Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Аллоҳ йўлида сарф қилинглар ва ўзларингизни ўз қўлларингиз билан ҳалокатга отманглар. Яхшилик қилинглар, Аллоҳ, албатта, яхшилик қилувчиларни севади



Download 82,7 Kb.
bet26/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Аллоҳ йўлида сарф қилинглар ва ўзларингизни ўз қўлларингиз билан ҳалокатга отманглар. Яхшилик қилинглар, Аллоҳ, албатта, яхшилик қилувчиларни севади.

Аллоҳ йўлида жиҳод учун ўз молидан сарф этмаслик ва бахиллик қилиш ўз-ўзини ҳалок қилиш билан баробардир.

  1. Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тўкис қилинглар. Агар тўсилсангиз, қодир бўлганингизча қурбонлик қилинглар. Жонлиқ жойига етиб бормагунича бошларингизни қирманглар. Агар сизлардан кимдир касал ёки бошида бирон азият бўлса, у ҳолда ё рўза тутиш, ё садақа бериш, ё қурбонлик қилиш билан фидя берсин. Хотиржамлик бўлганида ким умра билан ҳажни бирга адо этолса, муяссар бўлганича ҳадясини берсин. Ким топа олмаса, ҳажда уч кун, қайтганидан кейин етти кун, тугал ўн кун рўза тутсин. Бу аҳли-оиласи Масжидул-Ҳаромда турмаганлар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.

Ҳаж ва умра халқ кўриши ёки ҳожи номини олиш учун эмас, Аллоҳ таоло розилиги учун қилинади. Агар бир киши ҳаж ё умра учун эҳромга кирганидан сўнг бирор душман сабабидан ё хасталаниб қолиб Маккага етолмай қолиб кетса, у ўзи қодир бўлган бир жонлиқни Масжидул-Ҳаромга бирор киши орқали юбориб, унга бу жонлиқни фалон куни Макка Ҳарамида сўйишни тайинлайди. Жониворнинг Маккага элтиб сўйилгани аниқ маълум бўлса, шундан кейин сочини олдириб, эҳромдан чиқади. Бундан аввал ҳаргиз сочини олдирмайди, бу сўйиш эҳсон сўйиши бўлади. Масалан, эҳром ҳолатида бир киши хаста бўлса, бошида оғриқ ёки яра бўлса, у зарурат юзасидан сочини олдираверади, лекин фидя (тўлов) беради. Бунинг учун ё уч кун рўза тутади ё олти мискинни тўйдиради ё қўй ёки эчки қурбонлик қилади. Бу сўйиш жанобат сўйиши дейилади. Тиланчиликдан сақланиш ҳожи учун аъло парҳездир. Ҳаж ойлари шаввол, зулқаъда ва зулҳижжанинг ўн кунидир.

  1. Ҳаж маълум ойлардадир, ким уларда ҳажни қасд этса, ҳаж пайтида шаҳвоний ишлар, гуноҳ ва жанжал қилмайди. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам, Аллоҳ билади. Озуқа ғамлаб олинглар, энг яхши озуқа тақводир. Эй оқиллар, Мендан қўрқинглар!

  2. Парвардигорингиздан ризқ талаб қилиш сизларга гуноҳ эмасдир. Арафотдан қайтганингизда Машъарул-Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинглар. Илгари адашганлардан бўлсангиз-да, сизларни ҳидоятга бошлагани учун Уни зикр қилинглар.

Ҳаж кунларида ва ҳаж сафарида тижорат қилиш жоиз, асл ният ҳаж бўлганидан кейин тижорат ё киракашлик воситасида Аллоҳдан ризқ талаб этиш гуноҳ бўлмайди. Машъарул-Ҳаром Муздалифадаги бир тоғ номи. Арафотдан қайтгандан кейин ўша тоғ устида ва Маҳсар водийсидан ташқари Муздалифанинг ҳамма ерида бир муддат туриш жоиздир.


  1. Download 82,7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish