КУРАШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ТУРНИРЛАР
Миллий қадриятимиздан жахон спорти даражасига кўтарилган
кураш бугунги кунда дунё миқёсида тобора оммалашиб бормоқда. Осиё
ўйинларига курашнинг киритилгани алохида бир тарих. Юртимизда
ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун халқаро турнирлар савияси
жихатидан жахон чемпионатларидан қолишмайди. Энди курашга дунёда
катта эхтиёж туғилди. Улар қоидаларни, умуман, спорт турини биздан келиб
ўрганиши учун янги имкониятлар яратилмоқда.
Миллий қадриятларимизни тиклаш, асраб-авайлаш, ривожлантириш ва
бутун дунёга кенг намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Бу жиҳатлар ўзбек кураши турли қитъалар ва мамлакатларда кенг
тарқалиб бораётганида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Кураш ҳалол спорт тури
сифатида тан олинди.Мустақиллик йилларида кўп асрлик тарихга эга миллий
курашимиз бўйича чемпионатлар, халқаро турнирлар ўтказиладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шаҳрисабзда Амир
Темур, Термиз шаҳрида Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб
халқаро турнирлар ташкил этилди, улар анъанавий тус олди.
Кураш бўйича ўтган машҳур спортчилар, давлат ва жамоат арбоблари,
аждодларимизнинг буюк сиймолари хотирасига бағишланган спорт
турнирлар ўтказилиб келинмоқда. Мустақиллик йилларида бир қатор турли
мусобақалари, «Алпомиш» ва «Тўмарис» фестиваллари, «Умид ниҳоллари»,
«Баркамол авлод» ва «Универсиада» каби уч боскичли спорт мусобақалари
биринчи Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва раҳномалигида ташкил
қилинган . Бу ўз ўрнида ёшларимизнинг жисмоний ва маънавий
баркамоллигини таъминлаш омили бўлиб хизмат қилмоқда.
Мамлакатимиз
раҳбариятининг
доимий
эътибори
туфайли
халқимизнинг фахри бўлган кураш халқаро майдонда тан олинди. Кураш
анъанасини ўзбек халқи кўз қорачиғидек асраб, авайлаб авлодларга мерос
қилиб, шу кунгача етказиб келди. Унинг мавжудлиги айрим шахслар
иродасига боғлиқ эмас. Бу анъана шу халқнинг турмуш талабидан,
заруриятидан келиб чиққан маънавий бойлигидир. Кураш анъанаси халқимиз
ғурури ва куч-қудратининг тимсоли бўлиб, йигит-қизларимизни эпчил,
жасур, мард, кучли, камтарин, меҳнатсевар, ватанпарвар қилиб тарбиялашда
тенги йўқ қадрият саналади.
Курашнинг яна бир халқпарварлиги ва уни ривожланиш воситаларидан
бири бу Ўзбекистонда ўтказилаётган миллий байрамлардан “Ҳосил”,
“Қурбон ҳайити”, “Наврўз”, “Мустақиллик”, “Устоз ва мураббийлар”,
“Хотира ва қадрлаш” ҳамда бошқа байрамлардан иборат бўлган тадбирларда
96
кураш турлари бўйича кенг кўламда оммавий мусобақаларни ташкил этиш
ўзига хос анъанага айланиб бораётганлигини амалиётда ўз аксини топмоқда.
1992 йилдан бошлаб нуфузли беллашувлар бошланиб кетди. Муҳтарам
биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўтмишда яшаб ўтган барча
паҳлавонлар ва улуғ алломаларнинг руҳларини шод этишни кураш бўйича
халқаро турнирлар ўтказиш билан бошлаган эдилар. 1992 йилда Термизда Ат
Термизий, Бухорода Баҳоуддин Нақшбандий, Урганчда Паҳлавон Маҳмуд,л
Қашқадарёда Амир Темур, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва бошқа
шаҳарларда кураш бўйича таниқли инсонлар хотираларига бағишланган
халқаро турнирлар ўтказилиб келинмоқда. Кўпчиликнинг ёдида турибди:
Кураш бўйича илк Халқаро турнир 1993 йилнинг 3-5 апрелъ кунлари бўлиб
ўтган эди. Айтиш керакки, бу турнир мустақил Ватанимиз спорти тарихида
алоҳида аҳамият касб этди. Ўшанда турнир ўтаётган Термиз шаҳридаги
“Алпомиш” ўйингоҳида бўлаётган полвонлар беллашувини миллионлар
одамлар катта қизиқиш ва ҳайрат билан томоша қилган эдилар.
Айниқса, улуғ Ватандошимиз ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига
бағишлаб кураш бўйича Термиз шаҳрида 1993, 1.995, 1997, 1999, 2001, 2003,
2005, 2007, 2009, 2011, 2013, 2015, 2017, 2019 йилларда халқаро
турнирнинг ўтказилиши халқимизнинг бу спорт турига бўлган меҳр-
муҳаббатининг ёрқин тимсолидир. Чунки кураш илк мусобақалардаёқ
жозибадорлиги, гўзаллиги ва ҳалоллиги билан барча иштирокчиларнинг,
хорижий мутахассисларнинг меҳрини қозонди.
Бу турнирларда Ўрол Тўраев, Рустам Эргашев, Тоштемир Муҳаммадиев,
Баҳром Авазов, Махтумқули Маҳмудов, Эрали Маҳмарасулов, Камол
Муродов, Исоқ Аҳмедов, Абдулла Тангриев, Ришод Собиров, Суҳроб
Дўстов, Шуҳрат Хўжаев, Бобомурод Рустамов, Ўктам Бобоев, Ўткир Эгамов,
Шароф Лутфуллаев, Бегзод Турабоев, Сами Убайдуллаев, Абдулло Холиёров
каби юртдошларимиз катта маҳорат кўрсатишиб, кураш санъатини
намойиш қилдилар ва улар турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлдилар.
Шу каби нуфузли беллашувлар сирасига 2000 йилдан буён Британия
Кураш Федарацияси томонидан ўтказиб келинаётган Ислом Каримов халқаро
турнирини келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси биринчи
Президенти ва ХКА фахрий Президети шарафига ташкил этилган мана
шундай мусобақалар даставвал 2000 йилнинг октябр ойида Буюк
Британиянинг Бэдфорд шаҳрида бўлиб ўтди. 2001 йилдан буён ХКА"энг
яхши курашчи", "энг яхши ҳакам", "энг яхши федерация" каби 12 турли
номинацияда йилнинг энг яхши воқеасини ва инсонларини аниқлашни йўлга
қўйди. Кураш тарихида биринчи маротаба "2001 йилнинг энг яхши
97
курашчиси" номинациясида Ўзбекистонда бўлиб ўтган беллашувда ажойиб
ўйин кўрсатиб ғолиб чиққан Бразилиялик курашчи Александр Кацураги олий
мукофот сазовори бўлди. Будапештда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида
ғолиб чиққан Полшалик Дорота Сикора "Йилнинг энг яхши курашчи аёли"
деб топилган. "Энг яхши техника" номинациясида 2001 йилда Ўзбекистонда
бўлиб ўтган иккинчи халқаро турнирнинг мутлақ ғолиби, ўзбек курашининг
навқирон юлдузи, оғир вазнли спортчи Абдулла Тангриев олий мукофотни
қўлга киритди. Бугунги кунга келиб кураш бутун жаҳонда эътироф этилди.
Боливия, Канада, АҚШ, ЖАРдан бошлаб Голландия, Туркия, Россия ва
Япония каби мамлакатларда кураш маълуму-машҳур. ХКАсининг халқаро
спорт ташкилоти сифатидаги нуфузи кундан-кунга ортиб бормоқда. Албатта
ХКА Президенти ва ташкилот ижроя қўмитаси аъзоларининг турли халқаро
спорт уюшмалари ва ташкилотлари раҳбарлари билан олиб бораётган
музокара ва учрашувлари кўп жиҳатдан бунга туртки бўлди.
Узоқ тарихга эга бўлган курашимиз умуминсоний қадриятларни ўзида
акс эттириши, усулларининг бойлиги билан қисқа вақт ичида кўпгина
мамлакатлар спорт жамоатчилиги эътиборини тортди.. Асрлар давомида
шаклланган, шахснинг камолотга эришувида муҳим аҳамият касб этган
кураш баъзи даврларда, хусусан, 130 йилдан зиёд вақт давом этган чор
мустамлакаси ва шўролар ҳукмронлиги пайтида анчайин завол топди, оёқ
ости қилинди. Тоталитар тузум мутасаддилари маҳаллий халқни руҳан
кўтарадиган, мудроқ қалбини уйғотиб, фахр ва ғурур бағишлайдиган кураш
сингари миллий қадриятларимизнинг пайини қирқишдан манфаатдор эдилар.
Шу боис ҳам авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топиб келган ўзбек кураши
шўролар даврида рўёбга чиқолмади.
Бироқ жисму дилида буюк аждодлар қони гапириб турган, уларнинг
маънавий меросидан қандайдир даражада баҳра олган бели бақувват
полвонлар тор доирада бўлса ҳам кураш удумига содиқ қолдилар. Фақатгина
мустақилликка эришганимиздан кейин курашга қайтадан ҳаётбахш руҳ
бағишланди. Байрамларимиз, сайлларимиз даврасига яна кураш кириб келди.
Асрлар синовидан, мураккаб даврлар силсиласидан мардона ўтган,
чинакам мардлар, муносиб рақиблар баҳси, эзгу ниятлар, олий мақсадлар
тимсоли бўлиб эътироф этилган кураш яна умумхалқ назарига тушди,
умумдавлат, мамлакат даражасидаги муҳим ишга айланди. Бугина эмас,
мана, у бир неча йилдирки жаҳон афкор оммасининг меҳрини қозонаётир.
Шунингдек курашни ривожлантириш борасида қуйидаги тадбирлар
амалга оширилди.
1999 йилнинг 10 декабрдан 2000 йилнинг 10 январигача “Кураш менинг
98
ифтихорим” шиори остида кураш ойлиги ўтказилди.
Гиламда отахон полвонлар, “Полвонлар қаримайди”, “Кураш ёш
танламайди”, “Маҳалламиз полвонлари” шиори остида қатор мусобақалар
бефарқ қолдирмади;
Курашни янада тарғиб этиш мақсадида “Ўзбек кураши – олимпия сари”
ва “Ўзбек курашини куйлайман” мавзусида танловлар эълон қилинди. Бу
танлов доимий равишда телевидения, радио орқали реклама қилиб борилади.
Танлов якунлари ўзбек халқининг курашга бўлган меҳрини яна бир бор
намоён этди.
Шу тариқа полвонларимизни мадҳ этувчи қўшиқлар, шеърлар дунёга
келди. Ўзбекистон кураш миллий федерацияси, жойлардаги ҳокимликлар
томонидан номдор полвонлар хотира турнирлар ўтказилиши анъана тусига
кирди. Бу турнирларда миллий қадриятлармизга амал қилиб, қадимий урф-
одатларимизга биноан марҳум полвонларнинг қабрлари ободонлаштирилди
ва зиёрат қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тўй курашларини
ўтказиш тобора кенг тус олиб бормоқда. Полвонлар юрти бўлмиш Бухоро,
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида тўйлар курашсиз ўтмайди. Бу
анъаналар Самарқанд, Хоразм, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва бошқа
вилоятларда ҳам оммалашиб бормоқда.
Кураш бўйича ўтган машҳур спортчилар, давлат ва жамоат арбоблари,
аждодларимизнинг буюк сиймолари хотирасига бағишланган спорт
турнирлари ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбек курашининг жаҳон бўйлаб парвози бошланган кундан, хотин-
қизлар кураши ҳам шиддат билан ривожлана бошлади. 1991 йил Қашқадарё
вилоятининг Мироқи қишлоғида янги қоидалар асосида илк бор кураш
мусобақаси ўтказилди. Унда Комил Юсуповнинг ўзи ҳакамлик қилди.
Сурхондарё вилоятининг Намуна қишлоғида машҳур полвон Шопоат
Шомуродов хотирасига бағишланган турнир апрел ойида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон кураш миллий федерацияси томонидан май ойида Фаргона
вилоятининг Водил қишлоғида Ҳамроқул Турсунқулов хотира турнири
ўтказилди.
Бухоро вилотининг Қоракўл туманида июн ойида Турсун ота Юсупов
хотирасига бағишланган 1 чи халқаро турнир бўлиб ўтди.
Спорт тарихида илк бор Президент соврини учун август ойида Амир
Темур халқаро турнири ўтказилди.
Улуғ аллома Баҳоуддин Нақшбандининг 675 йиллик юбилейига
бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
1993 йил Ал Ҳаким Ат Термизий хотирасига бағишланган Ўзбекистон
99
Республикаси Президенти соврини учун 1 чи халқаро турнир бўлиб ўтди.
1994 йил Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган 1 чи
халқаро турнир бўлиб ўтди.
1996 йил Андижонда Заҳриддин Муҳаммад Бобур хотирасига
бағишланган 1 чи халқаро турнир бўлиб ўтди.
1997 йил Нукус шаҳрида машҳур палвон Сапалак Шомуродов
хотирасига бағишланган 1 чи халқаро турнир бўлиб ўтди.
1998 йил 6-9 сентябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон Президент
соврини учун 1 чи халқаро турнир бўлиб ўтди.
1999 йил 27-28 март ойида Японияда ўзбек кураши бўйича мамлакат
чемпионати ўтказилди.
Термиз шаҳрида Алпомиш эпосининг 1000 йиллигига бағишланган
халқаро турнир бўлиб ўтди.
2000 йил 7 май Россиянинг Тверъ шаҳрида Ёшлар ва Ўсмирлар ўртасида
жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. Сентябръ ойида Боливияда халқаро Санта
Круус кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. 17-19 ноябр кунлари Наманган
шаҳрида Бобораҳим Машраб хотирасига бағишлаб 1 чи халқаро турнир
бўлиб ўтди.
2001 йил 24-25 феврал кунлари Ирландиянинг Дублин шаҳрида ўзбек
кураши бўйича мамлакат биринчи тарихий чемпионати бўлиб ўтди.
Кураш бўйича биринчи қитъа чемпионати 1999 йилнинг декабрида
бўлиб ўтди. Белорус пойтахти Минск кураш бўйича биринчи Европа
чемпионатига мезбонлик қилди.
Аёллар ҳамда эркаклар иштирок этган кураш бўйича биринчи Осиё
чемпионати 2001 йилнинг апрел ойида беллашувнинг ватани Тошкент
шаҳрида бўлиб ўтди.
2001 йилнинг июл ойида Жанубий Африканинг Хартенбос шаҳрида
Африка қитъасининг биринчи қитъа чемпионати бўлиб ўтди.
Биринчи Пан Америка чемпионати эса 2002 йилнинг март ойида
Боливия пойтахти Ла-Пас шаҳрида бўлиб ўтган эди.
1999 йил 7 июнда Россиянинг Брянск шаҳрида ўтказилган аёллар
ўртасидаги халқаро турнир;
2000 йил 6-7 май кунлари Россиянинг Тверъ шаҳрида ўғил ва қиз
ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпионати, 2000 йил 13 – 17 июл
кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида кураш бўйича эркаклар ва аёллар
ўртасида иккинчи жаҳон чемпионати ўтказилди, 2000 йил 1 – 3 октябрда
Буюк Британиянинг Бедфорд шаҳрида Ислом Каримов халқаро турнири
эркаклар, аёллар ва фахрийлар ўртасида ўтказилди;
100
2001 йил 28 – 29 апрелъ Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи Осиё
чемпионатида қизлар ҳам қатнашди.
2006 йилнинг 14-16 апрелъ кунлари Термиз шаҳрида хотин – қизлар
ўртасида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.
2007 йил 13-14 апрелъ кунлари Термиз шаҳрида Президент соврини
учун анъанавий Ал – Ҳаким Ат – Термизий хотирасига бағишланган
саккизинчи халқаро турнир билан бирга аёллар ўртасида ҳам биринчи жаҳон
чемпионати бўлиб ўтди.
2007 йили Франциянинг Хендай шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон
Президенти Гран- при” 1- халқаро турнири курашнинг халқаро майдонда
обрўсини яна бир бор оширди.
2007-2008 йилларда Макао ва Вьетнамда ўтган II ва III ёпиқ
иншоотлардаги Осиё ўйинларида, 2009 йили Таиландда жанговар
яккакурашлар бўйича I Осиё ўйинларида, 2013 йили Жанубий Кореяда
ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича IV Осиё ўйинларида,
2014 йили Таиландда ва 2016 йили Вьетнамда ташкил этилган Осиё соҳил
ўйинларида кураш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Ўзбек курашининг миллий удумимиздан умумбашарий қадриятга
айланаётганлиги барчамизни қувонтиради, албатта. Амалиёт шуни
кўрсатмоқдаки, хотин-қизлар машғулотларининг барча тренерлари эркаклар
бўлиб, кўп жойларда ўғил ва қиз болалар машғулотларга бирга қатнашади.
Бугун ифтихор билан айтиш керакки, ота- боболаримизнинг асрий орзуси
рўёбга чиқди, азалий қадриятларимиз бутун бўй- бастини дунёга намойиш
этмоқда. Хусусан, кураш ўз ҳалоллиги ва инсонпарварлик тамойиллари
билан умумбашариятнинг нодир мулкига айланди.
Маълумки эркак курашчиларнинг машғулотлари методикаси, тузилиши,
оғирлик меъёрлари аёллар кураш машғулотларидан тубдан фарқ қилади.
Амалиётда мураббийлар эркаклар кураши машғулотлари қандай бўлса,
хотин-қизлар машғулотларига ҳам шундайлигича ўзгаришларсиз кўчириб
қўймоқдалар. Бироқ хотин – қизлар организми бир қатор морфологик ва
функционал хусусиятлари билан фарқланади. Афсуски, бу ҳолатлар ҳисобга
олинмаяпти. Бу камчилик ва хатолар, айрим жароҳатланиш ва зўриқишлар
спорт
натижаларининг
беқарорлиги,
хотин-қизларнинг
кураш
машғулотларига қизиқишининг пасайишига олиб келади.
Кураш спорт мусобақалари, миллий урф-одат ва қадриятларимиз, буюк
аждодларимиз мероси ва анъанаси, бу мусобақаларнинг қонун-қоидаларига
қатъий амал қилган ҳолда ташкил қилиниши ва ўтказилиши ёшлар
101
маънавиятини шакллантириш ва тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир.
«Бизнинг тараққиётимиз, - деб таъкидлаган эди И.Каримов, - соғлом авлод
тарбиясига таянади ва уни ривожлантиришга қаратилган. Ўтмишда
халқимизнинг
жуда
кўп
анъаналари
бой
берилганига
қарамай,
қадриятларимизнинг сарчашмалари бўлган миллий ўйинлар ва спорт турлари
тикланди ва ривожлантирилмокда. Миллий ўйинлар ва спорт турларининг
авлоддан - авлодга ўтиши, замонга қараб мослашуви, унинг давомийлиги,
анъаналарга бойлиги - буларнинг барчаси муайян халқнинг ўз миллий
қиёфасини қай даражада сақлаганлигининг ўлчови ҳисобланади».
.
Пан- Америка, Осиё, Европа, Африка ва Океанияда қитъа
чемпионатлари ҳар йили мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Айни пайтда Буюк Британия, Афғонистон, Греция, Туркия, Эрон,
Украина, Россия, Франция, Жанубий Африка Республикаси, Боливия каби
дунёнинг бир неча мамлакатларида турли даражадаги халқаро турнирлар
ташкил этилди.
2011 йилнинг 14 июли: бу сана Ўзбек спорти – курашнинг Олимпия
ўйинлари дастурига кириши сари ташлаган яна бир дадил қадам сифатида
тарих саҳифасидан ўрин эгаллади. Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб
ўтган Осиё Олимпия кенгашининг юбилей ХХХ Бош Ассамблеясида
“Кураш” Халқаро Ассоциацияси раҳбарияти ҳам иштирок этди ва миллий
спорт тури 2013 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ёпиқ спорт
иншоотларида ва жангавор санъат турлари бўйича ташкил этилган V Осиё
ўйинлари дастуридан ўрин эгаллагани расман эълон қилинди.
Бу тарихий воқелик ўз навбатида халқаро спорт жамоатчилиги
томонидан кўп миллатли Ўзбекистон давлатининг катта ютуғи сифатида
эътироф этилмоқда. Ўзбек халқи курашни инсонни жисмоний тарбиялаш
воситаси деб қарарди. Халқ ўзида кучлиликни, чидамлиликни, ирода ва
бардамликни меҳнаткаш халқнинг ахлоқий софлигини мужассамлаштирган
курашчи полвонларга ҳурмат билан муносабатда.
Кураш 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII
ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақда Осиё Олимпия
кенгашининг Ашхобод шаҳрида ўтказилган навбатдаги Бош ассамблеясида
эълон қилинди. Шу боис мазкур ўйинлар дастуридан жаҳон миқёсида ўз
ўрнига эга, барча қитъаларда ривожланиб бораётган спорт турлари жой
олади.
“Бугун Кураш Халқаро Ассоциацияси ва ушбу спорт турининг
ихлосмандлари учун тарихий кун “, - деди Осиё Кураш Конфедерацияси
президенти, Осиё ўйинлари департаменти директори Хайдар Фармон.-
102
“Курашнинг XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилиши мазкур
спорт турини нафақат Осиёда, балки бутун дунёда янада тараққий эттириш
ва кенг оммалаштиришда янги даврни бошлаб беради“.
2017 йил сентябр ойида Туркманистон пойтахти Ашхобад шахрида
Ёпиқ иншоатларда ва жангавор яккакурашлари бўйича Осиё ўйинлари бўлиб
ўтди. Ушбу нуфузли мусобокада миллий спорт туримиз курашнинг борлиги
ва медаллар учун бахслар ўтказилиши Ватанимиз фахри ва ғурури эди. Ушбу
нуфузли мусобакада Ватанимиз полвонлари умумжамоа хисобида 1- ўринни
эгаллашди.
Урганч шаҳрида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси президен
соврани учун Паҳлавон Махмуд ҳотирасига бағишланган биринчи халқаро
турнир бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар дунёнинг 14 мамлакатидан 260 та
келган полвонлар учун мухим снов вазифасини ўтаб бераётгани шубхасиз.
2018 йилнинг 9декабрь кунлари Россиянинг Орёл шаҳрида Кураш
бўйича “KURASH RUSSIA OPEN” биринчи халқаро турнири ўтказилди.
Россия Кураш федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада
дунёнинг 8 та мамлакатидан 100 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун
гиламга чиқди.
Ғолибларга қуйидаги пул мукофотлари топширилди:
I-ўрин (олтин)- 2000 $;
II-ўрин (кумуш)- 1000 $;
III-ўрин (бронза)- 500 $.
2018 йил Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида Соҳил кураши бўйича
III-халқаро чемпиоат бўлиб ўтди.
Соҳил кураши бўйича халқаро чемпионатда қитьамизнинг 9
мамлакатидан келган полвонлар 15 вазн тоифасида ғолиблик учун
беллашдилар.
2018 йил 9-19-март кунлари Саудия Арабистонида Ўзбек кураши
бўйича халқаро турнир ташкил этилди. Турнирда 20 дан ортиқ давлатдан
полвонлар мутлоқ вазнда ғолибликни қўлга киритиш учун гиламга тушди.
Халқаро мусобақа Подшох Абдулазиз номидаги “Туялар фестивали”
дастурига биринчи маротаба киритилган “Кўчманчилар олами” халқаро
этнофестивали доирасида ўтказилди.
Туялар фестивали доирасида кураш бўйича халқаро турнирнинг
ташкил этилиши ўзбек халқининг бебаҳо қадриятига бўлган халқаро
қизиқишнинг янада ошаётганидан далолатдир.
103
2019 йил 7-12 июн кунлари Бухоро шахрида Ўзбекистон Республикаси
Президенти соврини учун кураш бўйича ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд
хотирасига бағишланган I-халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда дунёнинг уч
қитъасининг 50 га яқин давлатидан келган 100 нафардан ортиқ номдор
полвонлар 7 та вазнда ғолиблик учун беллашдилар. Эркаклар 60, 66, 90 ва
100 килогача, аёллар эса 52 кг вазн тоифасида ўз омадини синаб кўрди.
Регламентга кўра иштирокчилар икки томонга ажратилди, яъни
маҳаллий полвонлар бир томондан, иккинчи томондан эса хорижлик
курашчи финалга етиб келди. Баҳовуддин Нақшбанд хотирасига
бағишланган халқаро турнирнинг биринчи олтин медалини бухоролик Чори
Зойиров қўлга киритди. 60 кг.гача бўлган вазн тоифасида ўтказилган финал
баҳсида у қозоғистонлик Аманхан Оскенбаев устидан соф ғалабага эришди
ва уч мингАҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига ҳам сазовор бўлди.
Шунингдек, 66 кг. вазн тоифасида Эрон ислом республикаси вакили Жаъфар
Фирузободи ғолиб бўлди. У финалда яна бир бухоролик полвон Миржон
Тўхтаевдан устун келди. Вазни 90 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида
ўзбекистонлик Шермуҳаммад Жандриев Қирғизистон вакили Жамалбек
Асилбекдан устун келди. Эркаклар ўртасидаги ўтказилган беллашувларда энг
оғир, яъни 100 килогача бўлган полвонлар баҳсида Бухоро кураш мактаби
тарбияланувчиси Эркин Дониёров ҳал қилувчи баҳсда эронлик Ҳамед
Рашидини мағлуб этди.
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарлари мезбонлик
қилган XVIII "Осиё ўйинлари-2018" мусобақалари кўтаринки руҳда бўлиб
ўтди. Хамюртларимиз Осиё ўйинлари давомида 21 та олтин, 24 та кумуш, 25
та бронза, умумий ҳисобда 70 та медал қўлга киритиб медаллар сифати
бўйича 5-ўринни эгаллашди. Осиё ўйинлари олтин медали соҳиблари 5000,
кумуш медал совриндорлари 3000, бронза медалига эга чиққан
спортчиларимиз эса 2000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пуллари
билан тақдирланишди.Совриндор бўлган спортчиларимизнинг мураббийлари
учун ҳам (олтин 2500. Кумуш 1500, бронза 1000 АҚШ доллари) мукофот
пуллари тақдим этилди.
Икки ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида қитъа спорт мухлислари
диққатини ўзига жалб этган беллашувларда, албатта, кимнингдир ўз юрти
спортчилари эришган ютуқлардан фахрланиб кўнгли кўтарилган бўлса,
бошқа бир спорт мухлисининг ҳолатида бунинг аксини кузатиш мумкин.
104
Осиё ўйинлари мусобақаларида "сариқ қитъа"нинг 45 давлатидан 9704
нафар вакил спортнинг 42 тури бўйича чиқиш қилиб, ўз ватани шарафини
ҳимоя қилди.
Палембанг ва Жакарта шаҳрларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё
ўйинларида Кураш бўйича мусобақалар ҳам 7 вазн тоифасида ташкил этилди
ва унда иштирок этган 14 нафар ўзбекистонлик курашчидан 12 нафари медал
олди - 6 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза. Эътиборли жиҳати, икки марта финалда
ўзбекистонлик курашчилар олтин учун ўзаро баҳс олиб боришди. -90 кг вазн
тоифасида Яҳё Имомов ва Шермуҳаммад Жандриев ҳамда -66 кг вазн
тоифасида Маъруф Ғайбуллоев ва Руслан Бўриев финалда ўзаро гиламга
чиқишди.
Аёллар мусобақалари ҳам юқори савияда ўтказилди. Ўзбекистон аёллар
терма жамоасидан 52 кг да Гулнор Сулаймонова, 57 кг да Дилдор
Шерматова, 78 кг да Нодира Йўлдошевалар олтин медалларга сазовор
бўлдилар.
Кураш бугунги кунда дунё спортига дадил кириб келаётган ёш спорт
тури бўлиб Осиё ўйинларидан сўнг унга қизиқиш янада ортди.
Ўзбек халқининг миллий спорти – кураш бўйича 2022-йил Хитойнинг
Хангжоу шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинларидан бошлаб кураш 15 та вазн
тоифасида (7 та эркаклар, 8 та аёллар) ташкил этилади. Шунингдек эркаклар
ва аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин
олади. Шу тариқа миллий спортимиз нуфузи Осиё ўйинларида янада
кутарилади ва кураш баҳсларида умумий ҳисобда 17 та медаллар
жамланмаси ўйналади.
Миллий қадриятларимизни тиклаш, асраб-авайлаш, ривожлантириш ва
бутун дунёга кенг намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Бу жиҳатлар ўзбек кураши турли қитъалар ва мамлакатларда кенг
тарқалиб бораётганида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Кураш ҳалол спорт тури
сифатида тан олинди.Мустақиллик йилларида кўп асрлик тарихга эга миллий
курашимиз бўйича чемпионатлар, халқаро турнирлар ўтказиладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шаҳрисабзда Амир
Темур, Термиз шаҳрида Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб халқаро
турнирлар ташкил этилди, улар анъанавий тус олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |