INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
71
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
давлатлар ЯИМ нинг қўшимча тарзда 1,540 млрд долларгача ўсишига эришиши
мумкин.
Айниқса, Жанубий Осиё, Шимолий Африка ва Араб давлатларида қўшимча
ишчи кучи хисобидан ЯИМ нинг ўсиш кўрсаткичлари юқори бўлиши
кутилмоқда. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар натижаларига назар
қаратадиган бўлсак, гендерлик таффовутлар айрим давлатлар даромадларининг
ўртача 15 % гача камайишига олиб келиши ва унинг 40% и тадбиркорлик
соҳасига
тўғри
келишини
кўришимиз
мумкин
[5].
Бундай
таффовутларнингсақланиб қолишига айрим давлатларда эскидан сақланиб
қолган қонунларга амал қилишликдир. Масалан, ХМТ нинг 1935 йилда қабул
қилинган Конвенциясида тоғ-кон саноати, ер ости шахта ишларида, саноат
корхоналарида тунги сменадаги ишларга аёлларни жалб қилишни чеклаб
туришга чақирилган. Собиқ иттифоқ давридан мерос бўлиб қолган бундай
қонунлар МҲД нинг деярли кўпчилигида аёллар бажарадиган ишларни
чегаралаб қўйишга сабаб бўлди. Россия, Белоруссия, Украина. Молдова каби
давлатларда эркаклар ва аёллар меҳнатидан фойдаланишда катта таффовутлар
бўлгани йўқ. Саноати кам тараққий этган Марказий Осиё давлатларида
ижтимоий ишлаб чиқаришда аёллар меҳнатидан фойдаланиш кўрсаткичлари
паст бўлиб, жумладан Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар меҳнатидан
фойдаланишдаги фарқлар 9%лик пунктга тенг келди. Марказий Осиё давлатлари
орасида Козоғистонда аёллар бандлиги нисбатан юқори. Кирғизистон,
Туркманистон ва Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг салмоқли ўринни
эгаллаши бу ерда аёллар фаоллигига салбий таъсир кўрсатди.
Хотин – қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги диний эътиқодлар,
миллий урф-одатлар ва ота боболардан қолган анъаналарга ҳам боғлик.
Аёлларнинг ижтимоий мақоми ушбу омиллар билан белгиланадиган давлатларда
уларнинг
иқтисодий
фаоллиги
хусусиятли
белгиларга
эга
бўлади.
Маълумотларга қараганда ислом динига эътиқод қиладиган давлатларда
15 ёшдан юқори бўлган аёллар бандлиги мусулмон-эмас давлатларга нисбатан
анча паст бўлган. Бой нефть захираларига эга давлатларда ишчи кучи
етишмовчилигига қарамасдан ижтимоий ишлаб чиқаришда аёллар меҳнатидан
фойдаланиш масаласи қараб чиқилмаган. Масалан Бирлашган Араб Эмирати
давлатларида нефть кон қидириш ишларида ва қазиб чиқарувчи саноат
тармоқларида ишчи кучига бўлган талаб чет эл мутахассислари ва арзон импорт
ишчи кучи хисобидан қондирилади. Катта миқдордаги иммигрантлар
меҳнатидан фойдаланилаётган бўлса ҳам бу ердаги феодал муносабатларидан
сақланиб қолган урф-одатлар аёлларнинг елланма ишчи сифатида ишлашига йўл
қўймайди. Хотин-қизлар уй ишлари билан ва бола тарбияси билангина
шуғулланиши мумкин. Пакистан каби давлатларда ҳам мустақиллик даврида
аёллар иқтисодий фаолиятида сезиларли ўзгаришлар рўй бергани йўқ. Иш билан
банд аёлларнинг асосий қисми кам унумдорли анъанавий тармоқларда сақланиб
қолган. Кишлоқ хўжалигида 70% аёллар меҳнатидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |