III-БОБ.Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашни такомиллаштириш йўллари ва ҳорижий тажриба.
3.1. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашни такомиллаштириш йўллари
Инсон эркинлиги ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи таъминланиши демократик давлатнинг муҳим белгиларидан биридир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида кафолатланган. Бош Қомусимизда белгиланган тамойнлларга кўра. мамлакатимизда жиноят қонунчилигига ўзгартишлар киритиб бориляпти. Жумладан, 2001 йилда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят- процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни суд-ҳуқуқ ислоҳотларида долзарб аҳамиятга эга бўлди.
— Ҳаёт талабидан келиб чиққан ҳолда, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг устувор йўнапишларидан бири — қонун ҳужжатлари. хусусан. жиноий жазо тизимини изчиллик билан босқичма-босқич либераллаштириш ҳисобланади.
Юқорида қайд этилган Қонун билан Жиноят кодексининг 105 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ва улар қуйидаги йўналишларда ўз ифодасини толди.
Жиноят кодексида белгиланган жиноятлар таснифи тубдан ўзгарди. Огир ва ўта огир тоифадаги жиноятларнинг 75 фоизга яқини ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча огир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказипганлигини алоҳида қайд этиш керак. Жиноий айрим жазо турлари чиқарилиб. жазо тиэими янада либераллаштирилди. Жиноят қонунчипигида ярашув институти жорий этилди. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш учун белгиланган муддатлар қисқартирилди.
Озодлиқдан маҳрум этиш билан боглиқ бўлмаган жиноятлар учун муқобил жазо турлари жорий этилгани инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлидаги ислоҳотлардан биридир. 87 та жиноят таркиби бўйича жазолар юмшатилди, 26 та жиноят таркибидан озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазо чораси олиб ташлангани ҳам инсонларварликнинг яққол далилидир12.
Раҳмдиллик ва кечиримлилик каби миллий қадриятлардан келиб чиқиб, 60 та жиноят таркиби бўйича ярашув институти жорий этилиши суд-ҳуқуқ ислоҳотларида муҳим ўрин тутади. Шунингдек. 11 та жиноят таркиби бўйича иқтисодий жиноят натижасидажиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар бўйича 11 та моддадан иборат апоҳида боб киритилгаки тараққиётни кўзлаб қилинган ишлардан биридир.
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар фуқароларимизнинг мамлакатимиз Конституциясида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини руёбга чиқариш учун янада кенг имкониятлар яратишга, фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқларини амалда рўёбга чиҳаришга қаратилганлигини бугунги кунда амалга оширилаётган ишларда ҳам кўришимиэ мумкин.
Бунга яққол мисоллардан бири. суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мантиқий давоми сифатида 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш. фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўгрисидаги фармонни таъкидлаб ўтишимиэ жоиз.
Халқаро стандартларни мамлакатимиз қонунчилигига сингдириб бориш борасидаги ишларни давом эттирган ҳолда мазкур Фармон билан суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд. ҳуқуқни муҳофаэа қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш. аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида қонун ижодкорлиги соҳасида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи таклиф маъқулланиши билан бир қаторда, 2017 йилнинг 1 апрелидан озодпикдан маҳрум қилиш билан боглиқ бўлмаган муҳобил жазо турларини қуллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилиши. гумон қилинаетган шахсларни ушлаб туриш муддатининг 72 соатдан 48 соатга қисқартирилиши, қамоққа олиш ва уй қамоги тарзидаги эҳтиёт чораларини қуллашнинг ҳамда дастлабки терговнинг энг кўп муддатини 1 йилдан 7 ойга қисқартириш. «Хабеас корпус» институтини кенгайтириш, яъни почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ваколатини судларга ўтказиш, судларга қамоққа олиш ва уй қамоги тарзидаги эҳтиёт чораларини қуллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқини бериш, жиноят ишларини қўшимча тергов ишига қайтариш институтини бекор қилиш. фуқаролик ишлари бўйича суд қарорини наэорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш. вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини наэорат тартибида кўриб чиқиш институтини тугатиш. умумий юрисдикция судларини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш вазифаси ва ваколатини Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўткаэиш, хўжапик судлари тизимида минтақавий аппеляция судларини ташкил этиш назарда тутилди.
Шу билан бирга, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиплигиии таъмиилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини, одил судловнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш, кадрларни танлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тиэимини. жиноят ва жиноят-лроцессуал ҳонунчипигини, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган бир қатор вазифалар белгилаб ўтилган.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қуллаш чекланди.
Бундан ташқари, 2012 йил 29 декабрда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва огир жиноятлар белгиларини таснифлашни эркинлаштиришга қаратилган қонун қабул қилингани ҳам соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчиллигига яна бир мисолдир.
Хусусан айрим тоифадаги жиноятлар бўйича судланганликни олиб ташлаш муддати камайтирилди. Жиноятларнинг иқтисодий зарар миқдори каби таснифловчи белгилари оширилганини ҳам алоҳида қайд этиш керак. Масалан. кўп бўлмаган зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юэ бараваригача бўлган миқдорда, анча миқдордаги зарар энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юэ бараваригача бўлган микдорда. кўп миқдор эса энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юэ бараваригача бўлган миқдорда, жуда кўп миқдор — энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдорда белгиланди. Янги жорий этилган механиэмга кўра, айрим тоифадаги жиноятлар бўйича ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўгрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органиникг аризасига кўра қўэгатипади13.
Жиноят кодексининг 180-(Сохта банкротлик) ва 181- (Банкротликни яшириш) моддаларининг иккинчи қисмига ўзгартиш киритилиб. унга кўра еткаэилган моддий эарарнинг ўрни қолланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Илгари ушбу зарар уч карра қопланиши лоэим эди.
Сохта банкротлик ва банкротликни яширишнинг мажбурий аломати кредиторларга катта миқдорда — энг кам ойлик иш ҳақининг 300- 500 бараваригача моддий эарар етказиш саналади. Бу эса айбдор шахснинг моддий аҳволини батамом ёмонлаштирарди.
Шуларни ҳисобга олиб. еткаэилган зарарни қоплашни айбдорнинг ўэини рагбатлантириш йўли билан таъминлаш мақсадида ЖКнинг 180. 181-моддаларига тегишли ўэгартишлар киритилгани айни муддао бўлди.
Кодекснинг 184-моддасига киритилган ўзгартишларга кўра. биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан ўттиэ кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар. шу жумладан. пенялар ҳамда бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа. жавобгарликдан озод қилинади.
Худди шундай. Кодекснинг 188 ва 189-моддаларининг биринчи ва иккинчи қисмлари чиқарилиб. маъмурий юрисдикцияга ўткаэилгани ҳам эътиборга молик.
Жиноят кодексининг 188-моддасидан анча ва катта миқдордаги ноқонуний тадбиркорлик фаолияти тўгрисидаги биринчи ва иккинчи қисмлар чиқарилди. Булар учун жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 176-моддасида кўэда тутилди.
Шу ўринда таъкидлаш лоэимки. илгари Жиноят кодексида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги фақат битта моддада (2061-модда. Хўжапик юритувчи субъвктларнинг фаолиятигз қонунга хилоф равишда арзлашиш) берилган бўлса. эндиликда янги 2015 йил 20 августдаги Қонунга мувофиқ. кодексга тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боглиқ жиноятлада хам ўз аксни топган.
ЖК 50-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган йигирма йилдан ортиқ, бироқ йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланадиган узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кўриниши бўлиб, у фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган терроризм содир этган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин.
Узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси суд томонидан ушбу жиноятларга нисбатан қонунда умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланиши истисно этилган (масалан, тугалланмаган жиноят учун), шунингдек иш ҳолатларига кўра суд айбдорга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ёки ўн беш йилдан йигирма йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосага келган ҳолларда тайинланиши мумкин.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллаш масаласини ҳал этишда жазо, фақат иш бўйича айбдор томонидан ғайриинсоний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилганлигидан, шунингдек жиноятни содир этган шахс жамият учун мутлоқ хавфли эканлигидан далолат берувчи ва унга нисбатан бошқа жазо тайинланиши имкониятини истисно этувчи алоҳида ҳолатлар бўлганда, тайинланиши мумкинлигини инобатга олиши керак.
умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тугалланмаган жиноят учун тайинланиши мумкин эмас.
Қонунга кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазолари аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан ҳам тайинланиши мумкин эмас. Бунда олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан бундай жазолар тайинланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида биринчи инстанция суди томонидан айбдорнинг ҳукм чиқариш кунига қадар, апелляция шикояти (протести) берилган ҳолда — иш апелляция инстанциясида кўрилган кунга қадар бўлган ёшидан келиб чиқиб қўлланилади.
Жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлашда:жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси тўртинчи қисми қоидасига мувофиқ енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали тайинланади;
жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси бешинчи қисми қоидасига мувофиқ жазоларни тўла ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, бироқ йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади.
Агар жиноятлар мажмуига кирувчи ЖК 97-моддаси иккинчи қисми ёки 155-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган жиноятлардан бирортаси бўйича ҳам узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмаган бўлса, узил-кесил жазо жазолар тўла ёки қисман қўшилганда ҳам, енгилроқ жазо оғирроғи билан қопланган ҳолда ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати йигирма йилдан ошмаслиги керак.
Шуни назарда тутиш лозимки, шахс қонунда умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бир неча жиноят содир этган бўлиб, улардан айримлари у вояга етмаган, бошқалари вояга етган ёшда содир этилган бўлса, вояга етмаган ёшда содир этилган жиноятлар учун жазо ЖК 82—86-моддалари қоидалари бўйича, вояга етган ёшда содир этилган жиноятлар учун ЖК 59-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари қоидалари бўйича тайинланади.
ҳукмлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 60-моддаси учинчи қисми қоидасига мувофиқ енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали тайинланади;
ҳукмлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 60-моддаси14 тўртинчи қисми қоидасига мувофиқ жазоларни тўла ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, бироқ йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |