INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
74
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
кредитларни олиб беришга кўмаклашиш, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш
орқали фаолият юритишнинг афзалликларини тушунтириш бу соҳадаги асосий
вазифалар хисобланади. Меҳнат соҳасида стратегик қарорларни қабул қилиш
жараёнига гендер ёндашувни жорий қилиш ва меҳнат бозорида аёллар аҳволини
тенглаштиришга йўналтирилган бундай махсус чоралар натижасида эркаклар
каби аёлларга ҳам меҳнат бозори тақдим этаётган барча имкониятлардан
фойдаланишда тенг ҳуқуқлар кафолатланмоқда. Аёлларнинг иқтисодий
фаоллигини соҳалар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, бюджет соҳасида машғул
бўлган аёлларнинг солиштирма сони эркакларга қараганда сезиларли даражада
юқори (ишлаётган аёлларнинг ҳар учинчиси ушбу соҳада банд). Аёлларнинг
аксарият қисми иқтисодиётнинг таълим, соғликни сақлаш, маиший хизматлар,
савдо, ўмумий овқатланиш, маданият ва санъат каби тармоқларида фаолият олиб
боради. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида 1,9 млн.га яқин аҳоли
истиқомат қиладиган бўлса, шундан 50% ни хотин-қизлар ташкил этади.
Уларнинг 2852таси иқтисодиёт, 49695 таси таълим, 24395 таси соғликни сақлаш,
168 таси илм-фан тараққиёти йўлида, 500 таси ҳунармандчилик соҳаларида
фаолият юритмоқда, 261 нафар фермер аёллар, 397 нафар диний маърифат ва
маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари хисобланади.
Тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёллар сони 12000 дан ортиқни ташкил
этади, 3250 нафардан зиёд хотин-қизлар иқтисодиётнинг турли соҳаларида
раҳбарлик лавозимларида ишлайдилар. Қурилиш, транспорт, алоқа каби
тармоқларда эса меҳнат қилаётган эркаклар улуши аёлларга нисбатан анча
юқори. Кишлоқ хўжалиги иккала жинс вакилларининг ҳам кенг тарқалган
бандлик соҳаси ҳисобланса ҳам, бу ерда банд бўлган аёллар улуши эркакларга
нисбатан юқорироқ.
Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштирган ҳолда шуни айтиш
мумкинки, аёллар иқтисодий фаоллигини самарали ташкил этиш учун:
-Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини халқаро глобал индекси талаблари
асосида юритиш тизимини яратиш зарур;
-хотин-қизларнинг бизнес саводхонлиги даражасини орттиришга хизмат
қилувчи бизнес таълим тизимини кенгайтириш;
-меҳнат бозорларида эркаклар ва аёллар меҳнатидан фойдаланишдаги
тафовутлар сабабларини чуқур ўрганиш;
-аёлларга маош тўланадиган ва уйдаги ишларини биргаликда олиб
борадиган фаолият соҳаларида меҳнат қилиш шароитларини яратиш;
-тўлиқ бўлмаган иш кунига эга иш ўринларини яратиш, ваҳоланки, АҚШ,
Япония, Буюкбритания, Голландия ва Норвегия каби давлатларда ишлаётган
аёлларнинг 30% и тўлиқ бўлмаган иш вақтида ишлайдилар;
-болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини
ошириш, бу ўз навбатида бола тарбияси билан банд бўлган аёлларнинг ишга
чиқишига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |