“Янги дунѐ тартиботи”, ҳозирги
геосиѐсий конфликтлар ва жаҳон системасининг
геосиѐсий тенденциялари
Сиѐсатшуносларнинг
тахминларига қараганда, диний ва
этномиллий
зиддиятлар,
сепаратчи
кайфиятлар
ва
цивилизациялараро тўқнашувлар, ўз вақтида уларнинг олдини
олмаслик ѐки буни истамаслик жаҳоннинг ҳозирги бир қутбли
системасига ва у томонидан вужудга келтирилган дунѐ тартиботига
ўнглаб бўлмайдиган зарба бериши мумкин бўлган салбий
омиллардир.
Гарчи
баъзи тадқиқотчилар социализм ва капитализм
системалари блоклари ўртасидаги геостратегик курашнинг барҳам
топгани жаҳонда зиддиятларнинг камайишига жиддий таъсир
кўрсатди, деб ҳисобласалар-да, бу тахмин ўзини оқламади.
“Зиддиятсиз дунѐ” орзусида яшаган йирик давлатлар, энг аввало,
АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари глобаллаштириш
жараѐнини осойишталик билан амалга ошириш мақсадида
401
конфликтларни тинч йўл билан ҳал этишга муайян жидду жаҳд
кўрсатдилар ва кўрсатмоқдалар. Бироқ бу конфликтларнинг асосий
сабаблари, уларни туғдирган субъектив омиллар, халқаро ҳуқуқ
нормаларини қўллашга икки ѐқлама ѐндашувлар ва шунга ўхшаш
бошқа омиллар бундай зиддиятларнинг олдини олишга ҳам,
мавжудларини ҳал қилишга ҳам халақит бераѐтир.
Жаҳонда зўравонлик билан олиб борилаѐтган конфликтлар сони
1993 йилда 34 бўлган эса, 2008 йилда 15тага тушди, аммо шунга
қарамай, бугунги кунда рўй бераѐтган конфликтлар ҳануз жаҳон
сиѐсий жараѐнининг етакчи тенденцияларидан бири бўлиб
қолмоқда.
Келиб чиқиш сабабларидан қатъий назар, бугунги зиддиятлар
инсониятга катта хавф туғдиряпти, тобора каттароқ ҳудудларни
қамраб, экологик, гуманитар ва ижтимоий фалокатларга олиб
боряпти. Бу сабаблар турли-тумандир. Улар орасида айрим
давлатларнинг ҳудуд даъволари, этник сепаратизм, саноати
ривожланган давлатлар билан хом ашѐ мамлакатлари ўртасидаги
зиддиятлар, назоратсиз қуролланиш, миграция, глобаллашув,
глобаллаштиришга қаршилик кўрсатиш негизида пайдо бўлган
миллатчилик, диний низолар энг кўп учрайди.
Агар мафкуралар ва ижтимоий-синфий блокларнинг қарама-
қаршилиги даврида халқаро конфликтлар асосан уларнинг назорати
остида турган ва собитқадамлик билан фойдаланилган, уларнинг
глобаллашувининг олди ўз вақтида олинган бўлса, ҳозирги
босқичда бундай зиддиятларнинг олдини олиш механизмлари жуда
заифлашди.
Бундан ташқари, жаҳон геосиѐсий системасидаги ўзгаришлар,
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин шаклланган миллий-давлат
чегараларининг бузилиши ҳам конфликтларни халқаро ҳуқуқ
нормалари асосида ҳал қилишни жуда оғирлаштириб юборди.
Жаҳон сиѐсатшунослари ҳозирги конфликтларнинг сабаблари
ва характеристикасига турли нуқтаи назардан (назарий мавқедан)
ѐндашадилар ва шунга мувофиқ равишда ҳар хил тахминларни
илгари сурадилар. Улардан баъзилари ҳозирги конфликтлар
асосида мафкуравий ва иқтисодий сабаблар эмас, балки маданий
фарқлар, “тамаддунлар тўқнашуви” (бу ерда гап, энг аввало,
америкалик олим С.Ҳантингтон назарияси ҳақида бормоқда)
туради, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, бўлғуси конфликтлар
қироллар, миллий давлатлар ва мафкуралар орасида эмас, балки
402
айни цивилизациялар орасида содир бўлади. Бу назария
муаллифларининг айтишича, цивилизациялар орасидан ўтадиган
нозик чизиқлар – келгусидаги конфликтлар маконидир.
Цивилизациялар орасидаги конфликтлар икки: 1) турли
цивилизацияларга мансуб қўшни давлатлар орасида ҳамда бир
давлат таркибида яшайдиган турли халқлар, гуруҳлар ўртасида
маҳаллий даражадаги нозик чизиқлар устида чиқадиган
конфликтлар; 2) турли цивилизацияларга мансуб ва унинг ўзагини
ташкил этадиган давлатлар (асосий давлатлар) ўртасида глобал
кўламда чиқадиган конфликтлар шаклида содир бўлади.
Глобаллашув кенг қулоч ѐйган, жаҳон ягона маконга айланган,
инсонлар ўртасида вақтинчалик ва доимий алоқалар жадаллашган
ХXI асрда, шунга мос равишда, цивилизациялар ҳам тўқнашади. Бу
жараѐн объектив равишда бир маданиятни бошқаси ҳисобига
бойитади, натижада тараққийпарварроқ маданий қадриятлар
бошқаларини сиқиб чиқаради, уларнинг тараққиѐт соҳасини
торайтиради. Бу эса, тегишли равишда, маданий тараққиѐтнинг тор
доирасида турган халқларни анча радикал кайфиятлар билан
характерланадиган ҳаракатларга йўллайди.
Турли маданиятга мансуб инсонлар орасидаги алоқалар
жадаллашган сари уларда ўз цивилизациясининг мумтоз экани
тўғрисидаги қарашлар ҳам кучаяди. Бу эса, тегишли равишда,
маданий-маънавий мансублигига кўра бир-биридан фарқ қиладиган
инсонлар ўртасида жаҳон миқѐсида ҳам, бевосита алоқа
ҳудудларида ҳам ихтилофларни чуқурлаштиради ва тўқнашувлар
келтириб чиқаради.
Шу билан бир қаторда жаҳонда рўй бераѐтган иқтисодий,
ижтимоий интеграция жараѐнлари халқларни бир-бири билан янада
яқинроқ алоқага тортиб, миллий онгнинг асосий манбаи бўлан
миллий давлатларни жаҳон ва глобал миқѐсдаги жараѐнлардан
аста-секин четга суриб чиқаради. Кейинги йилларда жаҳон
жараѐнларида миллий давлатлар бўшатган ўринни диний
жамиятлар эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Бу тузилмалар
инсонларнинг динга ижобий интилишидан фойдаланиб, улар
орасида ўз ғояларини тарғиб қилмоқда ва уларда диний мансублик
туйғусини кучайтирмоқда. Бу эса муайян даражада алоқа
нуқталарида кишиларнинг диний тўқнашувига олиб боради.
Буларнинг ҳаммаси ҳозирги конфликтларда миллий-маданий ва
диний тафовутларнинг ролини инкор этиш мумкин эмаслигини
403
кўрсатиб турибди. Бироқ ҳозирги глобаллашиув жараѐнида
иқтисодий ва ижтимоий омиллар шу даражага бориб етдики,
халқаро
майдонда
давлатлар
ва
инсонлар
орасидаги
муносабатларда дин, тил, маданият эмас, айни иқтисодий
манфаатлар асосий катализатор ролини ўйнамоқда.
Айрим-айрим
мамлакатларнинг англаб олинган миллий
манфаатлари ХХ асрда юз берган барча конфликтлар ҳамда
давлатлараро тўқнашувларнинг асосий детерминанти ҳисобланади.
Ҳар қандай ҳолда ҳам бир давлат ѐки бир неча давлатлар гуруҳи ўз
манфаатларини бошқа давлатларга зўрлаб ўтказмоқчи бўлган
чоғларда халқаро конфликтлар содир бўлади.
Бугунги босқичда баъзи давлатларнинг геосиѐсий хулқ-
атворининг халқаро муносабатлар системаси қоидаларига
номувофиқлиги шу даражага бориб етдики, тадқиқотчилар буни
Do'stlaringiz bilan baham: |