105
ўтади. Баҳслар мутлоқ вазн тоифасида ташкил этилди. Жахоннинг 40 га яқин
мамлакатидан полвонлар иштирок этган мусобақа финалига икки нафар
Ўзбекистонлик курашчилар етиб бордилар. Бекмурод Олтибоев ва Шерали
Жўраев ўртасидаги финал беллашувида еса Шералининг қўли баланд келди
ва якунда мусобақа ғолибига айланди. Турнирнинг соврин жамғармаси
100 000 АҚШ доллари, шундан ғолибга 50 000 АҚШ доллари (Президент
соврини), II- ўрин учун 25 000 АҚШ доллари, III-ўрин учун 10 000 АҚШ
доллари V-VIII ўрин учун 1250 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари
берилади.
2019 йилги мусобақада 50 давлатдан 150 нафардан зиёд
спортчи ва
меҳмон иштирок этиши кутилаётгани ҳам турнирнинг нуфузи ортиб
бораётганидан далолатдир. Турнир 73, 90 килограмм ва мутлақ вазн
тоифасида бўлиб ўтади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 56 минг доллар
бўлиб, мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси
Президенти соврини – 25 000 долларга сазовор бўлади. Иккинчи ўрин
соҳиби 10 000 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари 5000 доллардан пул
мукофоти билан тақдирланади. Қолган вазн тоифасидаги ғолиб ва
совриндорларга ҳам йирик пул мукофотлари таъсис этилган.
Қолаверса дунё миқёсида ҳам миллий спорт туримизни оммалаштириш
йўлида самарали фаолият олиб бормоқда
Август-сентябрь ойларида Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида
умумжамоа хисобида спортчиларимиз 21 та
олтин, 24 та кумуш ва 25 та
бронза – жами 70 та медални қўлга киритди. Мамлакатимиз олтин медаллар
сони бўйича 5-ўринни эгаллагани ўзбек спорти тарихида энг яхши натижа
бўлди.
– Биз халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-
эътиборини оширишга катта ҳисса қўшган спортчиларимиз
билан
фахрланамиз. Шу билан бирга, олий спортда эришилган ютуқлар билан
чегараланмасдан, оммавий спортга ҳам катта эътибор беришимиз керак, –
деди Шавкат Мирзиёев.
Бизни қувонтирадиган жиҳати, Кураш тобора кўплаб комплекс спорт
мусобақалари дастурига кириб бормоқда. Дастлаб 2017 йили
Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жанг санъати ва ёпиқ
иншоотлардаги V Осиё ўйинлари, кейинчалик 2018 йил Индонезия
мезбонлик қилган XVIII Осиё ўйинлари дастурига кирган Кураш эндиликда
Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари оиласида.
Кураш
бинони забт этар экан, турли халқлар ва мамлакатларда миллий
106
спортимизга бўлган қизиқиш ошиб бормоқда. Япониянинг Нагоя
Университети илмий ҳодими, этнограф, қадимшунос Сиека Вазаки ҳам
курашга мафтун бўлган лардан. У Ўзбек халқи, унинг урф-одатларини
ўрганиш учун юртимизга келиб ўзи учун курашни кашф этди. Бугунги кунда
у Япония кураш тарғибодчиси сифатида фаолият юритмоқда.
2022 йилги Осиё ўйинларидан бошлаб кураш 15 та вазн тоифасида (7 та
эркаклар, 8 та аёллар) ташкил этилади.
Шунингдек, эркаклар ва аёллар
ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин олади. Шу
тариқа, миллий спортимиз нуфузи Осиё ўйинларида янада кўтарилади ва
кураш баҳсларда умумий ҳисобда 17 та медаллар жамланмаси ўйналади.
Биз учун қувонарлиси, ўзбек халқининг миллий спорт тури
ҳисобланмиш Кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари
дастурига киритиладиган бўлди.
Жаҳон биринчиликлари ва халқаро турнирлар шубҳасиз курашни
Олимпиада сари элтувчи кўприклар вазифасини ўтайди. Курашни 2021 йилги
Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиш учун кеч бўлсада,
2025 йилги мусобақага кўшиш учун имкони бор. Насиб қилса,
курашчиларимиз Ислом бирдамлиги спорт ўйинларида ҳам ўз маҳоратларини
намойиш қилишади.
Кураш халқаро ассоциацияси, Осиё, Европа, Панамерика,
Африка ва
Океания Кураш конфедерациялари томонидан Курашнинг жаҳондаги
нуфузини янада ошириш, келажакда уни ёзги Олимпия ўйинлари дастурига
киритиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Кураш бўйича жаҳон ва
қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юксак савияда ташкил этилмоқда.
Бу мусобақаларда дунёнинг барча қитъаларидан полвонлар кураш
тушмоқда.
Ўтган 22 йил мобайнида ўзбек миллий спорти дунё даражасига чиқа олди.
Нуфузли экспертлар томонидан "XXI аср спорти"
дея эътироф этилган кураш
бугун Осиё, Африка, Пан-Америка Ўйинлари дастуридан расман ўрин
эгаллади. Қолаверса дунё миқёсида ҳам миллий спорт туримизни
оммалаштириш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.
Кураш жонкуярлари, фидоийларнинг ҳамда бутун ўзбек халқининг
галдаги вазифаси, нияти курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритишдир.