Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллик
таваллуд санаси
ни кенг нишонланади. Давлат раҳбари: “Биз
жадидчилик
ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз
керак.
Бу маънавий хазинани қанча кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни
ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топамиз. Бу бебаҳо
бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги
тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади” – деб , таъкидлаб ўтдилар.
Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, эзгу фазилат ва
интилишлар халқимизнинг қон-қони ва суяк-суягига сингиб кетган. Унинг
табиатига хос бўлган юксак маънавият неча асрларки бизни не-не бало-
қазолардан, тўфон ва бўронлардан соғ-омон асраб келмоқда. Ҳар қандай
босқин ва истилоларга қарамасдан, ҳар қандай оғир ва мураккаб шароитда
ҳам ота-боболаримиз ўзлигини йўқотмасдан, маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-
ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комиллик сари интилиб яшагани бугун ҳам
барчамизга ибрат бўлиб, куч-қувват бағишлаб келмоқда.
Маълумки, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи,
маънавий қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб қолмайди. Уларнинг
вужудга келиши ва ривожланишида аниқ тарихий, табиий ва ижтимоий
омиллар асос бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз. Масалан, Шарқ оламида,
жумладан, ўзимизнинг Ўрта Осиё шароитида жамоа бўлиб яшаш туйғуси
ғоят муҳим аҳамият касб этади ва одамларни бир-бирига яқинлаштиришга,
бир-бирини қўллаб-қувватлаб ҳаёт кечиришга замин туғдиради. Шу маънода,
халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган бўлсак,
бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар давомида шаклланган, нафақат
ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён
бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни кўрамиз.
Мисол учун, тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳршафқат,
қадр- қиммат деган, бир-бирини чуқур маъно-мазмун билан бойитадиган ва
46
46
тўлдирадиган ибораларни олайлик. Қанчалик ғалати туюлмасин, бу
ибораларни бошқа тилларга айнан таржима қилишнинг ўзи мушкул бир
муаммо.
Шуни айтиш лозимки, бу тушунчалар кимдир шунчаки ўйлаб топган
ширин калом, қулоққа хуш ёқадиган сўзлар эмас. Бундай тушунчалар асрлар
мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи
сифатида вужудга келган, онгу шууримиздан чуқур жой олган буюк
қадриятларнинг амалий ифодасидир. Масалан, эзгу одатимизга айланиб
кетган меҳр-оқибат тушунчасини оладиган бўлсак, унинг жуда теран
тарихий, миллий, диний илдизлари борлигини кўриш мумкин. Бу аввало
инсоннинг инсон билан, қўшнининг қўшни билан, қариндошнинг қариндош,
оиланинг оила билан, энг муҳими, шахснинг жамият билан уйғун бўлиб
яшашини, етим-есир, бева-бечора ва ногиронларга, мусофирларга саховат
кўрсатиш, сидқидилдан, беғараз ёрдам беришни англатади ва бундай
хусусият халқимизнинг маънавий оламига сингиб кетганини ҳеч ким инкор
эта олмайди.
Шарқ халқлари ва юртимиз аҳлига мансуб шундай белгиаломатлар
ҳақида гапирганда, уларнинг тарихий-ижтимоий заминига алоҳида эътибор
қаратиш лозим, деб ўйлайман. Тарихдан маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида
аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалари – дарё ва анҳорлар бирида
яшаб келади. Атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати, иқлими ғоят
мураккаб бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг
минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-
бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади.
Чиндан ҳам, бу заминда истиқомат қиладиган одамларнинг тарқоқ
бўлиб яшашга имкони йўқ, табиатнинг ўзи, ҳаётнинг ўзи уларни шу руҳда
тарбиялаган. Турмуш ва тафаккур тарзимизнинг ажралмас қисмига айланиб
кетган мана шундай азалий тушунчалар минтақамизда яшаб ўтган улуғ
алломалар, мутафаккир зотларнинг қолдирган бебаҳо меросида ҳам ўзининг
ёрқин ифодасини топган. Мисол учун, Алишер Навоий бобомиз бўладими,
47
47
Рудакий, Абай, Махтумқули ёки Тўқтағул каби улуғ зотлар бўладими,
уларнинг барчаси ўз ижоди билан нафақат икки дарё оралиғидаги халқларни,
балки бутун башарият фарзандларини доимо меҳр-оқибатли, дўстбиродар
бўлиб яшашга даъват этгани бежиз эмас, албатта.
Ота-боболаримиз неча асрлар мобайнида шу бепоён минтақада қандай
ҳамжиҳат бўлиб, қандай қадриятлар асосида яшаб келган бўлса, бугун ҳам,
таъбир жоиз бўлса, тарих ва ҳаёт гардиши, табиатнинг ўзи бизни – бутун
Ўрта Осиё халқларини айнан ана шундай дўстлик ва ҳамкорлик руҳида ҳаёт
кечиришга даъват этмоқда.
Бир сўз билан айтганда, тарихий воқеликка мана шундай қараш,
жамулжам бўлиб яшаш туйғуси биз учун ҳаёт фалсафасига, яна ҳам
аниқроғи, ҳаёт қоидасига айланиб кетган. Замонавий тилда айтадиган бўлсак,
бу миллий менталитетимизнинг асосини ташкил этадиган, бизни
бошқалардан ажратиб турадиган шундай бир хусусиятки, уни сезмаслик,
англамаслик, кўрмаслик умуман мумкин эмас.
23
Бугунги кунда жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини,
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамият, давлат ва шахснинг
қонуний манфаатларини ҳар қандай кўринишдаги таҳдидлардан ҳимоя
қилиш мамлакатда тинчлик ва осойишталикни, миллатлараро тотувликни
ҳамда
барқарор
тараққиётнинг
асосий
омилларидан
биридир.
«Ўзбекистонимизда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни, фуқаролар ва
миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек сақлаш ва
мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим, ҳал қилувчи вазифамиз бўлиб
қолиши даркор»
24
.
1878–1934 йилларда яшаб, ижод қилган маърифатпарвар олим ва
журналист Абдулла Авлоний Тошкентда «Тараққий», «Шуҳрат», «Осиё» каби
газеталарни чиқариш орқали халқимизга маърифат, ватанпарварлик ва
миллатпарварлик ғояларини тарғиб этган. Шунингдек, Абдулла Авлоний ўз
23
Каримов.И.А. Юксак маьнавият енгилмас куч
.
24
Каримов И.А.
Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин
ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир // Халқ сўзи. – 2012. – 7 дек.
48
48
ҳаётини мактаблар очиш, халқни саводхон қилиш, айниқса ўзбек хотин-
қизларини ўқитиш, ўқитувчи ва зиёли мутахассисларни тайёрлашга
бағишлаган. Мутафаккир: «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё
ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» деб бежизга таъкидламаган.
Абдулла Авлонийнинг фикрича Ватан туйгуси энг инсоний, энг
муьтабар туйғудир. Ватан дарди билан яшамок,, унинг бахтидан кувонмоқ у
билан фахрланмоқ керак. Ватан Онадек муқаддас. Уни кадрлаш, эъзозлаш,
унинг шодлик ва кувончига шерик бўлиш, ғам-хасратини бахам кўриш
фарзанднинг муқаддас бурчидир. Авлоний дейдики: «Хар бир кишининг
тугиғлиб усган шаҳри ва мамлакатини шул кишининг Ватани дейилур. Хар
ким туғилган, усган ерини жонидан ортиқ суяр. Хатто бу Ватан ҳисси
туйгуси хайвонларда дам бор. Агар бир хайвон уз ватанидан юридан айрилса,
ўз еридаги каби роҳдат-роҳат, яшамас. Маишати талх булуб, ҳар вақт
дилининг бир гўшасида уз Ватанининг муҳаббати турар».
Фарзандлар ҳам ҳар хил бўлади. Онанинг бахтига шерик бўлиб,
бахтсизлигида ёлгиз ташлаб кетувчи фарзандлар ҳам топилади. Ватаннинг
ҳам фақат фусункор табиатини, боғ-роғларини хуш курадиган, лекин ташвиш
ва ғамларини уйламайдиган фарзандлари йуқэмас. «Биз, туркистонликлар
дейди Авлоний, Ўз ватанимизни жонимиздан ортик; суйганимиз каби,
араблар Арабистонларини, қумлик, иссик, чўлларини, эскимулар шимол
тарафла- рини, энг совук, қор ва музлик ерларини бошқа ерлардан зиёда
суярлар. Агар суймасалар эди, давоси яхши, тириклик осон ерларга уз
Ватанларини ташлаб ҳижрат килурар эди. Боболаримиз «Киши юртида
султон бўлгунча, ўз юртингда чупон бул, демишлар». Ватанни, у кандай
бўлмасин, севиш керак.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига хизмат қилувчи муҳим маънавий
омил – таълим ва тарбия борасида яна бир ўзбек мутафаккири, ёзувчи, олим ва
жамоат арбоби Садриддин Айний (1878–1954 й.) Бухорода янги усул
мактабларини очиб, улар учун ўқув қўлланмалар, оммани илм-маърифатга
чақирувчи шеър ва ҳикоялардан иборат «Ёшлар тарбияси» дарслигини тузган.
49
49
Илм-у маърифатнинг инсон камолотида тутган ўрнини яхши англаб етган
Садриддин Айний тожик ва ўзбек адабиётининг минг йиллик тарихий тарақ-
қиётида етишиб чиққан 200дан ортиқ шоир, тарихчи, олим ва тазкиранавислар
ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |