Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Эй мўминлар, Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангизлар, Биз сизларга берган покиза нарсалардан енглар ва шукр қилинглар



Download 82,7 Kb.
bet23/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Эй мўминлар, Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангизлар, Биз сизларга берган покиза нарсалардан енглар ва шукр қилинглар.

  • У сизларга ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзганинг номи билан сўйилганларни, ҳақиқатан, ҳаром қилди. Энди ким ночор қолганида золимлик қилмай, ҳаддидан ошмай еса, гуноҳкор бўлмайди. Аллоҳ, албатта, кечирувчи ва раҳмлидир.

    Ночор қолинганда, масалан, очликдан ўлиш хавфи бўлганида бироз миқдорда ҳаром чегарасидан ўтишга рухсат бериляпти.
    Ояти каримадаги «майтата» сўзи ўзи ўлган ҳайвоннигина эмас, шариат талабларига мувофиқ сўйилмаган бошқа ҳайвонларни ҳам англатади. Жониворларни сўйиш вақтида улар ё жин, ё пайғамбар, ё пир номига аталса ёки булардан бирининг розилиги ва хурсандлиги кўзланса, агар «Бисмиллаҳ» айтиб сўйилса ҳам, бу жонивор ҳаром бўлади. Чунки жонни Жон берувчидан бошқага назр қилиб бўлмайди.

    1. Аллоҳ туширган Китобдаги нарсани яширганлар ва уни арзонга сотганлар қоринларини фақат оловга тўлдиришади. Қиёмат куни Аллоҳ улар билан сўзлашмайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир.

    2. Ана шулар ҳидоят эвазига залолатни, мағфират ўрнига жазони сотиб олганлардир. Улар дўзах ўтига шунчалик бардошлими?

    3. Бу шунинг учунки, Аллоҳ Китобни ҳақ билан туширган эди, Китоб ҳақида тортишганлар эса ихтилофда чуқур кетганлардир.

    4. Юзингизни машриқ ёки мағрибга буришингизгина яхшилик эмас, Аллоҳга, Қиёмат кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган, ўзи яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, мусофирларга, сўровчиларга, қулларни озод қилишга берадиган, намозни адо қиладиган, закотни берадиган, аҳдлашганда вафо қиладиган, қийинчилик ва муҳтожликда, мусибат етганида сабр қиладиганлар яхшилардир. Ана шулар асл иймонлилар, ана шулар тақволилардир.

    5. Эй мўминлар, ўлдирилганлар учун ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл қасоси сизларга фарз қилинди. Энди кимга биродари тарафидан бироз енгиллик берилса, товонини яхшиликча адо этсин. Бу Парвардигорингиз тарафидан енгиллик ва раҳматдир. Шундан кейин ҳам ким ҳаддидан ошса, унга аламли азоб бордир.

    «Қасос» сўзи луғатда «баробарлик, тенглик» маъноларини билдиради. Ислом келмасидан олдин яҳудий ва арабларда шундай қоида ҳукм сурардики, бирор насабли, улуғ одамнинг қули ўлдирилса, ўрнига насаби пастроқ озод кишини ўлдиришар эди. Яна улуғлардан хотин киши ўлдирилса, паст табақадагилардан эр киши, улардан бир ҳур (озод) ўрнига булардан икки ҳур ўлдирилар эди. Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримада бу қоидани ман этиб марҳамат қиладики, қасддан ўлдирилганлик борасида тенглик лозим, чунки ҳамма жон (инсон) баробардир. Ҳур ўрнига ҳур, қул ўрнига қул, аёл ўрнига аёл ўлдирилсин. Бу хусусда насабли-бенасабли, амир-ғариб, қул-ҳур, аёл-эр, ёш-қари, хаста-соғ, бой-камбағал – ҳамма баробардир. «Агар эр киши аёлни ёки ҳур одам қулни ўлдирса, қасос олинадими?» деб сўраладиган бўлса, бу масалада мазкур ояти каримада бирор ҳукм йўқдир. Шунинг учун уламолар бунда ихтилоф қилишган. Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ «Иннан-нафси бин-нафси» оятидан ва «Ал-муслимуна татакаффару би-аҳлиҳим» ҳадисидан истинбод қилиб: «Агар қул қотилнинг ўз қули бўлмаса, бу икки ҳолда ҳам қасос олинади», деганлар. Ҳанафий мазҳабида зиммийни (Ислом мамлакатида маълум солиқ тўлаб яшаётган ғайримуслимни) ўлдирган мусулмондан ҳам қасос олинади. Агар ўлдирилганнинг ворислари афв этишса, қотилдан қасос олинмайди.


    1. Download 82,7 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish