INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
70
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
келажаги ижтимоий бойликлардан оқилона фойдаланишга боғлик эканлигини
тушунган ҳолда, инсон капиталига инвестиция сарфлаш, маблағларни самарали
ишлатишнинг энг қўлай усули эканлигини эътироф этмоқда. Бу
борада
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида»ги 21-сентябр 2018 йил ПФ-5544 сонли Фармони муҳим аҳамиятга эга
бўлди. Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги даражаси ва
инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида
инсон капиталини ривожлантириш Стратегиянинг бош мақсади этиб белгиланди.
Фармонда Ўзбекистон Республикасининг 2030-йилга бориб Глобал инновацион
индекси рейтинги бўйича жаҳоннинг 50та илғор мамлактлари қаторига
киритишни асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган.
Албатта
ушбу мақсадга эришиш учун эркаклар билан бир қаторда аёллар инновацион
фаолиятини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Аёл учун
фаол меҳнат қилиш фақат гина оила бюджетига хисса қўшиш мақсадида эмас,
балки унинг оилада ўз ўрнига, ўз мақомига эга бўлиши учун ҳам керакдир.
Бинобарин, аёллар меҳнати мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига ҳам катта
таъсир кўрсатади. Маълумотларга қараганда хотин-қизларнинг иқтисодий
фаоллигини орттириш жаҳон ялпи маҳсулотини 28 трлн долларгача кўпайтириш
имконини беради. Демак биз аёллар иқтисодий фаоллик салоҳиятидан
фойдаланишда инновацион ечимларни қабул қилишимиз даркор. Хотин-қизлар
меҳнатидан фойдаланиш ижтимоий ривожланишнинг барча босқичларида ҳам
бўлган. Лекин ўтмишда эркаклар ва аёллар ўртасида тенг ҳуқуқлилик бўлмаган.
XVIII-XIX асрларда улар фаолияти оилавий бандлик шаклида бўлган ва
машиналашган ишлаб чиқаришнинг жорий этилиши билан юқори малака талаб
этмайдиган арзон ишчи кучига талаб ортган. Натижада XIX асрнинг ўрталарига
келиб тўқимачилик ва тикувчилик соҳаларининг ривожланиши билан хотин-
қизлар меҳнатининг ҳам рақобатдошлиги орта бошлади.
XX асрга келганда
юқори маҳорат талаб қилмайдиган соҳаларда уларнинг оммавий бандлиги
таъминланди. Лекин узоқ йиллар давомида меҳнат бозорида эркаклар ва хотин-
қизлар меҳнати ўртасида маълум таффовутлар сақланиб келди. Жаҳон банки
маълумотларига қараганда ҳозирги кунда ҳам уларнинг жамият иқтисодий
ҳаётининг айрим соҳаларига қатнашишида муаммолар мавжуддир. Дунёнинг 104
та давлатида ўлар аёл бўлганлиги учун айрим иш турларида ишлаши мумкин
эмас, 59та давлатда иш жойларида аёлларни зўровонлигига қарши қонунлар
мавжуд эмас, 18 та
давлатда эса, эркаклар қонуний асосда аёлларни ишлашини
таъқиқлаб қўяди. Шундай бир соҳалар борки у ерда хотин-қизларнинг
ишлашига умуман йўл қўйилмайди. Бир хил ишлар учун аёлларга эркакларга
нисбатан кам иш ҳақи бериладиган ҳолатлар ҳам учрайди. Буларнинг ҳаммаси
аёлларнинг иқтисодий фаолиятида ҳуқуқий соҳада тенг ҳуқуқлиликни
таъминлаш муаммосини келтириб чиқаради. Ишчи кучи таркибидаги бундай
таффоввутларни 25% га қисқартириш туфайли 2025-йилга
бориб ривожланган