Ахборот технологиялари ва статистика


КИРИШ Мавзунинг долзарблиги



Download 28,51 Mb.
bet2/21
Sana20.07.2022
Hajmi28,51 Mb.
#827102
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда халқаро туризм ривожланишини статистик ўрганиш услубияти

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида мамлакатимиз иқтисодиётида эришилган ютуқларни атрофлича таҳлил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни батамом бартараф этиш ҳақида иқтисодиётни ривожлантириш усулларини илғор хорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш орқали янада такомиллаштириш масалалари илгари сурилади. Бунда асосий эътибор Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграллашуви жараёнини жадал суръатларда ривожлантириш, бунинг учун мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини эркинлаштириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган. Мамлакатимизда замонавий ва жаҳон сифат андозаларига жавоб берадиган халқаро туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳам ана шу каби чора-тадбирлар сарасига киради.
Мамлакатимиз Президенти И.Каримов “Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси 2011 йилда жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 37 фоиз ўрнига 50,5 фоизни ташкил этди. Йил давомида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг 41,6 фоизга ўсганини бугунги кун талабларига жавоб берадиган ижобий тенденция сифатида баҳолаш лозим.”1 – деб таъкидлагани хизмат кўрсатиш, яъни туризм соҳаси табора ривожланиб бораётганидан далолат беради.
Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда мамлакатни модернизациялаш шароитида мавжуд туристик ресурслардан максимал даражада фойдаланиш ва аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш хизмат кўрсатиш соҳасидаги долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Мамлакатимиз туризм соҳасини ривожлантиришда интернет ва мобил алоқаларнинг роли каттадир. Фикримизни исботи тариқасида мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтиришимиз мумкин: “ ... аввало, мобиль алоқа ва Интернет тармоғи хизматларидан фойдаланадиган абонентлар сонининг ўсиши ҳисобидан таъминланди. Бунда ҳисобот йилида аҳоли учун Интернет хизматларидан фойдаланиш тарифларини 22 фоизга камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 8 миллионга яқини Интернет тармоғидан фаол фойдаланмоқда”2.
Бу борада бажарилиши керак бўлган вазифалар ичида туризм соҳасини ҳам ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳам назарда тутилган. Мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги етарли даражада ва ҳар қандай хорижий мамлакатлардан қолишмайдиган имкониятларга эгалиги бу борада кўплаб муваффақиятларга эришишимизни таъминловчи асосий манбаа ҳисобланади. Мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан то ҳозирга қадар замон талабларига жавоб берадиган туризм инфратузилмасини таркиб топтириш ва ривожлантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бериб келмоқда. Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришдаги муаммоларни бартараф этиш учун тадқиқотлар олиб бориш ва ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизга ташриф буюрадиган ва бозор талабларига тўлиқ жавоб берадиган туризм соҳасига эга мамлакат сифатида дунё хамжамияти эътиборини жалб этишдир.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг республикада бир қатор оламшумул ўзгаришлар амалга оширилди. Кўплаб йўқотилган қадриятларимиз қайта тикланди. Жумладан, неча асрлар давомида Ўрта Осиёни дунё билан боғлаб турган ва ушбу минтақада иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланиши учун асосий омил бўлган “Буюк Ипак Йўли” ни қайта тиклаши ҳам аҳамиятга эга. Мамлакатни модернизациялаш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун ривожланган мамлакатларнинг асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланган туризмнинг ролини алоҳида таъкидлаш ушбу мавзунинг долзарблигини кўрсатиб турибди.

Download 28,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish