Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


-расм. Ерни такрор ишлаб чиқариш цикли ва унинг даврлари  3-давр



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 
6.1-расм. Ерни такрор ишлаб чиқариш цикли ва унинг даврлари 
3-давр
ер ресурсларини 
такрор ишлаб 
чиқариш 
2-давр 
ер ресурсларидан 
фойдаланиш 
1-давр 
ер ресурсарини 
тақсимлаш ва 
қайта тақсимлаш 


116 
Маҳсулот (товар, иш ва хизматлар)ни такрор ишлаб чиқариш цикли тўрт 
даврни ўз ичига олади: ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол 
(расмда квадрат билан кўрсатилган). Бунда қуйидаги белгилар қабул 
қилинган:
 
И
ч
- маҳсулотни (товар, иш ва хизматларни) ишлаб чиқариш ва шунга 
мувофиқ ишлаб чиқариш омилларини истеъмол қилиш; 
Т
– маҳсулотни ва ишлаб чиқариш омилларини тақсимлаш; 
А 
– маҳсулотни айирбошлаш; 
И
– маҳсулотни истеъмол қилиш; 
И
т
– ишлаб чиқариш омилларини такрор ишлаб чиқариш. 
Маҳсулотни ишлаб чиқариш даври (И
ч
) “истеъмол” даври билан 
мутаносиб келади. Ердан ташқари барча омиллар учун тўлиқ истеъмол 
этилиши хосдир (тўғри режалаштирилганида). Ердан фойдаланиш жараёнида 
тупроқ унумдорлиги истеъмолининг характери ва миқдорий бирлиги, ишлаб 
чиқарилган маҳсулотда унинг улуши каби кўрсаткичлар муҳим масалалардан
биридир.
Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашган ресурсларни такрор ишлаб 
чиқариш яратилган маҳсулотнинг бир қисми ҳисобига (расмдаги узлуксиз 
чизиқлар) қопланиши керак, бу борада ердан бошқа омиллар (меҳнатга ҳақ 
тўлаш, амортизация ва ҳ.к.) муаммо туғдирмайди. Тупроқнинг унумдорлигини 
тиклаш иқтисодий, технологик жиҳатдан мураккабликларга эга. У қуйидагича 
амалга оширилиши мумкин: 
-
истеъмол этилган ресурсдан ортиқроқ такрор ишлаб чиқариш 
(кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш); 
-
истеъмол этилган даражада ресурсларни такрор ишлаб чиқариш (оддий 
такрор ишлаб чиқариш); 
-
истеъмол этилганидан кам ресурсларни такрор ишлаб чиқариш (оддий 
такрор ишлаб чиқаришдан паст даражадаги такрор ишлаб чиқариш); 
-
истеъмол этилган ресурсларни умуман такрор ишлаб чиқармаслик. 


117 
Республика қишлоқ хўжалиги учун охирги икки вариант хосдир. 
Маҳсулотни такрор ишлаб чиқаришнинг навбатдаги даври учун барча 
омилларни такрор ишлаб чиқариш мажбурий бўлгани ҳолда, нега тупроқнинг 
унумдорлиги такрор ишлаб чиқарилмайди, деган ҳақли савол туғилади. 
Биринчидан, истеъмол этилган омилларни такрор ишлаб чиқармай туриб, 
маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг янги циклини бошлаб бўлмайди, ер 
ресурсларини такрор ишлаб чиқармай туриб ҳам (кам миқдорда) янги цикл 
давом эттирилиши мумкин, чунки ер унумдорлиги камайиши кузатилсада, 
унинг умуман йўқ бўлиши кузатилмайди. Иккинчидан, сўнгги йиллардаги 
объектив иқтисодий қийинчиликлар туфайли ернинг сифатини яхшилаш учун 
зарур мелиоратив тадбирлар етарли даражада молиялаштирилмаган. Ер 
(унумдорлик) такрор ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари сингари 
“емирилади” ва такрор ишлаб чиқарилишга муҳтож, шунинг учун ҳам, 
керакли сарф-харажатлар инобатга олиниб, ишлаб чиқаришнинг умумий сарф-
харажатларига киритилиши керак. Мазкур сарф-харажатларни қандай 
муддатга такрор ишлаб чиқариш циклининг бир ёки бир нечтасига 
киритилиши ҳам муҳимдир. Учинчидан, ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида 
ердан самарали фойдаланишнинг илмий асослари эътиборга олинмаяпти, 
деҳқончиликнинг илмий тизимлари мавжуд эмас, қишлоқ хўжалиги 
экинларининг ротацияси йўқ, асосан иккита экин тури (пахта ва донли 
экинлар) устуворлик қилмоқда.
Ресурсларни тақсимлаш даврида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш 
омилларининг йиғиндисида ер энг фаол роль ўйнайди, чунки иқтисодий 
маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш циклида ернинг миқдори, сифати, 
фойдаланиш интенсивлиги инобатга олинган ҳолда қолган ресурслар 
тақсимоти (режалаштирилиши) амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида суғориш сувлари муҳим омил 
бўлиб, ер сингари маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш циклида фаол роль 


118 
ўйнайди. Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатлари, суғориладиган 
деҳқончиликда унинг роли янада чуқурроқ тадқиқ этилиши керак. 
Ернинг такрор ишлаб чиқариш циклини тадқиқ этилиши юқорида баён 
этилганларга яна қуйидагиларни қўшимча қилишни тақозо этади: 
-
тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш узоқ вақтга чўзиладиган, 
мураккаб биологик жараён бўлиб, ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари 
(капитал, меҳнат, сув)ни такрор ишлаб чиқариш циклига кетадиган вақтга 
мувофиқ келмайди, бу ҳолатни ишлаб чиқариш ва ернинг самарадорлигини 
баҳолашда инобатга олиш керак; 
-
унумдорликни такрор ишлаб чиқариш ердан фойдаланиш жараёнида 
ҳам, ундан кейин ҳам амалга оширилади, унинг такрор ишлаб чиқарилиши 
бошқа омилларнинг такрор ишлаб чиқарилишидан сезиларли фарқ қилади, 
буни ишлаб чиқариш ва ернинг самарадорлигини баҳолашда инобатга олиш 
керак; 
-
такрор ишлаб чиқаришнинг янги цикли олдинги циклларда сарфланган 
унумдорликни такрор ишлаб чиқармасдан туриб ҳам амалга оширилиши 
мумкин. Бунда ернинг такрор ишлаб чиқариш цикли билан маҳсулотни такрор 
ишлаб чиқариш цикли мос келмайди; 
-
суғориладиган тупроқ субстанция сифатида ернинг юқори қатлами 
билан сувнинг яхлитлиги воситасидагина намоён бўла олади, ва фақат шундай 
кўринишдагина ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси бўла олади, буни ер ва 
сувни қийматини баҳолаш, ер ва сув солиғини аниқлашда инобатга олиш 
керак; 
-
ернинг бозор муносабатларига жалб этилиши билан унга товарлик 
хусусиятларини беради; 
-
қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, саноат, транспорт, ижтимоий ва рекреацион 
соҳаларидаги такрор ишлаб чиқариш цикллари давом этиш муддатлари билан 
тубдан фарқ қилади. 


119 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish