Ахборот технологиялари ва статистика



Download 28,51 Mb.
bet12/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

2.2.4-жадвал
Ўзбекистон Республикасида 2005-2010 йилларда туристларга хизмат кўрсатиш17
(минг киши ҳисобида)




2005 й

2006 й

2007 й

2008 й

2009 й

2010 й

Жами 2006-2010 йй

Ўзбекистон Республикаси

621,73

659

699

741

786

870

3755

Шундан:




Қораколпоғистон Республикаси

5,3

5,6

5,9

6,3

6,8

8

32,6

Андижон вилояти

8,7

9,2

9,8

10,4

11,1

12

52,5

Бухоро вилояти

58,5

62

65,7

70

74

82

353,7

Жиззах вилояти

47,5

50

52

54

57

60

273

Қашқадарё вилояти

25,7

27

28

30

32

36

153

Навоий вилояти

3

3,2

3,4

3,6

3,8

4,5

18,5

Наманган вилояти

5,7

6

6,4

6,8

7,2

8

34,4

Самарқанд вилояти

73,55

78

82,7

87,7

93

103

444,4

Сурхондарё вилояти

19,9

20,5

21,1

21,7

22,3

23

108,6

Сирдарё вилояти

0

0

1

2

3

4

10

Тошкент вилояти

88,1

93

98

104

110

123

582

Фарғона вилояти

12,63

13,4

14,2

15

16

18

76,6

Хоразм вилояти

39,63

42

44,5

47,2

50

55

238,7

Тошкент шаҳри

233,42

249,1

266,3

282,3

299,8

333,5

1431


2.2.5-жадвал
Ўзбекистон Республикасида 2005-2010 йилларда чет-эллик туристларга хизмат кўрсатиш18
(минг киши ҳисобида)

Минтақалар

2005 й

2006 й

2007 й

2008 й

2009 й

2010 й

Жами 2006-2010 йй

Ўзбекистон Республикаси

241,9

257

272

288

305

339

1461

Қорақолпоғистон Республикаси

1,1

1,2

1,3

1,4

1,5

1,6

7

Андижон вилояти

0

0

0,5

0,6

0,8

1

2,9

Бухоро вилояти

41,3

43,8

46,4

49,2

52,2

58

249,6

Жиззах вилояти

0,9

0,9

1

1,1

1,2

1,3

5,5

Қашқадарё вилояти

3,6

3,8

5

6,3

7,5

8,8

31,4

Навоий вилояти

1,8

1,9

2

2,2

2,3

2,5

10,9

Наманган вилояти

0

0

0,5

0,6

0,8

1

2,9

Самарқанд вилояти

36,9

39,1

41,5

44

46,6

52

223,2

Сурхондарё вилояти

17,4

17,6

18,1

18,6

19,1

20

93,4

Сирдарё вилояти

-

-

-

-

-

-

-

Тошкент вилояти

0

0

2

2,3

2,5

3,6

10,4

Фарғона вилояти

0,4

0,5

0,6

1,6

2,6

3,6

8,9

Хоразм вилояти

18,4

19,5

20,7

21,9

23,2

26

111,3

Тошкент шаҳри

120,1

128,7

132,4

138,2

144,7

159,6

703,6

2.2.5-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики 2005-2010 йилларда чет-эллик туристларга хизмат кўрсатиш сони ўсиш тенденциясига эга. Ўбекистон Республикаси бўйича 2005 йилда 241,9 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 339 минг кишини ташкил қилиб, 2005 йилга нисбатан 2010 йилда 1,4 мартага кўпайган. Агар ушбу кўрсаткични вилоятлар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, 2005 йилда энг юқори кўрсаткичга эга бўлган вилоятлар Тошкент шаҳри 120,1 минг киши, Бухоро вилояти 41,3 минг киши, Самарқанд вилояти 36,9 минг кишини ташкил қилган. Энг паст кўрсаткичга эса, Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари бўйича чет-эллик турисларга хизмат кўрсатилмаган. Ушбу кўрсаткич 2010 йилга бориб, энг юқори кўрсаткичга Тошкент шаҳри 159,6 минг киши, Бухоро вилояти 58 минг киши, Самарқанд вилояти 52 минг кишини ташкил қилган. Энг паст кўрсаткичга эса, Сирдарё вилоятига тўғри келади.


Юқоридаги статистик таҳлиллардан шундай хулосага келишимиз мумкинки, 2005-2010 йилларда умуман олганда мамлакатимизга келаётган туристлар сони ошиб бормоқда. Туристларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Самарқанд вилояти, Бухоро вилоятига тўғри келмоқда. Лекин мамлакатимизда Сурхондарё, Хоразм, Қашқардарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳам тарихий обидаларимиз кўп.


2-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА
1. 2005-2010 йилларда мамлакатимизда хизматлар экспорт кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. 2005 йилда 29000 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 53025 минг сўмни ташкил қилган, яъни 2005 йилга нисбатан 2010 йилда 1,8 мартага ошган.
2. 2005-2010 йилларда умуман олганда мамлакатимизга келаётган туристлар сони ошиб бормоқда. Туристларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Самарқанд вилояти, Бухоро вилоятига тўғри келмоқда. Лекин мамлакатимизда Сурхондарё, Хоразм, Қашқардарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳам тарихий обидаларимиз кўп.
III БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ШАРОИТИДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ.
3.1. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш истиқболлари.
Республикада туризмнинг бугунги кундаги ахволини таҳлили шуни кўрсатадики, унинг ноёб салоҳият ва имкониятларидан ғоятда кам фойдаланилмоқда. Ўзбекистон халқаро туризм бизнесида анча орқада қолиб кетмоқда. Бунга сабаб аввало шуни республикамизда туризмнинг ёш соҳалардан бири бўлганлиги, унда малакали кадрларнинг етишмаслиги, Ўзбекистон туризм ва мавжуд имкониятлари ҳақида реклама-ахборот ишларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, хизмат кўрсатиш турларининг нисбатан камлиги ва сифат даражасининг пастлиги ва х.к.
Ўзбекистон кўхна тарих ва маданият бешикларидан биридир. Евроосиё минтачасида туристлар учун янги туризм маркази ҳисобланган ўзбекистон келажакда халқаро ва ички туризмни ривожлантириш борасида қулай стратегик имкониятга эгадир.
Бой табиий хомашё имкониятлари, меҳнат ресурсларининг мавжудлиги, сиёсий барқарорлик ва мавжуд халқаро хаво йўллари, шунингдек алоқа ва коммуникация тармоғи туризмнинг барча турларини ривожлантириш учун кенг имконият яратади. Шунингдек табиий иқлим шароити туристларни йил бўйи қабул қилиш имкониятитни яратади.
Хорижий туристларни жалб қилишни кенгайтириш учун виза билан боғлиқ масалаларни осонлаштириш, хизмат сифатини яхшилаш, халқаро андозаларга мослаштириш керак. Ана шу муаммоларни ечимини топиш учун керакли чор-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимдир. Туризмни барқарор ривожлантириш “Буюк Ипак Йўли” лойиҳасини амалга ошириш керак. Ўзбекистонда Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хоразм вилоятлари туристларни жалб қилувчи асосий вилоятлардан ҳисобланади.
Туризм ҳозирги даврда жаҳон халқ хўжалигини даромад келтирадиган ва давлат хазинасига салмоқли валюта тушишини таъминлайдиган энг асосий тармоқлардан бири ҳисобланади. Лекин шунга қарамасдан ҳам бу соҳанинг ўзига хос очилмаган муаммолари кўп. Шу жумладан республикада ҳам мавжуд имкониятлардан тўғри фойдаланиб туризмни юқори даражага, хаклқаро нормаларга жавоб бериши учун бир қанча амалий ишлар қилинмоқда. Республикада халқаро туризмни ривожлантириш стратегияси давлат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида ва илмий назарияларга асосланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда хориждан келаётган туристлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, бу эса туризмнинг истиқболи парлоқ эканлигини тасдиқлайди. Бизда туристларга жаҳон нормалари даражасида хизмат кўрсатилмаяпти. Бу бизнинг асосий камчиликларимиздар бири ҳисобланади. Шунинг учун хизматларни кўрсатиш турларини кескин кўпайтиришни ва қуйидаги муаммоларни ечиш керак бўлади. Мавжуд туристик мехмонхоналарни қайта жихозлаш ва қўшимча ўринларни ташкил қилиш, хусусий мехмонхоналар тизимини яратиш, юқори сифатли хориж машиналарини сотиб олиш учун маблағлар ажратиш ва шартномалар тузиш, туристларга юқори сифатли хориж маркасидаги машиналар ижарага беришни йўлга қўйиш, озиқ-овқат сифатини ва турларини кесикин даражада кўпайтириш, йўл хариталарини чоп этиш, бундан хорижлик туристлар мустақил фойдалана олишлари лозим, виза билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш, туристлардан таклифномалар талаб қилмаслик, ойлик чақирув қоғозлари бериш. Бундан ташқари реклама ташвиқотини кучайтириш, саёхатчилар учун кредит имкониятларини, сервиз хизматларини юқори даражада ташкил этиш, аэропортларда, автобекатларда, вокзалларда, биноларда, залларда, қулай шароит яратиш. Туристлар учун қизиқарли кўнгилочар жойлар, минтақалар ва манзиллар очиш.
Ўзбекистонда хозир туристлар кўрадиган жойлар сони ва дунё миқёсидаги уларга бўлган талаб билан биринчи 10 та давлат қаторига киради. Республикадаги 11 та шаҳар дунё миқёсида туристик шаҳарлар деб эътироф этилган. Бу шаҳарларда туризмни ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар етарли. Масалан мамлакатимизда жами 7198 та маданий меърос объектлари бўлиб, улардан 3843 таси археологик, 88 та музейлар мавжуд бўлиб, улардан 32 таси тарихий, 16 таси ўлкашунослик, 2 таси табиий-илмий, 7 таси адабиёт, 6 таси адабий мониментал, 14 таси муниментал, 11 таси уй музейларидир.
Юртимизда туризмнинг ривожланишида миллий урф-одатларимиз, анана ва маросимларимизнинг ўрни ҳам алоҳидадир. Ўзбекистонннинг биргина дупписини кийиш ва паловхонтўрасини татиб кўриш орзусида мамлакатимизга келаётган минглаб сайёҳларга гувоҳмиз. Ҳар бир вилоятнинг ўз шеваси, тўйи, маракаси, кейиниш одоби, турли туман тадбирлари ҳеч бир сайёҳни эътиборсиз қолдирмайди. Ўзбекнинг тили мусийқаси, рангсанати, орхиологияси, меморчилиги, урф-одатларини ўрганаман деган кишилар қанча? Манбааларга мурожат этилса, бутун дунё олимлари сайёҳлари азалдан бизнинг юртимизни ўрганишган, ўрнак олишган ва хотираларини ёзиб қолдиришган19.
Туризм соҳасида турган асосий вазифа – Ўзбекистоннинг табиий иқлимий, рекреацион ижтимоий*иқтисодий ва тарихий маданий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ички ва халқаро туризм эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган юқори рентабелли туристик тармоқларни яратишдан иборат.
Ўзбекистон халқаро туризм бозоридан мустаҳкам ўрин олиши учун туристлар учун юқори даражадаги қулайлик яратилиши, уларга хизмат кўрсатишнинг барча турлари бўйича стандартлар тизими, хавфсизлигини таъминлаш кафолотлари юзага келтирилиши шарт.
Ўзбекистон Республикасида туристик фаолият олиб боришда қуйидаги устувор йўналишларга катта эътибор берилиши лозим: улар қуйидагилардан иборат:
- туризм тармоғи фаолият кўрсатишини ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий фаолият;
- туристик тармоқни ривожлантиришнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши;
- туристик фаолиятни бошқариш ва тартибга солиш тизимини такомиллаштириш;
- ички ва халқаро туризмни ривожлантириш бўйича туристик фаолият йўналиши;
- ахборот-реклама ва маркетинг фаолияти;
- туризмнинг моддий-техник базасини ривожлантириш;
- туристик ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- атроф-муҳитни мухофаза қилиш, табиий ва тарихий-маданий ресурлардан фойдаланиш.
Туризмни ривожлантиришни тезлаштириш жараёни бозор муносабатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Ўз навбатида, туристик тармоқ корхоналари, бевосита истеъмолчига мўлжал ола туриб, бозор муҳити шаклланишага фаол кўмаклашиш керак.
Юқоридаги кўрсактилган вазифаларни бажариш туристик фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, туризм инфраструктурасининг мамлакатни ижтимой-иқтисодий ривожлантиришнинг барча устувор соҳалари билан ўзаро алоқасини мустаҳкамалашга имкон беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида 2006 - 2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис сохасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги қарорида эса мамлакатимизда сервис сохасидаги қолоқликни олдини олиш учун муҳим вазифалар белгилаб берилиб, унга мувофиқ мамлакатимизда хизматларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 60 - 80 % ни ташкил этиши, хизмат кўрсатиш сохасида иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг қарийб 70 % мехнат қилиши, аҳолининг истеъмол харажатлари таркибида эса мазкур соха 50 - 60 % ни ташкил этиши кўрсатиб ўтилди. Қарорда савдо ва умумий овқатланиш, транспорт, алоқа ва ахборотлаштириш, молиявий, банк, коммунал ва маиший, автомобил ва бошқа техника воситалари хизматлари билан бир қаторда туристик - экскурсия (2,5 баробар) ва меҳмонхона хизматлари (2,7 баробар) сохасида 2006 - 2010 йилларда амалга оширилиши лозим бўлган дастур ишлаб чиқилди. Масалан, туризм хизматларини ривожлантириш бўйича - Тошкент вилоятидаги “Кумушкон” АЖ турбазасини қайта қуришни 2010 - 2011 йилларда амалга ошириб, йиллик даромад олишни 180 млн сўмга етказиш; туристларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида туристик классдаги 100 та транспорт воситаларига эга бўлиб, улардан олинадиган даромадни 5,5 млрд. сўмга олиб чиқиш; янги туристик - экскурсия йўналишларини ишлаб чиқиш; илмий, маданий - кўнгилочар ва спорт туризмни ички ва халқаро даражада ташкил этиш (шунингдек, балиқчилик, овчилик, алпинизм турлари). Ёки, мехмонхона хўжалигини ривожлантириш бўйича - Бухоро шаҳридаги “Шаҳристон” меҳмонхонаси иккинчи қисмини 2006 - йил 1V чоракда ишга тушириб, хорижий туристлар қабул қилишни 4 мингтагача етказиш. Улардан олинадиган йиллик даромад миқдорини 300 минг АҚШ долларига олиб чиқиш ҳамда 100 та янги ишчи ўринлари ташкил этиш; Бухоро шаҳридаги "Бухоро" меҳмонхонасини 2007 - йилда қайта қурилди.
Хорижий туристлар қабул қилишни 6 минггача етказиш. Улардан олинадиган йиллик даромад миқдорини 400 минг АҚШ долларига олиб чиқиш; Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз” меҳмонхонаси қурилишини 2007 йили тугатилди, хорижий туристлар қабул қилишни 5 мингтагача етказиш. Улардан олинадиган йиллик даромадни 350 минг АҚШ долларига олиб чиқиш ҳамда 120 та янги ишчи ўринлари ташкил этиш; Фарғона шаҳридаги “Зиёрат” меҳмонхонасини қайта қуришни 2008 - йилда амалга оширилди.
Хорижий туристлар қабул қилишни 3 мингтагача етказиш. Улардан олинадиган йиллик даромадни 200 минг АҚШ долларига олиб чиқиш кўзда тутилди.
Туризмга оид бошқа меъёрий ҳужжатлар Ўзбек давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказининг 1998 - йил 31 - декабрда рўйхатдан ўтказган "Меҳмонхоналар классификацияси".
Ушбу классификация "Ўзбектуризм" МК томонидан вазирликлар, корхоналар, ташкилотларнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва Ўзбек Давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказига киритилди. Мазкур стандарт камида 10 номерга эга бўлган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, туристик базалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига келаётган туристлар ва фуқароларнинг бошқа вақтинча яшаб туриш жойларининг классификациясини белгилайди. Унда, шунингдек, ишлатиладиган асосий атамаларнинг шарҳи, меҳмонхоналарга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг жавобгарлиги, турли тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Айниқса, турли тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларда: бино ва унга тегишли ҳудуд, техник жиҳозлар, номерлар фонди, техник таъминот, мебель ва бошқа жиҳозлар таъминоти, жиҳозлаш ва номерлардаги санитария - гигиена буюмлари, умумий фойдаланиш санитария объектлари, жамоат жойлари, овқатланиш хизматлари кўрсатиш жойлари, хизматлар, овқатланиш хизматлари, хизматчилар ва уларни тайёрлашга бўлган талаблар ҳақида 1 - 5 юлдузли меҳмонхоналарга хос конкрет вазифалар берилган.
Меҳмонхона ва ресторан бошқарувчилари туристларга сифатли хизмат кўрсатишда малакали ходимлар танлаш нақадар муҳим эканлигини яхши тушинишлари лозим. Ходимларнинг меҳмонхонава ресторан сохасидаги билимларини қучайтириш туризм инфратузилмасини ривожлантиришда, янги меҳмонхоналар ва ресторанлар пайдо бўлган сайин жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб боради.

Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish