳсулот (қишлоқ хўжалиги маҳсулоти)ни такрор ишлаб 
чиқариш циклида ернинг ишлаб чиқариш омили сифатидаги иштирокини 
кўриб чиқамиз. Ишлаб чиқариш омилларига ер, капитал, меҳнат, сув, 
тадбиркорлик, информацион таъминланганлик ва технологиялар киритилган. 
Такрор ишлаб чиқариш циклида фойдаланилаётган ресурслар учта 
даврни ўз ичига олади: ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш; бевосита 
уларни қўллаш; такрор ишлаб чиқариш ва ушбу цикл 6.1-расмда эллипс 
шаклида кўрсатилган.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish