Ахборот технологиялари ва статистика



Download 28,51 Mb.
bet14/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

Рақамли АТС (дона)

Ҳар 100 аҳолига тўғри келувчи рақамли телефонлар

2006 йил

2010 йил

Ўсиш суръати

2006 йил

2010 йил

Ўсиш суръати

Ўзбекситон Республикаси бўйича

450

1008

224 фоиз

5,7

6,8

119 фоиз

Шу жумладан:



















Қорақалпоғистон Республикаси

26

61

235 фоиз

4,74

4,92

104 фоиз

Андижон

27

45

167 фоиз

4,19

4,64

111 фоиз

Бухоро

41

81

198 фоиз

7,39

7,57

102 фоиз

Жиззах

17

35

206 фоиз

2,12

2,42

114 фоиз

Қашқадарё

23

83

361 фоиз

1,89

2,15

114 фоиз

Навоий

23

54

235 фоиз

7,09

7,59

107 фоиз

Наманган

30

90

300 фоиз

3,98

4,4

111 фоиз

Самарқанд

35

108

309 фоиз

3,94

4,27

108 фоиз

Сурхондарё

10

45

450 фоиз

1,30

2,65

204 фоиз

Сирдарё

27

46

170 фоиз

5,70

6,02

106 фоиз

Тошкент

53

112

211 фоиз

4,93

5,14

104 фоиз

Фарғона

38

76

200 фоиз

4,15

4,28

103 фоиз

Хоразм

27

78

289 фоиз

4,49

4,59

102 фоиз

Тошкент шаҳри

73

94

129 фоиз

14,48

28,47

197 фоиз

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2010 йилда 2006 йилга нисбатан Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларида рақамли станциялар сонининг ўсиш суръатлари энг юқори, яъни мос равишда 450, 309 ва 300 фоизга тенг бўлган.


Юқоридаги жадвалда кўриниб турганидек, мамлакатимиз бўйича 2006 йилда жами 450 та рақамли телефон станцияси мавжуд бўлган бўлса, 2010 йилга келиб ушбу кўрсаткич 1008 тани ёки ўша йилга нисбатан 224 фоизни ташкил этди. Ушбу ҳолат рақамли телефонлардан фойдаланувчилар сонининг ортишига олиб келди. Яъни 2006 йилга нисбатан 2010 йилда рақамли телефонлардан фойдаланувчилар сони 119 фоизга ўсди. Ҳар 100 кишига 2006 йилда 5,8 та рақамли телефон тўғри келган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 6,8 тани ташкил этди. Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич энг юқори, яъни 28,47 тани, энг паст кўрсаткичлар қуйидаги вилоятлар - Жиззахда 2,45 тани Қашқадарёда 2,15 тани ва Сурхондарёда 2,65 тани ташкил этди.
Мамлакатимизда рақамли ва кенг форматли телевидениега тўлиқ ўтиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.Ушбу жараён 2015 йилда ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.
Республикамизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан интернет тармоғидан фойдаланиш жадал ривожланиб бормоқда. Дунё ахборот ҳамжамиятига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилиш, етакчи мамалакатлар билан ўзаро ахборот аламашиш, ахборот ресурсларидан тенг ҳуқуқли шерикчилик асосида фойдаланиш албатта иқтисодиётимизнинг ривожига янгича туртки беради.
Энг қувонарлиси шундаки, мамлакатимизда интернет тармоғидан фойдаланиш кўламининг кенгайиши нафақат корхона ва ташкилотлар, балки аҳолининг кенг қатламларини қамраб олиш имконини бермоқда. Бу эса аҳолининг компьютер саводхонлиги даражасининг ўсиб бораётганидан далолат беради.
2011 йилда мамлакатимизда интернет хизматидан фойдаланувчиларнинг умумий сони 8 миллион кишидан ошди. 2009 йилда интернетдан фойдаланувчилар сони ҳар минг кишига 96,8 тани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2011 йил якунларига кўра 230 тадан зиёдроқни ташкил этди. Интернетдан фойдаланувчилар сонининг ортиши ўз навбатида республикамизда ахброт-коммуникация соҳасини жадал ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар натижасидир.




3.2.1-расм. Интернетдан фойдаланувчилар сонининг йиллар бўйича ўзгариш динамикаси (млн. киши ҳисобида).

Айни вақтда интернет хизматини кўрсатиш тарифларини босқичма-босқич камайтириб бориш ҳисобидан ундан фойдаланувчилар учун шароитлар тобора яхшиланмоқда. Хусусан, 2010 йилда бу борадаги тарифлар 20 фоизга пасайтирилганини алоҳида қайд этиш керак.







3.2.2-расм. Интернет хизмати операторлари ва провайдерларининг умумий сони.

Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, ахборот-коммуникация технологияларининг кенг равишда жорий этилиши нафақат бу соҳада хизматлар кўрсатиш даражасининг ортишига, балки, шу билан бирга, инвестицияларнинг кенг жалб этилиши ва янги иш ўринларининг яратилишига, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ва барқарор ўсиш суръатларига эришишга энг муҳими, барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади бўлган аҳоли турмуш фаровонлигининг ортишига олиб келади (3.2.3-расм).





Ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш


3.2.3-расм. Ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти.
Кейинги йилларда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сонининг кескин ошиши интернетдан умумий фойдаланиш пунктлари сонининг ортишига олиб келди. 2002 йилда республикамиз бўйича бор-йўғи 26 та интернетдан умумий фойдаланиш пункти бўлган бўлса, 2009 йилда уларнинг сони 856 тани ташкил этди. 2010 йилда эса уларнинг сони 1000 тага етди. Ушбу кўрсаткич 2009 йилга нисбатан 116,8 фоизни ташкил этди.





3.2.4-расм. Интернет тармоғидан умумий фойдаланиш пунктларининг сони

Шуниси эътиборга лойиқки, ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши мамлакатимизда электрон имзонинг жорий этилишига, шунингдек, бу соҳанинг ҳуқуқий-меъёрий асосларининг яратилишига сабаб бўлди. 2009 йилда электрон имзони қайд этиш марказлари сони 6 тага етди. Шундай марказларнинг ташкил этилиши ва йилдан-йилга сонининг ортиши электрон имзодан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради ҳамда электрон ҳужжат айланишини осонлаштиради.


Электрон ҳужжат - электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.

Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish