INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
114
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Кристалина Георгиеванинг маълум қилишига кўра, “ХВЖ нинг 75 йиллик
тарихида ҳали бирор марта бунчалик кўп давлатлар фавқулодда молиявий
ёрдамга муҳтож бўлмаган – бизга дейди у сўзида, 85 та давлат мурожаат этди,
яна бир вақнинг ўзида” [5]. Мана шундай вазият барча соҳаларда
инсон
капиталидан янада самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштиришни
тақоза этади.
Инсон капиталининг ривожланиши одамлар, иқтисодиётлар, жамиятлар ва
бутун дунёда барқарорлик учун аҳамиятга эга. Бу келгуси авлодлар учун ҳам
муҳимдир.
Мамлакатлар инсон капиталига самарали инвестиция қила олмас экан,
айниқса, камбағаллар учун катта харажатлар юзага келади.
Ушбу харажатлар
келгуси авлодларни оғир аҳволга солиб қўяди.
Ривожланган мамлакатлар тажирийбаси шуни кўрсатади, жаҳон банки
экспертлари 192 мамлакатда амалга оширган тадқиқотлари натижасида
қуйидаги хулосаларга келган:
•иқтисодий ўсиш умумий миқдорининг 64,0 % дан кўпроғи инсон
капитали билан боғлиқдир;
•мамлакатнинг табиий ресурслари иқтисодий ўсиш умумий миқдорининг
фақат 20,0 % ча бўлган қисмини таъминлайди;
•ўтиш иқтисодиётига эга давлатларда мамлакатнинг ишлаб чиқариш
салоҳияти иқтисодий ўсиш умумий миқдорининг фақат 16,0 % ни таъминлайди
[4]. Шу боис жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий
ривожланишида асосий
ролни инсон капитали бажаради.
Жаҳон банки президенти Жим Ён Кимнинг фикрига кўра, “ҳукумат
иқтисодий ўсишни таъминлашга интилар экан физик капитал – муҳташам
кўприклар, янги йўллар, замонавий аэропортлар ва бошқа инфратузилмаларни
барпо этишга инвестиция киритишга эътиборни қаратади.
Одатда, улар аҳоли саломатлиги, билим ва кўникмалари, тажриба ва
турмуш тарзини ўзида мужассам этган
инсон капиталига инвестиция
киритишдан унчалик манфаатдор эмас. Бу катта хато, негаки, инсон капиталига
инвестиция киритишга нисбатан бепарволик мамлакат рақобатбардошлилигини
кескин пасайтириб юбориши мумкин. Зеро, мамлакат иқтисодий жиҳатдан
тараққий этиши учун истеъдодли одамларни тарбиялаш талаб этилади“ [4].
Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб инсон ва унинг қобилиятлари, билим,
малакаси ҳар қандай жамият фаравонлиги ва давлатнинг иқтисодий
ривожланишининг асосий омилига айланган. Шундай экан, ушбу мақола
рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида жамият тараққиётининг
муҳим омили бўлган “инсон капитали” моҳиятини ва ундан самарали
фойдаланиш
механизмини
такомиллаштириш
йўлларини
ўрганишга
бағишланади.
Инсон капитали – шахснинг ўзи ва
умуман, жамиятнинг кўп сонли
эҳтиёжларини қоплашга хизмат қиладиган билими, қобилияти ва кўникмалари