2.2.Бир неча ҳукм юзасидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш масалалари
Маҳкум ҳукм чиқарилганидан кeйин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этган тақдирда жазо тайинлаш бир нeча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш дeб эътироф этилади. Бундай ҳолларда суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазога илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшади. Жиноят кодeксининг 60-моддасида назарда тутилган бир нeча ҳукм юзасидан жазо тайинлашда узил-кeсил жазо миқдори Жиноят кодeкси Умумий қисмида жазонинг ушбу тури учун назарда тутилганэнг кўп муддат ёки миқдордан ошмаслиги кeрак.
Кодекси 59-моддасида кўрсатилганидек, «Агар иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг биринчи иш бўйича чиқарилган ҳукмгача яна бошқа жиноятда айдли эканлиги аниқланса ҳам жазо ўша тартибда тайинланади. Бундай ҳолда жиноятлар мажмуи тариқасида суд томонидан тайинланган жазо муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшилади». Кўриниб турибдики, бу каби ҳолатларда жазони тайинланиши ўзига хосдир. Масалан, айтайлик, бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этилиб, иш судда кўрилаётган вақтда гуруҳ аъзоларидан бирининг суднинг берган саволларига берган жавобида гуруҳнинг бошқа аъзоси норози бўлиб, шеригини зарб билан уриб, баданга шикаст етказиш жиноятини содир этса, жиноятлар жами тариқасида жазо тайинланади. Шундай ҳаракат ҳукм ўқилиши билан содир этилса, 60-модданинг қоидалари қўлланиб, бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлаш қоидалари қўлланади. Демак, такроран жиноят содир этиш, жиноятлар жами билан бир неча ҳукмлар деб ҳисоблаш масаласидаги чегара ҳукмни эълон қилиш вақти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг ЖКси 46 -моддасининг 4-қисмида агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб, ундан бир қисмидан кўпроқини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товлаган вақт жазони ўталган муддатга қўшиб ҳисобланмайди, дейилади. Қонуннинг бу мазмунидан кўриниб турибдики, ахлоқ тузатиш ишининг биринчи турини ўташдан бўйин товлаганда иккинчи турига ўтказиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Амалдаги қонуннинг мазмунига кўра, ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар иккала турини ўташдан жами бўлиб суд томонидан тайинланган муддатнинг ундан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади. Бундан ташқари, ушбу Пленум қарорида иш жойида маст ҳолда бўлишни ҳам ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бош тортиш деб ҳисоблаш кераклиги ҳақида тушунтириш берилади. Фикримизча, Пленум қарорининг берган ушбу тушунтириши ҳам маълум бир аниқлик талаб этади. Чунки қонунда (46- модданинг 4-қисмида) иш жойида маст ҳолда бўлганликни эмас, умуман ишга чиқмай ахлоқ тузатиш ишини ўташдан бўйин товлагани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилади.
Иш жойида маст ҳолда бўлганлиги учун эса, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 181-моддасида жавобгарлик белгиланган бўлиб, жари- ма тариқасидаги маъмурий жазога тортилиши мумкин.
Маълум бир жиноят содир этиб, бирон-бир жазони ўтаётган шахс яна бир жиноятни содир этиб, янги бир жинояти учун Ўзбекистон Республикасининг ЖКси 57-моддасини қўллаб, енгил жазо тайинлаш мумкинми, деган асосли са- вол туғилади.
Ўзбекистон Республикасининг ЖКси 57-моддасининг мазмунига кўра, шахсга нисбатан қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлашни чек- ловчи бирон-бир ҳолат назарда тутилмаган. Суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, ЖКнинг махсус қисми моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкин, дейилади11.
Аммо, Ўзбекистон Республикасининг ЖКси 56-моддасининг «н» бандида «илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилган». Агар шунга асосланадиган бўлсак, суд бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаган вақтда 57-модданинг қоидаларини қўлламайди. Аммо шу модданинг ўзида «суд содир этилган жиноятнинг хусусиятини эътиборга олиб, шу моддада назарда тутилган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин», дейила- ди. Шунга кўра, суд бир неча ҳукмлар бўйича жазо тайинлаш вақтида 57- модданинг қоидаларини тадбиқ қилиб, шу қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаши мумкин. Аммо бундай жазо тайинлаш ҳар иккала ҳукмлар бўйича қатъий жазо тайинлаш вақтида эмас, балки ҳар бир ҳукм юза- сидан жазо тайинлаш вақтида ҳал қилинади.
Суд ҳарбий хизматчиларга нисбатан бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлаганда худди ахлоқ тузатиш ишлари жамлашдек қоидаларга риоя қилиб, хизмат бўйича чеклашнинг муддатларини жамлайди, пул таъминотидан ушлаб қолинадиган фоизларни алоҳида-алоҳида ижро этади.
Суд амалиётини ўрганишимиз шуни кўрсатдики, бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинланганда энг кўп қўлланаётган жазо тури озодликдан маҳрум қилиш жазоси экан. Олдинги жи нояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазони тўла ўтамай туриб янги жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш тайинланган тақдирда кейинги жазо учун тайинланган жазо муддатига олдинги ҳукм юзасидан жазонинг қолган қисми қисман ёки тўла қўшилади. Бунда қўшилган жазоларнинг умумий миқдори 25 йилдан ошмаслиги керак.
Агар суд озодликдан маҳрум қилиш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилилк даражасини, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони ўтамасдан ту- риб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қилишни қўллаши мумкин. Бунда шахсга нисбатан 1-3 йил муддатга синов муддати белгиланади. Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида қасддан ёки эҳтиётсизликдан жиноят содир этиб, бу жинояти учун ҳам озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилса, ЎзР. ЖКнинг 60-моддаси қоидалари асосида кейинги жинояти юзасидан тайинланган озодликдан маҳрум қилишга, олдинги жинояти учун тайинланган озодликдан маҳрум қилишнинг муддати тўла ёки қисман қўшилиб, қатъий жазо тайинланади. Бунда синов муддатининг қанчаси ўтганлигининг аҳамияти йўқ.
Муддатидан илгари шартли равишда жазони ўташдан озод қилинган шахс- лар шартли озод қилинган муддат мобайнида шахс янги жиноят содир қилган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикасининг ЖКси 60-моддаси тартибида тай- инланади.
Ўзбекистон Республикасининг ЖКси 73-моддасига кўра, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ туза- тиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланиши мумкин. Агар ана шу жазолардан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс фақат қасддан жиноят содир қилсагина ЖКнинг 60-моддаси тартибида жазо тайинланади. Шартли озод қилинган шахс эҳтиётсизликдан жиноят содир қилса, жазо тайинлаш тартиби қандай бўлади, деган ақли савол туғилади. Бундай ҳолда эҳтиётсизликдан содир этилган жино- ят учун айбдорга нисбатан жазо тайинланади. Бунда айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкциясида назарда тутилган жазолардан бири тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилиш муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс қасддан янги жиноят содир қилиб, яна озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинса, олдинги ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисми кейинги ҳукм бўйича тайинланган жазога тўла ёки қисман қўшилиб, қатъий жазо тай- инланади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексини амалдаги 61- моддасида белгиланганига кўра, жарима ва маълум бир ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари билан қўшилганда ҳар қайси жазо алоҳида ижро этилади. Демак, бу модданинг мазмунига кўра, жарима ва маълум бир ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари тайинланганда улар бошқа жазо турига қўшилмай алоҳида ижро этилади.
Агар айбдор томонидан ҳукм чиққунга қадар ва ҳукм чиқарилгандан сўнг яна бир неча жиноят содир этилганлиги аниқланса, иккинчи ҳукмда жазо тайинлаш Жиноят кодексининг 59 ва 60-моддалари қўлланилади, яъни биринчи ҳукм чиққунга қадар аниқланган жиноятлар учун 59-модда 4-қисми қўлланилиб, биринчи ҳукм чиққандан кейинги жиноятлар учун 60-модда қўлланилади. Қатъий жазо Жиноят кодексининг 60-моддасига биноан тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |