Академияси ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси мутахассислиги


Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/40
Sana04.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#860500
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
Олмуродов

Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган 
миллатнинг келажаги йўқ. 
Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз 
исботини топган.
Маълумки, биз бошимиздан кечирган собиқ мустабид тузум даврида 
миллий маънавиятни ривожлантиришга мутлақо йўл қўйилмаган. Аксинча, 
халқимизнинг табиати, яшаш тарзига ёт бўлган коммунистик мафкурани ҳар 
қандай йўллар ва зўравонлик билан жорий этишга ҳаракат қилинган. Шунинг 
учун ҳам истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бу соҳадаги аҳволни тубдан 
ўзгартириш юртимизда энг долзарб ва ҳал қилувчи вазифалардан бирига 
айланди.
Шу ўринда биз бу ўта муҳим масалага қандай эътибор берганимиз ва 
уни босқичма-босқич ҳал қилиб келаётганимиз ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз, 
деб ўйлайман. Жумладан, 1994 йили 22 сентябрда парламент минбаридан 


40 
40 
яқин тарихимизда бошимиздан кечирган воқеалар, яъни, миллатимизнинг 
қадр- қиммати, шаъни ва номуси поймол қилингани, кўҳна тарихимиз ва 
муқаддас қадриятларимиз топталгани ҳақида қуйидаги дардлиизтиробли 
фикрлар билдирилган ва баъзи бир ғоят қийин, аммо табиий саволлар ўртага 
ташланган эди:
«–Ўзингиз 
ўйлаб 
кўринглар, 
азиз 
дўстлар, 
мустабид 
тузум, 
мустамлакачилик даврида биз ким эдик?

Тақдиримиз, эркимиз кимларнинг қўлида эди?

Каъба деб қаерга сиғинар эдик? Ҳар тонг «Ассалом!..» деган мадҳия 
оҳанглари остида кимларга қуллуқ қилиб уйғонардик?

Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди? Имом Бухорий, Имом Термизий, 
Хожа Баҳоуддин Нақшбандларнинг муқаддас хокларига эътибор бормиди? 
Амир Темур, Бобур Мирзо ва бошқа улуғ бобокалонларимизнинг буюк 
номлари қайси тупроқларда қоришиб ётган эди?

Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз қандай 
тушунчаларга алмаштирилган эди?

Хўш, ўзимиз-чи? Ўзимиз ўзлигимизни билармидик? Қандай мўътабар 
замин, улуғ аждодларимизнинг ўлмас мерослари билан озиқланган элнинг 
фарзандлари эканимизни англармидик?

Айтинглар, ўша кезлари Ўзбекистонни дунёда биров билармиди? Биров 
биз билан ҳисоблашармиди?

Юртимиз қандай ва қанча беқиёс бойликлар хазинаси эканидан қай 
биримиз хабардор эдик?

Гўё миллий ифтихор бўлмиш пахта, ҳақиқатда миллий ғурур ўрнига 
бўйинтуруқ бўлиб, халқимизни ялангоёқ қилишдан, бошимизга азоб-уқубат, 
таъна-маломатдан бошқа нима келтирарди?»
Дарҳақиқат, яқин тарихда халқимиз ўз бошидан кечирган бундай азоб- 
уқубатларни, тақдиримиз жар ёқасида турган машъум кунларни унутишга 
бизнинг асло ҳаққимиз йўқ.


41 
41 
Туркистон ўлкасида Россия салтанати фуқаролари нуфузининг тобора 
ўсиб бориши уларнинг манфаатлари билан боғлиқ ишларни кўрадиган суд 
идораларида айрим ўзгаришлар киритишни тақазо этган. Жумладан, айрим 
туманларда судда иш кўриш ва тергов ишларини бир кишига юклатиш 
мақсадга мувофиқ эмас деб топилиб, бу ишлар алоҳида-алоҳида шахсларга 
юклатилганди. Айрим уездларда (масалан, Вернийда ҳозирги Олмаотада) рус 
фуқаролари ишини кўрадиган судьялар сони кўпайтирилган. 
Туркистон ўлкасида савдо-сотиқнинг ривожланиши билан боғлиқ 
ҳолда тузилган шартномаларни нотариал гувоҳлантириш, эҳтиёжини ҳисобга 
олиб, генерал-губернатор Кауфманнинг 1880 йил 1 майдан эътиборан, 
«Нотариал қисм ҳақидаги» Низоми кучга кирди. «Низом»га биноан, Тошкент 
ва Верний шаҳарларида нотариал идоралар ташкил этилган. Бошқа 
шаҳарларда эса нотариуслик вазифаси туман судьяларига катта нотариуслик 
вазифаси эса, вилоят бошқармалари суд бўлими бошлиқлари зиммасига 
юклатилган. 
Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, Туркистон ўлкасини вилоятларини 
бошқаришда, чиқарилган қоидаларда уларда суд ва полиция ҳокимиятини, 
амалга оширишда ягона тартибнинг йўқлиги, сезилиб турарди. Бунинг 
сабаби ўлканинг турли минтақаларида ҳокимиятни амалга ошириш турли 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланганлиги эди. Сирдарё ва Еттисув 
вилоятларидаги бошқарув ҳақидаги 1867 йилдаги «Низом» лойиҳаси, 
Зарафшон округи генерал губернатор Кауфман томонидан 1868 йилда 
тасдиқланган «Вақтинчалик низом» Фарғона вилояти 1873 йилда Кауфман 
томонидан таклиф этилган «Низом» лойиҳаси, Амударё бўлими 1874 йилда 
Туркистон генерал губернатори тасдиқлаган «Муваққат» қоидаларга биноан 
бошқариларди. 
Туркистон ўлкасида чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатини 
амалга оширишга бевосита алоқадор бўлмаган маҳаллий аҳоли ўртасидаги 
мулкдан фойдаланиш, унга эгалик қилиш, уни тасарруф қилиш, олиш-сотиш, 
ижарага бериш, ҳадя этиш, оила ва никоҳ, васийлик ва ҳомийлик, мерос, 


42 
42 
мажбуриятлар ва ҳамкорлик билан боғлиқ муносабатларини шариат ва одат 
қоидаларига кўра тартибга киритишга ижозат берилди. 
Юқорида таькидланганидек, Чор Рассияси ҳукмронлиги даврида ўлка 
ҳуқуқ тизимида хам бир қатор жиддий ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлди. 
Қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жорий қилинди. Улардан
1) «Туркистон вилоятини бошқариш ҳақида»ги муваққат Низом (6 
август 1865 й),
2) «Еттисув ва Сирдарё вилоятларидаги бошқарув ҳақидаги Низом» 
лойиҳаси (1867 й),
3) Зарафшон округини бошқариш ҳақидаги «Муваққат Низом» (1968 
й),
4) «Фарғона вилоятини бошқариш ҳақидаги» «Низом» лойиҳаси (1873 
й)
5) «Амударё бўлимини бошқариш ҳақидаги «Муваққат қоидалар» 
(1873 й)
6) «Туркистон ўлкасини» бошқариш хақидаги Низом (12 июн 1868 й)
7) 
«Туркистон ўлкасининг қишлоқ мансабдор шахсларининг 
ҳуқуқлари, бурчлари ва ваколат доиралари ҳақидаги» йўриқнома (17 сентябр 
1888 й),
8) «Жиноятларни аниқлаш ва уларни содир қилганларни қидириб 
топиш 
бўйича, 
Туркистон 
генерал-губернатор-лигининг 
полиция 
хизматларига йўриқнома» (1892 й.)
1865 йил октябрда тасдиқланган «қоидалар» асосий ҳуқуқ манбалари 
бўлиб хизмат қилди. 
Бу каби қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда айнан 
ҳуқуқбузарлик тушунчаси ҳақида гап кетмаса ҳам, унинг асосий мақсади ва 
мазмуни жамият аъзоларини ҳуқуқбузарликдан тийилишга ундаган. Бу эса 
бевосита ушбу норматив- ҳужжатларни ҳуқуқбузарликлар профилактикасига 
оид қонун ҳужжатлари яратишга асос сифатида қарашга ундайди. 


43 
43 
Тарих ғилдирагининг айланиши билан, авваламбор, юрт ҳукмдорлари 
ва амалдорлари халқнинг тақдири ва келажаги ҳақида қайғуриш ўрнига, ўз 
шахсий манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйиб, жаҳолат ва ғафлатга 
берилиб кетиши оқибатида биз бугун яшаётган минтақа умумбашарий 
тараққиёт жараёнларидан узилиб, ривожланишдан кескин орқада қолиб 
кетди.
Ўзаро низо ва адоватларнинг кучайиши, фақат ўз қобиғига, умрини 
ўтаб бўлган ақидаларга ўралашиб яшаш натижасида бир вақтлар буюк 
маданият ва тараққиёт даврларини бошидан кечирган эл-юртимизнинг бу 
пайтга келиб қандай оғир аҳволга тушиб қолганини ўзимизга тасаввур 
қиладиган бўлсак, ўйлайманки, кўп нарса ўз-ўзидан аён бўлади.
Бу ҳаётнинг шафқатсиз бир қонунияти бор. Яъни, тарихнинг мураккаб 
ва ҳал қилувчи бурилиш палласида ҳар қандай миллат ва элат ўз аҳиллиги ва 
бирдамлигини сақлаб, ўз миллий манфаатлари йўлида қатъият билан турмаса, 
масъулият ва ҳушёрлигини йўқотадиган бўлса, охир-оқибатда ўзининг энг 
катта, тенгсиз бойлиги бўлмиш мустақиллиги ва озодлигидан жудо бўлиши 
шубҳасиз.
Минг афсуски, ана шундай машъум қисмат Туркистон халқларини ҳам 
четлаб ўтмади: XIX асрдаги чоризм истилоси кўпгина сабаблар билан бир 
қаторда авваламбор ўша пайтда мавжуд бўлган сиёсий бошбошдоқлик, 
ҳукмрон кучларнинг узоқни кўролмаслиги, маънавий заифлиги оқибатида 
рўй берганини тарихий мисоллар исботлаб турибди. Бу аччиқ ҳақиқат 
барчамизга, айниқса, бугун ҳаётга катта умид ва ишонч билан кириб 
келаётган ёшларимизга доимо сабоқ бўлиши лозим.
Шу нуқтаи назардан қараганда, биз ўз тарихимизни холисона ва 
ҳаққоний баҳолаб, маънавий меросимизни бойитиш ва ривожлантиришга ўз 
ҳиссамизни қўшишимиз, шу асосда бугунги жаҳон илму фани ва 
маданиятининг юксак чўққиларини эгаллашдек буюк вазифага ҳар 
томонлама муносиб ва қодир бўлишимиз даркор.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish