Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Улкан давлатлар:
бутун Ер куррасида ўз манфаатларини 
таъминлаш учун етарли ҳарбий, иқтисодий ва маънавий қудратга 
эга, 
бошқа 
давлатлардан 
унинг 
ва 
иттифоқчиларининг 
манфаатларини ҳисобга олишни талаб қиладиган ва бунга 
эришадиган мамлакатга нисбатан “улкан давлат” тушунчаси 
қўлланади. Бир вақтлар тарихда Рим, Византия, Британия 
империялари, СССР ва АҚШ шундай ролни ўйнаган. Ҳозирги 
вақтда эса фақат АҚШ бундай салоҳиятга эгадир. 
 Йирик давлатлар:
ўз мамлакати ва минтақасида, жаҳоннинг 
бошқа муҳим минтақаларида (лекин бутун жаҳонда эмас) ўз 
миллий манфаатларини таъминлашга қодир, бошқа мамлакатларни 
ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қила оладиган мамлакатлар 
(масалан, Буюк Британия, Япония, Франция, Германия ва “Катта 
саккизлик” аъзоси бўлган бошқа мамлакатлар) ана шундайлар 
жумласидандир. Ҳозирги вақтда Россия бу сафдан мустаҳкам жой 
олишга ҳаракат қилмоқда. 
 Минтақавий давлатлар:
ўз мамлакати ва минтақасида, 
шунингдек чегара ҳудудларида ўз манфаатларини таъминлаш ва 
ҳимоя этишга қодир мамлакатлар шу гуруҳга киради. Бу 
мамлакатлар узоқ хориж мамлакатларидаги геосиѐсий жараѐнларга 
қориша олмасалар-да, ўз минтақасида бунга қодирдир (масалан, 
минтақавий давлат ҳисобланадиган Хитой, Эрон, Россия, Туркия, 
Покистон, Миср ва бошқалар). 
 Оддий давлатлар:
бу мамлакатларнинг ҳар бири давлат ичида, 
минтақа ва жаҳонда ўз миллий манфаатларини кучлари етгани 
қадар таъминлай оладилар. Бу мамлакатларнинг миллий 
манфаатлари, одатда, юқоридаги уч гуруҳдаги давлатларнинг 
манфаатларига уйғун бўлган тақдирда кўпроқ таъминланади. 
Халқаро муносабатлар системасининг бутун тарихи мобайнида 
(1648-2010) жаҳондаги куч марказлари куч мувозанатининг 
қўпқутбли (бир неча марказ), икки қутбли (икки марказ) ва бир 
қутбли (бир марказ) шакллари тарзида ўзгариб, ҳозирдаги “янги 
дунѐ тартиботи” деб аталган системага етиб келди.
Ҳозирги геосиѐсий тузилманинг жаҳон системасидаги асосий 
ўзгаришлар 2001 йил 11 сентябрь ҳодисасидан кейин юз берди. 
геосиѐсий муносабатларда ҳукмрон классик параметрлар ўтмишда 
қолиб кетди. Бугунги кунда сиѐсатшуносликда энди “янги дунѐ 
тартиботи” геосиѐсий модели, жаҳон системасида унинг янги 
конфигурацияси ва янги геосиѐсий чизгилари ҳақида сўз бормоқда. 


397 
Шуни тан олиш керакки, жаҳонда бир қутбли геосиѐсий таъсир 
кўрсатишнинг мавжудлиги эндиликда воқелик бўлиб қолди. 
Ҳозирги вақтда жаҳонда биронта давлат ѐки давлатлар бирлашмаси 
АҚШ бошчилигидаги Ғарб геосиѐсий марказиникидай қудрат ва 
таъсир кучига эга эмас. Албатта, бу инсониятнинг геосиѐсий 
тараққиѐти бундан кейин абадий равишда ҳозирги бир қутбли 
модель асосида боради, деган маънони англатмайди. Тадқиқотлар 
шуни кўрсатадики, панамерика ғояси асосида шаклланган бир 
қутбли жаҳон системаси кўп жиҳатдан бутун инсониятгина эмас, 
ҳатто Европанинг бу системага кирган кўпгина мамлакатларига ҳам 
мақбул эмас. Гарчи АҚШ жаҳоннинг ягона улкан давлати бўлиб 
қолишга уринаѐтган бўлса-да, сайѐрадаги геосиѐсий вазият ҳамон 
ўзгарувчан, беқарор ва мураккаблигича қолмоқда. Бу шароитда 
АҚШ гегемониясига ва унинг халқаро ҳакам ролига аста-секин 
кучаяѐтган ва жаҳон сиѐсатига ўз таъсирини кенгайтираѐтган 
минтақавий давлатлар-раҳнамолар ва уларга қарашли улкан 
трансмиллий корпорациялар жиддий рақиб сифатида майдонга 
чиқмоқда. 
Бундан ташқари, АҚШнинг кўпайиб бораѐтган маҳаллий 
зиддиятлар, минтақавий, диний ва миллатлараро тўқнашувларнинг 
олдини олиш ѐки бартараф этишга амалий таъсир кўрсатишга 
қодир эмаслиги у ўзининг “адолатли келиштирувчи ҳакам” 
статусини 
умуман 
оқламаганининг 
далолатидир. 
Жаҳон 
жамоатчилигида борган сари кўпроқ шу фикрга келмоқда. 
АҚШнинг жаҳон гегемонлигига интилиши борган сари Хитой, 
Япония, Россия ва бошқа давлатларнинг жиддий қаршилигига дуч 
келмоқда. Бу мамлакатларнинг ҳар бири ўзаро муносабатларда ўз 
иқтисодий, сиѐсий ва ҳарбий кучини оширишга, минтақавий ва 
халқаро муаммоларни ҳал қилишда иштирок этишга ва геосиѐсий 
жараѐнларда ўз миллий манфаатларини ҳимоя этишга ҳаракат 
қилиши билан АҚШга қаршилик кўрсатмоқда.
Россия экспертларининг айтишига қараганда, АҚШнинг 
(Мексика ва Канада билан бирга) жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги
(ЯИМ) улуши борган сари камайиб, Хитой, Япония, Жанубий 
Корея, Тайван, Россия ва бошқа мамлакатларнинг улуши эса тобора 
кўпайиб боради. 
Америка олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон, 
Хитой, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Осиѐнинг бошқа 
мамлакатлари 2025 йилга бориб жаҳон ЯИМнинг 55–60 фойизини 


398 
ишлаб чиқади, бу кўрсаткич Ғарб мамлакатларида атиги 20–30 
фойизни ташкил этади. Чунончи, Хитой ўз ҳарбий-иқтисодий 
қудрати ва ҳозирги вақтда жаҳонда кечаѐтган геосиѐсий 
жараѐнларга таъсир кучи нуқтаи назаридан яқин ўн-ўн беш йил 
ичида бир қутбли жаҳон сиѐсатига қарши чиқиш имконига эга 
бўлади. Тахминларга қараганда, яқин йилларда Хитойнинг ҳарбий 
қудрати АҚШникига тенглашади ва ҳатто баъзи ўлчамларига кўра, 
ундан ўтиб ҳам кетади. Бугун Хитойда атиги 25та қитъалараро 
баллистик ракета бор бўлса-да, экспертлар 3-4 йил ичида уларнинг 
сони 
100 
тага 
етишини 
ва 
ядро 
каллаклари 
билан 
жиҳозлантирилишини башорат қилмоқдалар. Хитойнинг иқтисодий 
қудрати ўсиб бораѐтгани ва тараққиѐт суръатлари жадаллашаѐтгани 
унга жаҳон ЯИМдаги улуши жиҳатидан кейинги ўн йилликда АҚШ 
ва Европа Иттифоқи билан тенглашиш имконини беради. 
Кейинги йилларда жаҳон геосиѐсий тузилмасида яна бир 
минтақавий йўлбошчи – Ҳиндистоннинг мавқеи ҳам тобора 
мустаҳкамланиб бораѐтир. Ҳарвард университетининг баҳосига 
қараганда, жаҳон ЯИМ ишлаб чиқариши ўлчами бўйича 2001 йилда 
илғор давлатлар қаторига чиққан Ҳиндистон бугунги кунда Буюк 
Британия, Италия ва Франция биргаликда ишлаб чиққан 
маҳсулотга тенг маҳсулот ишлаб чиармоқда. Тахминларга 
қараганда, Ҳиндистон 10 йилдан кейин ЯИМ ишлаб чиқариш 
даражаси бўйича Япониядан ўтиб кетади
1

АҚШ, Россия ва Ғарбий Европа каби давлатларнинг жаҳон 
миқѐсида ўзини хилма-хил тутиши ва субъектив сиѐсат юргизиши 
ислом дунѐси, Африка ва Латин Америкаси мамлакатларини ҳам, 
Жануби-Шарқий Осиѐнинг минтақавий раҳнамоларини ҳам ўз 
хавфсизлигини таъминлаш учун шунга мос қадам ташлашга 
мажбур қиляпти. Масалан, Покистон, Эрон, Тайван, Бразилия, 
Ҳиндистон, Шимолий Корея сингари мамлакатлар аста-секин ўз 
хавфсизлигини таъминлашнинг альтернатив йўлларига бош 
урмоқда. 
Шу 
билан 
бирга, 
БМТ 
ва 
бошқа 
ҳукуматлараро 
ташкилотларнинг халқаро ҳуқуққа риоя этилишига кафолат 
беришга қодир эмаслиги давлатлараро зиддиятлар кучайган бир 
шароитда айрим мамлакатларни ўз геосиѐсий хавфсизлигини 
таъминлаш учун қуролланиш пойгасига киришишига туртки 
бераѐтир. Бундай вазиятда геосиѐсий нуқтаи назардан инсоният ўз 
1
Қаранг: Василенко И.А. Геополитика современного мира. М., 2000, с.192. 


399 
келажаги учун хотиржам бўла олмайди, айрим давлатлар ҳам 
халқаро хавфсизликнинг янги системасини яратиш ҳаракатидан 
тўхтамайдилар. Агар ҳозирги қуролланиш пойгаси ракета-ядро 
қуролининг аста-секин тарқалишига ва балки қўлланишига 
кўмаклашишини 
ҳисобга 
оладиган 
бўлсак, 
“янги 
дунѐ 
тартиботи”нинг геосиѐсий ақидалари ва механизмлари беқарор 
эканига шубҳа қолмайди. 
Бундан 
ташқари, 
ҳозирги 
жаҳоннинг 
глобаллашув 
тенденцияси, мамлакатлар ва минтақалар ривожидаги нотенгликни 
йўқотиш учун жиддий қадамлар ташланмаѐтгани, бир томондан, 
ривожланаѐтган мамлакатларда аҳоли зичлигининг ошишига олиб 
боради, назоратсиз миграцияга йўл очади, иккинчи томондан – бу 
жараѐн “кўримсиз зона”, “жаҳоннинг қора ўпқони” сифатида 
Африка қитъасининг емирилиши учун шароит яратади, бу маконда 
цивилизацияни ѐйишни қийинлаштиради, уни минтақавий урушлар 
ва этник-қабилавий нифоқлар қучоғига ташлайди. Бундай бемаъни 
урушлар ва нифоқлар минглаб, баъзан миллионлаб кишиларнинг 
ѐстиғини қуритади, инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда 
бузилишига сабаб бўлади ва ҳ.к.
Шундай қилиб, ҳозирги жаҳон системаси ва “янги дунѐ 
тартиботи” геосиѐсий тузилмасининг қисқача таҳлили шуни 
кўрсатадики, ҳозирги вақтда халқаро муносабатларнинг ҳаммага 
мақбул тушадиган ва адолатли модели йўқ ва кўпгина давлатлар 
бугунги бир қутбли система таъсиридан воз кечишга тайѐр. Моҳият 
эътибори билан, “янги дунѐ тартиботи”нинг асосий меъморлари 
бўлган АҚШ ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари сайѐранинг бугунги 
ва келажакдаги геосиѐсий тартиботи масаласида жиддий ташвиш 
билдирмоқдалар. Буларнинг ҳаммаси жаҳоннинг бир қутбли 
сиѐсатига альтернатив назар ташлаѐтган бошқа мамлакатлар ва 
сиѐсий марказларнинг роли ва фаолияти кучаяѐтган бир шароитда 
бўлиб ўтмоқда.
Тадқиқотчилар бир-бирига қарама-қарши денгиз (АҚШ ва 
НАТОдаги иттифоқчилари) ва қуруқлик (Хитой, Россия, 
Ҳиндистон) цивилизациялари ўртасида кучаяѐтган кураш жаҳон 
системасининг геосиѐсий тузилмаси ва шаклу шамойили 
келажагига жиддий таъсир ўтказадиган геосиѐсий воқеликлардан 
биридир, деб ҳисоблаяптилар. Уларнинг фикрича, Хитой, Россия ва 
Ҳиндистон мафкуравий ва институцион базис барпо эта олмагани 
учун бутун жаҳонда, шу жумладан Евроосиѐ минтақасида, Жануби-


400 
Шарқий Осиѐда денгиз цивилизацияси устун бўлиб турибди. Бироқ 
қуруқлик кучлари кундан-кунга ўсиб бораѐтир ва атрофига янги-
янги давлатларни тўплаб, Ғарбнинг асосий таъсир соҳаларига хавф 
туғдирмоқда. Бу жараѐнда минтақавий давлатлар-раҳнамолар ва 
улар барпо этаѐтган бирлашмалар (масалан, Шанхай Ҳамкорлик 
Ташкилоти) асосий роль ўйнамоқда. 
Бундан ташқари, миллий, диний ва маданий қадриятлар соҳиби 
бўлган қатор йирик давлатлар (масалан, ислом дунѐси, Латин 
Америкаси, Жануби-Шарқий Осиѐнинг минтақавий йўлбошчилари) 
иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан аста-секин кучайиб боряпти ва БМТ 
Хавфсизлик Кенгашида вакил бўлишга даъво қиляпти. Бу эса, 
тегишинча, жаҳонда қарама-қаршилик ва милитаризациялишнинг 
кучайишига, ўртача ва минтақавий раҳнамоларнинг ҳар қандай йўл 
билан атом қуролига эга бўлишга интилишига сабаб бўлмоқда ва 
охир-оқибат ядро клуби аъзолари сони кўпайишига олиб боради. 
Ҳозирги вақтда ядро қуроли ва стратегик баллистик ракета 
қуролига эга бўлган АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, 
Хитой, Ҳиндистон ва Покистон кабилар сафига эртага Эрон, 
Шимолий Корея, Тайван, Япония ва бошқа мамлакатлар 
қўшилмайди, деб айтишга ҳеч ким кафолат бера олмайди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish