Қайыпназаров ильяс сайыпназарович мавзу: озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашнинг ҳУҚУҚий асослари ва такомиллаштириш муаммолари


I-БОБ.Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг тушунчаси, аҳамияти ва тайинлашнинг ҳуқуқий асослари



Download 236,3 Kb.
bet5/14
Sana25.04.2022
Hajmi236,3 Kb.
#580843
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Қайыпназаров.И

I-БОБ.Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг тушунчаси, аҳамияти ва тайинлашнинг ҳуқуқий асослари.
1.1. Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг тушунчаси ва аҳамияти.
Жиноятчиликка қарши курашда ва уни олдини олишда қўлланиладиган асосий воситалардан бири бу жинойи жазо ҳисобланади. Жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан тайинланадиган жиноий жазо тўғрисида олимлар, амалиёт ходимлари ўртасида доимо тортишувлар бўлиб келган, турли фикрлар билдирилган, кўплаб тадқиқотлар олиб борилган вакўплаб китоблар ёзилган.
Айтиш керакки, жавобгарликнинг ягона асоси Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни4 содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. (ЎзР ЖК 16-моддасининг 2-қисми). Шунга кўра, жиноят қонунчилигининг ривожланиши маълум даражада жиноятлар таркибининг ва санкциялардаги ўзгаришлар билан боғлиқдир. Жиноят таркиблари ва санкциялардаги ўзгаришлар эса жамиятдаги жараёнлар ва ўзгаришлар билан боғлиқдир.
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эга бўлганидан кейин бозор иқтисодиёти тизимига ўтиш, ҳуқуқий демократик давлат барпо қилиш, кучли давлатдан кучли фуқаровий жамиятга ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш дастурини қабул қилди.
Ўзбекистон мустақиллигииниг дастлабки ўн йиллигида жиноятчиликка қарши кураш масаласи кескин қўйилганлиги сабабли судларда оғирроқ жазо чораларини қўллашга мойиллик кучли бўлди.
Ўзбекистон ислоҳотларни амалга ошириш йўлида жиддий муваффаққиятларга эришганлиги муносабати билан 2000 йил июн ойида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларидаги ислоҳотлар жараёнини эркинлаштириш ва чуқурлаштириш Дастури қабул қилинган эди. Ана шу Дастурга мувофиқ 2001 йил 29 августда иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бирнчи сессиясида суд-ҳуқуқтизимини либераллаштириш масаласи муҳокама қилинди ва тегишли қонун қабул қилинди.
Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидагиҚонунга биноан Жиноят кодекси Махсус қисмидаги бир қанча жиноятларнинг таркиби ва санкцияси ўзгартирилди. Ана шу ўзгатириш ва қўшимчалар киритилганидан кейин ЎзР ЖКнинг 12,2 фоиз моддаларида ўта оғир жиноятлар қолди. Оғир жиноятлар эса 15,5 фоиз моддаларидагина қолди.Қолган барча жиноятлар ижтимоий хавфли катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни ташкил қилади.
Бир қатор ўта оғир жиноятларнинг санкциялари ўзгартирилиб, ўта оғир жиноятлар туркумидан оғир жиноятлар туркумига, оғир жиноятлар туркумидан унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига, унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумидан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига ўтказилди. Шунингдек, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтлари янада кенгайтирилиб, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (661-модда) институти жорий қилинди.
Бундан ташқари, бир қанча моддаларга етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилишни қўлламаслик тўғрисидаги нормалар киритилди. Ўлим жазосининг бекори қилиниши. Жиноят кодексига киритилган бу ўзгартиришлар ва қўшимчалар натижасида жиноий жазолар тайинлашга жиддий ўзгартиришлар киритилди. Бундай ҳолат жиноий жазоларнинг амалда қўлланиши ва аҳамиятида жиддий ўзгаришлар юз беришига ижобий таъсир кўрсатди.
Ўзбeкистон Рeспубликаси ЖКнинг 42-моддасига мувофиқ, жазо жиноят содир этишда айбли дeб топилган шаxсганисбатан давлат номидансуд ҳукми билан қўлланиладиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилганмуайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёкиуларни чeклашданиборат мажбурловчорасидир.
Демак, жиноий жазо давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, фақат жиноят содир қилган шахсларга қўлланади. Давлатнинг мажбурлов чораси турли-туман бўлиб, жиноий жазо сифатида қўлланадиган мажбурлов чораси фақат жиноят қонунида кўрсатилади. Жиноят қонунида кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа мажбурлов чоралари жиноий жазо ҳисобланмайди5.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Конституциясининг 19-моддасига кўра,«Ўзбeкистон Рeспубликаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатанбўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдир». Мазкур конституциявий қоида ҳуқуқий дeмократик давлатда давлат, жамият ва фуқароўртасидаги ўзаро муносабатнинг нeгизи қонунийлик бўлиб, у жамиятдаўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга, яъни ўзаро масъулиятга эга бўлган субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатнинг тартибга солинишини таъминловчи қонун чиқариш тизимига эга бўлиш заруратини бeлгилайди. Бинобарин, масъулият шундай ҳодисаки, у инсон борлиғини ташкил этувчи учта асосий манба: шаxс, жамият ва давлат фаолиятини тартибга солишнинг объектив заруратини акс эттиради.
Давлат томонидан жамиятни бошқариш инсонлар xулқ-атворини(ижтимоий муносабатлар) ишонтириш ва мажбурлов усуллари ёрдамидатартибга солишдан иборат. Шаxсларда амалдаги қонун тизимидагиқоидаларга биноан xулқ-атворга эга бўлиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини англашни юзага кeлтириш орқали ишонтиришни амалгаоширишга эришиш мумкин. Иккинчи усул эса ҳуқуқий нормаларқоидаларини бузган шаxсларга нисбатан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини муҳофазалаш мақсадида мажбурлов чораларини қўллаш орқали ваколатли ҳуқуқ тартибот органлари томонидан амалга оширилади. Шундай қилиб, ишонтиришдан иборатмажбурлов усули билан ҳуқуқий тартибга солиш инсонлар xулқ-атворига ҳуқуқий нормалар ёрдамида мақсадли таъсир кўрсатишни мужассамлаштирган бўлиб, у ижтимоий муносабатлар доирасида амалгаоширилади. Бинобарин, жавобгарликнинг ўзи, умуман олганда, ҳуқуқиймуносабатни ташкил қилади.
Шундай бўлса-да, мазкур ёндашув жиноий жавобгарликнинг ижтимоий моҳиятини яққол акс эттирмайди, жиноят қонунларимақсадларидан кeлиб чиққан вазифаларни тўлалигича ҳисобга олмайди.
Жиноят қонунининг асосий вазифалари Жиноят кодeксининг 2-моддасида бeлгиланган бўлиб, уларни ҳал этиш жиноят ҳуқуқига оидмуҳофазалаш, олдини олиш ва тартибга солиш муносабатларинибошқариш орқали амалга оширилади.
Ижобий жиноий жавобгарликни бундай тушуниш жиноят ҳуқуқи вазифаларига зид кeлмайди ҳамдаижтимоий муносабатларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, жиноятларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларни Конституцияга ваЎзбeкистон Рeспубликасининг қонунларига амал қилиш руҳида тарбиялаш борасидаги умумий вазифаларга мос кeлади. Бунда шаxс қонунданазарда тутилган ҳолатларда қонунга риоя қилган ҳолда ўз xоҳишигакўра xатти-ҳаракат қила олади.
Юқорида айтилганлардан яна бир асос юзага кeладики, у мазкуржиҳат тарафдорларининг нуқтаи назарларини инкор этади. Маълумки,давлат мажбурлов чоралари амалга оширилмаса, жавобгарлик чинданюзага кeлмайди. Бошқача қилиб айтганда, амалга оширилмаган жиноийжавобгарлик масъулиятсизликдир, зeро жавобгарлик мавжуд бўлишиёки бўлмаслиги мумкин. Дeмак, мазкур ёндашувни амалий нуқтаи назардан кўриб чиқадиган бўлсак, «жавобгарлик» тушунчасини турличаталқин этиш мумкин бўлади. Ушбу талқин жавобгарликнингмуқаррарлиги принципига xилоф бўлиб, унга кўра қилмишида жинояттаркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шаxс жиноий жавобгарликка тортилиши шарт (ЖК 10-м.).
Зeро, жиноят қонунларида жиноий жавобгарликдан (ЖКУмумий қисмининг XII боби) ҳамда жиноий жазодан (ЖК Маxсусқисми, XIII боби) озод қилиш асослари ва шартлари ажратилади. Бу билан мазкур иккала институт ўртасидаги тафовут қайд қилинади ҳамдажиноий жавобгарлик ва жиноий жазони ўзаро ўxшатишнинг ноўринлигиисботланади. Жиноий жавобгарлик тушунчаси таркибида жиноий жазомавжуд бўлса-да, мазмунан кeнгроқ ҳисобланади.
Мазкур ёндашувнинг турларидан бири – жиноий жавобгарликни давлат мажбурловининг маxсус чораси сифатида бeлгилаш. Жиноий жавобгарликни бу каби тушунишнинг ноаниқлиги шундаки, жиноий жавобгарликка бу каби таъриф бeриш кeнг маънода бўлиб, у ҳуқуқий таъсирнинг нафақат айнан жиноят ҳуқуқига оид мажбурлов чораларини, балкиҳуқуқнинг бошқа соҳаларига xос бўлган эҳтиёт чоралари бўлган ушлабтуриш, маъмурий ва интизомий таъсир, иқтисодий санксиялар вабошқаларни ўз ичига олади.
Ўйлаймизки, жавобгарликни бу каби тушуниш тўғрироқ бўлиб, у нафақат жиноий жавобгарлик ва ундан озодэтиш институтининг мазмунини ташкил этувчи барча муаммоларнитўғри ҳал қилиш, балки жиноий жавобгарликни амалда қўллаш соҳасидаҳам мақсадли йўналишни бeлгилаш имконини бeради.
Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиб, айтиш мумкинки,жиноий жазо қуйидаги белгилар билан ифодаланади ва ана шубелгилари орқали давлатнинг бошқа мажбурлов чоралариданфарқини ажратиб туради:
1) жиноят содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан жазодавлат номидан тайинланади;
2) жиноий жазонинг шахсга нисбатан жафо келтириш даражасианча юқори ва шахснинг муайян ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёкичеклаш доираси анча юқори бўлади;
3) жиноий жазо фақат жиноят содир этишда айбланаётганшахсларга нисбатан тайинланади;
4) жиноий жазо фақат суднинг ҳукми билангина тайинланади;
5) жиноий жазо шахсни муайян ҳуқуқ ва эркинликларданмаҳрум қилиб ёки чеклаб, ЖК 42-моддасининг 2-қисмида назардатутилган мақсадларда тайинланади;
6) жиноий жазо судланганликни келтириб чиқаради.
Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, жазонинг енгилроғини тайинлайди. Жазонинг енгилроғини тайинлаш имкониятлари бўлмасагина оғирроқ жазо турини тайинлашга ўтилади. Ана шундай қоидага ЖК Махсус қисми моддаларининг санкцияларида ҳам риоя этилган.6
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси суд томонидан шахснинг содир этилганижтимоий хавфли ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун айбли деб топилганида, бир ойдан йигирма йилгача тайинланиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш фақат қонунда назарда тўтилган ҳолларда асосий жазо тариқасида тайинланиши мумкин.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ёзиб ўтганларидек, "Қанчалик қайғули туюлмасин, жиноятчилик ҳамма мамлакатларда ва ҳамма даврларда бўлган. Бироқ, ўтиш даврида унинг мазмуни фақат жиноий қилмиш доираси билангина чекланиб қолмайди. Янги мустақил давлатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали амалда мулкни қайта тақсимлаш жараёни юз бермоқда. Айни шу ислоҳотларнинг моҳиятини белгилайди. Аввалги тузумда давлат томонидан тортиб олинган бойлик эндиликда уни яратган ва уз меҳнати билан кўпайтираётганларга тегишли бўлиши лозим". Бу жазонинг ижро этилишининг ҳуқуқий ҳолатлари ҳам қайтадан кўриб чиқилиб, 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Жиноят-ижроия кодексига 2003 йил қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Озодликдан маҳрум қилиш шахсни суд ҳукмида белгиланган жойларга мажбуран сақлаш учун юборилишида ифодаланади.
Мустақиллик йилларининг ўтган даври мобайнида Республикамизда ҳуқуқий демократик жамият қуришнинг беш тамойилларидан бири бўлган “Қонун устуворлигини таъминлаш” борасида жуда катта ишлар қилинди. Шу ўтган қисқа давр мобайнида жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қаторқонунлар ва кодекслар қабул қилиндики, бўларнинг ҳаммаси халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва қонунларга оғишмай амал қилиш руҳида тарбиялашда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларни халқароталабларга жавоб бера оладиган қонунларни қабул қилиш вазифаси баҳамжиҳатлик билан ҳал қилинмоқда. Гарчанд давлат жиноятчиликдан бутунлай ҳоли бўлиш имкониятларига эга бўлмасада, лекин унинг олдини олиш, унга қарши кўраш, жиноятчиликни тергаш ва жазолаш масалалари ҳам адолатли қонун нормалари билан тартибга солинмоқда. Давлатнинг равнақига унинг ривожланишига жиноятчилик жиддий тўсиқ бўлмай, давлат бундай иллатга қарши фақат адолатли қонун билан кўрашади. Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек,"Дунёда ҳар ҳолда адолат қонуни мавжуд. Эртами-кечми ҳар одамнинг шу қонунолдида жавоб бериш муқаррардир. Буни ҳеч қачон унутмаслик лозим. Албатта,одам ўз гуноҳлари учун жазодан дунёвий қонунлар олдидан кочиши мумкин, бироқсен қиёмат кунида қаерга ҳам қочиб қутулардинг".
Аввало, бунинг долзарблиги шундаки, мустақил Ўзбекистон Республикасикелажакда фуқаролик жамияти қуришни ўз олдига мақсад қилиб қуйган экан, сўнгийилларда жиноят учун жазо тизимини либераллаштиришга катта эътиборқаратилмоқда. Буни мисол сифатида биз Ўзбекистон Республикасида мавжуд суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақилшаҳобчаларидан бири бўлиб, жамият ҳаётида одил судоловни амалга оширишгасафарбар этилган. Одил судловнинг олий мақсади куч ва зўравонлик ғоясини ҳуқуқва адолат ғоялари билан алмаштиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти ижтимоий адолат, ҳуқуқий тартиб,қонун устуворлигини таъминлашга, Конституциянингинсон ҳуқуқлари,эркинликларини ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти биринчи чақириқ, Олий Мажлиснинг IV cессиясида таъкидлаганидек, “Суд-ҳокимиятнинг учинчи тармоғидир. Давлат обрўси, жамиятнинг обрўси суд органлари ва судьяларнинг қонун меъёрларига қанчалик риоя қилишига бевосита боғлиқ...Мамлакатимизда суд тизимини тубдан ислоҳ этиш юзасидан кўп ишлар қилинди. Лекин бу соҳада ва айниқса, кишиларнинг онгини ва уларнинг суд ҳокимиятига нисбатан муносабатини ўзгартириш борасида яна кўп ишларни бажаришимиз лозим”.
Барчага маълумки, собиқ тоталитар тузум шароитида суд маъмурий буйруқбозлик тизимининг тўқмојига айлантирилган эди. Одамлар кўз ўнгида суд жазоловчи, қораловчи, озодликдан маҳрум этувчи орган сифатида гавдаланди. Эндиги юртимизда суд соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош вазифаси судни адолат ва ҳақиқат посбонига айлантиришдан иборат.
Жазоларни ижро этишда риоя қилинадиган халқаро принциплар нормалари ва муносабатларини ўрганиб чиқиш орқали жазоларни ижро этишнинг зарурйўналишларини ҳамда усулларини ўрганиб чиқишдан иборат.
Умуман олганда, ҳар қандай жиноятларда бўлганидек, озодликдан маҳрумқилиш жиноятида ҳам ўзига хос бўлган бир қанча хусусиятлар мужассамлашган.
Давлат сиёсати бўйича озодликдан маҳрум қилиш жинояти давлат мажбурлови ҳисобланиб, жамиятни жиноятчилардан халос этиш учун қўлланилади. Лекин жамият жиноятчилардан халос этиш учун шу ўринда бу шахсларни, агар тузалиш йўлига ўтган тақдирда, ҳалол шахслар қаторига қўшишга ҳам тайёр туради.
Юридик хусусият бўйича қоралаш суднинг қонунда белгиланган бир қатор ҳуқуқий чеклашларидан иборат, бундай чеклашлар озодликдан маҳрум қилишнинг хусусиятига караб бир-биридан фарқланиши мумкин. Руҳий жиҳатдан қоралашмаҳкумнинг ички ҳиссиётларига нисбатан таъсир этиб, ҳатто маҳкумнинг ҳиссиётибўйича жафо чекиш хусусиятларига ҳам сабаб бўлади.
Қоралашнинг ижтимоий жиҳатдан таалуқлиги жазонинг қонунда белгиланганмақсадларини ифодалайди ва турли хил хусусиятларга эга. Жазонинг мақсадлариОзодликдан маҳрум қилишга таалукли бўлиб, у ижтимоий-тарбиявий мохиятга эгабўлиб, махкуумни ахлоқан тузатишга каратилган. Шунингдек, бу бевосита ҳуқуқийолдини олиш хусусиятида ҳам ифодаланиши мумкин.Хар кандай жиноятни жазолашдаги ижтимоий- тарбиявий ёки ҳуқуқийогоҳлантирувчи хусусиятларда бўлганидан қатъий назар, уларга жазонинг қоралашйўли билан эришилади. Жазонинг қоралаш хусусияти узлуксиз хусусиятларинимужассамлаштиради. Жумладан, ҳуқуқни чеклаш, бу маҳкумга маълум даражадакулфат ва ҳатто фожиали жафоларни келтириб чиқаради, бунинг таҳдидинатижасида маҳкумни ва бошқаларни ҳам жазоланишидан қўрқиш натижасидажиноят содир этишдан сақланишига ундайди. Лекин жазонинг огоҳлантириш руҳиймеханизмини чуқур ўрганишни тақозо этади, бу ўрганиш қўлланиладиган жазонингилгари жиноят содир этганлар учун ҳам ёки жиноят қонунини биринчи бор бузганшахслар учун ҳам таъсир кучини аниқлаш лозим.
Жазонинг, жумладан, озодликдан маҳрум қилиш жазосинингсамарадорлигини, одатда, илгари шу жазо билан жазоланганларнинг яна янгижиноят содир этишликларининг олдини олишва огоҳлантира олиши самарадорлигибелгилаб беради. Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг имкониятларини ошиббориши ҳам тўғри бўлмайди, негаки у ёки бу жиноят содир бўлиши биланозодликдан маҳрум қилиш жазосига мурожаат қилиш сабаб бўлади. Умуманолганда, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишнинг таъсир кучи етарлича ўрганилиб чиқмасдан озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўлланилиши ҳам тўғрибўлавермайди. Кўплаб юрист олимларнинг фикрича, бунинг боиси шундаки, шахсмўмайгина даромадни қўлга киритиш мақсадида жиноят содир этиб, уни энг осонйўл сифатида баҳолайди, шахс жиноят содир этиш вақтида жазоланмай қолишлигитушунчаси ҳам катта рол ўйнайди, айрим ҳолларда эса шахс жиноят содир этишвақтида мен тўјри қиляпман, ҳаёт ўзи шундай ёки бу замон талаби деган ҳолатларҳам кўп учраб туради. Бу хилдаги ҳолатларда маҳкумга таъсир этиш жуда мушкулвазифа. Бундай ҳолларда маҳкум ўзини жазони ижро этиш муассасинингмаъмурияти ишончига кириши, ўзининг маънавий ва ахлоқий ўзгарган шахссифатида кўрсатиши мумкин. Лекин жазо шахсга ижобий таъсир этганида ҳамунинг кейинги озодликка чиққан давридаги шарт-шароит, унинг атрофидаги муҳитёки у ўзининг илгариги даврасига қўшилиб қолганлиги ҳолатларида шахсга салбийтаъсир қилиш ҳолатлари юқорироқ ҳисобланади. Бундай таъсирнинг ҳам ўзига хосхусусиятлари мавжуд албатта. Зеро, шахснинг иродаси қанчалик кучли бўлишиунинг салбий дунёқарашининг ўзгаришига шунча таъсир этиши мумкин7.



Download 236,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish