Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

 
 
9.2. Жаҳон иқтисодий ҳаѐтининг глобаллашуви
ва давлатларнинг геоиқтисодий манфаатлари системаси 
Баъзи тадқиқотчилар мустамлака империялари ҳукмронлик 
қилган, товар-пул муносабатлари асосан улар доирасида мавжуд 
бўлган XVII-XIX асрларда ҳам, блоклараро синфий-мафкуравий 
қарама-қаршилик 
ҳукм 
сурган 
1945-1991 
йилларда 
ҳам 
глобаллашув мумкин эмас эди, деб ҳисоблайдилар. Бунинг учун 
жаҳоннинг ҳеч бўлмаганда шаклан расмий, лекин тенг ҳуқуқли 
давлатлардан ташкил топган ҳозирги кўп марказли системаси, 
шунингдек жаҳон миқѐсида “умумий манфаатлар” номи остида 
инсоний қадриятларнинг ягона системасини тарғиб ва ташвиқ
этадиган “ривожланган марказ” (марказий давлат) бўлиши лозим 
эди.
Ҳозирги дунѐда глобаллашув миллий-этник чегаралардан ошиб 
ўтиб, сайѐра ҳаѐтининг кўпдан-кўп – иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий, 
маданий, ахборот ва бошқа соҳаларига аралашмоқда ва бу билан ўз 
“фаолиятининг ягона жаҳон макони”ни яратмоқда.
Сайѐра иқтисодий ҳаѐти глобаллашувини характерловчи асосий 
хусусиятлар (ҳозирги геосиѐсий адабиѐтларда унга геоиқтисодиѐт 
номи берилган) қуйидагича: 
-
СССР ва социализмнинг ҳалокатидан сўнг либераль бозор 
иқтисодиѐтига 
ва 
очиқ, 
давлатлараро 
демократик 
муносабатларга асосланган хўжалик системасига янги-янги 
давлатларнинг қўшилиши; 


406 
-
жаҳон иқтисодий, хўжалик, божхона, миллий-статистика ва 
молия-ҳисоб системасининг стандартлаштирилиши; 
-
халқаро ташкилотлар томонидан геоиқтисодий алоқаларнинг 
ягона жаҳон тузилмаси, ўлчам ва мезонларининг ишлаб 
чиқилиши ва қўлланиши;
-
жаҳон сиѐсатининг трансмиллийлаштирилиши ва ҳ.к. 
Ҳозирги вақтда жаҳонда шундай вазият юзага келдики, 
трансмиллий корпорациялар қаерда хом ашѐ ва арзон ишчи кучи 
мавжуд бўлса, ўша ерда ишлаб чиқаришни, қаерда мақбул бозор 
бўлса, ўша ерда сотишни ташкил этмоқда (меҳнат заҳираларининг 
глобаллашуви). 
Жаҳонда шундай трансмиллий корпорациялар ҳам борки, улар 
ўзлари пайдо бўлган ва юридик шахс сифатида рўйхатга олинган 
мамлакатда жами маҳсулотининг атиги 5 фойизини ишлаб 
чиқаради. Бундай корхоналар доим арзон хом ашѐ ва ишчи кучини, 
жаҳонда мақбул ишлаб чиқариш ва сотиш бозорларини излайдилар. 
Улар бозор, ишлаб чиқариш ва истеъмол тузилмасига уйғун ҳолда 
бутун жаҳонда фаолият кўрсатадилар, ўзлари ҳаракат қилган 
мамлакатларнинг фуқароларини ишга жалб қиладилар. 
Масалан, йиллик айланмаси 200 миллиард долларга тенг 
“Самсунг” корпорацияси (Жанубий Корея) жаҳоннинг 66 
мамлакатида 340 тузилмани ташкил этган. Бу корхоналарда бутун 
жаҳонда 
ишлаб 
чиқариладиган 
рангли 
мониторлар 
ва 
кинескопларнинг 17 фойизи, видеомагнитофонларнинг – 11 
фойизи, микротўлқинли ўчоқларнинг – 18 фойизи унинг ҳиссасига 
тўғри келади. Бу кўрсаткичларига қараганда бу корпорацияни 
Жанубий Кореяники деб айтиш ва уни ўша мамлакат доирасига 
киритиш амри маҳол. 
Ахборот 
ва коммуникация технологияларининг ҳозирги 
даражаси ва имкониятлари бутун жаҳоннинг геоиқтисодий 
алоқаларини – ишлаб чиқариш ва савдони, томонларнинг фикр ва 
тушунчаларини 
бирлаштирди, 
виртуаллаштирди 
ва 
стандартлаштирди. Жаҳонда элетроника яратган имкониятлар – 
интернет воситасида савдо, пул ўтказмаларининг амалга 
оширилиши, халқаро битимлар тузилиши ва ҳ.к.лар инсонларнинг 
геоиқтисодий мулоқотларида чинакам инқилобий тўнтариш қилди 
ва барча миллий чегараларни тўзитиб юборди. 
Ҳозирги геоиқтисодий глобаллашувда икки асосий тенденция 
кўзга ташланмоқда. Бир томондан, АҚШ жаҳон геоиқтисодиѐтида 


407 
ва жаҳон геосиѐсий системасида ўз гегемонлиги ролини сақлаб 
турибди. Иккинчи томондан, бу соҳаларда у глобал жаҳон 
акторларига тўқнаш келмоқда. Бу акторлар унга борга сари 
қаттиқроқ қаршилик кўрсатмоқда ва рақобатга киришмоқда. 
Масалан, АҚШнинг иттифоқчиси бўлган Европа Иттифоқи 
мамлакатлари ҳам, Жануби-Шарқий Осиѐнинг Америка билан 
иқтисодий рақобатга киришган Япония, Хитой, Жанубий Корея, 
Тайван ва бошқа ривожланган мамлакатлари иқтисодий кўп 
марказлилик шароитида мустақил томон сифатида майдонга 
чиқишга ва бу билан глобаллашув жараѐнида АҚШга жиддий 
рақобат яратишга ҳаракат қилишмоқда. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish