66
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январь ҳолатига аёллар сони 16544,9 тани ёки
аҳолининг 49,8 % ни ташкил этган.
2018 йилда республика бўйича иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони
13,3 млн. кишини ташкил қилган. Шу жумладан, аёллар 5,5 млн. кишини ёки
жами банд аҳолининг 41,6 фоизини ташкил қилган. Банд бўлганлар орасида
қурилишда 5,8 фоиз, ташиш ва сақлаш 8,5 фоиз, таълим соҳасида 67,5 фоиз,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 79,9 фоиз аёллар хизмат қилишган.
Иқтисодиётда жами банд бўлган аёлларнинг кўпроқ улуши қишлоқ, ўрмон
ва балиқ хўжалиги (27,8 фоиз), саноат (13,7 фоиз), таълим (13,6 фоиз) ва савдо
(12,8 фоиз) иқтисодий фаолият турларида кузатилган.
2018 йилда республикада ишсизлар сони 1368,6 минг кишини ташкил
этган бўлиб, улардан 722,2 минг киши аёллар (ишсизлар умумий сонининг 52,8
фоизи) бўлган. 2018 йилда республика бўйича ишсизлик даражаси 9,3 фоизни
ташкил этган бўлиб ушбу кўрсаткич аёллар орасида 11,6 га тенг бўлган[1].
Мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг иш билан
бандлигини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган ишларни амалга ошириш,
бандлик дастурларини ишлаб чиқишга замонавий ёндашувларни кенгайтириш
каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...хотин-
қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик
фаолиятига кенг жалб этиш, оила асосларини янада мустаҳкамлаш»[2]
вазифалари белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-
таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес
юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-
5409-сон Фармонига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланув-
чиларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
2019 йилнинг январь-декабрь ойлари дастлабки маълумотларига кўра,
аҳоли умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган
даромадларнинг улуши 59,5 % ни ташкил этди. Аҳоли умумий даромадлари
таркибида кичик тадбиркорликдан олинган даромадлар Жиззах (70,6 %),
Бухоро (65,6 %), Самарқанд (63,9 %) ва Сурхондарё (63,7 %) вилоятларида
сезиларли улушни эгаллади.
Аёллар бизнесини ривожлантириш муаммоларини ҳал этишнинг хорижий
тажрибаси қизиқиш уйғотади. Ҳозирги кунда барча етакчи ҳалқаро
ташкилотларнинг глобал кун тартибига аёлларнинг фаол тадбиркорлик
фаолияти масалалари киритилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
котибининг БМТ Бош Ассамблеясининг 69-сессиясида (08/18/2014)
маърузасида таъкидлашича, “молиявий ва техник воситаларнинг етишмаслиги,
шунингдек, чекка ҳудудлардаги аёлларнинг касбий маҳоратининг етишмаслиги
Do'stlaringiz bilan baham: |