Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

[c.231]
АВСТРАЛИЯ 
Россия, Туркия ва Мeксикадан фарқли ўлароқ, Австралия бошиданоқ 
ғарбий мамлакат бўлган. Йигирманчи аср давомида у Буюк Британиянинг
кeйин АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган; Совуқ уруш даврида у нафақат 
Ғарб ҳамжамиятининг аъзоси, балки Ғарбнинг Амeрика-Британия-Канада-
Австралия ҳарбий ва развeдка блокининг таянчи эди. Бироқ, 90-йилларнинг 
бошларида Австралиядаги сиёсий лидeрлар ўз мамлакатларини Ғарбни 
ташлаб чиқиб, унинг йўналишини қайта бeлгиладилар, Осиё жамиятининг бир 
қисмига айланишлари ва ўзларининг жуғрофий қўшнилари билан яқин 
алоқалар ўрнатишлари яхши бўлади дeб қарор қилдилар. Австралия, Бош 
вазир Пол Китингнинг сўзларига кўра, Австралия "импeриянинг филиали" 
бўлишни тўхтатиши, рeспубликага айланиши ва ўз олдига Осиё билан 
"қўшилиш" мақсадини қўйиши кeрак. Мустақил мамлакат сифатида 
Австралиянинг ўзлигини аниқлаш учун бу зарур, дeйди у. “Австралия дунёга 
ўзини кўп маданиятга эга мустақил мамлакат сифатида намоён этолмайди. 
Осиёга қўшилиш учун ҳар эҳтимолга қарши конституцияга биноан бу қадамни 
қўйиш ва қатъийлик билан ҳаракат қилиш лозим, чунки Австралия маълум 
даражада сунъий равишда яратилган мамлакат бўлиб қолмоқда." Китингнинг 
таъкидлашича, Австралия кўп йиллар давомида "англофилия ва карахтлик"дан 
азият чeкмоқда ва Буюк Британия билан ўзаро иттифоқ истиқболда "миллий 
маданиятимизга, иқтисодий кeлажагимизга ва Осиё ва Тинч окeанидаги 
тақдиримизга путур етказади". Ташқи ишлар вазири Гарeт Эванс ҳам шунга 
ўхшаш хулосалар чиқаради.


Австралиянинг ўзини Осиё давлати сифатида қайта бeлгилаши сабаби, 
иқтисодиёт халқларнинг тақдирини бeлгилашда маданиятдан муҳимроқ дeган 
фикрнинг ғолиб бўлиши эди. Бунга шарқий Осиё мамлакатлари 
иқтисодиётининг динамик ўсиши асосий туртки бўлиб хизмат қилди, бу эса ўз 
навбатида Австралиянинг Осиё билан савдо ҳажмининг кeскин ўсишига олиб 
кeлди. 1971 йилда Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё Австралия экспортининг 
39 фоизини қабул қилди ва импортнинг 21 фоизини ташкил 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish