Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Геосиѐсатнинг объекти ва предмети



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

7.2. Геосиѐсатнинг объекти ва предмети 
Геосиѐсатнинг объекти ва предмети хусусида сиѐсатшунослар 
орасида қарийб юз йилдан буѐн баҳс олиб борилмоқда. Бу баҳс-
1
Колосов В.А.. Мироненко Н.С. Ўша асар, 26-бет. 


231 
мунозаралар ҳар доим ҳам ижобий натижа бераѐтгани йўқ, баъзан 
бўлса, геосиѐсатни ҳар қандай илмий соҳага хос тавсифлардан 
умуман маҳрум қилади, унинг чегараларини жуда номуайян ва 
ноаниқ белгилайди, геосиѐсатнинг тадқиқот объектларини бошқа 
илмий соҳалар: иқтисодиѐт, сиѐсат, география, ҳарбий стратегия, 
табиий ресурслар, экология, халқаро муносабатлар, ташқи сиѐсат ва 
ҳоказо соҳалар билан аралаштириб юборади. Собиқ СССР ва бошқа 
социалистик 
мамлакатларнинг 
илмий-тадқиқот 
марказлари 
фаолиятига узоқ вақт мобайнида ана шундай хусусият хос бўлган 
эди. 
Масалан, “сиѐсий география” ва “геосиѐсат” пайдо бўлган 
вақтдан то бугунги кунгача уларнинг предмети, функциялари ва 
қонуниятлари тўғрисидаги узоқ мунозаралар давом этмоқда. 
Айтиш мумкинки, геосиѐсат билан шуғулланадиган ҳар бир 
тадқиқотчи бу илмий соҳаларнинг объектлари ва предметлари, 
умумий хусусиятлари ва тафовутлари тўғрисида ўз қараши ва ўз 
мулоҳазаларини илгари сурмоқда. 
Бироқ геосиѐсатнинг асосий вазифаси уни бошқа фанлар билан 
таққослашда эмас, балки уни тушунишнинг ҳамма томонидан 
қабул қилинадиган шаклини топишда, объекти, предмети ва 
тадқиқот методолгиясини аниқ таърифлашдадир. Мана бир қарийб 
асрдирки, сиѐсатшунослар 
“Геосиѐсат нима, у нимани тадқиқ 
этиши керак?” 
деган асосий саволларга қайсидир жиҳати билан 
ўхшаш, қайсидир жиҳати билан эса тамомила бир-биирига зид 
жавоблар беришмоқда. 
Бу масалада, юқорида қайд қилганимиздек, геосиѐсатчилар аниқ 
икки гуруҳга бўлинади. Булар – классик геосиѐсатчилар (1990 
йилларга қадар бошқа геосиѐсий мактабларнинг вакилларини ҳам 
шу тоифага киритишган) ва ҳозирги цивилизация геосиѐсати 
тарафдорларидир. 
 Классик 
муаллифлар
орасида Ф.Ратцель ва Р.Челлен 
геосиѐсатнинг вазифалари, объекти ва предметини энг тўла шаклда 
баѐн этиб беришган. 
Ф.Ратцелнинг айтишига кўра, 
геосиѐсат сиѐсий омилларнинг 
макон билан ўзаро муносабатларининг мамлакат ҳудуди, аҳолиси 
ва субъектларининг маданий хатти-ҳаракатига таъсирини
ўрганади.
Р.Челлен бўлса, геосиѐсатнинг тадқиқот объектлари ва 
таркибини уч қисмга бўлиб, бундай тақдим қилган: 


232 
 Моносиѐсат 
– конкрет давлатнинг сиѐсий муҳофазасини, ташқи 
оламнинг ва сиѐсий иттифоқчиларининг унга кўрсатадиган таъсири 
ва тазйиқини ўрганади; 
Морфосиѐсат
– давлат ерининг шакли, ўлчамларини ўрганади; 
 Физиосиѐсат 
– давлат ерининг геостратегик мазмун ва 
характеристикасини, физик-географик ҳолатлари ва ҳоказоларни 
ўрганади. 
Челлен давлат ҳаѐтининг турли жиҳатлаини ўрганган бешта фан 
соҳасини махсус қайд қилган. Булар – геосиѐсат, экосиѐсат, 
демосиѐсат, социосиѐсат, кратосиѐсатдан иборатдир. Муаллиф улар 
ичида айни геосиѐсатни биринчи ўринда қўйган. Челлен 
геосиѐсатнинг 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish