Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳдан мағфират сўранглар. Аллоҳ, албатта, мағфират қилувчи, раҳмлидир



Download 82,7 Kb.
bet27/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳдан мағфират сўранглар. Аллоҳ, албатта, мағфират қилувчи, раҳмлидир.

  • Маросимларингизни тугатгач, аждодларингиз эслаганидек ё ундан ҳам зиёда Аллоҳни эсланглар. Баъзи одамлар борки, улар: «Эй Парвардигоримиз, бизга шу дунёлигимизни бер», дейишади. Уларга охиратда насиба йўқдир.

  • Ва шундайлар ҳам борки, улар: «Эй Парвардигоримиз, бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар бер ва дўзах азобидан асра», дейишади.

  • Ана шундайларга қилган ишларидан насиба бор ва Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир.

    Ўтмишдаги араблар ҳаж кунларида ота-боболари фазилати ва яхшиликларини айтиб фахрланишар эди. Парвардигор мусулмонларни бу нарсадан қайтариб, аждодлардан ҳам зиёда Ўзини эслашга буюрган. Баъзилар қилган дуоларида фақат дунёвий роҳат-фароғатни сўрашган, бундайларга охиратда ҳеч қандай насиба бўлмайди. Баъзилар эса ҳам дунё, ҳам охират яхшилигини талаб этишган, уларга қиёмат куни юксак мақом ва улуғ савоблар ато қилинади.

    1. Саноқли кунларда Аллоҳни эсланглар. Ким икки кун ичида бажаришга шошилса, унга гуноҳ йўқ, ким кечикса, унга ҳам гуноҳ йўқ, бу тақводорлар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, албатта, Унинг ҳузурида тўпланасизлар.

    Саноқли кунлар зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи (яъни ташриқ) кунларидир, шу кунлари ҳожилар Мино водийсида туришади. Бир мусулмон ҳаж кунлари Аллоҳдан қўрқиб шариатга хилоф ишлардан тийилса, унга Минода икки ёки уч кун туриш баравар, лекин уч кун туриши афзалдир.

    1. (Эй Муҳаммад,)  одамлар ичида шундайлари ҳам борки, унинг дунё ҳаётидаги гаплари сизга ажиб туюлади. У Исломга ашаддий хусуматда бўлгани ҳолда дилидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ қилади.

    2. У юз ўгирганидан сўнг ер юзида бузғунчилик ҳамда экин ва наслларни ҳалок қилиш мақсадида зир югуради. Аллоҳ эса бузғунчиликни ёмон кўради.

    3. Унга «Аллоҳдан қўрқ!» дейилганида ҳам ғурури гуноҳга бошлайверади. Унга жаҳаннам кифоядир, у ниҳоятда ёмон жойдир.

    Бу мунофиқнинг ҳолати бўлиб, у ташида хушомад билан ҳар сўзига Худони гувоҳ қилади ва: «Менинг дилимда ҳам Исломга муҳаббат бор», дейди. Лекин унинг Исломга душманлиги бошқаларникидан қаттиқроқдир, иложи бўлса, ҳамма ёқда бузғунчилик қилиб, ер юзидаги экинларнию инсон ҳамда ҳайвон наслларини йўқ қилиб ташласа! Бундайларга насиҳат қилинса, унинг зиддига иш тутади. Саодат асрида Ахнас исмли бир мунофиқ бор эди, унда юқоридаги сифатларнинг ҳаммаси мавжуд эди. Бу кимса Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом билан худди шундай муомала қилар эди.


    1. Download 82,7 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish