Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Люшернинг ранглар танлови тести - доктор Макс Люшер томонидан



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Люшернинг ранглар танлови тести - доктор Макс Люшер томонидан 
ишлаб чиқилган бўлиб, шахс эмоционал ҳолати, жумладан,
вазиятли хавотирланиш бўйича синалувчининг онг назоратидан холи 
бўлган, кенг қамровли тавсифни бериш имкониятига эга. 
Аниқ инсон учун рангнинг индивидуал маъноси рангнинг 
―функция‖сида, яъни инсоннинг рангга муносабати характерида намоѐн 


202 
бўлади. «Функция»да инсонга «тузилма»нинг фақатгина маълум бир соҳаси 
очилади. 
Айни тадқиқотда Люшер тестининг қисқартирилган варианти 
қўлланилиши мумкин, бунда саккиз рангдан иборат тўплам (жадвал)дан 
фойдаланилади: 
1). кулранг (шартли рақам - 0); 2). қорамтир-кўк (1); 3). кўк-яшил (2); 
4).қизил-сариқ (3); 5). сариқ-қизил (4); 6). қизил-кўк ѐки бинафша (5); 7). 
жигарранг (6); 8). қора (7). 
Тест жараѐни синалувчиларнинг ўз субъектив маъқуллаши асосида 
рангларни тартибга солишлари шаклида амалга оширилади. Тест табиий 
ѐруғликда ўтказилади. Рангларни танлаш онгсизлик жараѐнига асосланар экан, 
суров шаклидаги методикаларда кўпинча учраб турадиган инсоннинг ўзини 
қандай тасаввур қилиши ѐки қандай кўришни исташини намоѐн қилишидан 
фарқли равишда, у инсоннинг аслида қандайлигини кўрсатади. 
«Мини-мульт» сўровномаси (MMPI
- Миннесота кўпсоҳали шахс 
сўровномасининг 
қисқартирилган 
варианти), 
Ф.Б.Березин 
ва 
М.П.Меришниковлар томонидан мослаштирилган. 
Сўровнома ММРIнинг қисқартирилган вариантини акс этиб, 71 та савол, 
11 шкаладан иборат бўлиб, улардан 3 таси баҳоловчидир. Биринчи 3 баҳоловчи 
шкала респондентнинг самимийлиги, тест натижалари ишончлилиги ва 
коррекция қамровини ўлчайди. Қолган 8 та шкала эса базисли бўлиб, шахс 
хусусиятларини баҳолайди. 
1. Ёлғон шкаласи (L) - синалувчининг самимийлигини баҳолайди. 
2.Ишончлилик шкаласи (F) - ишончсиз жавобларни аниқлайди. Бу шкала 
бўйича кўрсаткичлар қанчалик юқори бўлса, натижалар шунчалик ишончсиз 
ҳисобланади. 
3. Коррекция шкаласи (К) - тест жараѐнида синалувчининг ҳаддан ортиқ 
эҳтиѐткорлиги ва назоратлилиги натижасидаги ноаниқ жавобларни тўзатади. Бу 
шкала бўйича юқори натижалар хулқ-атворнинг англамаган ҳолда назорат 
қилинганлигидан далолат беради. Шкала (К) унинг ўлчамига боғлиқ бўлган 
базисли шкалаларни коррекциялайди. 
Базисли шкалалар: 
1.Ипохондрия (Hs) - синалувчининг астено-невротик типга ―яқнлиги‖ни 
кўрсатади. Юқори кўрсаткичга эга синалувчиларга секин ҳаракатланиш, 
пассивлик, ҳамма нарсани тўғри деб қабул қилиш, ҳокимиятга бўйсуниш, суст 
мослашиши, вазиятнинг ўзгаришини қийин қабул қилиш, ижтимоий низоларда 
мувозанатни осон йўқотиш хосдир. 
2. Депрессия (D). Юқори баҳо ҳиссиѐтга берилувчан, сензитив, хавотирга
мойил, уятчан шахсларга хосдир. Ишда улар интилувчан, виждонан 
ѐндашувчан, юқори ахлоқийликка эга, масъулиятлидирлар. Бироқ, мустақил 
қарор қабул қилолмайди, ўз ўзига ишонч етарли эмас, кичик 
мувоффақиятсизликларда ҳам тушкунликка тушишади. 
3.Истерия (Ну). Конверсион типга тегишли неврологик ҳимоя 
реакциясига мойил шахсларни аниқлайди. Улар соматик касалликлар 
белгиларини маъсулиятдан қочиш воситаси сифатида қўллашади. Барча 


203 
муаммоларни касалга айланиш орқали ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. 
БЬундай ўсмирларнинг бош хусусияти ўзларини аслидалигидан кўра аҳамиятли 
қилиб кўрсатишга, қандай бўлмасин диққатни ўзларига жалб этишга 
интилишдир. Уларнинг ҳиссиѐтлари юзаки бўлиб, қизиқишлари ҳакиқий эмас. 
4.Психопатия (Pd). Бу шкала бўйича юқори кўрсаткичлар ижтимоий 
дезадаптациядан гувохдик бериб, бундай ўсмирлар одатда тажовўзкор, 
низолашувчи, ижтимоий меъѐр ва қадриятларга бефарқлар. Уларнинг нияти 
беқарор; кек сақловчи, тез қўзғалувчи ва ҳиссиѐтга илувчандирлар. Мазкур 
шкала бўйича кўрсаткичларнинг қандайдир сабаб туфайли вақтинчалик 
кўтарилиши эҳтимоли мавжуд. 
6. Паранойяллик (Ра). Бу шкала бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган 
ўсмирларнинг асосий белгиси - юқори аҳамиятли ғояларни шакллантиришга 
мойиллик мавжуд бўлиб, бирѐқлама, агрессив ва кекчилардир. Ким уларнинг 
фикрига қўшилмаса, бошқача фикр қилса, унда у нодон ѐки душман. Ўз 
қарашларини фаол равишда мажбуран қабул қилдиришга ҳаракатлари 
туфайли атрофдагилар билан тез-тез низоларга йўл қўйишади. Ўзларининг энг 
кичик муваффақиятсизликларини ҳам ҳамиша бўртиришади. 
7. Психоастения (Pt). Хавотирланувчи - ҳадиксировчи характер типига 
ўсмирларга хавотирланиш, қўрқоқлик, қатъиятсизлик, доимий хадиксираш 
хосдир. 
8. Шизоидлик (Se). Мазкур шкала бўйича юқори кўрсаткичларга эга 
ўсмирларда хулқ-атворнинг шизоидлик типи хос бўлиб, абстракт тимсолни 
аниқ ҳис қилиш ва қабул қилиш қобилиятига эгалар. Аммо кундалик 
ҳурсандчилик ѐки қайғу уларда эмоционал жавоб уйғотмайди. Шундай қилиб,
шизоид типининг умумий белгиси юқори ҳиссийликнинг 
совуққонлик ва шахслараро муносабатлардан четда туриш билан 
ҳамоҳанглигидир. 
9. Гипомания(Ма). Бу шкала бўйича юқори кўрсаткичга эга ўсмирларда 
шароитдан қатъий назар доимий юқори кайфиятнинг ифодаланганлиги хосдир. 
Бу типдаги ўсмирлар фаол, куч-қувватли, ҳаѐтдан баҳра олишни, ўз 
фаолиятларини тез-тез ўзгариб туришни, атрофдагилар билан алоқада 
бўлишни ѐқтиришади, бироқ уларнинг қизиқишлари юзаки ва беқарор бўлиб, 
уларга қатъиятлилик ва чидамлилик етишмайди. 
Барча шкалалар бўйича юқори баҳолар ўсмининг шахс профили 
яратилгандан кейин 70 баллдан юқори кўрсаткичлар ҳисобланади. Паст баҳолар 
эса 40 баллдан паст бўлган кўрсаткичлар ҳисобланади. 
Сўров индивидуал тарзда, синалувчида сўровнома матни ва жавоб 
варақаси тарқатилган ҳолда ҳамда улар савол бериши мумкин бўлган 
экспериментатор иштирокида ўтказилади. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish