Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

 
 
 


Цивилизацияларнинг яратилиш принциплари
Мета-онтологик “тахта”
Бугунги кунда “дунё шахмат тахтаси”даги ўйинчилар фақат Империялар 
– яъни улар учун қуйидаги шартлар бажариладиган давлатлар ҳисобланади:

бирор мустақил геосиёсий тузилиш билан онгли ва одатий бўлиб қолган 
бирлашишнинг мавжудлиги (“Америка америкаликлар учун”); 

ўзларини мазкур давлат билан боғлаган бир ёки бир неча этносларнинг 
мавжудлиги; 

бу этносларнинг бирортаси томонидан ҳукмрон мафкуранинг 
мавжудлиги; 

давлатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги аниқ ўрни; 

давлат 
ўзининг 
ноёб цивилизациявий вазифасини 
шакллантира 
олганлиги, бошқача айтганда, нима учун мавжудлиги ҳақидаги саволга 
жавоб бера олиши. 
Миллий давлатлар ичида бундай ”умумлашган Империя” бўлиб 
Америка Қўшма Штатлари, Япония ва Хитой хисобланади. Ҳудудий 
бирлашмалар ҳам империявий тузилмалар яратишлари мумкин, шубҳа йўқки 
Европа Иттифоқи етакчи дунёвий ўйинчи сифатида қаралади. Бу ўта имтиёзли 
рўйхатга Россияни ҳам киритамиз, ҳатто унинг ҳозирги замондаги иқтисодий 
ва сиёсий мавқеи ўта паст бўлса ҳам. Гарчи анъанага кўра: камида кейинги 
икки юз йил давомида Россияда барча Империя белгилари мавжуд бўлган. 
Ҳозирги пайтда у айрим белгиларни йўқотган бўлса ҳам (унчалик аниқ эмас), 
бу ўртача геосиёсий рўйхатда қайд этилиши лозим. Буни ҳатто С.Ҳантингтон, 
ва З.Бжезинскийларнинг ўзлари ҳам таъкидлашади. (аммо униси ҳам буниси 
ҳам бу ҳолатдан мамнун эмас). 
“Дунё 
шахмат харитаси”даги “ўйинчи”ларни номма-ном 
айтиб 
ва геосиёсатга инсон омилини киритиб “Цивилизацияларни чуқур таҳлил” 


қилиш қанчалик муҳим бўлишига қарамасдан С.Ҳантингтоннинг фикрига 
қўшилиш мумкин, яъни цивилизация тушунчаси билан уқтириладиган “бўлиб 
ташлашга” нисбатан бу ҳаракат иккинчи даражали. 
Ер шарида мавжуд ҳар хил цивилизациялар (маданий-тарихий 
бирикма)лар ҳақидаги тушунчани фанга Н.Данилевский киритган. Унинг ўзи 
цивилизациялар пайдо бўлишини ҳукмрон ҳудудлар билан боғлаган ва 
цивилизациялар бир-бири билан аралашмаслигини ҳамда улар тарихий 
миқёсда ўзгаришини кўрсатган. 
А.Тойнбига кўра цивилизациялар ҳар доим “чақириққа жавоб” бўлган. 
Шу тасниф бўйича чақириқлар турларга бўлинган (денгиз чақириғи, саҳро 
чақириғи, тропик ўрмон чақириғи...) Афсуски буюк инглиз тарихчиси 
чақириқлар иерархияси тушунчалари тўғрисида ёзмаган, шунинг учун 
А.Тойнби модели доирасида цивилизацияларнинг ёрқин манзарасини қуриш 
қийин. 
Цивилизациялартушунчасига А.Тойнбига қараганда 
Н.Данилевский ёки О.Шпенглер нуқтаи назарлари бўйича ёндашган 
С.Ҳантингтоннинг тадқиқоти ҳам унчали ёрқин эмас. Америкалик тадқиқотчи 
цивилизация тушунчаси нима эканлигини аниқламайди, балки у ҳақда 
мукаммал ёзади. 
С.Ҳантингтон цивилизация белгиларини “маданий бирлик” сифатида 
тушунтиради: 
яъни 
тил, 
тарих, 
дин, 
урф-одатлар 
маъносида. 
Бундай ёндошув бўйича нима учун Испания ва Ирландия ўртасида “маданий 
бирлик” бору Россия ва Полша ўртасида йўқлигини умуман тушунтириб 
бўлмайди. Бундай эътирозлардан ҳимояланиш учун муаллиф қуйидаги 
даъвони келтиради: яъни, қайси цивилизацияга мансублигини ҳар ким ўзи 
билади. Бошқача айтганда С.Ҳантингтонга кўра цивилизацияларнинг чуқур 
таҳлили айният доирасида тушунтирилади. Бу ерда расман мантиқий хато 
мавжудлигини 
қайд 
этишимиз 
керак: 
нари 
борса 
қайси 


цивилизацияга тегишлилигинибилишни ҳар 
ким 
хоҳлайди. 
Н.Данилевский (умуман олганда С.Ҳантингтон бўйича ҳам) нуқтаи назари 
бўйича цивилизациявий белгилар аслича белгиланади, яъни жамоавий 
онгсизлик даражасида “рўйхатга олинган”. Бу эса алоҳида яратилишга мос 
келиши умуман шарт эмас. 
Жуда мураккаб бўлган айният тушунчасини америкалик тадқиқотчи 
деярли аниқлаштирмаган. Жиддийроқ айтганда у уни киритмаган ҳатто. Шу 
аснода ижтимоий айниятни андозаламай туриб геосиёсий қурилмаларда 
ўзликни билиш амалиётини умуман қўллаб бўлмайди. Ўта расман олганда 
айният борлиққа ишончни (шахслар, гуруҳлар, ижтимоий тармоқлар), 
қандайдир “бошқачалик” билан ўзаро таъсирида намоён бўлади. айниятни 
пайдо бўлиш, юзага чиқиш, йўқолиш жараёнлари жуда мураккаб, афтидан 
худди айниятни ўзи ижтимоий “ёқилғи”, жамият ҳаракатининг манбаидир. 
С.Ҳантингтон ўзининг асосий фикрини олға суриб биринчидан, қайси 
айниятлар цивилизация яратади, қайсилари яратмайди деган саволга жавоб 
беришга (яратмайдигани С.Ҳантингтон модели бўйича фақат саккизта), 
иккинчидан айниятлар ҳеч қачон аралашиб кетмаслигини исботлашига тўғри 
келади. Муаллиф унисини ҳам бунисини ҳам қилмаган.
Афтидан 
С.Ҳантингтон этнодиний айниятни 
Инсониятни 
цивилизацияларга табақаланишини келтириб чиқарадиган биринчи белги 
ҳисоблайди Ҳар ҳолда у: “Ярим араб ва ярим француз бўлиш мумкин, лекин 
ярим католик ва ярим мусулмон бўлиш мураккаброқ” дейди. 
Лекин нима учун? Халифалик даврида ёки реконкиста (8-15 аср охири) 
даврида ўзларини бундай айниятлаштириш турғун ва етарлича кенг тарқалган 
амалиёт эди. Кейинчалик ҳам диний фарқлар хавф ёки фойда қаршисида 
чекинган. А.Дюманинг унутилмас романидаги Мушкетоннинг отаси “ўзига 
аралаш протестант-католик эътиқодини қабул қилган”. Шу пайтларда Кариб 
денгизи оролларида айниятлар тўқнашуви бўлган ва “биз уларни французлар 


сифатида эмас, бидъатчилар сифатида осдик” деган гапга: “сизларни испанлар 
ва католиклар сифатида эмас, балки босқинчилар ва қотиллар сифатида 
осишади” деб жавоб беришган. Аслини олганда муаллиф бундай минг 
йилликларга ёйилган тасодифий ва ўткинчи ҳодисалар, яъни “диний 
айниятлар паради”дан чуқур хулосалар чиқаради. Ҳатто битта, айнан 
мусулмон диний айниятидан. Муаллифнинг Ғарб учун “мусулмон Уйғониш 
даври” муҳимлигини таъкидлашига қўшилиш мумкин (ҳар ҳолда замонавий 
сиёсий ислом стратегик омил эканлигини шубҳасиз ҳисобга олиш керак), 
лекин бу ижтимоий ҳодиса назарий аҳамиятга эгами? Инчунин, сиёсий ислом 
тарқалиши табиийлигини, ясама ижтимоий жараён эмас эканлигини ҳеч ким 
исбот қилган эмас. 
Эҳтимол, 
С.Ҳантингтоннинг мулоҳазаларини 
тўғрилаш 
ва 
аниқлаштириш 
керакдир 
(у 
ҳолда 
“Цивилизациялар 
тўқнашуви” 
Н. Данилевскийнинг замонавийлаштирилган кўриниш-даги “Россия 
ва 
Европа” 
сига айланади 
чамаси), 
аммо 
такомиллаштирилган 
нақл ҳам индуктив ёндашувнинг барча “туғма белгилари”га эга бўлиб, 
геосиёсий таҳлил учун унча яроқли бўлмайди. 
Таҳлилий йўсинда фикрлашга ҳаракат қиламиз. 
“Цивилизация” ни турмуш тарзи сифатида, яъни маълум умум 
фойдаланиладиган технологиялар ва уларга қўйилган айрим чеклашлар 
кўринишида белгилаймиз. Бошқача айтганда, “цивилизация” ни атроф муҳит 
билан ақл-идрок эгаларининг ўзаро таъсир усули деймиз. 
Цивилизацияларни белгилайдиган очиқ принципларни ҳар хил усуллар 
билан танлаш мумкин. Шу тариқа, бир қанча цивилизациявий бўлакчалар 
қуриш мумкинки – бир хил сондаги параметрлар танлаб олинганда – улар 
эквивалент бўлиши керак. Аслида фазода исталган “айланишлар” да ўзгармай 
қоладиган параметрлар, Инсониятнинг мавжудлик шакллари, энг муҳим 
ижтимоий бирлик сифатида қаралиши керак. 


Саккиз 
жиҳатли 
ахборот 
фазоси 
тузилиши 
доирасида 
цивилизацияларнинг очиқ принциплар модели дихотомик бўлинишлар билан 
ясалиши мумкин: 
вақт – фазо (замон – макон); 
шахс – омма; 
рационал – трансцендент; 
маънавий – моддий. 
Бундай ёндашув 16 та ҳосил бўлиши мумкин бўлган цивилизацияни 
ажратади, аммо уларни ҳаммаси ҳам ҳақиқатда мавжуд бўлолмайди. 
Цивилизациялар бўйича тенг қийматли тақсимот А.Кондратевнинг дунёвий–
иқтисодиётлар бўйича таҳлилида кўрсатилган; А.Неклесса дунё меҳнат 
тақсимотига асосланган чуқур таҳлилдан фойдаланади. 
Цивилизация тушунчасига замонавий ёндашув бажарилиши лозим 
бўлган таҳлилий дихотомиядан воз кечади, бунинг ўрнига мураккаб фикрий 
конструкция мета-онтологик координаталар системасидан фойдаланади. Бу 
система ўзида учта: ғоялар “режаси”, нарсалар “режаси” ва кишилар (ақлли 
мавжудотлар) “режаси” каби изчил дунёлар бирлигини ифодалайди. Бу 
дунёларнинг ҳар бирида ўзининг иерархик тартиби белгиланган. Масалан 
кишилар “режаси” учун бундай иерархия: инсон – оила – этнос – давлат – 
Инсоният кўринишида бўлиши мумкин.Бу моделда вақт категорияси очиқ 
ойдин берилмаган, у мета-онтологик дунёлар ўзаро таъсири ўлчови сифатида 
қаралади. Бундай ўзаро таъсирлар тузилиши бўйича учлик табиатига эга ва 
(нарсалар “режаси” + ғоялар “режаси”) фикрий таъсирга, (кишилар “режаси” 
+ ғоялар “режаси”) ижтимоий таъсирга ва (нарсалар “режаси” + кишилар 
“режаси”) онтотаъсирларга бўлинади.Қурилган 
модел 
доирасидаги 
технология 
ихтиёрий 
йўналтирилиш 
бўлиб, 
“фикрий-ижтимоий-
онтотаъсир”ларни бирлаштиради. 
Шунга 
мувофиқ 
цивилизация 


бошланғич(бир вақтда охирги ҳам) ўтиш нуқтаси, ўтиш йўналиши, ўтиш 
амалга ошириладиган иерархия поғонаси билан аниқланади. 
Назарий жиҳатдан бундай поғоналар исталганча бўлиши мумкин. 
Амалий жиҳатдан бирорта ҳам цивилизация алоҳида кишилар, ёки бунинг 
тескариси бўлган бутун инсоният билан амалиёт қилмайди ва натижада ҳар 
хил маъмурий бирлашмаларга мос келувчи учта структуравий поғона 
ажратилади. 
Бу бирлашмаларнинг энг соддаси ПОЛИС бўлиб, у ўзини ўзи 
бошқарадиган ва ўзини ўзи таъминлайдиган жамоадир, унинг фаолияти дин 
томонидан маъқулланади, лекин бошқарилмайди, унинг ҳаёти фуқаролик 
ҳуқуқи билан бошқарилади. ПОЛИСча тузилиш фан ва санъатни дин ва 
ҳуқуқдан 
ажратишга, 
демократияга 
мойил. Провардида ПОЛИС 
“ривожланиш принципи”ни қўллаб қувватлайди ва семантик ибораларга 
“шахс” тушунчасини киритади. 
ПОЛИС фуқаролари сони одатда марказий майдонга сиғадиган кишилар 
сони билан чегараланади. (Аристотел бўйича – 7!). ПОЛИСлар очиқликка, ҳар 
хил фаолиятларни аралаштиришга интилади, савдони бажонидил 
ривожлантиради. 
ПОЛИСни тескариси НОМОС бўлиб, унга физик қонунлар (табиат 
қонунлари), ижтимоий қонунлар (ҳуқуқ) ва трансцендент қонунлар (Худолар 
иродаси) бирлиги хосдир. Шунга кўра табиат, жамият ва Худо ўртасида 
фарқланиш қилинмайди. Олий ижтимоий бош руҳоний ерда Худонинг ўрнида 
эмас, унинг ўзи Худо ҳисобланади. У ўша НОМОС дунёсига ҳукмронлик 
қилади, ҳаёт ато этади, ўлимга маҳкум қилади, дунё мувозанатини сақлайди. 
НОМОС ижтимоий системасидаги ҳаёт ягона тузилма ясовчи жараён, 
табиий ҳодисалар ва ишлаб чиқариш фаолияти бирлиги билан бошқарилади. 
НОМОС фазода ҳам, вақт бўйича ҳам ёпиқ ва чегараланган.


Ва ниҳоят, энг мураккаб иерархик поғона – ҳар қайси соҳаси ҳар хил 
маънодаги, ҳуқуқий ва диний системамалар орқали бошқариладиган, турли 
туман давлатларни ягона тузилмага бирлаштирадиган бирлашма КОСМОС 
ҳисобланади. 
КОСМик 
давлатнинг 
алоҳида 
белгиси 
қайсидир 
“мета – 
ҳуқуқ”нинг куртаклари: ихтиёрий хусусий (“ҳудудий”) ҳуқуқни юзага 
келтирувчи очиқ принципларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Кўпинча 
космик мета-ҳуқуқ ғоявий ёки трансцендент кўринишини олади, баъзан у 
ягона маросимга оид “империя белгиси” шаклини олади. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish