Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


 Жаҳон сиѐсий маконининг глобаллашуви



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

9.3. Жаҳон сиѐсий маконининг глобаллашуви
 
ва суверен давлат ҳуқуқлари: мондиализм ва 

 
 
 
моноцентризм 
Жаҳоннинг 
иқтисодий, маданий ва ахборот ҳаѐтидаги 
интеграция жараѐнларининг сайѐра сиѐсий ҳаѐтида ҳам содир 


419 
бўлиши – ҳозирги жаҳон системаси геосиѐсий тузилмаси ва 
характеристикасига таъсир кўрсатувчи тенденциялардан биридир. 
Жаҳон сиѐсий глобаллашувининг асосини: 
-
миллий-давлат институтларининг ички компетенцияси ва 
халқаро ҳуқуқларига, бу компетенциялар ва ҳуқуқларни 
амалга ошириш механизмларига янгича ѐндашув; 
-
халқаро сиѐсатни режалаштириш ва амалга оширишга 
давлатлардан ташқари, бу масалаларга бевосита алоқадор 
ноҳукумат акторларини жалб этиш; 
-
сайѐра сиѐсий интеграциясининг кучайиши ташкил этади. 
Жаҳонда сиѐсий глобаллашув, биринчи навбатда, халқаро 
ҳукуматлараро (ХҲТ) ва ноҳукумат ташкилотларининг (НҲТ) 
яратилиши ва ижтимоий, сиѐсий, маънавий ва ахборот 
бошқарувининг баъзи масалаларини улар ихтиѐрига бериш, бу 
ташкилотлар воситасида демократик бошқарув стандартларини 
мамлакатларнинг ички ҳаѐтига ѐйиш ва ҳ.к.лар билан 
характерланади.
Ўтган асрнинг 70–80-йилларидан бошлаб АҚШ ва Ғарб 
давлатларининг ҳомийлиги остида жаҳонда минглаб ХҲТ ва 
НҲТлар барпо этилди, уларнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда иштирок 
этишлари учун шароитлар яратилди. БМТ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши, 
Европа Иттифоқи, НАТО, Жаҳон Савдо Ташкилоти, Халқаро 
Валюта Жамғармаси, Жаҳон Банки, ОПЕК ва бошқа шунга ўхшаш 
халқаро ва минтақавий миқѐсдаги – Ислом Конференцияси 
Ташкилоти, МДҲ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Осиѐ Тинч 
океани Иқтисодий ҳамкорлик Ташкилоти, АСЕАН, Шимолий 
Америка эркин савдо шартномаси сингари ташкилотлар билан 
бирга, уларнинг ҳомийлиги остидаги кўпдан-кўп халқаро, 
минтақавий ва миллий НҲТлар ҳозирги халқаро сиѐсатга фаол 
аралашмоқдалар, сайѐра ҳаѐтини ташкил этиш ва бошқаришда 
иштирок этмоқдалар. 
Жаҳоннинг ҳар бир давлати ўз фаолиятида асосий ХҲТ ва 
НҲТларга аъзо бўлиш йўли билан ва улар доирасида ўз ички ва 
ташқи сиѐсатини универсаллаштиришга ҳаракат қилмоқда. 
Жаҳоннинг сиѐсий интеграциялашуви алоҳида минтақалар – 
Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиѐ, Евроосиѐ ичида, 
айниқса, жадал амалга оширилмоқда. 
Бундан 
ташқари, жаҳоннинг саккизта йирик давлат 
бошлиқларининг ҳар йилги учрашувлари, халқаро сиѐсий 


420 
ташкилотларнинг саммитлари, айрим-айрим мамлакатларнинг 
сиѐсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқалар 
жаҳон сиѐсий ҳаѐтини глобаллаштиришга жиддий таъсир 
қилмоқда. 
Сиѐсий глобаллашув шароитида сиѐсий бошқарувда ғарб норма 
ва 
стандартлари, 
ижтимоий-сиѐсий 
қадриятларини 
универсаллаштириш, уларни аста-секин жаҳонга ѐйиш, давлатлар, 
миллатлар ва маданиятлар ўртасидаги миллий қирраларни йўқ 
қилиш, жаҳонни бирлаштириш ва уни ягона марказдан бошқариш 
тенденцилари борган сари кўпроқ намоѐн бўлаѐтир.
Гарчи тадқиқотчилар илмий адабиѐтларда 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish