Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси мутахассислиги



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/40
Sana04.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#860500
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
Олмуродов

Садриддин 
Айний 
ўз 
маърифатпарварлик 
карашларида
ватанпарварлик, инсонпарварлик, халкпарварлик гояларини олға суради. 
Унинг фикрича, тарбиянинг асосий мақсади болани Ватанга, хаққда 
садоқатли килиб камол топтиришдир. У ижодий ва маърифий 
фаолиятларида, укиш китобларида бу гояни болалар онгига сингдиришга 
харакат килди. Айний халкдинг акд-заковатини, куч-кудратини ўзаро 
дўстлигида, мехр-окдбатида кўрди, болаларда халққа хос бу фазилатларни 
таркиб топтиришга даъват этди. 
Ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат (1886–1938 й.) «Ёш 
бухороликлар» ҳаракатининг мафкурачиси ва ғоявий раҳбарларидан бири 
сифатида, сўнгра «Чиғатой гурунги» маърифий-адабий уюшмасининг раҳбари 
сифатида ёш зиёлилар авлодини миллатпарварлик ва ватанпарварлик руҳида 
тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшади. Фитрат ўзининг асарларида ўз даврининг 
салбий иллатларини очиб ташлашга ҳаракат қилади. Хусусан, унинг 
«Мунозара», «Сайёҳи ҳинди» асарларида ўша даврнинг долзарб 
муаммоларидан бири бўлган диний фанатизмни танқид остига олади ва унга 
қарши курашади. 
Шуни таькидлаб ўтиш ўринлики, Абдулхамид Сулаймон ўғли Чўлпон 
илк ижодидан бошлаб жадидчилик ғояларининг фаол тарғиботчиси сифатида 
миллатнинг фожеий ахволи илдизларини жохилликда, фарзандларини 
маърифатли қилмасликда кўради ва ўз адабий, маърифий фаолиятида 
маърифатпарварлик, инсонпарварлик гояларини намоён этади. Унинг 
ғоялари, жумладан «Ўзбегим», «Виждон эрки», «Кўнгил», «Халк» ва бошқа 
шеърларида ифодаланган. 
Абдулхамид Чўлпоннинг асарларида ифодаланган инсонпарварлик, 
ватанпарварлик хакидаги фикрлар ўз даври таълим - тарбиясида алохида 


50 
50 
ахамият касб этди, ёшлар маърифий онги ривожига кучли таъсир курсатди, 
ёшларнинг утмиш алломаларнинг хаёт йуллари, олға сурган гояларини 
англаб олишларига ёрдам берди. Чўлпон асарларида ифодаланган маърифий 
фикрлар хозирги ёшларни баркамол килиб етиштиришга хам хизмат 
килмокда, миллий педагогика тарихига муносиб хисса булиб кушилди. 
Фитратнинг «Темур сағанаси» пьесасида истиқлол учун кураш ғояси ўз 
бадиий ифодасини топган. Бунда у ўтмишга назар солиш орқали 
большевикларнинг Туркистонда олиб борган ғайримиллий сиёсатига фаол 
муносабат билдириб, зулм ва зўравонликка асосланган ўша давр тузумини 
кескин қоралайди. 
XX аср ўзбек адабиётининг юксак намояндаси, ўзбек романчилигининг 
асосчиси Абдулла Қодирий (1894–1938 й.) мамлакатимиз тараққийпарвар 
зиёлилари сафида туриб она юрти, миллат тақдири устида астойдил қайғурган 
ва нажот йўлини излаган маърифатпарварлардан бири эди. У ўзи яшаган 
йиллардаги ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида 
ўзининг бир қатор асарларида, хусусан «Бахтсиз куёв», «Жувонбоз», 
«Улоқда», «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» кабиларда миллатпарварлик, 
маърифатпарварлик ва жадидчилик ғояларини илгари суриш билан бир 
қаторда жамиятдаги мавжуд иллатларни, жиноятчиликка олиб келадиган 
сабаб ва шароитларни қоралаган. 
Абдулла Кодирийнинг фикрича, адолат фақат давлат сиёсатида эмас, 
балки оила мухитида дам барқарор бўлиши керак. Шундагина юртда ҳам, 
оилада 
ҳам 
тинчлик, 
осойишталик, 
ахиллик 
мустахкамланади, 
баркарорлашади. Адиб адолатни ахлоқий бойлик хисоблайди. 
Абдулла Кдцирий уз педагогик карашларида инсонийликни, ҳақиқий 
севги-мудаббатни инсон камолоти, ахлодий покликнинг асосий омили 
ҳисоблайди. Унинг уқтиришича, инсонийлик вафодорлик, шарм-ҳаёлик, 
номус-орлик, 
саъй-гайратлилик, 
тавозелилик, 
мехр-окибатлилик, 
самимийлик инсоннинг ахлокдй зийнатидир. 
Моҳир ёзувчи, ҳикоянавис Абдулла Қаҳҳор (1907–1968 й.) асарларида 


51 
51 
ҳам ўз даврининг салбий иллатлари, хусусан ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ҳақидаги муайян ғояларни кўриш мумкин. У «Бошсиз одам» 
ҳикояси, «Сароб» романи, «Синчалак» каби қиссалари орқали ўша даврдаги 
иллатлар устидан кулган бўлса, «Тобутдан товуш» комедиясида эса ўзига хос 
нозик туйғу билан жамиятдан порахўрликдек даҳшатли иллатни таг-томири 
билан йўқотиш истагида айрим кўринишларни саҳнага олиб чиқди. 
Юқоридаги номлари келтирилган ва бошқа мутафаккирларимиз 
томонидан жиноятчилик, унинг ижтимоий хавфи, сабаб ва шароитлари, уни 
содир этган шахсларга хос салбий хусусиятлар шаклланишининг таълим-
тарбия билан бевосита боғлиқлиги, инсон ахлоқ-одобини, комил инсон 
фазилатларини фарзандларда камол топтириш жиноятларнинг олдини 
олишнинг энг инсонпарвар ва самарали йўли эканлиги ҳақидаги фикр-
мулоҳазалари, ғоялари, таълимотлари бугунги кунда ҳам муҳим илмий-
амалий аҳамиятга эга бўлиб, тадқиқотчилардан бу соҳада чуқур илмий 
изланишларлар олиб боришни тақозо этади. Чунки бу таълимотлар Совет 
давлатининг жиноятга оид сиёсатига, умуман жиноятчилик ва унинг 
сабабларига оид таълимотига тамоман зид келар эди. Совет давлатининг 
жиноят сиёсатига кўра: 
– жамиятдаги салбий воқеликлар, жараёнларнинг сабаби фақат синфий 
нуқтаи назардан таҳлил қилинган, барча нохушликлар феодализм ва 
капитализмнинг сарқити, ўтмишдан қолган аянчли мерос деб қаралган; 
– жиноятчилик ҳар бир давлатга хос бўлган ижтимоий воқеликдир, 
деган қонуният инкор этилган; 
– социализмдек “ривожланган жамият”да жиноятнинг қандай 
сабаблари бўлиши мумкин ва жиноятчи шахси “янги жамият кишиси” 
тимсолига зид деб топилган бир пайтда жиноятчилик сабаблари ва унинг 
содир этилишига шарт-шароит яратувчи муҳитнинг мавжудлигини эътироф 
этиш, «янги жамиятга» нисбатан туҳмат деб тушунилган; 
– социализм шароитида ижтимоий муносабатлар мукаммаллашиб
ривожланиб боради, шунга мувофиқ равишда инсонлар баркамол бўлиб 


52 
52 
бораверади, жиноятчилик эса борган сари камайиб боради ва коммунизмга 
ўтилиши билан жиноятчилик ҳам бўлмайди, деган назария илгари сурилган; 
– мамлакатда эксплуатация, муҳтожлик ва қашшоқликнинг йўқ 
бўлиши билан жиноятчиликнинг ижтимоий асослари ўз-ўзидан йўқ бўлади. 
Бундай шароитда мамлакатда жиноятчиликнинг борган сари камайиб 
бориши ва жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасининг камайиб бориш 
тенденцияси юз беради, деб ҳисобланган. Шу боис, собиқ иттифоқ 
давлатининг дастлабки йилларида салбий воқеликларнинг, жумладан 
жиноятчиликнинг сабабларини таҳлил қилиш билан махсус институтлар 
шуғулланган бўлса-да, ХХ аср 30-йилларининг ўрталарида улар ёпиб 
ташланди. Қарйиб чорак аср давомида бундай ҳолларнинг сабабларини 
текшириш тақиқлаб қўйилди. Криминология фанини ривожлантириш ва бу 
соҳада жиддий тадқиқот ишларини олиб бориш ўрнига декларатив чораларга 
зўр берилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, унинг сабаблари
жиноятчиликка қарши кураш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни 
ташкил этиш кабилар сиёсат нуқтаи назаридан фақат сиёсатчилар хоҳлаган 
тарзда талқин этилди. Оқибатда бу даврда жиноятчиликнинг сабаблари 
сунъий равишда ниқобланди, бу эса унинг сурункали ривожланишига олиб 
келди. Натижада, собиқ иттифоқда жиноятчиликка қарши курашда 
иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий чораларни ривожлантириш 
ўрнига қонунларни ўзгартиришга, жазоларни кучайтиришга кўпроқ аҳамият 
берилди. Жумладан 1960–1990 йиллар мобайнида жиноятчиликка қарши 
кураш ва жиноий жавобгарликни кучайтириш масалалари бўйича 15 дан 
ортиқ қарор қабул қилинган, жиноят қонунига эса 350 дан ортиқ қўшимча ва 
ўзгартиришлар киритилган. Аммо бу билан жиноятчиликнинг ўсишини 
тўхтатишга муваффақ бўлинмади. Аксинча, собиқ Иттифоқ давлатида 
жиноятчиликнинг ўсиш тезлиги жаҳондаги энг кўп содир этиладиган 
давлатлардан ҳам тезроқ эди. Масалан, собиқ Иттифоқ давлатида 1957–1991 
йиллар (34 йил) ичида жиноятчиликнинг ўртача ўсиш кўрсаткичи 4,8 %ни, 
аҳолининг ўсиш кўрсаткичи эса 1,1 %ни ташкил қилган, яъни 


53 
53 
жиноятчиликнинг ўсиши аҳолининг ўсишига нисбатан 4,3 марта кўпроқ юз 
берган
25
. Шундай қилиб, собиқ Иттифоқда олиб борилган жиноятчиликка 
қарши кураш сиёсати ўзини оқламади. Жиноятчиликнинг сунъий тарзда йўқ 
бўлиб бораётганлигини таъкидлаш, умуман, жиноятчиликнинг таг-томири 
билан тугатишга бўлган уринишлар оддий бир сароб эканлигини ҳаётнинг 
ўзи кўрсатди. Натижада жиноятчиликни илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш 
бўйича тадқиқотларни қайтадан жонлантириш зарурати юзага келди. Шу 
боис, ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб криминология фан сифатида жадал 
ривожлана бошлади: 
– 1963 йилда собиқ Иттифоқ Бош прокуратураси ҳузурида 
жиноятчилик сабабларини ўрганиш ва унинг олдини олиш чораларини 
ишлаб чиқишга масъул бўлган ихтисослашган илмий тадқиқот институти 
ташкил этилди; 
– 1963/1964 ўқув йилидан Москва давлат университетининг юридик 
факультетида криминология ўқув предмети сифатида ўқитила бошланди; 
– 1964/1965 ўқув йилидан бошлаб собиқ Иттифоқ ҳудудидаги юридик 
олий ўқув юртлари ўқув режасига криминология ўқув предмети сифатида 
киритилди. Криминология дастлаб олий ўқув юртлари дастурларида ўқув 
предмети сифатида таъсис этилган бўлса-да, вақт ўтиши билан алоҳида фан 
даражасига кўтарилди. 
Собиқ Иттифоқ даврида бу фаннинг номланиши ва мазмуни борасида 
бир қатор ёндашувлар мавжуд бўлганлигини кўриш мумкин. Ўз вақтида 
(1974 йилда) ушбу предмет ўқув курси сифатида “Криминология ва ички 
ишлар органларининг профилактика фаолиятини бошқариш” деб номланган 
бўлса, 1975/1976 йиллардан бошлаб “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни 
ташкил этиш” деб номланди. 
1978/1979 ўқув йилидан бошлаб, ушбу ўқув предметининг 
номланишига аниқлик киритиш мақсадида, у “Ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш” деб номланди. Шу билан бирга, унинг таркибида 
25
Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. – Т., 2001. – Б. 30–31. 


54 
54 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда бошқарувни ташкил этиш масаласи 
мазмунан сақланиб қолинди. Ҳозирда айнан шу ўқув предмети 
“Криминология ва ижтимоий профилактика” деб номланмоқда.
Бир қатор давлатларда, хусусан, Россия Федерацияси Ички ишлар 
вазирлигидаги тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида 
“Криминология» ва “ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” ўқув курслари 
сақланиб қолган. 
XX асрнинг бошларида Ўзбекистонлик жадидчилик ҳаракати 
намояндаларининг асарларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик таълимотлари 
яратилди. Жумладан, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абулла 
Қодирий, Махмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашитхонов, Абдулла 
Авлоний каби жадидчилар ўзларининг кўплаб асарларида фикр ва ғояларини 
илгари сурдилар. Уларнинг ғояларида озодлик, ҳуррият ва миллийлик катта 
ўринни эгаллаган. Шу даврда яратилган Махмудхўжа Беҳбудийнинг 
“Падаркуш” асари фарзанднинг тарбиясидаги камчиликлар, вояга 
етмаганларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши ва аксинча бўлса 
падаркуш каби жиноятчи болалар пайдо бўлишини очиб берди. Собиқ 
Иттифоқ даврида криминолог олимларнинг жиноятчилик ва уни олдини 
олиш ҳақидаги илмий асарларида фикр ва қарашлар ёритиб берилди
26
.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумижт имоий ва кримино-
логик йўналишлари ҳақидаги ғоя XX асрнинг 20-йилларида ривожлана 
бошлаб афсуски, 30-йилларда

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish