INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
115
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
йиғиндисидир [2]. Рақамли иқтисодиёт шароитида унинг роли янада ортиб
боради. Чунки рақамли технологияларни инсон яратади ва уни ҳаётга тадбиқ
этади.
Инсон капиталининг аҳамиятини бир нечта турли усулларга асосан
баҳолаш мумкин. Анъанага кўра, иқтисодчилар буни кўпроқ таълим олган
одамларнинг даромади билан ҳисоблар эди.
Тадқиқотлар ҳар бир қўшимча таълим йили инсон даромадини ўртача 10
фоизга оширишини кўрсатди. Бунда таълим сифати ҳам муҳим. Мисол учун,
АҚШдаги бошланғич мактабнинг алоҳида синфида малакаси паст ўқитувчини
ўрта даражадаги мутахассисга алмаштириш ўқувчиларга бутун умри давомида
250 минг долларгача умумий даромад олиш имконини беради [5].
Аммо когнитив (лат. cognition “билим”) имкониятлар инсон капиталининг
ягона кўрсаткичи эмас. Мардлик, ирода ва ҳалоллик каби ижтимоий-ҳиссий
кўникмалар, одатда катта иқтисодий самарадорлик келтиради. Соғлиқ ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Негаки, соғлом инсонларнинг меҳнат самарадорлиги
юқори бўлади.
Мисол учун, 2015 йилда Кенияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики,
болаларга нархи атиги 30 центга тенг гельминтларга қарши дори воситаларини
бериш мактабда дарс қолдиришни камайтиришга, кейинчалик эса мустақил
ҳаётга қадам қўйганда ойлик маошининг жами 20 фоизга ошишига олиб келди.
Жаҳон банки мутахассисларининг тадқиқотлари тезкор Интернетдан
фойдаланувчилар сонининг 10% га кўпайтирилишининг ўзиёқ миллий
иқтисодиёт ялпи ички ҳажмини ҳар йили 0,4-1,4 %га ошиши имкониятини
беришидан далолат берди. Жаҳонда “рақамли иқтисодиёт” ўсишининг
суръатлари ҳозирнинг ўзида йилига деярли 20 % ни ташкил этади [4].
Тараққий этган давлатларда “рақамли иқтисодиёт”нинг миллий ялпи ички
маҳсулотдаги улуши 7 %га етган. Улар ҳозирнинг ўзида “рақамли
иқтисодиёт”нинг жорий қилинишида жуда катта фойда кўрмоқда. Жумладан,
АҚШ йилига 400 млрд. АҚШ долларидан кўпроқ “рақамли хизмат”ларни
экспорт қилмоқда [3].
Бугунги кунда ушбу давлат ялпи ички маҳсулотининг 5%дан кўпроғи
Интернет ва ахборот-телекоммуникация технологиялари билан боғлиқ
соҳаларга тўғри келди. 2025 йилгача АҚШ саноатни “рақамлаштирилиши” дан
қўшимча 20 трлн. АҚШ доллар даромад олиши кутилмоқда. Бундай иқтисодий
самарадорлик, айниқса истеъмол товалари ишлаб чиқариш (10,3 трлн. доллар),
автомобиль саноати (3,8 трлн. доллар) ва логистикада (3,9 трлн. доллар) юқори
бўлиши айтилмоқда [5].
Ўзбекистонда ҳам “рақамли иқтисодиёт”ни жорий этишга катта эътибор
берилмоқда. Ҳозирги кунда, ҳужжатлар ва коммуникацияларнинг оммавий
равишда рақамли воситаларга ўтказилишини ҳисобга олиб, электрон имзога
рухсат бериш, давлат билан мулоқот қилиш ҳам электрон платформаларга
ўтказилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |