3.2. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашдаҳорижий тажриба ҲУЛОСА......................................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР....................................................................
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 феврал куниРеспубликамиз Ички ишлар идоралари ходимлари билан ўтказилган селекторйигилишида, тергов идораларини кайта ташкил этиш, яхши таъминлангаш замонавий моддий техник ва криминалистик база эга бўлган тергов аппаратларини шакллантириш хисобидан жиноятларни очиш ва жиноятга жазо мукаррарлиги тамойилининг ижросини таъминлаш буйича вазифалар қўйган эдилар.
Шунга асосан Ички ишлар илораларининг терговаппаратлариИчкиишлар идоралари фаолиятини янадатакомиллаштириш буйича бошлангантизимли ишларни изчил давом эттириш вачукурлаштиришга, шунингдекжиноятларни зудлик билан очиш,жиноят содир килган шахсларнингайбини исботлаш ва содир этилганжиноят учун жазомукаррарлигинитаъминловчи тергов фаолияти тизиминитакомиллаштиришгакаттаэътибор каратилмокда.
Жиноятчиликка, хусусан жамоат хафвсизлиги ва шахснинг ҳаёти ва соғлигига карши кўринишларига карши кураш фаолиятининг самарали бўлишини таъминлаш доимо долзарб бўлиб колган.Айниқса, содир қилинган ҳар бир жиноятларни самарали тергов қилиш, жиноятларни тез ва тўлаочиш, жиноят содир килган хар бир шахснинг айби тўла фош қилиб жавобгарликка тортилиши учун замин яратади,жиноят ишиларнингсамарали тергов килиниши эса тергов аппаратлари бошликларининг иши тўғри ташкил1 этишларига боғлик.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йуналиши “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йуналишлари” бўлиб, унда «Хабеас корпус» институтини қўллаш соҳасини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларни таъминлаш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш ва бошқалари келтириб ўтилган бўлиб, ҳозирги кунда демократик жамият қуришга харакат қилаётган бир даврда, биз аввало инсон хуқуқларини, унинг хуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйишимиз, унга нисбатан ишлатиладиган хар хил ғайриқонуний ҳолатларни одлини олишга эришишимиз лозим бўлади.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг қисқа вақт ичида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида юртимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида кўп ўзгаришлар бўлди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлигини таъминлаш, инсонни қадрлаш ва улуғлашга йўналтирилган. Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек “жиноий-ҳуқуқий соҳадаги сиёсатни такомиллаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига айлантириш энг муҳим йўналишга айланди”. Ўз навбатида жамиятни демократлаштириш умуминсоний қадриятлар, инсон ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги, қадр-қиммати, ҳуқуқ-манфаатлари алоҳида эътироф этилишини назарда тутади.
Бугунги кунда озодликдан махрум қилиш жазоси феномени кам ўрганиладиган тадқиқот объекти ҳисобланади ҳамда мазкур муаммоларини ўрганиш ҳамда олдини олиш борасида тадқиқот олиб бориш керак эканлигини назарда тутади.
Хусусан, 2001 йилда “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши улкан социал ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этганини ишонч билан таъкидладилар.
Айни вақтда асосий мақсади инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бизнинг мустақил давлатимизда, жиноят, жиноят процессуал муносабатлар соҳасида ҳам айниқса дастлабки терговда ўтказиладиган тергов ҳаракатлари билан боғлиқ фаолиятда унинг аҳамияти беқиёсдир. Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилиниши мустақил давлатимизнинг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига қатор ўзгартиришлар киритилди ва шахснинг процесуал мақомидан қатьий назар қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаьни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги каби бир қатор конституциявий принсиплар киритилди, дастлабки терговда ўтказиладиган тергов ҳаракатлари билан боғлиқ фаолиятларни қонун даражасини амалга оширишнинг аҳамиятини янада юксакроқ даражага кўтарди. Хусусан, тергов фаолиятида инсон ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш,гумон қилинувчи ва айбланувчиларга нисбатан жазо тайинлаш нотўғри усуллар мутлақо йул қўйилмаслигини таьминлаш мақсадида 2017 йил 30 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ”Суд-тергов фаолиятида фуқороларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кўчайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди ва шу асосда Тергов департаментида махсус тергов хоналари ташкил этилди. Бу эса жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала қилиш каби ноқонуний усулларни олдини олишга хизмат қилади. Йиллар давомида жиноят ишини юритишга маьсул мансабдор шахсларимиз томонидан зўрлик, ғайриинсоний муомала, қўрқитиш, ўриш-дўппослаш, тазйиқлар ишлатилиб олинган кўрсатувлар асосида айби бўлмаган шахсларимиз жиноий жавобгарликлар қурбони бўлиб, мамлакатимиз таянчи бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимизга нисбатан ишончсизлик каби салбий ҳолатлар вужудга келгани аниқ факт ҳисобланади.
Ҳозирги вақтга келиб давлатимиз юқоридаги сингари салбий ҳолатларга бутунлай чек қўйиш мақсадида жамиятнинг деярли барча соҳалари сингари ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам кўплаб ижобий ишларни амалга оширмокда. Лекин шу билан бирга бу борада яъни дастлабки терговда процесс иштирокчиларига, судда маҳкумларга, жазони ижро этиш муасасаларида эса махбусларга нисбатан бўлаётган ноқонуний турли даражадаги муносабатлар латентлигича яьни (латент сўзи лотинча яширин) қолиб кетаётганлиги, ҳали ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўзларини хуқуқий саводхонлик даражаси пастлиги, фуқоролар билан тўғри муомалага кириша олмаётганликлари, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳали ҳануз етарли даражада муҳофаза қилинмаётганлиги хамда процесуал ҳаракатни ўтказиш билан боғлиқ илмий, назарий, жиноий, жиноят-процессуал ҳамда услубий жиҳатларини етарли даражада деб бўлмайди. Шу боис мазкур камчиликларни ҳар томонлама қонунан, тўлиқ ва холисона амалга ошириш билан боғлиқ фикрларни илгари суриш ҳамда уларни бир тизимга солиш масаласи ҳуқуқшунос олимлар олдида турган, шунингдек уларни ўйлантириб келаётган масалалар бўлиб қолмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ижтимоий, жиноий ва халқаро-ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиш илмий жиҳатдан долзарб ҳисобланади.
Бу эса ушбу муаммоларни илмийтаҳлил қилиш ҳамда дастлабки терговда, судда жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши курашишнинг илмий механизмини назарий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ёндашган ҳолда ишлаб чиқишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |