ХI – Жахон биринчилиги 2-3 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул
шахрида бўлиб ўтди.
Беллашувларда ваклларимиздан, эркаклар бахсларида 66 кг вазнда
Шахрам Ахадов, 73 кг вазнда Давлат Абраев, 81 кг вазнда Камолиддин
Расулов, 90 кг вазнда Шухрат Арслонов, +100 кг огирликда Мухсин
Хисомиддиновлар олтин, 100 кг вазнда Илхом Жўраев кумуш медалига
сазовор бўлишдилар.
Аёллар бахсларида 48 кг вазнда Мохинур Мўминова, 52 кг вазнда
93
Гулнора Сулаймонова, 57 кг вазнда Дилдор Шерметова, 78 кг вазнда Кумуш
Йўлдошева, 87 кг вазнда Рахима Йўлдошева олтин, +87 кг вазнда Илматова
Рината, Бойимова Беғамлар бронза медалига сазовор бўлишдилар.
Шу тариқа ўтказилган жахон чемпианатида вакилларимиз умумжамоа
хисобида 1 чи ўринни эгаллашдилар.
ХII – Жахон биринчилиги Жанубий Кореянинг Чунгджу шаҳрида
Бутунжахон жанг санъатлари фестивали доирасида 30 августь – 5 сентябрь
кунлари бўлиб ўтди.
Беллашувлар натижаларига кўра эркаклар баҳсларида 60 кг да
Ўзбекистонлик полвонлардан Аброр Жабборов, 73 кг да Умид Эсонов, 81 кг
да Cарвар Шомуродов, 90 кг да Шермухаммад Жандриев, 100 кг да Эркин
Дониёров, +100 кг да Муҳсин Ҳисомиддиновлар олтин, 66 кг да Қобулжон
Ахмедов кумуш медалларга сазовор бўлдилар.
Бахсларида Ўзбекистонлик аёл полвонларимиздан муносиб иштирок
этиб ғолиб ва совриндорлар каторидан жой эгаллашди. Кўтарингки ўтган
бахсларда 48 кг да Мохинур Мўминова, 52 кг да Гулнор Сулаймонова, 70 кг
да Нулифар Эргашова олтин, +87 кг да Рината Илматова кумуш, 57 кг да
Маҳлиёхон Йўлдошева, 87 кг да Рахима Йўлдошева бронза медалларни қўлга
киритдилар.
Кураш бўйича ўтказилаётган мусобақалар дунё ахлига ёркин
таассуротларни, завку сурур улашмокда. Буларнинг барчаси кураш
умуминсоний қадрият сифатида муносиб урин олишга хақли эканлигининг
тасдигидир. Ўзбекистонда спортни оммалаштириш айникса курашнинг
довругини дунёга тарғиб этиб, шу асосида улкан мувофақиятларни қўлга
киритган полвонларимиздана Акобир Қурбонов, Камол Муродов, Тоштемир
Муҳаммадиев, Бахром Авазов, Мафтумкули Маҳмудов, Шухрат Хўжаев,
Фарҳод Тўраев, Икром Нуруллаев, Исоқ Ахмедов, Рамзиддин Сайидов,
Фуркат Маматов, Абдулла Тангриев, Давлат Чориев, Шерали Жураев,
Шерали Тураев, Равшан Маҳмудов, Фаёз Файзуллаев, Сухроб Худойбердиев,
Олим Равшанов, Шароф Холмаматов, Маруф Гайбуллоев, Мухсин
Хисомиддинов, Темурхон Тўраев, Эркин Дониёров, Шахрам Ахадов, Давлат
Аброев, Комолиддин Расулов, Шухрат Арслоновлар мисол бўла оладилар.
Ўзбек полвонлари халқаро турнирлар, Осиё ва Жаҳон биринчиликларида
олтин медалларни қўлга киритдилар, юксак маънавий ва жисмоний
етукликка эришиб, ўзбек миллатини, мамлакатни, унинг қадриятларини
тиклашга ва уларни дунёга тарғиб этишда барча ёшларимизга ибрат бўлиб
келмоқдалар. Ҳали кўплаб ана шундай паҳлавонлар етишиб чиқишига
ишончимиз комил.
94
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида кураш бўйича нуфузли мусобақалар
ўтказилаётганлиги
эса
спортнинг
бу
тури
жаҳонда
тобора
оммавийлашаётганлигидан
далолат
беради.
Зеро,
кураш
миллий
қадриятларимиз дурдонаси ва ҳозирда умуминсоний қадриятларга айланди.
Кураш инсонни нафақат жисмоний балким ҳар томонлама комил этиб
тарбиялаш воситаларидан бири ҳисобланади.
Кураш дунё сивилизациясига беқиёс қисса қўшган, авлоду аждодлардан
бизгача етиб келган маънавий мерос — катта бир хазина. Бу хазина бугун
фарзандлар тарбиясида муҳим омил бўлмоқда. Сайёрамизиинг турли қитъа
ва юртларида истиқомат қилувчи не-не халқлар, элатлар курашнинг
жозибасига, унинг инсонпарварлик, байналминаллик, бақрикенглик
қояларига мақлиё бўлиб, севимли спорт тури сифатида қабул қилмоқдалар.
Бугунги кунда кураш анъанаси ривожланиб оммалашиб боряпти. Ҳар
бир миллий байрам курашсиз ўтмаяпти. Энг қизиги шундаки, даврага чиққан
полвонни таништиришда биринчи унинг “Она юрти” айтилади, демак бу
полвон она юрти шаънини ҳам ҳимоя қилиб, унда ютуқ ва ғалабалари
туфайли улар Ватанини севиш, ардоқлаш, инсонларга ғамхўрлик қилиш каби
олийжаноб ҳислатлар тарбияланиб боради. Кураш ватанимиз қудратини
ошириш, ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, умрни узайтириш,
саломатликни мустаҳкамлаш воситаларидан биридир. Шунинг учун курашни
давр талаби даражасида ривожлантириш истиқболий аҳамият касб этади.
Муаллифлар кураш орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни
сингдиришнинг педагогик асосларини ишлаб чиқишга қўл урдилар. Ушбу
масаланинг ечимини топишга доир ишлаб чиқилган тавсиялар келгуси
ишларда ўз аксини топиши режалаштирилган.
95
Do'stlaringiz bilan baham: |