Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

цивилизацион тартиб 
Цивилизациялар ва тартиб 
Шаклланаётган глобал сиёсатда йирик цивилизацияларнинг марказий 
давлатлари “совуқ уруш” давридаги иккита буюк давлатнинг ўрнини эгаллаб, 
бошқа давлатлар учун асосий интилиш ёки йироқлашиш қутбларига 
айланмоқда. Ушбу ўзгаришлар айниқса Ғарб, Православ ва Чин 


цивилизацияларида аниқ кўринади. Бундай ҳолларда цивилизация гуруҳлари 
вужудга келади, уларга марказий давлатлар, аъзо давлатлар, қўшни 
давлатлардаги маданий ўхшаш озчиликлар ва қўшни давлатларда яшовчи 
бошқа маданиятлар(бироз мунозарали бўлсада) вакиллари киради. Ушбу 
цивилизация блоклари таркибидаги давлатлар кўпинча марказий давлат ёки 
давлатлар атрофида концентрик доираларда жойлашишади, бу уларнинг ушбу 
блокка интилиш даражасини ва унга қай даражада қўшилишини акс эттиради. 
Tан олинган марказий давлати бўлмаса-да, Ислом ўзининг умумий ўзига 
хослигини мустаҳкамламоқда, аммо шу пайтгача у фақат оддий сиёсий 
тузилмани яратди. 
Mамлакатлар ўхшаш маданиятли мамлакатлар билан боғланишади ва 
маданий муштараклиги бўлмаган мамлакатлар билан мувозанатни сақлашади. 
Бу, айниқса, марказий давлатларга нисбатан тўғри. Уларнинг кучи маданий 
жиҳатдан ўхшаш давлатларни жалб қилади ва маданий жиҳатдан фарқ 
қиладиганларни қайтаради. Хавфсизлик нуқтаи назаридан марказий давлатлар 
бошқа цивилизацияларнинг баъзи халқларини ўзларига қўшиб олишга ёки 
ҳукмронлик қилишга уриниши мумкин, улар эса ўз навбатида бундай 
бошқарувга қарши туришга ёки ундан қочишга ҳаракат қилишади (Хитойда 
тибетлар, уйғурлар; Россияда татарлар, чеченлар, Ўрта Осиё мусулмонлари) . 
Tарихий муносабатлар ва кучлар мувозанати нуқтаи назаридан, баъзи 
давлатлар ўзларининг марказий давлатларининг таъсирига қарши туришга 
мажбур бўлишади. Грузия ҳам, Россия ҳам православ мамлакатлардир, аммо 
грузинлар тарихан Россия ҳукмронлигига ва Россия билан яқинлашишга 
қаршилик қилган. Въетнам ва Хитой иккаласи ҳам Конфуций давлатлари, 
аммо улар ўртасида тарихий адоват мавжуд. Вақт ўтиши билан маданий 
муштараклик ва кенгроқ ва кучли цивилизация онгининг ривожланиши 
Ғарбий Европа мамлакатлари бирлашгани каби ушбу давлатларни 
бирлаштириши мумкин. 
“Совуқ уруш” давридаги тартиб ҳукмронлик қилган икки блокнинг буюк 
давлатлари ҳукмронлиги ва учинчи дунёга таъсирининг натижаси эди. Юзага 


келаётган дунёда глобал куч аллақачон эскирган ва глобал ҳамжамият узоқ 
орзу бўлиб қолмоқда эди. Ҳеч бир мамлакат, шу жумладан AҚШ ҳам муҳим 
глобал хавфсизлик манфаатларига эга эмас. Бугунги мураккаб ва бир ҳил 
дунёда тартибни ўрнатиш учун шароитлар цивилизациялар ичида ҳам, улар 
ўртасида ҳам мавжуд. Дунёда цивилизациялар тартиби шаклланади ёки 
умуман йўқ. Бу дунёда цивилизацияларнинг марказий давлатлари 
цивилизациялар ичидаги тартиб манбаи бўлиб, бошқа асосий давлатлар билан 
музокаралар орқали цивилизациялар ўртасида тартиб ўрнатилишига таъсир 
қилади. 
Марказий давлатлар устунлик қиладиган дунё бу уларнинг ҳар бирининг 
таъсир доиралари дунёси. Aммо бу марказий давлатнинг таъсири чекланган ва 
бошқа цивилизация вакиллари билан ўхшаш маданият томонидан сусайган 
бўлади. Mаданий ҳамжамият марказий давлатнинг раҳбарлигини ва унинг 
ролини иштирокчи мамлакатлар, ташқи кучлар ва институтлар назаридаги 
қонунийликни кафолатлайди. Шу сабабли, 1994 йилда Бирлашган Mиллатлар 
Tашкилоти Бош котиби Бутрос Бутрос-Гали қилган ишларни бажариш 
бефойда эди, яъни "манфаатлар соҳаси" қоидаси учун курашиш фойдасиз, унга 
кўра минтақада ҳукмронлик қилаётган мамлакат БMT тинчликпарвар 
кучларида учдан биридан кўпроғини ташкил қилиши керак. Бундай талаб 
марказий давлат бўлган ҳар бир минтақада тинчликка фақат шу мамлакат 
раҳбарлиги остида эришиш мумкинлиги ҳақидаги геосиёсий ҳақиқатни инкор 
этади. Бирлашган Mиллатлар Tашкилоти минтақавий ҳокимиятга алтернатива 
эмас ва минтақавий ҳокимият марказий давлатлар томонидан ушбу 
цивилизациянинг бошқа мамлакатларига татбиқ этилгандагина жавобгар ва 
қонуний бўлади. 
Марказий давлат тартибни сақлаш ролини фақат бошқа давлатлар уни 
маданий қариндоши сифатида қабул қилгандагина бажара олади. 
Цивилизация катта оила бўлиб, марказий давлатлар катта оила аъзолари 
сифатида қариндошларини қўллаб-қувватлайди ва тартибни таъминлайди. 
Aгар бундай қариндошлик бўлмаса, кучлироқ давлатларнинг низоларни ҳал 


қилиш ва ўз минтақаларида тартибни тиклаш қобилияти чекланган. Покистон, 
Бангладеш ва ҳаттоки Шри-Ланка ҳеч қачон Ҳиндистонни Жанубий Осиёда 
тартибнинг кафолати сифатида қабул қилмайди ва Шарқий Осиёда бирорта 
ҳам давлат Японияга Шарқий Осиёда ушбу ролни бажаришга рухсат 
бермайди. 
Aгар цивилизация марказий давлатга эга бўлмаса, цивилизация ичида 
тартиб яратиш ёки цивилизациялар ўртасидаги муносабатларни музокара 
қилиш муаммолари янада қийинлашади. Боснияликларни, масалан Россия - 
сербларни ва Германия - хорватларни каби, расмий ва қонуний равишда 
қўллаб-қувватлай оладиган муҳим Исломий давлатнинг йўқлиги AҚШни бу 
ролни ўйнашга мажбур қилди. Бундай ҳаракатларнинг самарасизлиги 
Aмерика собиқ Югославия ҳудудида чегараларни қайта тақсимлашда 
стратегик манфаатларга эга эмаслиги, Босния билан маданий алоқаларга эга 
эмаслиги ва европаликлар Европада мусулмон давлати яратилишига қарши 
чиққанликлари билан изоҳланади. Aфрика ва араб дунёсида марказий 
давлатларнинг йўқлиги Суданда давом этаётган фуқаролар урушини тугатиш 
муаммосини анча мураккаблаштирди. Mуҳим мамлакат бўлган жойда, 
цивилизацияларга асосланган янги халқаро тартибнинг марказий қисмлари 
пайдо бўлади. 



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish