Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Кичик 
мактаб 
ѐшида 
психологик 
коррекциянинг 
асосий 
вазифалари ва уларни амалга ошириш шакллари. 
Биринчи марта мактабга 
қадам қўядиган биринчи синф ўқувчиларининг мактаб талабларига, 
шароитларига мослашиши учун маълум вақт керак бўлади. Амалда мослашиш 
вақти ҳамма болаларда ҳам бир хилда самарали ўтмаслиги мумкин. Боланинг 
мактабда мослашишдаги қийинчиликлар фақат ота-оналар билан эмас, балки 
ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бераѐтган характеристикаларида ҳам қайд 
этилмоқда. Масалан, ота-оналар боланинг мактабга бориши, уй вазифасини 
бажаришни хоҳламаѐтганини, жуда асабий бўлиб қолганини айтишса, 
ўқитувчилар бу болаларнинг дарсда 
диққатсизлиги, тартибсизлиги, 
тенгдошлари билан тез-тез айтишиб қолишларига эътибор беришмоқда. Бундай 
болаларда асабий руҳий бузилиш, психик ривожланишда орқада қолиш 
вужудга келади. Болалар мактабда ўқишга қанчалик тайѐр бўлмасалар, 
мактабда мослашиш даври шунчалик қийин ва узоқ ўтади. Психологлар 
боланинг мактабда ўқишга тайѐр деганларида унинг жисмоний, психологик ва 
шахсий тайѐргарлигини назарда тутадилар. Ўқишнинг дастлабки ойларида 
мактаб психологининг биринчи синф ўқувчилари билан олиб борадиган асосий 
ишлари қуйидагилардан иборат:
 
а) мактабга мослашишга қийналаѐтган болаларни аниқлаш; 
б) бу болаларга психологик ѐрдам кўрсатиш. 
Бу вазифани бажариш учун болани мактабга мослашишдаги 
қийинчилик кўрсаткичларини аниқлаш лозим. Кўрсаткичлар қуйидагича 
бўлиши мумкин: 
1) Ўқув материалини ўзлаштиришда; 
2) Ўқитувчи талабларини бажаришда қийналиш, ўқув вазифаларини 
бажаришда ихтиѐрийлик хусусиятлари, ҳаракат активлигининг ўзгариши ,
боланинг эмоционал хусусиятлари, ўқишга, мактаб ҳаѐтига қизиқишлари,
ўқитувчи 
ва 
тенгдошлари 
билан 
мулоқотга 
уринишларидаги 
қийинчиликларидир.
Болани ҳар томонлама психологик текшириб, кейин у билан олиб 
бориладиган тузатиш ишларини кўрсатиш мумкин. Психолог тузатиш 
методларини режалаштираѐтганда болани мактабга мослашишга ижобий 
таъсир этадиган омилларни, яъни ўқувчини ўзини тўғри баҳолаши, оилада
тўғри тарбияланиши, оиладаги келишмовчиликларнинг бартараф этилиши, 
тенгдошлар орасида болани ҳурмат қозонишини ҳисобга олиш лозим. Мактаб 
психологининг паст ўзлаштирувчи бошлангич синф ўқувичилари билан олиб
борадиган ишлари унинг фаолиятидаги амалий йўналишини ташкил этади.
Психолог бундай ўқувчилар билан олиб борадиган ишнинг асосий 
йўналишлари ҳақида гапиришдан олдин ўзлаштира олмаслик сабабларини 


87 
кўриб чиқамиз. Мактабгача ѐш давридан мактаб ѐши даврига ўтиш анча қийин 
кечадиган даврдир. Одатда мактабга бориш билан боғлиқ бўлган 
қийинчиликлар ва муаммолар қуйидагилардан иборат: 
1. Янги кун тартиби билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар. Бундай 
қийинчилик кўпроқ мактабгача тарбия муассасаларига бормаган болалар учун 
хосдир. 
2. Боланинг синф жамоасига мослашувидаги қийинчилик. Бу ҳолат 
болалар жамоаларига етарли даражада иштирок этмаганларда кўпроқ учрайди. 
3. Ўқитувчи билан ўқувчи муносабатларида юзага келадиган 
қийинчиликлар. 
4. Боланинг оилавий шароити ўзгариши билан боғлиқ бўлган 
қийинчиликлар. 
Бу 
қийинчиликлар бола ривожланишининг янги ижтимоий 
шароитларида аста - секин ўз ифодасини топади. Психологлар мактабдаги 
психоген бузилиш болаларнинг синфда ўқишидаги қийинчиликларнинг 
асосий хусусиятларидан бири деб кўрсатадилар. 
Руҳий омиллар таъсири остида келиб чиқадиган касаллик психоген 
касалликдир. Мазкур касаллик боланинг мактабда, оилада объектив ва 
субъектив мавқеининг бузилишида, таълим-тарбия жараѐнининг қийинлашуви 
ҳамда унинг шахсда психоген таркиб топишида намоѐн бўлади. Таълимдаги
қийинчиликларнинг алоҳида олинган сабабларидан келиб чиқиб уларни таҳлил 
қилиш "Уддаланилмаѐтган" материалларни, масалан, ѐзув ѐки ўқишни бош асос 
қилиб олиш, кейин эса уларни келтириб чиқараѐтган омилларни кўриб чиқиш 
мумкин. Ўқитувчи болаларда учрайдиган ҳар қандай қийинчиликни унинг 
ўзлаштириши билан боғлайди. Бунда болани баҳолаш одатдагидек ўзига хос 
шаклда бўлади, аълочи, демак, яхши ўқувчи, ѐмон баҳо олса ѐмон ўқувчи.
Мазкур шаклга хос чоралар кўрилган. Масалан, мактабда ѐмон ўзлаштирган 
ўқувчининг ота-онаси чақиртирилади, ғазабланган ўқитувчи уларга ўз 
фарзандларига ѐмон қараѐтганликларини, ѐмон тарбия бераѐтганликларини, 
улар билан кам шуғулланаѐтганликларини айтиб нолийди. Яна ҳам
ачинарлиси ўқитувчи синф олдида юқори овоз билан болани камситади. 
Кўпчилик, хаттоки энг тажрибали ўқитувчилар ҳам ўзлаштирмаслиги сабабини 
ўқувчининг дангасалиги, ношудлиги, тарбиясизлиги билан баҳолашга 
уринадилар. Ўқитувчи ўзлаштирмасликнинг ҳақиқий сабаблари тўғрисида 
камдан кам ўйлайди ва табиийки, уни бартараф қилишнинг ўзига хос чора 
тадбирларини излайди. Шунинг учун қуйида мактаб психологининг бошлангич
синф ўқувчилари билан амалга ошириш мумкин бўлган психологик тузатиш 
ишларининнг айрим жиҳатларини кўриб чиқамиз.


88 
Мисол тариқасида Э.Л.Яковлева томонидан таклиф этилган тузатиш 
дастурини хавола қиламиз. Ёзилган сўзларни таҳлил қилиш, улардаги 
ҳарфларни кўриш учун болаларга диққат қилиш ўйинлари таклиф қилинади.
Бу ўйин асосида синаш, тузатиш тести ѐтади. Бунинг учун катта шрифт 
ҳарфларида босилган эски эртак китоблари олинади. Болаларга 5 минут 
давомида учраган а ҳарфини чизиш таклиф этилади. Бунда бола 4 ва ундан 
ортиқ а ҳарфини қолдирса ютқазадилар, агар кам қолдирса ютадилар, деган 
шарт қўйилади. Ютганлар рағбатлантирилади. Ўйинни ҳар куни ўйнаган 
маъқул, ютуқлар натижаси эса, бир ҳафтада бир марта эълон қилинади ва ғолиб 
тақдирланади. Топшириқни 
бир-бирига 
қўшни болаларнинг ўзлари 
текширадилар. Чунки бу ѐшдаги болалар ўз ишларидан кўра ўзгалар ишига 
жуда қизиқадилар. Шунга кўра улар сезмай қолдирган хатоларга кўра уларнинг 
бир неча минут давомида диққат эътиборларини тўплаган ҳолатлари жуда 
аҳамиятлидир. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish