97
Бу ҳолат болалар жамоаларига этарли даражада иштирок этмаганларида
кўпроқ учрайди.
3. Ўқитувчи билан ўқувчи муносабатларида юзага келадиган
қийинчиликлар.
4. Боланинг оилавий шароити ўзгариши билан боғлиқ бўлган
қийинчиликлар.
Бу қийинчиликлар бола ривожланишнинг янги ижтимоий шароитларида
аста - секин ўз ифодасини топади. Психологлар мактабдан психоген бузилиш
болалар синфда ўқишдаги қийинчиликларнинг асосий хусусиятларидан бири
деб кўрсатадилар.
Ўқитувчи болаларда учрайдиган ҳар қандай қийинчиликни унинг
ўзлаштириши билан боғлайди. Бунда болани баҳолаш одатдагидек ўзига хос
шаклда бўлади, аълочи, демак, яхши ўқувчи, паст баҳо олса – ѐмон ўқувчи.
Масалан, мактабда ѐмон ўзлаштирган ўқувчининг ота-онаси чақиртирилади,
ғазабланган ўқитувчи уларга ўз фарзандларига ѐмон қараѐтганликларини, ѐмон
тарбия бераѐтганликларини улар билан кам шуғулланаѐтганликларини айтиб
нолийди. Яна ҳам ачинарлиси ўқитувчи синф олдида юқори
овоз билан
болани сўкади ва камситади.
Кўпчилик, хаттоки энг тажрибали ўқитувчилар ҳам ўзлаштирмаслиги
сабабини ўқувчининг дангасалиги, ношудлиги, тарбиясизлиги билан баҳолашга
уринадилар. Ўқитувчи ўзлаштирмасликнинг ҳақиқий сабаблари тўғрисида
камдан кам ўйлайди ва табиийки, уни бартараф қилишнинг ўзига хос чора
тадбирларини излайди.
Шунинг учун қуйида мактаб психологининг бошланғич синф
ўқувчилари билан амалга ошириш мумкин бўлган психологик тузатиш
ишларининнг айрим жиҳатларини кўриб чиқамиз. Мисол тариқасида
Э.Л.Яковлеванинг томонидан таклиф этилган тузатиш дастурини ҳавола
қиламиз. Ёзилган сўзларни таҳлил қилиш, улардаги ҳарфларни кўриш учун
болаларга диққат қилиш ўйинлари таклиф қилинади. Бу ўйин асосида синаш,
тузатиш тести ѐтади. Бунинг учун катта шрифт ҳарфларида босилган эски
эртак китоблари олинади. Болаларга 5 минут давомида учраган а ҳарфини
чизиш таклиф этилади. Бунда бола 4 ва ундан ортиқ а харфини қолдирса
ютказадилар, агар кам қолдирса ютадилар, деган шарт қўйилади. Ютганлар
рағбатлантирилади.
Ўйинни ҳар куни ўйнаган маъқул, ютуқлар
натижаси эса, бир ҳафтада
бир марта эълон қилинади ва ғолиб такдирланади. Топшириқни бир-бирига
қўшни болаларнинг ўзлари текширадилар. Чунки бу ѐшдаги болалар ўз
ишларидан кўра ўзгалар ишига жуда қизиқадилар. Шунга кўра улар сезмай
қолдирган хатоларга кўра уларнинг бир неча минут давомида диққат
98
эътиборларини тўплаган ҳолатлари жуда аҳамиятлидир. Натижалар таҳлили
шуни кўрсатадики, 4 ҳафтадан сўнг ўқитувчининг "Диққат-еътиборли бўл"
деган шиори болаларда диққатнинг тўпланишига хизмат қилади. Ўйин билан
бир вақтда болада она тили дарслигидан ўқиш кўрсатмаси берилади. Бу усул
билан сўз қандай ѐзилади ва қандай ўқилиши ҳақида қиѐсий
тушунчага эга
бўлади.
Маълумки, ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи, диққатни
ривожланишига доир машғулотлар ўқувчиларни диққат-еътиборли бўлишга,
билимларни мустаҳкамлашга ва барча топшириқларни бажаришга ўргатади. У
машғулотлар қуйидагилар: "Айланалар", "Квадратлар" , "Учбурчаклар" ўйини,
"Муаммони излашда зийраклик" ва ҳоказолар.
Масалан, ―Айланалар‖ машғулоти. Машғулот мақсади: ўқувчиларда
ижодий тафаккурнинг тезлиги, ўзгарувчанлиги ва ўзига хослигини
шакллантиришдир. Ўқувчиларга қўйиладиган талаб, яъни бериладиган
топшириқ қуйидагича: қўлингиздаги қоғознинг юқори қисмига исми –
шарифингиз, синфингизни ѐзинг. Сизнинг вазифангиз қоғозга айланалар чизиб,
уларнинг ичига иложи борича кўпроқ расмлар тасвирлашдан иборат.
Бунда
чизган расмингизнинг тагига номини ѐзиб қўйинг. Ўқувчилар топшириқ билан
таништирилгандан сўнг, машғулотни олиб борувчи доскада бир иккита
айланани чизиб, уларни ичига расм чизади ва тагида номини ѐзиб
кўрсатадилар. Масалан: олма, соат, машина. Сўнгра болалар топшириқни
бажаришга киришадилар ва олинган натижалар қайта ишланади.
Психогимнастика 1979 йилда чех олими Ган Юнов томонидан
аниқланган, яъни ишлаб чиқилган. Асосан унинг методикасида психогимнастик
машқларга пантомимика, гуруҳ ўйинлари ва рақс киритилган.
Психогимнастик машқлар гуруҳ ѐки якка тартибда ўтказилади.
Психогимнастика 3 йўналишда амалга оширилади:
Релаксатсия – инсондаги руҳий зўриқишни энгиллатиш, қайта тиклаш.
Ишчанликни ошириш – фаолиятга киришишда руҳан қўллаб-қувватлаш,
жисмоний фаолликни ошириш, энергиядаги мувозанатни сақлаш учун
қўлланади.
Ҳиссиѐтни бошқариш – инсонни эмотсионал ҳолатларини яхшилаш,
ўзгаларни тўғри қабул қилиш, эмотсионал ҳолатни тўғри намоѐн этиш кўзда
тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: