18-modda. Qimmatli qog‘ozlar muomalasi
Oldingi tahrirga qarang.
Qimmatli qog‘ozlar muomalasi qimmatli qog‘ozlar bozorida yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan bitimlar tuzish orqali amalga oshiriladi. Bunda aksiyalarning oldi-sotdi bitimlari qimmatli qog‘ozlarning uyushgan savdosida amalga oshiriladi, bundan aksiyadorlarning talabiga ko‘ra aksiyalarning aksiyadorlik jamiyati tomonidan qaytarib sotib olinishi, shuningdek O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlarida belgilangan hollar mustasno.
(18-moddaning matni O‘zbekiston Respublikasining 2019-yil 24-dekabrdagi O‘RQ-597-sonli Qonuni tahririda — Qonun hujjatlari ma’lumotlari milliy bazasi, 25.12.2019-y., 03/19/597/4193-son)
LexUZ sharhi
Qarang: O‘zbekiston Respublikasi “Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish to‘g‘risida”gi Qonunining 40-moddasi, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 8-iyundagi 285-sonli qarori bilan tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasi hududida qiymatli qog‘ozlar bilan bitishuvlar tuzish va ularni ro‘yxatdan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi nizom.
19-modda. Davlat qimmatli qog‘ozlarini joylashtirish va ularning muomalasi
Oldingi tahrirga qarang.
Davlat qimmatli qog‘ozlarini joylashtirish va ularning muomalasi qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
(19-moddaning matni O‘zbekiston Respublikasining 2021-yil 21-apreldagi O‘RQ-683-sonli Qonuni tahririda — Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi, 21.04.2021-y., 03/21/683/0375-son)
20-modda. Depozit sertifikatlarini va veksellarni joylashtirish hamda ularning muomalasi
Depozit sertifikatlarini joylashtirish va ularning muomalasi qimmatli qog‘ozlar bozorini tartibga solish bo‘yicha vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holda O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
LexUZ sharhi
Qarang: “Banklarning depozit (omonat) sertifikatlarini chiqarish va muomalada bo‘lish tartibi to‘g‘risida”gi nizom (ro‘yxat raqami 1859, 24.09.2008-y.).
Veksellarni joylashtirish va ularning muomalasi qimmatli qog‘ozlar bozorini tartibga solish bo‘yicha vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holda O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-казус
1995 йилда “Ўзавтотранс” корпорациясининг “Тошшаҳюктранс” концернига қарашли 127-чи Автокорхона акциядорлик жамияти томонидан 100 сўмлик номинал қийматда йилига 10 фоиз дивиденд тўлаш шарти билан 9066 да оддий акция ва 477 дона имтиёзли акция чиқарилган. Акция эмиссия қилинган пайтда корхонанинг устав фонди 954367,2 сўм бўлган. Фуқаро Икрамов 1997 йил 15 мартда 127-чи Автокорхона акциядорлик жамиятининг 272 дона оддий акциясини сотиб олган.
Ушбу акцияларга нисбатан бир марта яъни 1999 йилда корхона дивиденд тўлаган. Аммо шундан кейин бирор марта дивиденд тўланмаган.
2009 йилда фуқаро Икромов паркенсон касаллигидан вафот этади. Бироқ, унинг акциялари мавжудлиги оила аъзоларининг эсидан чиқиб кетади. Натижада, нотариус мерос масаласини ҳал қилаётганда мазкур акцияларга эътибор қаратмайди. 2019 йилда марҳум Икромовнинг аёли сандиғидан 272 дона ҳужжатли акцияларни топиб олади.
Марҳумнинг фарзандлари 127-чи Автокорхона акциядорлик жамиятига акцияларни учун мулк ҳуқуқини тан олиш ва барча даврлар учун дивиденд тўлаш тўғрисида мурожаат қилган. Бироқ корхона маъмурият акцияларни мерос қилиб қолдириб бўлмайди ва даъво муддати ўтиб кетган деган важ билан мурожаатни рад этган. Шунингдек, корхона маъмурияти анча олдин ҳужжатли қоғоз акциялар электрон акцияларга алмаштирилганлиги, бугунги кунда ҳужжатли қимматли қоғозлар муомалада бўлмаётганлигини баҳона қилишади.
Саволлар:
Акцияга қимматли қоғоз сифатида баҳо беринг.
Акцияларнинг фуқаролик ҳуқуқи объекти сифатида фуқаролик муомаласини ёритинг.
Акциядорнинг ҳуқуқларини тушунтириб беринг.
Ушбу ҳолатда акцияларни мерос қилиб қолдириш имконияти мавжудми?
Акциядорнинг дивидент тўлаш ва акция қиймати тўлаш тўғрисидаги талабларига нисбатан даъво муддати қай тарзда қўлланилади?
Ушбу ҳолатда марҳум оила аъзолари акцияларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни қаердан олади?
Aksiya — o‘z egasining aksiyadorlik jamiyati foydasining bir qismini dividendlar tarzida olishga, aksiyadorlik jamiyatini boshqarishda ishtirok etishga va u tugatilganidan keyin qoladigan mol-mulkning bir qismiga bo‘lgan huquqini tasdiqlovchi, amal qilish muddati belgilanmagan, egasining nomi yozilgan emissiyaviy qimmatli qog‘oz
Лекин акция фақатгина мулкий ҳуқуқларни ўзида акс эттириб қолмасдан, у бундан ташқари, ўзида номулкий ҳуқуқни, яъни ташкилотни бошқаришда овоз бериш ҳуқуқини (корпоратив ҳуқуқни) ҳам ўзида мужассамлаштириши лозим;
Акциялар ҳужжатсиз шаклда чиқарилади. Акциялар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.
Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси - акциядор деб эътироф этилади.
Оддий акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Акция эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилганда, акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради. Чиқариладиган акцияларнинг турлари, уларни жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ жамият уставида белгиланади.
Акцияларнинг номинал қиймати юз сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.
Акция бўлинмасдир. Эмитент ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга топширишга ҳақли эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |