211
Туркиянинг бу йўлни танлашининг муайян сиѐсий ва тарихий
сабаблари бор. Энг аввало, уруш давомида АҚШнинг Европада
ўтказаѐтган геосиѐсати билан Туркиянинг халқаро манфаатлари
ўртасида муайян алоқалар борлиги маълум бўлди. Иккинчидан,
Туркиянинг ички аксилкоммунизм сиѐсати ва уруш охирида у
билан СССР ўртасида ҳудуд масаласида баъзи муаммолар пайдо
бўлгани АҚШни бу минтақада Туркияни ўзининг стратегик шериги
деб қарашга руҳлантирди.
Бутун “совуқ уруш” йиллари мобайнида Туркия жаҳонда ҳамда
Яқин ва Ўрта Шарқда, Кавказ ва Ўрта Осиѐда содир бўлаѐтган
геосиѐсий жараѐнларга фақат атлантизм нуқтаи назаридан
ѐндашди. АҚШ билан ҳарбий-сиѐсий ҳамкорликни сақлаш ва
кенгайтириш Туркия ташқи сиѐсатининг энг муҳим устувор
вазифаларидан бири бўлди. Туркиянинг мавжуд сиѐсий партиялари
мамлакат ташқи сиѐсати масалаларига турлича ѐндашган бўлсалар-
да, уларнинг кўпчилиги АҚШ билан стратегик ҳамкорликни
сақлашдан манфаатдор эдилар. Ҳокимият тепасига келган кучлар
истисносиз равишда АҚШнинг Яқин ва Ўрта Шарқдаги
геосиѐсатини қўллаб-қувватладилар, СССРнинг бу минтақага
таъсирини заифлаштиришга ҳаракат қилдилар.
Туркиянинг НАТО билан ҳамкорлик қилиши ва бу ташкилотга
аъзо бўлишга интилиши ўша вақтда ягона тўғри геосиѐсий қарор
эди. Бу шу билан боғлиқ эдики, мазкур даврда Туркиянинг
геосиѐсий хавфсизлигини ишончли равишда таъминлайдиган
шунга ўхшаш бошқа тузилма ѐки мамлакат бўлмаган.
НАТОга аъзо бўлиб кирганидан кейин Туркиянинг геосиѐсий
мавқеи ҳам, ҳарбий-иқтисодий вазияти ҳам анча яхшиланди.
Аввало, турк ҳукумати НАТОнинг баъзи инфраструктураларининг
жойлаштирилиши, қўшинларнинг таъминоти, ҳарбий ташувлар ва
шу сингари таъминот дастурлари доирасида Ғарб мамлакатларидан
хусусий ѐрдам олишга муваффақ бўлди, бошқа томондан, Туркия
Яқин ва Ўрта Шарқда геосиѐсий мавқеини мустаҳкамлаш учун
АҚШнинг истаги билан яратилиши кўзда тутилган НАТОнинг
“Ўрта Шарқ Қўмондонлиги” номли ҳарбий иттифоқида етакчи ўрин
тутишга эришди. Мазкур даврда Аднан Мендерес ҳукуматининг бу
йўлда кўрсатган фаоллиги АҚШ томонидан жавобсиз қолмади ва
АҚШ Давлат Департаменти Туркиянинг 1952 йилда янги ҳарбий
пактни яратиш режасига қўшилишини “озод дунѐнинг мудофаа
системасида стратегик мавқе” деб баҳолади. Бу режага кўра АҚШ
212
СССРнинг жанубий чегараларида жойлашган барча давлатларнинг
биргаликдаги мудофаа системасини яратишни кўзда тутган эди. Бу
системанинг
Бош
қароргоҳи
Туркияда
жойлашиши
режалаштирилди. Шу даврда АҚШнинг ҳукмрон доиралари Туркия
ва Исроил Яқин Шарқда АҚШ тўла ишониши мумкин бўлган ягона
мамлакатлардир, дея қатъий ишонч билдирган эдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: