Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Айтинг: «Аллоҳ ҳузуридаги охират диёри бошқалар қолиб ёлғиз сизларники саналса, ростгўй бўлсангизлар, ўзингизга тезроқ ўлим тиланглар»



Download 82,7 Kb.
bet13/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Айтинг: «Аллоҳ ҳузуридаги охират диёри бошқалар қолиб ёлғиз сизларники саналса, ростгўй бўлсангизлар, ўзингизга тезроқ ўлим тиланглар».

  • Улар қилмишлари сабабли ҳаргиз-ҳаргиз ўлимни орзу қила олишмайди. Аллоҳ золимларни яхши билувчидир!

    Яҳудийлар мақтаниб: «Жаннатга бизлардан бошқа ҳеч ким кирмайди ва бизга азоб ҳам йўқ», дейишар эди. Парвардигор: «Агар ростдан ҳам жаннатий бўлсангиз, нечун ўлимдан қўрқасизлар?» деб марҳамат қилмоқда.

    1. (Эй Муҳаммад,)  уларнинг ҳаётга мушриклардан ҳам кўпроқ ҳирс қўйганини биласиз. Уларнинг ҳар бири минг йил умр кўришни хоҳлайди, ҳолбуки, узоқ умр ҳам уларни Аллоҳ азобидан қутқаролмайди. Аллоҳ уларнинг ҳар бир кирдикорини кўриб туради.

    2. Жаброилга душман бўлганларга: «Албатта, у Аллоҳнинг изни билан ўзидан аввалги Китобларни тасдиқлайдиган, мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни туширган», деб айтинг.

    3. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, Аллоҳ ҳам бундай кофирларга душмандир.

    Бани Исроил: «Қуръонни Жаброил олиб тушди, агар бошқа бир фаришта олиб келганида, албатта, иймон келтирар эдик, чунки Жаброил душманларимизга ёрдам бериб, уларни устимиздан ғолиб қилган», дер эди. Аллоҳ таоло уларга жавобан: «Фаришта Аллоҳнинг изнисиз бирор иш қила олмайди, агар ким фаришталарга душман бўлса, Аллоҳ таоло ҳам ўшанга душмандир», дейди.

    1. Ҳақиқатан, Биз сизга очиқ оятларни туширдик, уларни фақат фосиқларгина инкор этишади.

    2. Ҳар гал улар аҳдлашса, бошқа бир гуруҳи уни бузаверадими? Аслида уларнинг аксари иймон келтирмайди.

    3. Уларга Аллоҳ ҳузуридан ўзларидагиларни тасдиқлаб пайғамбар келганида китобийларнинг бир гуруҳи Аллоҳ Китобини билмагандек ортларига отишди.

    Ваъдасида турмаслик, аҳдни бузиш яҳудийларнинг эски одатларидир. Пайғамбар солллаллоҳу алайҳи васаллам сифатларини Тавротда кўриб қолиб, уни йўқотишдан бошқа йўл топишолмади.

    1. Ва улар Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар ўқиган нарсага эргашиб кетишди. Сулаймон кофир бўлмади, лекин одамларга сеҳр ўргатишгани учун шайтонлар кофир бўлишди ҳамда Бобил шаҳрида Ҳорут ва Морут исмли икки фариштага тушган нарсага эргашишди. Ҳолбуки, иккови: «Бизлар синовмиз, яна кофир бўлиб қолма», демай туриб ҳеч кимга сеҳр ўргатмас эди. Икковидан эр-хотин орасини бузишни ўрганишарди, ваҳоланки, улар Аллоҳ изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олишмайди. Улар ўзларига зарарли ва бефойда нарсани ўрганишади. Ахир уни алмаштирганга охиратда насиба йўқлигини билишади-ку! Насибаларини нақадар ёмон нарсага сотиб юборишганини билишмасмикин?!

    Яъни яҳудийлар ўз динлари ва китобларини бир четга қўйиб, сеҳр ва жоду ўрганишга киришиб кетишди. Уларга сеҳр икки тарафдан маълум бўлган эди: биринчиси – ҳазрати Сулаймон подшоҳлиги замонида инсонлар ва шайтонлар аралашиб юришарди, уни ўша шайтонлардан ўрганишган. Бу тоифа сеҳрни Сулаймон алайҳиссаломга нисбат берарди. Улар: «Сулаймон алайҳиссалом шу сеҳр қувватидан инсонлар ва жинларга баробар ҳукмронлик қилади», дейишарди. Аллоҳ таоло уларнинг бу гапи беҳудалигини баён қилиб марҳамат этадики, сеҳр Сулаймоннинг иши эмас, чунки у куфрдир, Сулаймон эса кофир бўлмайди. Иккинчи томондан, Бобил аҳолиси Ҳорут ва Морут исмли икки фариштадан сеҳр ўрганган. Аммо улар сеҳр ўрганмоқчи бўлганларни «Биз Аллоҳ томонидан юборилган бир фитна-синовмиз, яна кофир бўлиб қолманглар», деб, албатта, огоҳлантиришар эди. Шунга рози бўлганларгагина сеҳр ўргатишар эди. Сеҳрдан охират учун ҳеч қандай фойда йўқ, аксинча, унинг зарари катта. Аллоҳ таолонинг изнисиз сеҳргар ҳеч кимга зарар етказа олмайди. Сеҳр ва жоду билан шуғулланувчилар бунинг ўрнига дин ва Китобни ўрганишса, савобга эришган бўлишарди.


    1. Download 82,7 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish