Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

6.4. Ҳозирги Туркиянинг геосиѐсий 
 
 
 
назариялари ва оқимлари 
 
АҚШ ва Евроатлантика блокига қарши курашда СССР ва жаҳон 
социалистик системасининг 1991 йилда мағлубиятга учраши жаҳон 
геосиѐсий вазиятида муҳим ўзгаришлар содир бўлишига олиб 
келди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Денгиз цивилизацияси 
(талассократия) бўлган АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари 
ўз 
геосиѐсий 
рақиби 
бўлган 
Қуруқлик 
цивилизацияси 
(теллурократия) – жаҳон социализм системаси устидан тарихда 
биринчи марта жиддий устунликка эришди ва ғолиб чиқди. Шу 
ҳодисадан сўнг жаҳон сиѐсатининг асосий ва ҳал қилувчи субъекти 
сифатида чиқа бошлаган атлантизм (АҚШ ва Европа Иттифоқи) 
“янги дунѐ тартиботи”нинг геосиѐсий тузилмасини бошқаришга, 
давлатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларни шакллантиришга 
жиддий таъсир ўтказа бошлади. “Совуқ уруш” даврининг асосий 
ўйинчилари ҳам, уларнинг функциялари ҳам ўзгарди. Олдинлари 
“Ғарб” атамаси билан аталган атлантчилар таркибида ҳам муайян 
табақалашув юз берди. Шарқий Европа мамлакатларининг НАТОга 
қабул қилиниши билан унинг таркибида АҚШ, Ғарбий ва Шарқий 
Европа, айрича Туркиянинг хулқ-атвори ва геосиѐсий 
манфаатларидаги тафовутлар ошкора намоѐн бўла бошлади ва ҳ.к
1
.
Cобиқ CCCР ҳудуди, советлардан кейинги мамлакатлар ва 
Туркиянинг ўзи жойлашган Европа ва Осиѐ қитъалари орасидаги 
улкан макон энди ҳеч қандай “мафкуравий ранг” берилмаган ҳолда 
“Евроосиѐ” деб атала бошланди. Ўзини СССРнинг вориси деб 
эълон этган Россия Федерацияси энди Евроосиѐ субминтақасида 
янги геосиѐсий вазифа ва мақсадлар (евроосиѐчилик) билан ўртага 
чиқди ва бу минтақада “етакчи давлат”га айланишга даъвогарлик 
қилиб, ўз геосиѐсатини амалга оширишга киришди. 
1
Қаранг: Дугин А. Евразийская стратегия Турции // www.evrazia.org. 


213 
Евроосиѐнинг йирик ва кучли давлатларидан бири бўлган 
Туркия мафкуравий қарама-қаршилик тугаганидан, Россия ва 
олдинги социалистик давлатлар билан ҳамкорлик қилиш 
борасидаги тақиқлар олиб ташланганидан фойдаланиб, янги 
шароитда ўз геосиѐсий вазиятини яна қайта кўриб чиқа бошлади. 
Бу даврда турк сиѐсатчилари ва геосиѐсати намояндаларининг бир 
гуруҳи “янги дунѐ тартиботи” деб аталган бир қутбли жаҳон 
сиѐсатида мамлакатнинг ўрни, роли ва статусини белгилашга 
ҳаракат қилган бир пайтда, бошқа гуруҳи юзага келган қулай 
вазиятдан фойдаланиб, Туркияни яна аксилсовет фаолияти ва 
мафкуравий қаршилик давридан олдинги геосиѐсий ҳолатига 
қайтариш, ўз геосиѐсий вазиятини қайта кўриб чиқиш, Ғарб ва 
Россия ўртасида мувозанатлашган позицияни топиш асосида
сиѐсат юритишга даъват қилдилар, мамлакат фаолиятини 
евроосиѐчилар ва атлантизм тарафдорларининг геосиѐсий 
манфаатларини 
уйғунлаштириш 
йўналишида 
олиб 
бориш 
заруриятини асослаб бердилар.
1991 йилдан кейин ўтган давр мобайнида Туркиянинг расмий 
геосиѐсий фаолиятида ҳам, ҳокимият тепасига келган кучларнинг 
ва ҳокимият учун курашаѐтган мухолифатнинг баѐнотларида ҳам, 
илмий ва ижтимоий фикр вакилларида ҳам мамлакатнинг 
келгусидаги геосиѐсий фаолиятига ѐндашувлар анча ранг-баранг 
экани кўзга ташланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, уларнинг 
баъзилари Туркиянинг ғарб дунѐси билан муносабатларни 
яхшилаш ва Европага қўшилиш йўлини яна давом эттиришни 
қатъий туриб талаб қилмоқдалар, бошқа гуруҳлар бўлса, Туркияга 
Европа ва Ғарбдан Евроосиѐ томонга юз ўгириб, Россия, Хитой, 
Эрон, Ҳиндистон ва бошқа катта давлатлар билан жаҳоннинг янги 
кучини барпо этишни, интеграциянинг Европа Иттифоқининг 
ўрнини босадиган моделини, масалан, Шанхай Ҳамкорлик 
Ташкилотини ривожлантиришни таклиф этмоқдалар. Турк 
жамиятининг анчагина қисмини ташкил этадиган миллатчи кучлар 
“Туркиянинг Адриатика денгизидан Хитойга қадар бўлган барча 
туркий ерларни, туркий-мусулмон халқларни ўз атрофида 
бирлаштиришини, шу асосда мамлакатни XXI асрнинг дунѐ кучига 
айлантиришини” таклиф этмоқдалар. 
Кўриняптики, мамлакатнинг 
геосиѐсий миссияси, унинг 
жаҳондаги мавқеи ва роли, жаҳон сиѐсатига таъсир кучи ва 
имкониятлари, миллий манфаатлари ва уларни таъминлаш йўллари 


214 
ва ҳ.к.лар тўғрисида турк жамиятида ҳозирча ягона фикр 
шакллангани йўқ ва кенг баҳс-мунозаларалар олиб борилмоқда. 
Туркиянинг геосиѐсий вазияти ва асосий мақсадлари, жаҳонда 
унинг ролининг ошиши ва бошқа геосиѐсий масалаларини, Россия, 
Хитой, Эрон, Яқин Шарқ мамлакатлари билан муносабатларини 
баҳолаш ва ҳ.к.лар борасида турли-туман фикрлар, турлича 
ѐндашувлар ва ҳатто бир-бирига зид ѐндашувлар мавжуд. 
Туркиянинг ташқи ишлар вазири (ҳозирда Бош вазири – 
тарж
.)
А.Довутўғлининг фикрича, ХХ асрнинг 90-йилларидан то 2000 
йилларнинг бошига қадар Туркиянинг, одатда, партиявий 
манфаатларга суянган коалицион ҳукуматларининг ташқи сиѐсат 
тактикаси ва маневрлари ягона ва узоқ муддатли стратегик ташқи 
сиѐсат концепциясига эмас, балки кўпроқ анъанавий, таваккалдан 
холи фаолият амалиѐтига асосланган. Ҳокимият фаолиятида ҳамма 
нарса, энг аввало, мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига 
қаратилган эди. Сиѐсий доираларнинг аксарияти Туркия эртами, 
кечми бу тузилмага аъзо бўлади дея қатъий ишонч билдирар, айни 
чоғда “Адриатикадан Хитойгача Туркиядир” шиори остидаги 
даъводан 
альтернатива 
сифатида 
фойдаланар 
эдилар. 
Тадқиқотчилар бу ҳукуматларни Ўрта Осиѐ в Яқин Шарқнинг 
туркий-мусулмон 
халқларини 
ўз 
атрофида 
бирлаштира 
олмаганликда, ислом қардошлиги ва маданий бирлиги байроғи 
остида аслида “айрим қўшни мусулмон давлатлари билан 
муносабатларни бузишда, Ғарб билан интеграция шиори остида 
Туркияни жаҳонда учинчи даражали мамлакат даражасига 
туширишда” ва ҳоказоларда айблайдилар
1

А.Довутўғли Туркиянинг кейинги йиллардаги геосиѐсий 
муваффақиятсизликлари сабабини колицион ҳукуматлар юритган 
ташқи сиѐсатнинг теран стратегик назария ва таҳлилларга, қатъий 
ва изчил сиѐсий иродага, ягона стратегик йўл, режалаштириш ва 
концепцияга асосланмагани билан боғлайди. Унинг фикрича, қисқа 
муддатли натижага мўлжалланган ташқи сиѐсат охир-оқибат 
муваффақиятсизликка учрайди. Бу ерда ҳамма нарса собит ва узоқ 
муддатли тарихий даврга, географик, маданий ва аҳоли 
омилларига, ягона геосиѐсий ѐндашувга, сиѐсий элита, бюрократик 
маъмурият ва аҳоли ўртасида манфаатлар муштараклигига, жиддий 
табақалашувга барҳам беришга таяниши керак. Жамият аъзолари 
1
Қаранг: Davutoğlu A. Stratejik Derinlik. Türkiyenin uluslararası konumu. s.45-46. 


215 
ўртасида манфаатлар соҳасининг тез-тез ўзгариши, унинг бир 
қатлами учун ҳаѐтий аҳамиятга эга бўлган қадриятларнинг 
бошқалари учун маъносиз борлиққа айланиши мамлакатни ичдан 
нуратибгина қолмайди, балки уни хорижий дунѐ билан 
муносабатларда ҳам кучсиз ҳолга тушириб қўяди. Муаллифнинг 
фикрича, турк геосиѐсатида узоқ муддатли барқарор бошқарув, 
собит ѐндашув ва умумий тактиканинг йўқлиги ташқи сиѐсий 
стратегия ва бошқарувда туркларнинг этник ва уйғун 
тартиботининг бузилишига сабабчи бўлган
1

Кейинги ўн йил ичида Туркия давлат, жумладан ташқи 
сиѐсатида муайян геосиѐсий ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан, 
АКП ( Адолат ва Тараққиѐт партияси) ҳокимият тепасига 
келганидан кейин Туркия жаҳон ва минтақада олдингидан бироз 
фарқли, анча мустақил геосиѐсий йўлни ўтказишга ҳаракат 
қилмоқда, ўз миллий манфаатларини таъминлашга, чет давлатлар, 
халқаро геосиѐсий акторлар билан ўзаро муносабатларини, ўзининг 
у ѐки бу сиѐсий мақсадларини аввалги йилларда бўлгани каби 
“НАТО ва АҚШнинг интизомли ва итоаткор ҳамкори” сифатида 
эмас, балки янги сифатда – “мустақил дунѐ давлати” статусида 
амалга оширишга интилмоқда. Асосида “жаҳон ва минтақа 
мамлакатлари билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги, аксинча, 
иложи борича кўпроқ интеграциялашиш”, “Туркиянинг Европа 
Иттифоқига эҳтиѐжи – унинг Туркияга бўлган эҳтиѐжидан катта 
эмас”, “Қаерда бир турк бор бўлса, у ерда Туркиянинг миллий 
манфаатлари бордир”, “Туркиянинг НАТО ва АҚШ билан бирга 
умумий манфаатлари бўлгани каби, бошқа мамлакатлар билан ҳам 
умумий манфаатлари бордир”, “Туркия жаҳон мусулмон халқлари 
ва давлатларининг ҳимоячисидир” сингари стратегик ѐндашувлар 
турган бу геосиѐсий йўлнинг муайян натижалари кўзга ташлана 
бошлади. Бизнинг фикримизча, агар бу янги йўл жаҳондаги барча 
туркларнинг миллий иродасига айланса ҳамда тўғри ва изчил 
амалга оширилса, у ҳолда Туркияни АҚШни истисно этганда, 
жаҳоннинг 10 буюк давлати (Англия, Франция, Германия, Япония, 
Россия, Хитой ва б.) қаторига олиб чиқиши мумкин. Бунинг учун 
Туркиянинг ҳозирги геосиѐсий фикр марказлари ва назариѐтчилари 
жиддий ишлаши, турк жамиятида оммавий геосиѐсий онг ва 
иродани ривожлантирадиган, ҳоким табақалар, сиѐсий ва ижтимоий 
доиралар учун жиддий геостратегик тавсиялар берадиган янги-янги 
1
Ўша асар, 47-бет. 


216 
тадқиқотлар беришлари лозим. Бироқ бугунги кунда бир-бирига 
зид бўлган ва мутлақо зид йўналишларга қаратилган бир нечта 
китобни ҳисобга олмаганда, турк геосиѐсатида жиддий ва асосли 
геосиѐсий назарий адабиѐт мавжуд эмас. 
Тадқиқотчилар узоқ муддат давомида туркларнинг геосиѐсий 
тадқиқот ва тарғибот маркази бўлмагани, жаҳон ва мамлакат 
ичидаги геосиѐсий масалаларни ва мамлакатнинг вазиятини 
мустақил тарзда тадқиқ этмагани натижасида бу халқ ҳам ўтган 
икки юз йилда жаҳонда тамомила фарқли имижда “танилган”, ҳам 
ҳозирги Туркия давлати жаҳон тартиботи тез суръатлар билан 
ўзгарган ХХ аср 90-йилларининг янги геосиѐсий талабларига ўз 
вақтида жавоб бера олмаган, деб ҳисоблашади. Бу эса, шунга 
мувофиқ равишда, мамлакатнинг Ғарб учун олдин муҳим геосиѐсий 
аҳамиятга эга бўлган омиллардан тадрижий равишда маҳрум 
бўлишига, минтақада юзага келган жуда жиддий ва қулай 
шароитдан керагича фойдаланган ҳолда, иқтисодий, сиѐсий, 
ижтимоий, миллий в диний устунликлари, таъсир кўрсатиш 
имкониятларини амалга оширишга қодир бўлмаслигига ва 
натижада муҳим геостратегик ва геосиѐсий мавқеини бой беришига 
сабабчи бўлган. Айтишларига қараганда, ҳатто Биринчи Кўрфаз 
уруши даврида (гап Ироқнинг Қувайтни ишғол этиши ва АҚШнинг 
Форс кўрфазига қўшин киритиши устида бораѐтир) на Отатурк 
Маданият, Тил, Тарих Юксак Жамияти, на бошқа расмий ташкилот 
Туркиянинг 9-президенти Турғут Ўзалга “Мосул вилоятининг 
мансублигини белгилаб берган 1918-1922 ва 1926 йиллардиги 
ҳодисалар ва кейинги йилларда мазкур масала теварагида жаҳон 
кучлари амалга оширган геосиѐсат ҳақида” маълумотнома тақдим 
эта олмаган
1
. Ўша вақтдан бошлаб президент Ўзалнинг саъй-
ҳаракати билан Стратегик Тадқиқотлар Институти, расмий ва 
ноҳукумат геосиѐсий тадқиқот марказлари барпо этила бошланди. 
Ўтказилган таҳлиллар натижасида маълум бўлдики, муҳим 
геосиѐсий вазиятга эга бўлган Туркия каби мамлакатнинг олий 
ҳарбий ва олий ўқув юртларида ҳозиргача геосиѐсий тадқиқотлар 
ўтказилмагани устига, ҳатто “геосиѐсат” фани ўқитилмаган ҳам. 
Ҳатто, Туркия Миллий хавфсизлик академиясида “Туркия 
геосиѐсати” фани фақат 1995 йилдан бошлаб ўқитила бошланди 
холос
1

1
Қаранг: Suat İ. Ўша асар, 11-бет. 
1
Ўша жойда. 


217 
Юқорида айтилганидек, асосан 2000 йиллардан бошлаб Туркия 
Республикасида амалга оширилган расмий ва норасмий тадбирлар 
натижасида қатор турк олимлари томонидан юзага келган 
бўшлиқни тўлдириш, туркларнинг миллий ўзига хослиги, қадим ва 
ўрта асрларда уларнинг тафаккури, Усмонийлар империясининг 
ҳақиқий тарихи, туркларнинг Осиѐ, Европа ва Африка 
қитъаларидаги фаолиятининг чинакам характеристикаси ва шу каби 
масалаларни тадқиқ этиш, уларнинг объектив манзарасини яратиш, 
жаҳон жамоатчилигига етказиш ва ҳ.к. мақсадларда илмий асарлар 
нашр этилди
2

Бироқ фақат мавжуд бўшлиқни тўлдириш, узоқ тарихий давр 
мобайнида турклар томонидан ўтказилган куч геосиѐсати (ҳарбий 
кучнинг қимматига берилган аҳамиятнинг таҳлили, халқларни 
бирлаштириш, давлатларнинг барпо этилиши ва қулашидаги роли 
ва ҳ.к.), сайѐранинг ўтмиш маданияти ва цивилизация геосиѐсатида 
уларнинг ўрни ва роли, ХХ асрнинг синфий-мафкуравий 
геосиѐсатидаги иштироки, глобал сиѐсий-иқтисодий ва транмиллий 
геосиѐсий “тартиб”даги манфаатлари доирасини ва мақсадларини 
кенг тадқиқ этиш – буларнинг ҳаммаси Туркиянинг реалликларини 
жаҳон ва ўз мамлакати жамоатчилигига етказиш учун энди етарли 
эмасди. Турк жамиятини зарурий геосиѐсий билим билан 
таъминлаш, оммавий геостратегик тафаккурни шакллантириш ва 
йўналтиришни ҳозирги турк геосиѐсатчилари олдида турган муҳим 
вазифалардан деб ҳисоблаш мумкин.
Бошқа муаллифлар турк геосиѐсатида узоқ вақт давом этиб 
келаѐтган Европа Иттифоқига кириш интилишларини, шунингдек 
бу йўналишдаги расмий ҳаракатларни танқид қилмоқдалар. Улар 
Туркия 
ЕИга 
қабул 
қилинган 
тақдирда 
ўз 
геосиѐсий 
мустақиллигини йўқотади, ягона Европанинг сиѐсий доирасида 
мустақил сиѐсат юргиза олмайди, мажбурий тартибда қўшни 
мамлакатлар, Евроосиѐ ва Ўрта Шарқнинг турк-мусулмон халқлари 
билан муносабатларини чегаралашга мажбур бўлади, дейишмоқда 
ва шунинг учун турк сиѐсатчиларини Ғарбдан Евроосиѐга юз 
2
Gurun K. Türkler ve Türk devletleri. İstanbul, 1981; Suat İ. Türklerin Jeopolitik konumu ve Türk Dünyası. 
Ankara, 1999; Suat İ. Türklerin jeopolitiği ve avrasiyaçılık. Ankara, 2005; Güvenc B. Avrupa ve Türkiye 
ilişkilerinin tarihi kaynakları. Gelişmesi ve bugünki sorunları. Ankara, 1999; Türkdoğan O. Türk Tarihinin 
Sosiolojisi. İstanbul, 2003; Yavuz G. “Büyük Ortadoğu”, İstanbul, 2004; Mert B. Avrasiya Enerji savaşları. İstanbul, 
2005; Kaynak M.Büyük. Ortadoğu projesi ve Türkiye üzerine stratejik analizler.İstanbul, 2005; Arslan B. Küresel 
Haçlı Seferi. Ankara, 2005; 21 Yüzyılında dünya düzeni ve yönetişim. İstanbul,2005; Davutoğlu A. Stratejik 
Derinlik. Türkiyenin uluslararası konumu. Ankara,2008; Bugünden yarına Türk dünyasında Stratejik barış. İstanbul, 
2008; Avrasyada Türk jeopolitiği. Ankara, 2009; Celalettin Y. Jeopolitik ve Strateji // http: www.turksam. Org; ve 
s. 


218 
буришга, “евроосиѐчилик” геосиѐсий йўлини ўтказишга даъват 
қилмоқдалар
1

Умуман, 
турк 
геосиѐстида, 
хусусан, 
унинг 
назария 
марказларида мамлакатнинг ғарбчи геосиѐсий йўлини қўллаб 
қувватлайдиганлар билан бир қаторда янги евроосиѐчилик йўли 
тарафдорлари ҳам кўпайиб бормоқда. Кейингиларни турлича 
тасниф қилишади. Умуман олганда, турк евроосиѐчиларини икки 
гуруҳга – “турк-марказчи евроосиѐчилар” ва “турк-славян 
евроосиѐчилиги” тарафдорларига ажратиш мумкин.
Кейинги вақтларда, айниқса, 2003 йилда Ироққа АҚШ 
қўшинлари киритилганидан, Европа Иттифоқи Қибрис муаммосида 
аксилтурк мавқе тутиши ва турли баҳоналар остида Туркияни бу 
тузилмага қабул қилмаѐтганидан сўнг мамлакатда “евроосиѐчилик” 
йўли янада кучайди. Туркиянинг баъзи миллатчи, сўл ва бошқа 
кучлари – “Ülkücüluk” ҳаракати, халқчи сўл гуруҳлар, Ишчи 
Партияси тарафдорлари ва бошқалар бирлашиб, “Қизил Олма 
бирлашмаси”ни ташкил этдилар ва мамлакатнинг Европа 
Иттифоқига аъзолик масаласига барҳам беришни, бутунлай 
Евроосиѐ томонга юз буришни ва ҳ.к.ларни талаб қилмоқдалар. 
Полиция ва армиянинг собиқ зобитлари, баъзи партиялари, кўпгина 
ноҳукумат ташкилотларини ўз сафида бирлаштирган бу ташкилот 
Туркиянинг 
Европа 
Иттифоқи 
шартлари 
“Туркиянинг 
парчаланиши, миллий ўзига хослиги барбод бўлиши” хавфини 
туғдиради деган фикрда бу шартларни бажо келтиришига қарши 
чиқиб, ўзлари ишлаб чиққан “минтақачилик” дастурини ўтказишни 
таклиф этмоқдалар. “Минтақачилик” геосиѐсий йўлининг асосий 
моҳияти – Европа Иттифоқига альтернатива тарзида Россия, Хитой, 
Эрон ва минтақадаги бошқа давлатларни ҳам ўз ичига оладиган 
“Евроосиѐ Иттифоқи”ни барпо этишдан иборат
2

Тадқиқотчиларнинг фикрича, СССРнинг қулаши, Евроосиѐнинг 
қўшни мамлакатлари билан геосиѐсий алоқалар борасидаги 
тақиқларнинг олиб ташланиши ва Туркиянинг рўпарасида 
Евроосиѐда янги имкониятларнинг очилиши – буларнинг ҳаммаси
бу 
мамлакатнинг 
ҳам 
амалий, 
ҳам 
назарий 
геосиѐсат 
намояндаларини фаоллаштирди ва ҳаракатга келтирди. Бироқ, 
бошқа мамлакатларда бўлгани сингари, Туркияда ҳам олдинги 
сиѐсий таъсирлардан тўла халос бўлган геосиѐсат фани, шу 
1
Қаранг:Suat İ. Ўша асар, s.19; Ali K. Altüst olan Stratejik öngörüler ve Türkiye. Ankara, 2007, s.3 ve b. 
2
Қаранг: Fatih A. Rusya ve Türkiyede Avrasyaçılık. İstanbul,2009, s.162-163. 


219 
жумладан евроосиѐчилик билан шуғулланаѐтган геосиѐсий 
марказлар мамлакатнинг асосий манфаатларини кўриб чиқилаѐтган 
йўналишда таҳлил қилиш ўрнига бу фандан турли-туман 
йўналишдаги ижтимоий-сиѐсий доираларнинг дунѐқараши ва 
сиѐсий йўлига мос тарзда фойдаланмоқдалар. Масалан, бир гуруҳ 
евроосиѐчиликни Туркиянинг Ғарбга эмас, кўпроқ Европа ва Осиѐ 
орасидаги (Евроосиѐдаги) давлатлар ва халқлар томонга юз буриши 
ҳамда мамлакатнинг келажакдаги тараққиѐтини минтақанинг турк-
славян бирлигига боғлиқ йўсинда тасаввур қилса, бошқа гуруҳ 
ўтмишдаги “Турончилик” ғоясини яна жонлантириб, минтақадаги 
турк-мусулмон халқларни Туркия атрофида бирлаштириш, ХХI
асрни “турк асри”га айлантириш каби миллатчилик шиорларини 
ўртага ташламоқда
1

Тадқиқотчиларнинг фикрича, турк евроосиѐчилигининг асосий 
фарқли хусусиятларидан бири шундаки, геосиѐсий таҳлил ва 
назариялардан кенг илмий тадқиқотларда, чуқур назарий 
мулоҳаларда эмас, балки кенг зиѐли қатламларини эмас, асосан 
эмоционал шиор ва даъватларни ишга солиб, камбағал халқ 
оммасини 
ўз 
атрофида 
бирлаштириш 
мақсадида
фойдаланилмоқда
2
. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу фикр ҳозирги 
Россия евроосиѐчиларининг кўпчилигига ҳам тааллуқли дейиш 
мумкин. Масалан, ҳам Россия, ҳам Туркияда “евроосиѐчилик” номи 
остида фаолият кўрсатаѐтган кўпгина геосиѐсий марказлар ва 
гуруҳлар бу субминтақа мамлакатлари ва халқлари, этнодиний ва 
маданият жамиятларининг цивилизация чегараларини, минтақа 
мамлакатлари орасидаги геосиѐсий, геоиқтисодий ва геостратегик 
муносабатлар тарихини, уларнинг асосий мақсад ва вазифаларини, 
миллий манфаат доираларининг фарқли ва умумий томонларини 
охирига қадар тўғри тадқиқ этмайдилар, уларнинг геосиѐсий фикр-
мулоҳазалари, чиқарган хулосалари ҳам жиддий танқидга 
арзимайди. 
Туркияда 
тез-тез 
такрорланиб 
турадиган 
“Адриатикадан Хитойгача турк давлатлари ва халқлари” каби 
ибораларнинг географик ва геосиѐсий маъноси, Туркия–Хитой, 
Россия–Туркия муносабатларининг миллий-маданий ва географик-
геостратегик соҳаларининг таҳлили каби геосиѐсий тадқиқот 
соҳалари ҳануз ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди. 
1
Бу ҳақда батафсилроқ маълумот олиш учун қаранг: Necati G. Turançılık Tarihinin kaynakları.İstanbul, 1999; 
Fatih A. Ўша асар ва бошқалар. 
2
Қаранг: Mehmet E. Küresel güç mücadelesinde Avrasya Jeopolitiği vf Avrasyaçılık // Stratejik analiz, 2005 aprel.
№ 60, s.79.


220 
Фотиҳ Оқгул турк евроосиѐчилигидаги учта асосий йўналишни 
ажратиб кўрсатган. Булар, мувофиқ тарзда: муҳофазакорлар, 
миллатчилар ва сўз социалистик қарашдаги евроосиѐчилардир
1
.
Муаллифнинг айтишича, муҳофазакор евроосиѐчилик йўли 
Туркия ташқи ишлар вазири (ҳозирда Бош вазир – 
тарж
.) 
А.Довутўғли раҳбарлиги остида амалга оширилаѐтган расмий 
ташқи сиѐсат концепциясида ўз аксини топган. Бу йўналиш “янги 
усмонийлик” 
геосиѐсий 
концепцияси 
асосида 
Туркия 
Республикасининг геосиѐсий статусини халқаро майдонда 
“жаҳоний давлат” даражасига кўтариш, жаҳонда содир бўлаѐтган 
муҳим ҳодисаларда унинг иштирокини таъминлашдан иборат. 
Довутўғлининг концепциясига мувофиқ, Туркия ЕИ билан 
ҳамкорлик ва АҚШ билан стратегик иттифоқчилик алоқаларидан 
фойдаланиб, Россия минтақада юритаѐтган славян-православ 
евроосиѐчилигига (Греция, Жанубий Қибрис, Арманистон ва Эрон 
билан амалга оширган геосиѐсий иттифоқи) қарши Туркияга яқин 
жойлашган 
давлатларда 
геосиѐсий 
евроосиѐчиликни 
шакллантириши ва шу билан минтақада “янги геосиѐсий куч”ни 
вужудга келтириши даркор. Муҳофазакор евроосиѐчилар фаол 
жаҳон сиѐсати юргизиш, минтақадаги барча мамлакатлар билан 
“муаммо йўқ – имкон борича интеграция” сиѐсатини ўтказиш, 
Туркия ва турк диаспорасининг ҳозирги иқтисодий қудратидан 
фойдаланиш орқали Туркиянинг янги геосиѐсий статусига 
эришишга ҳамда халқаро майдонда мавжуд глобал геосиѐсатга 
“жаҳонда турк борлиғини ҳимоя қилиш ва кучайтириш” йўли билан 
жавоб қайтаришни истамоқдалар
2
.
Бу 
гуруҳ Евроосиѐ макони доирасида турк-мусулмон 
жамиятлари билан ҳам, шунингдек бошқа мамлакатлар билан ҳам 
ҳамкорликни кучайтириш, минтақада Россия билан геосиѐсий 
мувозанат вужудга келтириш, Туркиянинг қўшни давлатлар билан 
мавжуд муаммоларини ҳал қилиш йўналишида фаолият олиб 
бормоқда. 
Миллатчилик қарашида бўлган евроосиѐчилар “евроосиѐ 
турончилиги” ғоявий нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, 
миллий мансублигига кўра туркий халқларни бирлаштириш, 
пантуркизм – ҳозирги турк бирлиги ғоясини тиклашни 
хоҳламоқдалар. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, миллатчи гуруҳлар 
1
Қаранг: Fatih A. Ўша асар, 164-бет. 
2
Ўша жойда. 


221 
минтақада Россия билан иттифоқ бўлган ҳолда сиѐсат юргизишга 
ҳечам қарши чиқаѐтганлари йўқ. Улар жаҳоннинг Евроатлантика 
кучлари 
қаршисида 
“рус-славян 
бирлиги” 
билан 
“турк 
бирлиги”нинг геосиѐсий иттифоқи энг кучли ва улкан геосиѐсий 
воқеликка 
айлантириш 
эҳтимолига 
ҳечам 
хомхаѐл 
деб 
қарамайдилар.
Сўл социалистик қарашда бўлган кучлар ва стратегик марказлар, 
журнал, газета ва бошқа нашрларда бу қарашларни тарғиб этаѐтган 
кишилар евроосиѐчиларнинг учинчи асосий гуруҳи ҳисобланади. 
Бу гуруҳнинг намояндалари ўзларини энг собит отатуркчи 
сифатида кўрсатиб, Евроосиѐ географиясида “халқ давлати” 
ғоясини амалга оширишни, бу минтақадаги барча халқлар ва 
давлатларнинг умумий манфаатларини бирлаштирган ҳолда “тинч 
ва фаровон” Евроосиѐ Иттифоқини бунѐд этиш мақсадини 
кўзламоқдалар. “Ойдинлик” журнали ва “Улусал” телеканали ҳамда 
Ишчи Партияси атрофига уюшган турк сўл евроосиѐчилари 
аксилатлантизм ва Россия, Хитой, Ўрта Осиѐ ва бошқа мамлакатлар 
билан “сўл қарашли халқ иттифоқи” ғоясини тарқатиб, Туркияни 
Атлантика иттифоқи ўрнига Евроосиѐ иттифоқига ўтиш ва шу йўл 
билан бутун минтақада фаровонликка эришишга чақирмоқдалар. 
Турк геосиѐсатида евроосиѐчиларни янада кенгроқ тарзда 
тасниф этишга уринишлар ҳам бор. Чунончи, Маҳмат Ача 
Туркиядаги барча евроосиѐчиларни олтита гуруҳга бўлган. Булар: 
Султон Галиевнинг
1
“Турон социалистик давлати” назарияси 
издошлари, геосиѐсатчи олим Атилла Илханнинг “Камолчи 
евроосиѐчилик”, Ишчи Партияси ва Доғу Паринчак томонидан 
мудофаа этилаѐтган евроосиѐчилик, “Улусал” ва “Янги Евроосиѐ” 
журналлари атрофига уюшган “миллатчи евроосиѐчилар” ASAM – 
Туркия 
стратегик 
тадқиқотлар 
маркази 
томонидан 
йўналтириладиган “евроосиѐчилик” ва, ниҳоят, “Замон” газетаси 
атрофида уюшган ва унинг гуруҳига кирган Ф.Гуленчиларнинг 
“Евроосиѐ 
Диалоги 
платформаси”нинг 
“муҳофазакор 
евроосиѐчилари”дир
2
.
Бошқа 
турк тадқиқотчилари Суот ва Атилла Илхан 
евроосиѐчиларни иккита катта гуруҳга бўлган: улар Россиянинг 
1
Султон Галиев татарларнинг раҳнамоси, СССРда энг олий бошқарув даражасига кўтарилган социал-
демократ бўлган, у Ўрта Осиѐ, Жанубий Кавказ ва Онадўлининг туркий халқларини ягона социализм 
байроғи остида бирлаштириш ғоясини амалга оширишга ҳаракат қилган. У Россияда турк миллатчиси, 
Туркияда бўлса русларнинг тарафдори сифатида танилган. 
2
Қаранг: Mehmet A. Avrasyaçı Taklaşımın Türkiye Çeşitlemeleri ve Türk dünyasının Geleceği. Bağımsızlıklarının 
Onuncu Yılında Türk Cumhuriyetleri. İstanbul, 2002, s.161-162. 


222 
Дугин ва Жириновский каби геосиѐсат арбобларининг ғояларини 
қўллаган, “рус-турк” геосиѐсий иттифоқини ҳимоя этадиган ва 
амалга оширишга интилаѐтган кишиларни (Туркия Ишчи Партияси, 
“Ойдинлик” журнали, “Улусал” телеканали ва унга яқин TUSIAD - 
“Туркия саноат корчалонлари тўгараги” шулар жумласидан) 
биринчи гуруҳга, иккинчи гуруҳга бўлса – “туркистон-марказчи 
евроосиѐ йўли”ни киритишган. Муаллифлар ўзларини, Анил 
Чеченни, Номиқ Камол Зейбекнинг “Yeni Çağ” тадқиқот гуруҳини, 
ASAM ва Евроосиѐ телевидениесини мана шу гуруҳга оид деб 
биладилар. Муаллифларнинг айтишича, ҳар иккала гуруҳни 
бирлаштирувчи характерли хусусият – уларнинг отатуркча 
тафаккур намойиш этиши, Ғарбга қарши чиқиши, Туркиянинг 
Европа Иттифоқига кириш ҳаракатларини фаол Евроосиѐ сиѐсатига 
алмаштиришни таклиф қилишларидир
2

Ҳозирги турк евроосиѐчилари орасида Мармара Стратегик 
тадқиқотлар вақфи ва унинг раиси Аққан Сувэр “миллатчилик 
евроосиѐчилиги”га яқин геосиѐсий пини намойиш этмоқда. 
Уларнинг ѐндашувига кўра, гарчи Евроосиѐ географик томондан 
иккита алоҳида қитъанинг бирлашувидан ташкил топган бўлса-да, 
геомакон сифатида у ҳар иккала қитъанинг миллий-маънавий ва 
ижтимоий атвор нормаларини, тушунча ва қадриятларини яратган, 
шакллантирган ва миллий чегаралардан ошиб ўтиб “глобал 
геосиѐсий бирлик” моҳияти касб этган субминтақадир. Аққан 
Сувэр ва Мармара гуруҳи неча йиллардан буѐн икки қитъа 
халқлари ва давлатларининг “Евроосиѐ Иттифоқи” ғоясини 
тарқатмоқда, уларнинг расмий ва норасмий намояндалари 
иштирокида ҳар йили Истанбулда йиғилишлар уюштирмоқда ва 
Хитойдан Адриатика денгизига қадар бўлган улкан геосиѐсий 
маконда Европа Иттифоқига ўхшаш янги “Евроосиѐ Иттифоқи”ни 
барпо этиш ғоясини тарғиб этмоқда
3
.
Туркиянинг ҳамма евроосиѐчи оқимлари ўз геосиѐсий 
ѐндашувларини Отатуркнинг ғоялари ва қарашлари билан 
асослашга ҳаракат қилишади. Уларнинг барчаси - ҳатто ”янги 
усмонийлик” тафаккурига таянадиган муҳофазакорлардан тортиб 
то ўнг миллатчи кучларгача ўз геосиѐсий ғояларини Отатурк 
ғоялари билан боғлайдилар. Чунончи, ҳозирги ҳокимият 
намояндалари қачондир Отатурк Евроосиѐ минтақасида Ленин 
2
Қаранг: Suat İ. Türklerin jeopolitiği ve avrasiyaçılık. Ankara, 2005, s.212-213. 
3
Қаранг: Avrasiya Ekonomi Zirvesi. 5-7 Mayıs, İstanbul, 2010. 


223 
билан бирга амалга оширган ҳамкорликни кўпинча бугунги кунда 
Адолат ва Тараққиѐт Партияси ҳукумати билан Путин-Медведев 
ҳукумати орасида шаклланган геосиѐсий ҳамкорликка ўхшатишади. 
Муҳофазакор евроосиѐчилик оқими ҳам ҳозирги минтақавий 
сиѐсатни Отатурк билан боғлайди ва Отатурк Туркия 
Республикасини барпо этар экан, пантуркизм ва туроничиликдан 
анча чекинди, Туркиядан ташқарида қолган туркларга анча 
эҳтиѐткорона ѐндашди, империалистик сиѐсатдан воз кечиб, 
Республика ҳудудида маданий миллий давлат бунѐд этди, деб 
ҳисоблайди. “Мамлакатда сулҳ - жаҳонда сулҳ” шиоридан келиб 
чиққан ҳолда Отатурк барча давлатлар ва халқлар билан умумий 
манфаатлар доирасида маданий муносабатлар ўрнатишга муваффақ 
бўлди, реакцион миллатчилик ғояларидан буткул воз кечиб, 
байналмилал минтақа сиѐсатини юргизди. 
Улардан фарқли равишда, ўнг миллатчи-шовинистлар Отатурк 
замонида юритилган сиѐсатнинг илдизлари турк бирлигидан сув 
ичган дейишади ва ўзларининг евроосиѐчилик турончилигини шу 
йўл билан асослашга уринишади. Улар Отатуркнинг озодлик 
курашида ва унинг кейинги Евроосиѐ сиѐсатида пантуркизм ҳам, 
турончилик ҳам бўлган, деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишича, 
Отатурк СССРнинг қачондир қулашига, Ўрта Осиѐ ва Кавказнинг 
туркий халқлари бирлашишига ҳамда жаҳон туркларининг 
бирлашишига ишонган ва Туркияни бунга тайѐр туришга чақирган. 
Туркиянинг сўл евроосиѐчилари ўз геосиѐсий ғояларини 
асослаш учун Отатурк томонидан бошланган “Онадўлининг 
эзилган халқларига намуна бўлган аксилимпериалистик кураш ва 
сиѐсатни”, кейинчалик у томонидан барпо этилган дунѐвий 
“миллий” давлатнинг чет эл ишғоли остида инграган Евроосиѐнинг 
барча халқларига намуна бўлганини мисол келтирадилар. 
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, ҳозирги турк 
геосиѐсатчиларининг 
дунѐқарашида 
Отатуркнинг 
геосиѐсий 
қарашлари у ѐки бу даражада ўз аксини топмоқда ва улар 
томонидан ўз назариялари ва фаолиятида фаол фойдаланилмоқда. 
Бироқ Туркияда Отатуркнинг евроосиѐчилиги унинг ҳозирги 
оқимларидан, айниқса, миллатчилик оқимидан жиддий фарқ 
қилади, деган фикрлар ҳам бор. Бу нуқтаи назар тарафдорлари 
ҳозирги миллатчилардан фарқли ўлароқ, Отатуркнинг геосиѐсий 
ѐндашувида “миллат” ҳеч қачон “айирувчи” элемент бўлган эмас, 
деб ҳисоблашади. Унинг негизида “биргаликдаги турмуш, 


224 
географик тақдирларнинг ўхшашлиги, юз йиллар мобайнида 
шаклланган умумий тарих ва маданиятни ҳимоя этиш орзуси, 
шовинистик, этник ѐки диний камситиш ва айирувчи 
миллатчиликдан узоқ туриш истаги” турган
1

Ҳамза Эрўғлининг фикрича, Отатурк турк миллатчилигини 
манфий маънода тушунишларнинг олдини олиш мақсадида 
умрининг охирига қадар “миллатчилик” атамаси ўрнига 
“улусчилик” атамасини ишлатган. Ҳозирги вақтда Россия ва 
Туркия евроосиѐчилари ҳам “ягона минтақага мансублик” 
маъносида “евроосиѐлик” атамасини қўлланмоқдалар. Ёки 
Отатуркнинг ватанга муҳаббат тўғрисидаги фикри русчада 
“патриот” (ватанпарвар) маъносида ифода қилинади. 
1
Қаранг: Hamze E. Türk inkilab tarihi. Ankara, 1990, s.391-392. 


225 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish