Домен, шимолий цивилизациянинг ижтимоий шакли
Замонавий глобаллашган дунёда оддий кўз билан қараганда, учта
асосий цивилизацияни ажратиб кўрсатиш мумкин, бунда “Ғарб“ ва
“Шарқ“ ўртасидаги тафовутни бутун бизга маълум тарих давомида
кўриш мумкин бўлса, “Жануб“ цивилизацияси анча ёшроқдир. Эътибор
беринг,
“Жануб“
фақат
битта
геосиёсий
“бирлик“
– Афросиёни эгалласа,“Шарқ“иккита “бирлик”ни эгаллайди. Бошқа
барча геосиёсий блоклар “Ғарб“ нинг тўғридан-тўғри назорати остида
ёки унга у ёки бу даражада боғлиқдир.
Анъанавий дихотомик ёндашув доирасида Ғарб цивилизация саналади, унинг
асосий тамойиллари ривожланиш (вақт), шахсият, оқилона ва моддийдир.
Шарқ Ғарбдан ҳар жиҳатдан фарқ қилади: бу трансцендент ва руҳий жамоа
томон йўналтирилган “Дао“ цивилизациясидир (макон, мутаносиблик). Ғарб
ва Шарқ ўртасидаги муносабатларни “қизиқиш, аммо тўқнашув эмас“
формуласи билан ифодалаш мумкин: бу цивилизацияларнинг бўлиб оладиган
ҳеч нарсаси йўқ — уларнинг ҳар бири ўзи учун аҳамиятли бўлган мета-
онтологик координаталар тизимининг “ярми“ га эгалик қилади.
Жануб Шарқдан кўра кўпроқ Ғарбга яқинроқдир ва бир қатор олимлар
Исломни цивилизациялашган христиан тузилиши деб билишлари бежиз эмас.
Жанубнинг ориентирлари – вақт, рационаллик, моддийлик. Аммо — шахс
ўрнига омма устунлиги.
Ўхшашлик назарияси башорат қиладики, аксиология (қиймат тизими)да
фарқлар қанчалик кичик ва шу билан бирга аҳамиятли бўлса,
ўхшашликлардаги зиддият шунчалик ёрқинроқ бўлади. Шу нуқтаи назардан,
Жануб Ғарб билан баҳам кўриши мумкин бўлган нарсалари талайгина ва
С. Хантингтоннинг хавотири тўлиқ асосли.
Янги мета-онтологик ёндашув доирасида қуйидаги ҳолат пайдо бўлади.
Бутун Ғарб КОСМик босқичда бўлсада, унинг маданияти турли хил тарихнинг
“ўзига хос белгиларига“ эга. Шимолий Америкадаги Қўшма Штатлари дастлаб
ўз мамлакатида КОСМОСни қурган бўлса, Ўрта асрлардаги Европа
ПОЛИСлар салтанати эди, “католик черковининг тўнғич қизи” бўлмиш
Ватикан ва Франция эса НОМОС муносабатлар тизимларини доимий равишда
қайта ва қайта яратиб келган. Шундай қилиб, бугунги бирдамлик
ҳукмрон архетипик иерархия чизиғи бўйлаб жиддий бўлинишга олиб келиши
мумкин.
Ғарб учун йўналтиришнинг бошланғич ва якуний нуқтаси — бу шахс
(шахсга йўналтирилганлик), мета-онтологик айланма йўналиш рационалдир
— онто-ҳаракат фикрлаш фаолиятидан олдин, охиргиси эса ижтимоий
фаолиятдир.
Шарқ учун йўналтириш ғоялар дунёсида бошланади, айланма йўналиш
рационалдир — ғоялар дунёсидан одамлар дунёсига ва шундан кейингина
нарсалар дунёсига: ижтимоий ҳаракат онто ҳаракатдан, ташкилий лойиҳа —
лойиҳадан олдин. Характерли иерархик даража — НОМОСдир.
Ниҳоят, Жануб технологик йўналишларни нарсалар дунёсида бошлайди,
НОМОС иерархиясида жойлашган ва координатлар тизимини бошқалар каби
бир
хил
йўналишда
–
рационал
йўналишда
айланиб
ўтади. Иерархиянинг КОСМик даражасини ўзлаштирган Жанубни тасаввур
қилиш мумкин, аммо бу мутлақо бошқа цивилизация бўлади ва “умуман
бошқа тарих“га эга бўлади.
Шундай қилиб, С. Хантингтоннинг саккизта цивилизацияси учга
бўлинди, бунда Ғарб Ғарблигича қолди ва бу маънода америкалик тадқиқотчи
асаридаги бир бобнинг номи “Ғарб қолган ҳаммага қарши“ деган мазмунни
жуда яхши акс эттиради. Одамови, қотиб қолган вақтда яшайдиган (европалик
нуқтаи назаридан) буддист ва конфуций маданиятлари ўртасидаги тафовутни
биз цивилизация жиҳатидан аҳамиятсиз деб белгиладик. Эҳтимол, бекор
шундай
қарорга
келдик.
Тарихда,
Хитой
доимо
айланишнинг
“оқилона/рационал“ йўналишига амал қилган, шу билан бир пайтда
Ҳиндистон маданиятида трансцендент интилишлар кузатилган. Келажакда бу
муҳим
бўлиб
чиқиши
мумкин бўлсада,
С. Хантингтоннинг стратегик ёндошуви доирасида бундай эмас.
Ҳақиқатда ҳам таажжубга сабаб бўладиган нарса шуки,Япония
цивилизациясининг
мустақил
моҳият
касб
этишидир.
Ҳатто
японияликларнинг ўзлари ҳам уларнинг нозик маданияти Хитой
маданиятининг энг чекка, “оролга хос“ шакли эканлигини яширмайдилар.
Япония Хитойдан иероглифлардан тортиб жанг санъатигача ҳамма нарсани
ўзлаштирган. Агар япон маданиятининг ўзига хос хусусиятларини жуда
аҳамиятли деб ҳисобласак, унда Ғарбни ҳам бир нечта гуруҳларга бўлиш керак
бўлади: АҚШ ва Германия ўртасидаги фарқ, шубҳасиз, Хитой ва Япония
ўртасидаги фарқдан кучлироқ.
Лотин Америкаси “цивилизацияси“ ҳақида ҳамма нарса айтилган.
Ҳақиқатан ҳам геосиёсий рисола варақларидан империалистик интилишларни
асослаш учун фойдаланишнинг иложи йўқ, бундан ташқари, унинг
қондирилганига анча бўлган бўлса ... Африка муаммоси очиқлигича қолмоқда.
Биз С. Хантингтоннинг “у ерда“ нимадир шаклланаётгани тўғрисидаги
фикрига қўшилишимиз мумкин, аммо бу “нимадир“ эртанги кун инқирозига
айланади.
Ва яна Хантингтон, эҳтимол Рус Православ Черкови билан келишган
ҳолда “православ цивилизацияси“ деб атайдиган Россия қолмоқда, гарчи у
ердаги аҳолининг 10 фоизига етар-етмас қисмигина динга жиддий қарайди ва
“динга алоқадорлар“ нинг ҳатто деярли 1 фоизидан кўпроғигина балки
православларнинг католиклардан қандай фарқ қилишини аниқ тушунтиришга
қодирдирлар.
Россия, айниқса Пётр давридаги Россия, қоидага кўра, Ғарб
цивилизацияси доирасидаги мустақил маданият сифатида ҳисобланишга
даъво қилган. Ғарбнинг бир қисми бўлиш истаги Петербург элитасининг
Европа пойтахтлари билан яқин алоқалари туфайли кучайиб борган.
Натижада, империянинг тимсоли ва пойтахти бўлган Петербург тезда Ғарбдан
кўра кўпроқ ғарбий шаҳар довруғини қўлга киритди. Совет даврида
бу довруқбироз хиралашган бўлсада, аммо умуман йўқолмади.
Қайта қуриш давридан кейинги воқеалар рус зиёлиларининг Ғарб дунёси
билан ҳақиқий бирлашишга бўлган умидларини пучга чиқарди. Биринчидан,
бу дунёда ҳеч ким Россияни кутмаётганлиги маълум бўлди. Иккинчидан,
эндиликда Евро-Атлантика цивилизацияси чуқур инқироз даврига кирган ва
бундан ташқари уруш ёқасига ҳам келиб қолган эди. Ва ниҳоят, учинчидан,
“конкордат“ йўлидан эргашса, Россия нафақат нимагадир эришиши, балки
ютқазиши ҳам аниқланди. Эҳтимол, йўқотадиган нарсаси кўлга киритадигани
билан баробар бўлмаслиги ҳам мумкин эди.
Тарихан шундай бўлганки, Россия Шарқ ва Ғарб ўртасидаги (ва сўнгги ўн
йилликларда — Жануб ва Ғарб ўртасидаги) маъноларни етказувчи “таржимон-
цивилизация“ ўрнида бўлиб келган. Унинг бутунжаҳон меҳнат тақсимотидаги
ўрни шундай. “Дунё таржимони“ ҳолатиРус ҳ
атти-ҳаракатларининг ўзига хос тарзига олиб келди: улар ҳар доим ўзлари
билмаган ҳолда соф ғарбликлардай ниқобланганлар.
Натижада, русларнинг хулқ-атвори социологнинг нигоҳидан яширин
бўлиб чиқади: бу тадқиқотчининг эътиқод тизимига қараб, ё “етарлича ғарбий
бўлмаган“ ёки “ўта ғарбга хос“ деб қабул қилинади.
Аслида, бу хулқ-атвор тарзи шунчаки фарқ қилади, бу биз кўриб
турганимиздек, Россияни ўзининг асосида бизнинг давримизнинг тўртинчи
асосий цивилизацияси — Шимолий цивилизацияни шакллантириш учун зарур
шартларга эга бўлган мутлақо мустақил ва ўзига хос маданият билан боғлаш
имкониятини беради.
Ушбу шартларнинг биринчиси — бу алоҳида таркибий даражадаги
одамларнинг соф рус иерархиясида мавжудлиги. Агар Шарқ (ва маълум
даражада Жануб ҳам) ЭТНОС/ НОМОСларнинг цивилизацияси бўлса, агар
Ғарб
КОСМик
ўлчамларга
қадар
ривожланган нуклеар оиланинг
цивилизацияси бўлса, демак домен ўзига хос рус феномени ҳисобланади.
Домен бу одатда 10-20 кишидан иборат бўлган ва яхлит бирлик
сифатида турмуш кечираётган одамлар гуруҳидир. Доменнинг ҳар доим
етакчиси бўлади, шубҳасиз норасмий тарзда, ва доменнинг бутун тузилиши
етакчи билан ўзаро алоқа орқали йўлга қўйилади. Қизиғи шундаки, домен
ичидаги алоқалар миллий, диний, сулолавий, гуруҳга доир, оилавий тусга эга
бўлмайди. Аниқроғи, ҳар бир киши етакчи (ва доменнинг бошқа аъзолари)
билан ҳар хил тарзда боғланган: ҳар бир алоҳида жуфтлик учун
бирлаштирувчи кучнинг хусусиятини кўрсатиб ўтиш мумкин, аммо бутун
домен учун битта қоидани қўллашнинг иложи йўқ. Кланлардан фарқли ўлароқ,
доменлар
динамик
равишда
беқарор:
улар
фақатгина
бир
авлод даврида яшайди.
Доменнинг тузилиши жуда бўш бўлиб туюлса-да, бу доменни ҳар қандай
ташқи воқеаларга жавоб беришига тўсқинлик қилмайди. Бу, айниқса 1998
йилдаги, дефолт ҳолатидан сўнг, ижтимоий муносабатлар кутилмаганда тезда
тикланганида — оиланинг иерархик даражасига йўналтирилган Ғарб
социологларининг ҳисоб-китобларидагидан кўра бир даража тезроқ т содир
бўлганида намоён бўлди.
Доменнинг ўхшашлиги яширин саналади, шунинг учун унинг
мавжудлигини фақат нозик тадқиқотлар билан ўрнатиш мумкин. Бироқ рус
этносининг эгилувчанлиги (“ванка-встанка“, рус халқининг кенг тан олинган
белгиларидан бири) айнан домен тузилмаси, ҳамда ижтимоий-маданий қайта
ишлаш учун юқори салоҳият туфайли эканлиги эҳтимоли катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |