Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

прагматизм ва идеализм
оқимини ажратиб кўрсатишади.
Классик 
геосиѐсий ғоялар ва назарияларга асосланган 
прагматиклар кўпроқ давлатлараро ва давлатларнинг ички 
зиддиятларини баҳолаш, халқаро муносабатларни ўрнатиш, давлат 
бошқаруви тизими, уларнинг фарқи ва жаҳон сиѐсатига, ҳозирги 
халқаро тартиботга таъсири, унинг характеристикаси ва сайѐранинг 
конфликтли минтақаларига таъсири, куч ишлатиш вариантларини 
(ҳарбий-иқтисодий таъсир кўрсатиш ва б.) баҳолаш ва ҳал қилиш 
билан шуғулланадилар. 
Халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлигидан келиб чиқадиган 
идеалист геосиѐсатчилар бўлса, халқаро муносабатларда адолатли 
ва инсоний давлатлараро муносабатларни қарор топтириш, либерал 
жаҳон муҳити ғоясини тарғиб этишади. 


229 
Ҳар иккала геосиѐсий йўналишни тадқиқ этиш ва амлга 
оширишда сиѐсий географиянинг, айниқса, унинг давлатшунослик, 
сиѐсий минтақашунослик, минтақавий сиѐсат ва элеторал 
география соҳаларининг ролини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Шундай қилиб, XXI асрнинг ва учинчи минг йилликнинг глобал 
даъватлари, давлатлараро муносабатлар ва жаҳон тартиботининг 
мавжуд вазияти билим системаси сифатидаги геосиѐсат мазмуни, 
объекти 
ва 
предметига 
ҳам 
таъсир 
ўтказади, 
унинг 
категорияларининг кенгайиши ва бир шаклдан иккинчи шаклга 
ўтишини шарт қилиб қўяди. 
Жаҳон ҳамжамиятининг, бутун инсониятнинг келажакдаги 
тақдири ва эҳтиѐжлари бугунги кунда геосиѐсатчилар олдига 
классик геосиѐсатнинг асос тамойиллари, баҳолаш мезонлари, 
геосиѐсий билим ва қоидаларини тубдан қайта баҳолаш ва ҳозирги 
замон талабларига уйғунлаштириш вазифасини қўйди. 
Россиялик тадқиқотчи Э.А.Поздняковнинг фикрича, геосиѐсат 
географик муҳитнинг сиѐсий омилларидан фойдаланиш йўли билан 
унга таъсир кўрсатиш имкониятларини юзага чиқаришга, уларни 
ўрганишга, давлатнинг иқтисодий, экологик, ҳарбий-стратегик 
хавфсизлиги таъмин этилишига хизмат қилади. Амалий геосиѐсат 
давлатнинг ҳудуд муаммолари, сарҳадлари, аҳолиси билан бирга, у
молик бўлган стратегик заҳираларнинг жойлаштирилиши ва 
фойдаланилишига оид барча нарсаларни ўрганади. 
Шундай қилиб, 
Поздняковнинг фикрича, геосиѐсат – макон устидан назорат 
ҳақидаги билимлар тизимини ўрганадиган фандир. 
Баъзи тадқиқочилар геосиѐсат илми маконга табиий маънода 
эмас, кўпроқ сиѐсий-стратегик, давлатларнинг субъектив нуқтаи 
назаридан ѐндашади, деб ҳисоблайдилар. 
Ҳозирги вақтда геосиѐсат фақат жаҳон тартиботининг 
ўзгартирилишида 
асосий 
ғоя 
ва 
қурол 
эмас, 
етакчи 
мамлакатларнинг 
стратегик 
сиѐсатини 
ва 
инсониятнинг 
келажакдаги қисматини башорат этишда калит ролини ўйнайди. 
Геосиѐсат давлатга ўз макони ва бу маконда яшаган аҳолисини 
юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳликалардан ҳимоя 
қилиш ҳақида маълумотлар етказиб беради. 
Бугунги сиѐсатшунослар жаҳоннинг ҳозирги сиѐсий бўлиниши 
билан географик ва иқтисодий минтақавий бўлиниш орасида 
уйғунлик йўқлигини геосиѐсатнинг ўзига хос характеристикаси 
сифатида тақдим этаѐтирлар. Шунингдек, давлатларнинг сиѐсий 


230 
чегаралари билан жаҳоннинг маданий-ахборот бўлиниши бир-
бирига қатъиян мос келмаяпти. Замон геосиѐсат классикларининг 
геосиѐсатнинг асослари, предмети, субъекти ва объекти билан 
боғлиқ баъзи тушунчалари фан-техника тараққиѐтининг бугунги 
даражаси доирасида янгидан баҳолашни тақозо этмоқда. 
Шундай қилиб, умумий хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳозирги 
даврда геосиѐсатни мақсадли ва субъектив, илмий ва мафкуравий, 
назарий ва амалий фаолият соҳаси сифатида сайѐранинг (қитъа, 
минтақа, мамлакат, қуруқлик, денгиз, ҳаво, ҳарбий, космик ва шу 
каби маконларнинг) вазиятини, бу вазиятга таъсир кўрсатувчи 
(географик, тарихий, сиѐсий, мафкуравий, демографик, ахборот, 
мудофаа, диний-маданий, ижтимоий-иқтисодий, коммуникация ва 
б.) омилларни, мамлакатлар ва мамлакатлар бирлашмаларининг 
геостратегик ривожини ҳаракатлантирувчи кучларни ва фаолияти 
асосларини ўрганувчи фан сифатида таърифласа бўлади. 
АҚШнинг 
“Американа” 
геосиѐсий қомусида геосиѐсат 
географик, тарихий, сиѐсий ва бошқа омилларнинг биргаликдаги 
таъсирини тадқиқ этиш билан давлатнинг стратегик куч-қудратини 
ўрганувчи фан сифатида таърифланган. 
Америкалик 
олим 
Ж.Геддиснинг 
фикрича, 
геосиѐсат 
пировардида давлатларнинг геосиѐсий кодларининг ҳозирланишига 
хизмат қилади. 
Геосиѐсий код ҳар бир мамлакатнинг ўзи, қўшнилари, дўстлари 
ва рақиблари ҳақида илмий институтлар томонидан тайѐрланган 
тушунчаларни, ташқи сиѐсатнинг вазифа ва мақсадларини, 
геостратегик ва хавфсизлик доктриналарини аниқлаб берадиган 
қонунлар ва фаолиятлар тўпламидир
1
.
Геосиѐсат жаҳонда юз берган халқаро, минтақавий ва 
давлатлараро сиѐсий жараѐнларни бевосита ўрганмайди (буни 
“халқаро муносабатлар” фани ўрганади), фақат уларга ҳавола 
қилади ва тегишли муносабат билдиради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish