Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Аллоҳ фоизнинг баракасини йўқ қилади, садақаларникини кўпайтиради ва Аллоҳ ҳеч бир кофир, гуноҳкорни яхши кўрмайди



Download 82,7 Kb.
bet40/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Аллоҳ фоизнинг баракасини йўқ қилади, садақаларникини кўпайтиради ва Аллоҳ ҳеч бир кофир, гуноҳкорни яхши кўрмайди.

  • Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозини адо этиб, закотни берганларнинг мукофоти Парвардигорлари ҳузуридадир. Улар қўрқув ва ғам нималигини билишмайди.

  • Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва агар иймонли бўлсангизлар, фоизнинг сарқитини ҳам тарк қилинглар.

  • Мабодо бундай қилмасангизлар, Аллоҳ ва Унинг Расулидан уруш очилади. Тавба қилсангизлар, сармоянгиз қолади. Золим бўлмасангизлар, сизларга ҳам зулм қилинмайди.

  • Агар қарздорнинг қўли қисқа бўлса, бойигунича муҳлат беринглар. Билсангизлар, садақа қилишларингиз ўзларингизга яхшидир.

    Бордию қарз олган одам қўли қисқалик қилиб қолиб, вақтида қарзини узолмай қолса, унинг қўлига пул-мол келгунича муҳлат бериб кутиш керак. Агар шунда ҳам узолмаса, унда қарзни унга садақа қилиб юбориш қарз берувчига яхшидир, Аллоҳ унинг молига бу дунёда барака беришидан ташқари, охиратда улкан савоб ва Аллоҳ таолонинг мукофотларига сазовор бўлади.

    1. Аллоҳ ҳузурига қайтиладиган кундан қўрқинглар. Кейин ҳар бир жонга қилмишига яраша берилади ва уларга зулм қилинмайди.

    2. Эй мўминлар, маълум бир муддатга ўзаро қарз муомаласи қилсангизлар, уни ёзинглар, ораларингиздан бир котиб инсоф билан ёзиб қўйсин. Ҳеч бир котиб Аллоҳ билдирганидай ёзишдан тортинмасин ва қарз олган айтиб турсин: у Парвардигори Аллоҳдан қўрқсин ва олганидан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар қарз олувчи ақли паст, нотавон ё айтиб беришга лаёқатсиз бўлса, ҳомийи тўғри ёздирсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинглар. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзларингизга маъқул бир эр, икки аёл гувоҳ бўлсин. Икковидан бири унутса, бошқаси эсига солади. Гувоҳлар чақирилганида рад этишмасин. Хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, муомалани муҳлатигача ёзишдан эринманглар. Бу Аллоҳ ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликнинг тўғрироғи ва шубҳаланмаслигингизга яқинроқдир. Агар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизларга гуноҳ бўлмайди. Олди-сотди қилганингизда котибга ва гувоҳларга зарар етказмаслик учун орага гувоҳ қўйинглар. Агар бундай қилмасангизлар, бу, албатта, итоатсизлигингиздандир. Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳ сизларга билдирувчи, ҳар нарсани билувчидир.

    Аввалги оятларда хайр-эҳсон қилишнинг фазилатлари, кейин эса фоиз олишнинг гуноҳлиги зикр қилинган эди. Юқоридаги ояти каримада эса қарз олиш, қарз беришнинг ҳукмлари баён этилмоқда. Бу шарафли оят Қуръони Карим оятларининг энг узунидир, «оятул-мадойина» дейилади. Аллоҳ таоло у орқали мусулмонларга ўзаро бир муҳлатгача қарз муомаласини ваъда билан қилишга ижозат беради, лекин бу муҳлат ичида икки тараф ўртасида жанжал чиқмаслиги учун алоҳида мукаммал қоидани баён этади. Бунга кўра қарз олди-бердиси чоғида алоҳида бир котиб ҳар икки томон номини кўрсатиб, қарзни қайтариш муддатини кўрсатиб равшан ёзиб қўйсин, буни адолат-инсоф билан ёзсин, ёзишдан уялмасин. Иложи бўлса, қарз олувчининг ўзи ёзсин, бунга қодир бўлмаса, ҳолатнинг ҳеч нарсасини яширмай айтиб туриб ёздирсин. Қарз олувчи ёш бола, ё эси паст, ё қари-кучсиз бўлса, унинг ҳомийи, меросхўри адолат билан ёздирсин. Бунда бошқанинг ҳаққига тажовуз ё жабр қилинмасин, кам ё ошиқ қилиб ёздирилмасин.

    1. Сафарда бўлсангизлар ёки котиб топа олмасангизлар, қўл тутгулик гаров бўлсин. Агар баъзингиз баъзингизга ишонса, ишонилган омонатни адо этсин ва Парвардигори Аллоҳдан қўрқсин. Гувоҳликни яширманглар, ким уни яширса, дили гуноҳкордир ва Аллоҳ қилаётган ишларингизни билувчидир.

    Сафардаги қарз олди-бердисида котиб ёки гувоҳлар топилиши қийинлигидан бирор мулкни гаровга қўйиб туришга зарурат туғилади. Муқимликда ҳам гаров муомаласи қилиш ҳадис ҳукмига кўра мумкиндир.

    1. Осмонлару Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Дилларингиздаги нарсани хоҳ очинглар, хоҳ яширинглар, Аллоҳ сизларни ўша билан ҳисоб-китоб қилади: кимни хоҳласа, кечиради, хоҳлаганини азоблайди. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир.

    Бу ояти карима туширилганидан кейин саҳобийларнинг кўплари қаттиқ ташвишга тушишди. Ҳатто Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар хаёлимизга келган нарса билан ҳам Аллоҳ ҳисоб-китоб қиладиган бўлса, унда ҳолимиз нима кечади?» деб арз қилдилар. Расули акрам: «Сизлар эшитдик ва итоат этдик», денглар», деб марҳамат этдилар. Уларнинг ҳаммалари жон ва дил билан бу ҳукмга итоат этишди, бу ишлари Аллоҳ таолога манзур бўлди. Сўнгра Аллоҳ таоло қуйида келадиган икки оят билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини таърифлади ва бир гуноҳ иш хаёлга келса ҳам, у амалга оширилмаган тақдирда азоб берилмаслигини баён этди.

    1. Пайғамбар ва мўминлар ҳам Парвардигоридан туширилганига иймон келтиришди, ҳаммалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига иймон келтиришди: «Пайғамбарлардан бирорталарини ажратмаймиз». «Эшитдик ва итоат этдик, мағфиратингни тилаймиз ва қайтиш Сенгадир», дейишди.

    2. Аллоҳ ҳеч бир жонни имконсиз нарсага буюрмайди. Эришгани ўз фойдасига, қилмишлари эса зараригадир. «Эй Парвардигор, унутган ёки гуноҳ қилган бўлсак, жазолама! Эй Парвардигор, биздан олдингиларга юкланганини бизга юклама! Эй Парвардигор, тоқатимиз етмайдиган нарсага мажбурлама! Бизларни афв эт, мағфират қил ва раҳм айла! Сен Хожамизсан, бас, бизларни кофирлар устидан ғолиб қил!».

    Сўнгги икки оят ҳақида бир неча ҳадиси шариф ривоят қилинган. Бир ҳадисда айтилишича, қачон бир киши ана шу икки оятни ўқиса, Аллоҳ таоло дуосини шаксиз қабул қилади. Имом Аҳмад ривоятидаги ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Бақара» сураси охиридаги икки оятни ўқи, улар менга Арш остидаги хазинадан берилган», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Ким «Бақара» сураси охиридаги икки оятни ҳар кечада ўқиса, кифоя қилади», деганлар
    Download 82,7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish